EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўсимликларни ҳимоя қилайлик!

Кеча, 20 май куни Тошкент шаҳар Адиблар хиёбонида Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томнонидан пресс-тур ўтказилди. Биринчи обеъкт давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2020 йилда янгидан барпо этилган мазкур 24 гектарли боғда 3 900 та манзарали дарахт бор. Ушбу боғ Тошкент меҳмонлари ва аҳолисининг севимли дам олиш масканларидан бирига айланган.

Ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тадбирлари Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари томонидан доимий равишда олиб борилиб, қарши кураш чораларини амлага ошириш бўйича тавсиялар бериб келинмоқда.

Пресс-тур давомида журналистлар жараёнларни ёритиш билан бир қаторда ўзлари ҳам қарши кураш тадбирларида иштирок этишди. Улар энг самарали энтомофаглардан бири ҳисобланган олтинкўз ҳаммахўр ҳашарот тухумларини тарқатиб, Адиблар хиёбонида зарарли организмларнинг тарқалишини олдини олишда ҳисса қўшдилар.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Қўқон давлат университетига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Хўжаева Дилноза Шавкатовна Қўқон давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Xўжаева бунгача Қўқон давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎6
Тошкент архитектура-қурилиш университетига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тўлаганов Баҳром Абдуқобилович Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори этиб тайинланди.

Б.Тўлаганов тайинловга қадар Тошкент архитектура-қурилиш университети Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушук гиёҳванд моддаларни қамоқхонага олиб кираётганда қўлга олинди

Коста-Рикада мушук Покоси қамоқхонасида танасида дори пакетларини олиб ўтаётганда ушланди. Мушукнинг танасига ўралган дори пакетлари эҳтиёткорлик билан олиб ташланди. Ҳамда мушукнинг аҳволи дастлабки маълумотларга кўра яхши эканлиги айтилмоқда.

Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Унинг айтишича, армияда хизмат қилиш ватанни ҳимоя қилишга ва оила бошқаришга тайёрлик белгисидир.


“Агар йигит ўз халқи учун курашишга тайёр бўлмаса, у оила учун ҳам жавобгар бўла олмайди. Шундан ажралишлар кўпаяпти, фарзандлар етим бўлиб қоляпти”, деди у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ фуқаролигига реалити-шоуда қатнашиб эга бўлиш мумкин

Трамп маъмурияти муҳожирлар АҚШ фуқаролигини олиши учун рақобатлашадиган телешоу яратишни кўриб чиқмоқда.

Иштирокчилар турли штатларда топшириқлар бўйича рақобатлашадилар, шунингдек, викториналар ва "фуқаролик"га оид топшириқларни бажарадилар.

Бироқ, бу ғоя жамоатчилик ҳамда сиёсатчилар томонидан кескин танқид қилинди. Кўплаб мутахассислар ва қонунчилар бу шоуни муҳожирларни камситувчи, инсонпарварликдан йироқ деб баҳолашмоқда.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда каналга тушиб кетган Cobalt чиқариб олинди

Қайд этилишича, кеча соат 16:29 да Денов туманидаги “Ҳазарбоғ” каналига “Cobalt” тушиб кетгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида автомобилни сувдан чиқариб олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода Ипак ва зираворлар фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 6, 7 ва 8 июн кунлари Бухоро шаҳрида анъанага айланган Ипак ва зираворлар фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида мавзули чиқишлар, шарқона зираворлар, ўзбек ипак ва пахта матоларидан тайёрланган хон-атлас, адрас ва икат маҳсулотлари ярмаркалари, мусиқий концертлар, этно-мода кўргазмалари, ҳунармандлар ишланмалари ярмаркалари, кўнгилочар дастурлар ҳамда гала-концертлар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

Шунингдек, ички ишлар вазирининг буйруғи билан икки нафар ИИО ходимига «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони, бир нафар офицерга эса муддатидан олдин «катта лейтенант» махсус унвони топширилди.

Тошкентда ички ишлар органи ходимининг ҳаётига суиқасд қилган гумондорни қўлга олишда жонбозлик кўрсатган фуқаро ва ходимлар тақирланди.

