EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарёда эртапишар тарвуз экспортга тайёр бўлди

Кўкдала туманида 2025 йилда 22 минг гектарга тарвуз экилди ва шундан 10 минг гектари суғориш талаб қилинмайдиган эртапишар “Долби” нави эди.

Айни дамда ушбу тарвузнинг дастлабки партияси тайёр бўлиб божхона масъул ходимлари томонидан экспорт учун расмийлаштирилмоқда.

Тарвузларни Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик жангарилар Сурияда Россия ҳарбий базасига ҳужум қилди

Отишмада уч нафар ўзбекистонлик ўлдирилгани, бир нафари қочиб кетгани айтилмоқда.

Россия ҳарбийлари Суриядаги авиабазада тўрт нафар худкуш-террорчининг ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда отишма лаҳзаси акс этган видеони эълон қилган Mash хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳужум 20 май куни эрта тонгда Хмеймим ҳарбий авиабазаси яқинида содир бўлган. Жангарилар хавфсизлик постлари орқали ҳарбий объектга бостириб киришга уринган, бироқ россияликлар уларга қаршилик қилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Ўзбекистонда доллар курси юқорилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 45,02 сўмга ошди ва 12 935,93 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 152,88 сўмга кўтарилди ва 14 665,14 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,76 сўмга ошиб, 161,10 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар саммитида қатнашди

21 май куни президент Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Тадбирда Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия раҳбарлари ва Венгрия бош вазири ҳам қатнашди.

Саммитда минтақавий муаммолар, геосиёсий вазият ва туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Мирзиёев халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига таянган ҳолда умумий позицияни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси савдо, инвестиция, транспорт, саноат, иқлим ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича бир қатор амалий таклифлар киритди. Жумладан, “Турк-трейд” платформасини яратиш, “яшил йўлаклар” тизимини жорий этиш, Тошкентда логистика форуми ўтказиш, фан ва таълимда ҳамкорликни кенгайтириш таклиф этилди.

Саммит якунида Будапешт декларацияси ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. Азиз Санжар Алишер Навоий номидаги мукофот билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎3
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

2025 йил 7 апрель куни вояга етмаган бола оиласига моддий ёрдам бериш мақсадида ўқишни ташлаб, амакиси ҳамроҳлигида Қозоғистонга жўнаб кетган.

Бироқ 2 май куни у Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган ҳолда топилган ва махсус ижтимоий муассасага жойлаштирилган.

Натижада, 20 май куни бола Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ИИВ кўмагида Ўзбекистонга олиб келиниб, онасига топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди

Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.

Мутасаддилар ота-оналарни чақалоқларга мўлжалланмаган озиқ-овқатларни беришдан қатъиян тийилишга чақирмоқда. Бу каби ҳолатлар болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍2
Чиқиндиларни олиб кетиш имкони борми?

Тошкент вилояти Тошкент тумани Олтинтепа маҳалласи аҳолисидан Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат келиб тушди.

Мурожаатга кўра, аҳолининг чиқиндилари неча ойдан бери МЧЖ “Махсустранс” томонидан ўз вақтида олиб кетилмаяпти. Натижада нохуш ҳидлар, қуртлаб кетган чиқиндилар ва уларга келаётган заҳарли ҳашаротлар аҳолига катта ноқулайлик туғдирмоқда.

Ҳолат юзасидан Олтинтепа маҳалла фаоллари раиси билан боғландик. Унга кўра, бу муаммо унинг айби эмас. “Махсустранс” ходимлари ишдан бўшаб кетгани сабаб ишлар тўхтаб қолган. Айни пайтда янги шофёр ишга киришган ва 3 кун ичида муаммо ҳал бўлишини айтди.

Шунингдек, Зангиота тумани Ободонлаштириш бўлими ходимлари билан боғланишга уринилди, аммо бунинг иложи бўлмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Прокурорнинг ноқонуний топшириғи» – Сирдарёда шоли эккан фермерларга босим кучайган…

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида фаолият олиб борадиган «Рўзимурот Муротович» фермер хўжалиги вакили Турсунқул Ҳусановнинг Effect.uz’га йўллаган мурожаатига кўра, у эккан шоли майдонларига борадиган сув тўхтатилган.

Effect.uz’га маълум бўлишича, насос станциясини электр токидан узиш бўйича ноқонуний топшириқ туман прокурори Салоҳиддин Нишонов томонидан берилган.

«Пахта экишимизни исташяпти, аммо бу ерларда пахта унмайди. Шоли бу энг яхши вариант бўлиб, шоличилик кластери билан шартнома ҳам имзолаганмиз. Лекин тўсқинлиқ қилишяпти, светимизни ўчиришади, сувимизни ёпишади, ишлаб бўлмай қолди», дейди фермер хўжалиги вакили.

Effect.uz директори Акмал Эшонхонов муаммо бўйича маълумот олиш мақсадида Сирдарё тумани ҳокимининг Республика ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда Камолот маҳалласида жойлашган Дўстлик тўйхонасида бўлиб ўтаётган навбатдаги сайёр қабулига борди.

