Боғча ва мактаблар олдида 30 км/соатлик чегара белгиланади — Ҳукумат қарори
Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрга қадар Ички ишлар вазирлиги томонидан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган ҳудудларда ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган чоралар амалга оширилади.
Хусусан, йўллар бўйлаб жойлашган таълим муассасалари атрофида транспорт воситалари ҳаракат тезлигини соатига 30 километрдан оширмасликни белгилайдиган махсус йўл белгилари ўрнатилади. Шунингдек, ушбу талабга амал қилинишини назорат қилиш мақсадида замонавий радарлар ва техник воситалар жойлаштирилади.
Мазкур чоралар болалар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракатни тартибга солишни кучайтириш мақсадида амалга оширилаяпти.
Ички ишлар вазирлиги бу борада ҳудудларда ўрганишлар олиб бориб, аниқланадиган маконларда зарур инфратузилмани яратиш ишларини бажаради.
Олдинроқ 1 июндан бошлаб шаҳарларда автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишлар соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5👎2
Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво кузатилади, ҳафта охирида салқинлик кириб келиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда +40 даражагача, чўллар ва жанубий вилоятларда эса +42 даражагача етши мумкин.
Шу билан бирга, ҳафта охирида республика ҳудудига салқин ҳаво оқими кириб келиши мумкин. Бу жараёнда кучли шамол ва чангли бўронлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Мутахассислар фуқароларни ҳаддан ташқари иссиқда эҳтиёткор бўлишга, қуёшдан ҳимояланиш чораларини кўришга ва шамолли кунларда очиқ жойларда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

🔥2👍1
Тошкент метроси ТТЗгача узайтирилиши режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитени ривожига оид янги лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда пойтахт метро йўлини Тошкент трактор заводи (ТТЗ) даҳасигача етказиш режаси муҳокама қилинди.
Аввалги учрашувларда давлат раҳбари лойиҳани молия ва қулайлик нуқтаи назаридан мақбуллаштириш вазифасини қўйган эди. Шу асосда ишлаб чиқилган янгиланган таклифга кўра, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда Чилонзор йўналишидаги Пушкин бекатидан Феруза даҳасигача, мавжуд темир йўлга параллел равишда ер устидаги метро йўли қурилади.
Иккинчи босқичда эса мазкур йўналиш ТТЗ даҳасидаги шоҳ бекатгача узайтирилади.
Ҳозирги пайтда ушбу ҳудуддан шаҳар марказига кунига тахминан 47 мингта автотранспорт воситаси кириб келади, йўловчилар сони эса 194 минг нафарни ташкил этади. Янги метро йўналиши эса кунига 85 минггача йўловчини хизмат билан қамраб олиши кутилмоқда.
Тақдимот чоғида лойиҳанинг техник ва амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Юнусобод метро йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли эса Сергели туманигача узайтирилди. Шунингдек, Дўстлик бекатидан Сергелигача ер устида ҳалқа метро йўли ҳам қуриб битказилган.

👍64👎1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди.
Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Венгриянинг расмий шахслари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янада ривожлантиришга доир муҳим масалалар ўрин олган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

👍54🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Келажакка назар ташлар эканман, ишонч билан айта оламанки, Осакада илгари сурилган ташаббуслар юртимизда муҳим ўзгаришлар учун пойдевор бўлади"
Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасида тақдим этилган ғоялар президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистонда амалда жорий этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасида тақдим этилган ғоялар президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистонда амалда жорий этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥5👎1
Марказий банк 6 та банкка жарима санкцияси қўллади
Марказий банк томонидан олиб борилган ўрганиш ва инспекция текширувлари натижасида жисмоний шахсларга банк ҳисобварақлари очиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя этилмагани аниқланди. Натижада 6 та банк, 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарималар қўлланди.
Шунингдек, устав капитали ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартириш бўйича қонун талабларига амал қилмагани учун 1 та тўлов тизими оператори ва 3 та тўлов ташкилотига нисбатан чора кўриш ва санкция қўллаш юзасидан огоҳлантириш берилди.
Маълумот учун, шу каби қоидабузарликлар сабаб февраль ойида ҳам 10 та банк жаримага тортилган эди.

👍4
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Тажриба доирасида икки турдаги дронлардан фойдаланилди. Кумуш йодид моддасини пуркаш орқали 70 минг метр куб миқдорида ёғингарчилик ҳосил қилинди.
👉 https://effect.uz/6431
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тажриба доирасида икки турдаги дронлардан фойдаланилди. Кумуш йодид моддасини пуркаш орқали 70 минг метр куб миқдорида ёғингарчилик ҳосил қилинди.
👉 https://effect.uz/6431
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ички ишлар ходими пичоқлаб кетилди
Бугун, 19 май куни кечки пайт Тошкент шаҳар Юнусобод деҳқон бозори олдида ички ишлар ходими бўйин қисмидан пичоқлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ППХ ходими шифохонага олиб кетилган, гумондор шахс қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 19 май куни кечки пайт Тошкент шаҳар Юнусобод деҳқон бозори олдида ички ишлар ходими бўйин қисмидан пичоқлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ППХ ходими шифохонага олиб кетилган, гумондор шахс қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥8👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда ички ишлар ходими пичоқлаб кетилди Бугун, 19 май куни кечки пайт Тошкент шаҳар Юнусобод деҳқон бозори олдида ички ишлар ходими бўйин қисмидан пичоқлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ППХ ходими шифохонага…
Тошкентда ички ишлар ходимига ҳужум қилган шахс ушланди
Тошкентда ички ишлар ходими пичоқлангани юзасидан расмий баёнот берилди. Маълумотга кўра, ходим касалхонага ётқизилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.
Аниқланишича, Юнусобод туманида ер ости йўли олдида шубҳали хатти-ҳаракатлар қилган фуқарони ППХ инспектори тўхтатиб текширмоқчи бўлган. Шу пайтда фуқаро пичоқ билан ҳужум қилиб, ходимнинг бўйин қисмига жароҳат етказган.
Гумондор шахс ушланган ва процессуал тартибда қамоққа олинган. Маълум бўлишича, у 2005 йилдан буён руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

