EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади

“Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади.

Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2
Ёшга доир пенсия “проактив шаклда” фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, фукаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

Агар фуқаро унинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.

Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши керак.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда ИИО ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқаро тақдирланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган воқеа жамоатчиликда катта баҳс ва ташвиш уйғотди. Кеча юз берган ушбу ҳодисада руҳий носоғлом деб тахмин қилинаётган эркак ички ишлар органи (ИИО) ходимига пичоқ билан ҳужум қилган. Гувоҳлар сўзларига кўра, у аввало ходимнинг кўкрак қисмига, сўнгра бўйнига зарба берган.

Ҳодисадан сўнг шахсни қўлга олишда жонбозлик кўрсатган фуқаро ушбу жасорати учун расмий равишда тақдирланди. Расмий маълумотларга кўра, фуқаро хавфни ҳис қилган ҳолда, ИИО ходимига ёрдам бериш мақсадида ўз ҳаётини хатарга қўйиб, ҳужумчини тўхтатишга ҳаракат қилган ва бу орқали унинг янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларининг олдини олган.

ИИО ходими ҳозирда шифохонада. Унинг аҳволи ҳақида расмийлар томонидан ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.

Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Руҳий носоғлом шахснинг шахсияти ва қилмиши сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
BBC сионизм ҳақидаги пости учун Гари Линекерни ишдан бўшатди

12 май куни собиқ футболчи Линекер инстаграмдаги саҳифасида Фаластин тарафдорларининг «Сионизмни икки дақиқада тушунтириш» сарлавҳали рилсини жойлаштирган. Видеода антисемитизм руҳидаги ҳақоратли штамп сифатида қабул қилинадиган каламушлар тасвири ҳам бўлган.

Кўп ўтмай видео ўчирилган, 14 май куни эса Линекер «сўзсиз» узр сўраган. У рамзнинг аҳамияти ҳақида ҳеч нарса билмагани ва «муаммо моҳиятини англаган заҳоти» постни ўчириб ташлаганини айтган. «Мен ҳеч қачон онгли равишда антисемитизм руҳидаги ниманидир бўлишмаган бўлардим, бу менинг эътиқодимга зид», – деган у.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?

Турк Ривиерасининг гўзал шаҳри Анталия ўзининг илиқ ҳарорати, бетакрор соҳиллари, қадимий шаҳарлари ва жаҳон даражасидаги курортлари билан йил давомида дам олиш учун энг яхши йўналишлардан биридир.


👉 https://effect.uz/6433

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўзи очлар: Навоийда олтин ўғрилари ушланди

Навоийда 2,1 миллиард сўмлик олтинни ўғирлашга уринган завод ишчилари қўлга олинди.

Навоий вилоятида жойлашган мамлакатдаги йирик саноат гиганти — «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (НКМК)да йирик ўғирликка уриниш ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг расмий баёнотига кўра, ушбу ҳолат Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли гидрометаллургия заводида рўй берган.

Аниқланишича, заводда фаолият юритувчи икки нафар смена устаси ва бир нафар бўлинма аппаратчиси олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида таркибида катта миқдорда соф олтин мавжуд бўлган маҳсулотни яширинча завод ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган. Улар оғирлиги 2 килограмм бўлган ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб, кейинчалик уни олиб чиқишни режалаштирган.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3🔥1
Венгрия парламенти спикери ўринбосари ва Иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёев бугун Будапештда Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон–Венгрия стратегик шериклигини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, йил охиригача Венгрия парламенти спикери ўринбосари ва Иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Ўзбекистонга келиши, Ўзбекистон парламент делегацияси эса Будапештга ташриф буюриши таъкидланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51👎2
Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги яхши экани маълум қилинди

“Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов айни пайтда Давлат хавфсизлик хизматининг марказий тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Портал хабарига кўра, унинг саломатлиги яхши.

Бугун, 20 май куни Турсунов укаси билан кўришиш имкониятига эга бўлган. Укасининг сўзларига кўра, Турсунов терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан норози эмас.

“Домла ўзларини қўллаб-қувватлаётган, дуо қилиб турган барча инсонларга миннатдорчилик билдирдилар”,

— дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида: Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар) ва 244³-моддаси (қонунга хилоф диний материаллар билан боғлиқ жиноятлар) асосида иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👍7
Назоратсиз руҳий хасталар: жамият учун хавфлими?

Оммавий ахборот воситаларида сўнгги ойларда руҳий хасталиги бўлган шахслар томонидан содир этилган бир қатор оғир ва фожиали ҳолатлар ҳақида хабарлар тарқалди. Қуйида шундай ҳолатларнинг айримлари келтирилади:

2025 йил 19 май Тошкент: 20 йилдан буён диспансерда рўйхатда турган руҳий хаста эркак ички ишлар ходимини пичоқлади. Ходим шифохонага ётқизилиб, ҳаётини сақлаб қолишди.

2025 йил 6 май, Сурхондарё: Рўйхатда турган руҳий носоғлом аёл 3 ёшли қизни пичоқлаб қўйди. Ачинарлиси, қизча шифохонада вафот этди.

2025 йил 18 март, Тошкент: Руҳий хаста шахс 12 ёшли қизга ҳужум қилди. Қизчани бақириб ёрдам сўраши оқибатида у қочиб кетган.

2025 йил 11 февраль, Тошкент: Руҳий носоғлом аёл мактаб ўқувчисини олиб қочишга уриниш қилган.

2024 йил 25 ноябрь, Қашқадарё: Руҳий хасталиги билан рўйхатда турган эркак хотини ва қизини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилди.

2024 йил 1 ноябрь, Самарқанд: Руҳий носоғлом 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, ҳалок бўлди.