Туман ҳокими Азизбек Турдимуродовга кўра, вазият бўйича қонуний қарорни суд қабул қилиши мумкин, қабулда қатнашаётган Бош прокуратура ходими масалага ижобий ёндашиб, фермернинг аризаси тезкорлик билан кўриб чиқилишини маълум қилди.

Сирдарё вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг матбуот котиби Манучехр Мирзаев билан боғланишнинг имкони бўлмагани учун, Effect.uz муаммо бўйича вилоятдан муносабат ололмади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎1😢1
Уйида йўлбарс ва илон боққан шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўз яшаш хонадонида 1 йўлбарс ва 4 дона йўлбарссимон илон боққан шахс ушланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси, Бош прокуратура, вилоят Ички ишлар бошқамаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган.

Рейд давомида туманнинг “Тутзор” МФЙда яшовчи Ш. А. томонидан яшаш хонадонида ноқонуний равишда 1 дона Амур йўлбарси ва 7 дона йўлбарссимон питон илонлари сақланаётгани аниқланган.

Билдирилишича, ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Бош прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Венгриядаги самарали ташрифни якунлаб, Словенияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга қилган самарали ташрифи якунлангач, Словенияга етиб борди. Президент матбуот хизматига кўра, ушбу ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига олиб чиққан.

Словения пойтахтида давлатимиз раҳбарини Бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири Таня Файон ҳамда бошқа расмий шахслар тантанали тарзда кутиб олишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥36👎3
Ўзбекистон-АҚШ визалари бўйича енгилликлар кутиляпти

15 май куни қабул қилинган президент фармонига асосан, АҚШга саёҳат қилувчи ўзбекистонликлар учун виза олиш жараёнини соддалаштириш имконияти пайдо бўлди.

Фармонда Ташқи ишлар вазирлигига 3 ой муддатда Америка Қўшма Штатлари билан музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон фуқаролари учун визани осонлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, АҚШ фуқароларининг Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз ташриф буюриши масаласи ҳам кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Яхши хабар: Ғарбдан келаётган совуқ антициклон юртимизга бир ҳафталик салқинлик олиб келади

25 майдан бошлаб 2 июнгача мамлакатимиздаги кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати меъёрга нисбатан анча паст бўлади. Бу ҳақда иқлимшунослар ўз таҳлилларида маълум қилишди.

Мутахассислар таъкидлашича, Ғарбдан кириб келаётган совуқ антициклон Тибет тоғларида иссиқ ҳаво оқимининг туриб қолиши туфайли минтақамизда “қамалиб” қолади. Натижада, бир ҳафта давомида салқин об-ҳаво ҳукм суради.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, бу салқин давр қишлоқ хўжалиги экинлари, наботот ва жонзотлар учун жуда фойдали бўлиши мумкин:

Жазирамадан кейин бундай салқинлик табиат учун бир турдаги тикланиш даври ҳисобланади. Бу даврда ўсимликлар ва ҳайвонлар “ўзига келиб олиш” имконига эга бўлади,

— деди у.

Мазкур об-ҳаво ўзгариши деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчилар учун қулай шароит яратиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
Азиз Санжар Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди

Будапешт шаҳрида ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида «Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун» Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бу йил мазкур мукофот таниқли турк биокимёгари, Нобель мукофоти соҳиби ҳамда Ўзбекистон Миллий университетининг фахрий доктори Азиз Санжарга берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев уни самимий табриклар экан, ушбу нуфузли мукофотнинг илм-фан намоёндасига топширилиши туркий дунё олимлари ва ёшларини янги ютуқлар сари руҳлантиришини таъкидлади.

Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот 2021 йилда Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан таъсис этилган. У туркий маданиятни тарғиб қилиш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кучайтириш йўлида хизмат қилган шахсларга икки йилда бир марта берилади.

Маълумот учун мукофот илк бор 2022 йили қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбоби марҳум Чингиз Айтматовга топширилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Айрим шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари 20 фоизга оширилади

“Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:

сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бири учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида – шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида – туманларда;

оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари – 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари – 10 фоиз миқдорида оширилади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади

“Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

🔹 оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари,
шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;

🔹 оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;

🔹 аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар 1 тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади.

Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади.

Оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонда 2 ёшли бола каравот панжарасига илиниб қолиб вафот этди

Тожикистондаги мактабгача таълим муассасасида ачинарли ҳодиса содир бўлди — 2 ёшли бола боғчада кундузги ухлаш пайтида назоратсиз қолган ва ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, бола иккинчи қаватли каравотдан сирғаниб кетиб, бўйни каравотнинг панжарасига илиниб қолган ҳолда вафот этган. Ҳодиса содир бўлган вақтда бола ёлғиз бўлгани таъкидланмоқда.

Лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу фожиа мактабгача таълим муассасаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш масаласига жиддий ёндашиш зарурлигини яна бир бор ёдга солади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9🔥2👍1