👍11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишдаги қоидабузарлик бартараф этилди
Пойтахтнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган кўп қаватли уйда лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолда қўшимча, 6-қават қурилгани аниқланди.
Инспекция ходимларининг ёзма кўрсатмасига асосан, ушбу қават белгиланган тартибда бузиб ташланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пойтахтнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган кўп қаватли уйда лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолда қўшимча, 6-қават қурилгани аниқланди.
Инспекция ходимларининг ёзма кўрсатмасига асосан, ушбу қават белгиланган тартибда бузиб ташланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқитувчи 1000 эмас, 2000 доллар маош оляпти»
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида таълим тизими, хусусан, ўқитувчиларнинг ойлик маоши масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан ўқитувчиларнинг 1000 доллар маош олиши ҳақида савол берилди. Ушбу саволга жавобан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев вилоятда 1000 доллар эмас, балки 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар ҳам борлигини маълум қилди.
Мамадиевга кўра, бу кўрсаткичга турли моддий рағбатлантиришлар, тўловли курслар ва қўшимча соатлар ҳисобига эришилаётгани таъкидланган.

👎29👍26😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин ва Трампнинг икки соатлик "мазмунли" суҳбати — Украина масаласи муҳокама марказида
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган телефон суҳбатини "очиқ ва мазмунли" деб баҳолади. Икки соатдан ортиқ давом этган мулоқотдан сўнг Путин журналистлар олдида чиқиш қилиб, Трампга Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта тиклаш ғоясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, Трамп суҳбат давомида ўт очишни тўхтатиш масаласида ўз нуқтаи назарини билдирган.
Путиннинг сўзларига кўра, Украина билан можарони ҳал этиш учун биринчи навбатда “тегишли келишувлар” амалга оширилиши лозим. У Москва ва Киевни ҳар икки томон учун мақбул бўлган муросага келишга чақирди.
Шунингдек, Путин суҳбатнинг янада батафсил тафсилотларини унинг матбуот котиби Дмитрий Песков ёки ёрдамчиси Юрий Ушаков тушунтириб бериши мумкинлигини билдирди. АҚШ томони бу борада ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Бу Путин ва Трамп ўртасида расман эълон қилинган учинчи телефон суҳбати бўлди. Улар аввалги марта 12 феврал куни, Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан кўп ўтмай мулоқот қилган эди. Ўшанда Трамп юқори мартабали амалдорларга Украинадаги урушни тўхтатиш имкониятларини ўрганишни топширган.
Иккинчи суҳбат эса 18 март куни бўлиб ўтган. Март ойида Кремль Путин ва Трамп ўртасида эълон қилинмаган бошқа суҳбатлар ҳам бўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

👍11👎7
Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига етиб келди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Венгриянинг иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар тантанали тарзда кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф доирасида 20 май куни Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, президент Венгриянинг расмий шахслари ҳамда етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
21 май куни эса Шавкат Мирзиёев Будапештда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

👍33👎7
Навоийда таъмирлаш ишлари оқибатида подвални сув босди – фуқаролар масъуллардан жавоб кутмоқда
Таҳририятимизга Навоий вилояти Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи 16-уйда яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Унда қуйидагича ҳолат баён этилган:
Навоий шаҳар “ИССИҚЛИК МАНБАИ” давлат унитар корхонаси томонидан қиш мавсумига тайёргарлик доирасида қувурларни таъмирлаш мақсадида ер ковлаш ишлари амалга оширилган. Таъмир ишлари вақтида сув оқувчи ариқ ҳимоя тўсиқларисиз ва назоратсиз ҳолда очиқ қолдирилган.
Натижада, кечаси оқова суви шу очиқ ариқ орқали подвалга оқиб кириб, кўп қаватли уй подвали тўлиқ сувга тўлган. Ушбу ҳолат санитария ва экология жиҳатидан жиддий хавф туғдирган.
Фуқароларнинг таъкидлашича, улар бир неча марта мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган. Фақат такрорий қўнғироқлардан кейингина масъуллар воқеа жойига келишган. Бироқ, улар муаммони бартараф этиш ўрнига, масъулиятни Ободонлаштириш хизмати зиммасига юклаган ва ўзларини оқлашга уринган.
Фуқаролар ҳақли савол ўртага ташлашмоқда:
Агар ҳар бир ташкилот ўз қилмишини бошқасига тўнкаса, фуқаро кимга ишониши керак?
Вақтида ҳимоя чоралари кўрилмаганидан келиб чиққан зарарни ким қоплайди?
Ҳар йили кузатиладиган бундай беэътиборлик ва масъулиятсизлик қачон барҳам топади?
Мурожаатда ушбу ҳолат юзасидан аниқ чоралар кўрилиши, масъулларга нисбатан қонуний баҳолаш берилиши ва бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун жавобгарлик белгиланиши талаб қилинмоқда.

👍9😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғининг ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаати

👍6