2024 йил 3 октябрь, Янгийўл тумани: 4 ёшли қизчани зўрлашда гумонланаётган шахс ушланди. У 2021 йилдан буён руҳий касаллар шифохонасида рўйхатда турган.

Бу воқеалар яна бир бор руҳий хасталиги аниқланган шахсларнинг доимий назоратда бўлиши зарурлигини кўрсатмоқда. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бундай шахсларга нисбатан тиббий ва ижтимоий чоралар қатъийроқ бўлиши кераклиги ҳақида жиддий ўйлаш вақти келгандек.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢4
Ҳуқуқий эксперимент доирасида Апелляция кенгашлари фаолияти йўлга қўйилади

Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, давлат хизматларини кўрсатишдаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатларини судгача бўлган босқичда апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилмоқда.

Қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом;

🔹Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгашларининг намунавий таркиби.

Апелляция кенгашлари Вақтинчалик низомда назарда тутилган 20 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал органлар ҳисобланади.

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси тегишлилигига кўра апелляция кенгашларининг ишчи органлари ҳисобланади.

Апелляция кенгашлари маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқиш орқали уларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш, шунингдек, маъмурий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича маъмурий органга мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга.

Апелляция кенгашлари ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳванлик воситалари айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона пости орқали кириб келган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1983 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли тиббий ускуналар кўздан кечирилди.

Натижада ушбу ускуналар ичига яширилган, умумий баҳоси 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4,206 кг “Мефедрон” ҳамда 3,970 кг “Алъфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи, 1992, 1993, 1995 ҳамда 2000-йилларда туғилган 5 нафар фуқаро ҳам қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар “Телеграм” мессенжери орқали наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи Россия Федерацияси фуқароси кўрсатмаларини бажариб келишган.

“Навоий” чегара божхона постида фош этилган бошқа ҳолатда эса, 1980 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан аравакаш сифатида ёлланган шахс Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга газ плитасини олиб кирган вақтида тўхтатилиб текширилди.

Натижада, газ плитаси ичида 1,985 кг “Алъфа-ПВП” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Қашқадарёда қонун ҳимоячилари бўлган 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатлари фош этилди

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи адвокатлик бюроси адвокати жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан 2 нафар фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Навбатдаги ҳолатда Қарши шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати фуқаролик ишлар бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувида бўлган ишни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш юзасидан у билан шартнома тузиб, хизмат ҳақи эвазига 2 млн. сўм ва давлат божи учун 1,5 млн. сўм олади.

Аммо, адвокат мазкур фуқаролик ишини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ҳал қилишини айтиб, қўшимча 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро билан шартнома тузмаган ҳолда, Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган безорилик ҳуқуқбузарлигига оид ишнинг унга тегишли қисмини терговчи орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, муқаддам 2 млн. сўм олади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат ушбу ишни гўёки ижобий ҳал қилганлигини айтиб, қўшимча 2 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3😢3
Европа Иттифоқи «Озодлик радиоси»ни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Европа Иттифоқи «Озодлик радиоси» (Radio Free Europe / Radio Liberty, RFE/RL)га молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу ёрдам фавқулодда чора сифатида кўрилади. Гарчи Европа Иттифоқи радионинг глобал эҳтиёжларини тўлиқ қоплай олмаса-да, ЕИга яқин ҳудудларда, хусусан, Шимолий Кавказ ва Марказий Осиёдаги фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Каллас келгусида «Озодлик радиоси» учун узоқ муддатли молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида қўшимча маблағ ажратилишига умид билдирди.

Молиялаш «Европа демократияси жамғармаси» орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, жорий йил март ойида АҚШнинг глобал медиа агентлиги (USAGM)га молия ажратиш тўхтатилганди. Айни шу агентлик «Озодлик радиоси»ни назорат қилар эди. Радио таркибида Марказий Осиёда бешта бюро мавжуд: қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ва ўзбек редакцияларидан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Санэпидқўмита аҳолини сифатсиз музқаймоқ истеъмолидан огоҳлантирди

Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси аҳолини кўчаларда, норасмий жойларда, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланаётган қуйма музқаймоқларни сотиб олмасликка чақирди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли қарорига мувофиқ, музқаймоқлар фақат маҳаллий ҳокимликлар томонидан белгиланган турғун ва кўчма савдо нуқталарда сотилиши мумкин.

Қўмита огоҳлантиришича, санитар талабларга риоя қилинмасдан тайёрланган ва сотилаётган музқаймоқлар овқатдан заҳарланиш ҳамда юқумли ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис аҳолига қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

Музқаймоқларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиши шарт;

Қадоқланган музқаймоқлар белгиланган ҳароратда сақланиши лозим;

Сотиб олишда қадоқ ҳолати ва истеъмол муддатига эътибор қаратиш керак;

Сотувчилар тиббий кўрикдан ўтган бўлиши ва махсус кийимда фаолият юритиши талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш;

🔹 ёшлар билан манзилли ишлаш орқали глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган мутахассислар тайёрлаш ҳамда мамлакат тараққиёти учун янги инновацион имкониятлар яратиш.

Фармонга кўра, “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатни ташкил этилади.

Шунингдек, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
"Сифатли тиббий хизмат сари қадам: Мирзо Улуғбек туманида пресс-тур ташкил этилди"

Айни дамда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқлар ва соҳада амалга оширилаётган амалий иш жараёнларига бағишланган пресс-турга старт берилди.

Унда сиз: рақамли поликлиника фаолияти билан бир қаторда Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқлари ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишдаги тиббий кўриклар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз кутиляпти.

Ҳурматли кузатувчиларимиз, агарда сизларга ҳам ушбу жараёнлар қизиқ бўлса, биздан узоқлашманг.

Effect.uz доимо сиз билан!

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8