EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туристик хизматлар кўлами жадал кенгайтирилади

“2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш
ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд АҚШ долларига етказиш;

🔹 ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 млн та маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 июндан Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати
ва Ўмон Султонлиги
фуқаролари учун Ўзбекистон
ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.

2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади.

2025 йилдан ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади.

2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”
дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Дуров яна Франция махсус хизматларини Европадаги, жумладан Украинадаги сиёсатга Telegram орқали таъсир кўрсатишга уринишда айблади

"Франциянинг ташқи разведка хизмати мен билан учрашганини тасдиқлади, улар буни терроризм ва болалар порнографиясига қарши курашиш учун қилинганини айтишмоқда. Аслида, болалар порнографияси мавзуси умуман тилга олинмаганди. Улар Франциядаги терроризмда гумон қилинган шахсларнинг IP-манзилларини сўрашди, лекин уларнинг асосий мақсади доимо геосиёсат бўлган: Руминия, Молдова, Украина", — деб ёзди Telegram ҳаммуассиси Х ижтимоий ижтимоий тармоғидаги постида.

Аввалроқ Дуров бир нечта пост эълон қилиб, Франция разведкаси ундан "сайловлар олдидан Руминиядаги консерватив овозларни блоклашни” талаб қилганини маълум қилган эди.
Франциянинг Ташқи хавфсизлик бош бошқармаси (DGSE) Дуров билан ҳақиқатдан ҳам бир неча бор учрашувлар бўлганини тасдиқлади. DGSE Дуров билан учрашувлар Telegram'да терроризм ва болалар порнографияси хавфини олдини олиш бўйича масъулиятни эслатиш учун амалга оширилганини қайд этди. Бироқ идора сайлов жараёни билан боғлиқ ҳар қандай аккаунтларни блоклашни сўраганини инкор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍3
Модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

Фармонга кўра, республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолиблари қўшимча равишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси билан тақдирланиши белгиланди.

2027 йил 1 январгача тадбиркорлар томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун қуйидаги миқдорларда 1 марталик субсидия ажратилади:

🔸 I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун –
10 млн сўм;

🔸 II тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 7 млн сўм;

🔸 III тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 5 млн сўм.

2028 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг туризм йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

2030 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг хизматлари халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилинади.

2025 йил 1 июндан туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб чиқилади.

2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида “Ипак йўлида туризм” тематик офиси ташкил этилади.
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги кучли чанг бўрони: сабаблари ва оқибатлари ҳақида мутахассис фикри

17 май куни Тошкент шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилди. Бу табиий ҳодиса шаҳар аҳолисини безовта қилиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири, география фанлари бўйича фалсафа
доктори Эркин Абдулахатовнинг айтишича, бундай чанг бўронлари асосан иссиқ ва қуруқ шамолларнинг таъсири билан юзага келади. Улар ҳаводаги қуруқ тупроқни кўтариб, катта ҳудудларга тарқатади.

– Биз бу каби табиий ҳодисалар ҳақида аҳолини олдиндан хабардор қилишимиз керак, – дейди Эркин Абдулахатов. – Агар маълумот ҳар бир оилага ўз вақтида етиб борса, болалар кўчада югуриб юришдан сақланар, ота-оналар эса фарзандларини уйда қолдиришга ҳаракат қилар эдилар. Масалан, уйларнинг томлари шикастланиши мумкин бўлган вазиятда бундай чора кўриш муҳим.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Жанжал Пахтачи туманидаги 12- ва 1-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида келиб чиққан. Оқибатда оилада ёлғиз ўғил бўлган 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси вафот этган, унинг синфдоши шифохонага ётқизилган. Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи қамоққа олингани айтилмоқда.

Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осиёда «COVID-19» яна фаол тарқалмоқда

Гонконгда бир ҳафта ичида касалланиш даражаси охирги бир йил ичидаги энг юқори кўрсаткичга етди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш маркази оғир ва ўлим ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Шунингдек, оқова сувдаги намуналарда вирус аниқланмоқда, касалхоналарга мурожаатлар сони ҳам ошган.

Мутахассислар бунга аҳолининг иммунитети пасайгани сабаб бўлганини айтмоқда.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1🔥1
Қанча квартира (уй)лар ичимлик суви билан таъминланган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига 5,8 млн квартира (уй) лар ичимлик суви билан таъминланган.

Квартира (уй)ларнинг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77,1 % ни ташкил этди (2024 йил 1 январь ҳолатига – 75 %).


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди

Туркия Республикасининг пойтахти Анқара режали шаҳарсозлик ёндашуви асосида шаклланган муҳити ва замонавий архитектураси билан яқинда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилди ва бу рўйхатдаги турк объектлари сони 80 тага етди.