19 май куни «Юнусобод деҳқон бозори»да хизмат олиб бораётган ППХ инспектори ўзини шубҳали тутган фуқарони тўхтатиб текширмочи бўлганида, у ёнидаги пичоқ билан ходимнинг бўйин қисмига тан жароҳати етказган эди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Қашқадарёда эртапишар тарвуз экспортга тайёр бўлди

Кўкдала туманида 2025 йилда 22 минг гектарга тарвуз экилди ва шундан 10 минг гектари суғориш талаб қилинмайдиган эртапишар “Долби” нави эди.

Айни дамда ушбу тарвузнинг дастлабки партияси тайёр бўлиб божхона масъул ходимлари томонидан экспорт учун расмийлаштирилмоқда.

Тарвузларни Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик жангарилар Сурияда Россия ҳарбий базасига ҳужум қилди

Отишмада уч нафар ўзбекистонлик ўлдирилгани, бир нафари қочиб кетгани айтилмоқда.

Россия ҳарбийлари Суриядаги авиабазада тўрт нафар худкуш-террорчининг ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда отишма лаҳзаси акс этган видеони эълон қилган Mash хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳужум 20 май куни эрта тонгда Хмеймим ҳарбий авиабазаси яқинида содир бўлган. Жангарилар хавфсизлик постлари орқали ҳарбий объектга бостириб киришга уринган, бироқ россияликлар уларга қаршилик қилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Ўзбекистонда доллар курси юқорилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 45,02 сўмга ошди ва 12 935,93 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 152,88 сўмга кўтарилди ва 14 665,14 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,76 сўмга ошиб, 161,10 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар саммитида қатнашди

21 май куни президент Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Тадбирда Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия раҳбарлари ва Венгрия бош вазири ҳам қатнашди.

Саммитда минтақавий муаммолар, геосиёсий вазият ва туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Мирзиёев халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига таянган ҳолда умумий позицияни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси савдо, инвестиция, транспорт, саноат, иқлим ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича бир қатор амалий таклифлар киритди. Жумладан, “Турк-трейд” платформасини яратиш, “яшил йўлаклар” тизимини жорий этиш, Тошкентда логистика форуми ўтказиш, фан ва таълимда ҳамкорликни кенгайтириш таклиф этилди.

Саммит якунида Будапешт декларацияси ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. Азиз Санжар Алишер Навоий номидаги мукофот билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎3
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

2025 йил 7 апрель куни вояга етмаган бола оиласига моддий ёрдам бериш мақсадида ўқишни ташлаб, амакиси ҳамроҳлигида Қозоғистонга жўнаб кетган.

Бироқ 2 май куни у Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган ҳолда топилган ва махсус ижтимоий муассасага жойлаштирилган.

Натижада, 20 май куни бола Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ИИВ кўмагида Ўзбекистонга олиб келиниб, онасига топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди

Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.

Мутасаддилар ота-оналарни чақалоқларга мўлжалланмаган озиқ-овқатларни беришдан қатъиян тийилишга чақирмоқда. Бу каби ҳолатлар болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍2
Чиқиндиларни олиб кетиш имкони борми?

Тошкент вилояти Тошкент тумани Олтинтепа маҳалласи аҳолисидан Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат келиб тушди.

Мурожаатга кўра, аҳолининг чиқиндилари неча ойдан бери МЧЖ “Махсустранс” томонидан ўз вақтида олиб кетилмаяпти. Натижада нохуш ҳидлар, қуртлаб кетган чиқиндилар ва уларга келаётган заҳарли ҳашаротлар аҳолига катта ноқулайлик туғдирмоқда.

Ҳолат юзасидан Олтинтепа маҳалла фаоллари раиси билан боғландик. Унга кўра, бу муаммо унинг айби эмас. “Махсустранс” ходимлари ишдан бўшаб кетгани сабаб ишлар тўхтаб қолган. Айни пайтда янги шофёр ишга киришган ва 3 кун ичида муаммо ҳал бўлишини айтди.

Шунингдек, Зангиота тумани Ободонлаштириш бўлими ходимлари билан боғланишга уринилди, аммо бунинг иложи бўлмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1