👉 https://effect.uz/6432

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркакнинг ўзи ҳалок бўлди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. «Ушбу воқеада жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз», дейди Шамсутдинов.

Воқеа 5 май куни кечқурун содир бўлган. «
Gazeta.uz»нинг ёзишича, Яккасарой туманидаги «Ракат» маҳалласи яшовчи етти-саккиз ёшлардаги уч қизалоқ қирғоққа тушган. Қизлардан бири сирпаниб, сувга тушиб кетган. Оқим қизчани канал марказига оқизиб кетган. Дугонасига ёрдам бермоқчи бўлган бошқа қиз ҳам сувга сакраган.

Қизлардан бирини яқин атрофда яшовчи аёл хода ёрдамида қутқариб олган. Қуйи оқимдаги иккинчи қизчани 43 ёшли эркак А.С. сувга тушиб, қутқарган, бироқ ўзи ҳалок бўлган. Унинг жасади чўкиб кетган жойидан 4 километр узоқликдан топилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢18👍3
Одам савдоси учун жазо кучайтирилди

Ўзгартиришларга кўра, одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлар билан ҳамда жабрланувчини шахсий ҳужжатларидан маҳрум қилиб содир этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди.

Шунингдек, ушбу жиноят жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида фуқаро 135 млн сўмли тилла пиёла билан қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан Германиянинг Мюнхен шаҳрига парвозга отланган фуқарода 135 млн 200 минг сўмли тилла пиёла борлиги аниқланди.

Қайд этилишича, Тошкентдан Мюнхен шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси йўл юклари орасига қиймати 135 млн 200 минг сўмлик, тахминий оғирлиги эса 104 граммни ташкил этувчи 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган 750 пробали 1 дона пиёлани яшириб олиб ўтмоқчи бўлган вақтида божхона Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 9 ёшли бола ота-онасининг машинасида полициядан қочди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, бола ота-онасининг автомобилини ўзбошимчалик билан ҳайдаб, кўчага чиқиб кетган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍3
Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади

“Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади.

Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2
Ёшга доир пенсия “проактив шаклда” фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, фукаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

Агар фуқаро унинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.

Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши керак.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда ИИО ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқаро тақдирланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган воқеа жамоатчиликда катта баҳс ва ташвиш уйғотди. Кеча юз берган ушбу ҳодисада руҳий носоғлом деб тахмин қилинаётган эркак ички ишлар органи (ИИО) ходимига пичоқ билан ҳужум қилган. Гувоҳлар сўзларига кўра, у аввало ходимнинг кўкрак қисмига, сўнгра бўйнига зарба берган.

Ҳодисадан сўнг шахсни қўлга олишда жонбозлик кўрсатган фуқаро ушбу жасорати учун расмий равишда тақдирланди. Расмий маълумотларга кўра, фуқаро хавфни ҳис қилган ҳолда, ИИО ходимига ёрдам бериш мақсадида ўз ҳаётини хатарга қўйиб, ҳужумчини тўхтатишга ҳаракат қилган ва бу орқали унинг янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларининг олдини олган.

ИИО ходими ҳозирда шифохонада. Унинг аҳволи ҳақида расмийлар томонидан ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.

Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Руҳий носоғлом шахснинг шахсияти ва қилмиши сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
BBC сионизм ҳақидаги пости учун Гари Линекерни ишдан бўшатди

12 май куни собиқ футболчи Линекер инстаграмдаги саҳифасида Фаластин тарафдорларининг «Сионизмни икки дақиқада тушунтириш» сарлавҳали рилсини жойлаштирган. Видеода антисемитизм руҳидаги ҳақоратли штамп сифатида қабул қилинадиган каламушлар тасвири ҳам бўлган.

Кўп ўтмай видео ўчирилган, 14 май куни эса Линекер «сўзсиз» узр сўраган. У рамзнинг аҳамияти ҳақида ҳеч нарса билмагани ва «муаммо моҳиятини англаган заҳоти» постни ўчириб ташлаганини айтган. «Мен ҳеч қачон онгли равишда антисемитизм руҳидаги ниманидир бўлишмаган бўлардим, бу менинг эътиқодимга зид», – деган у.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?

Турк Ривиерасининг гўзал шаҳри Анталия ўзининг илиқ ҳарорати, бетакрор соҳиллари, қадимий шаҳарлари ва жаҳон даражасидаги курортлари билан йил давомида дам олиш учун энг яхши йўналишлардан биридир.


👉 https://effect.uz/6433

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2