EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«EXPO-2025» кўргазмасида Ўзбекистон павильони — маданият ва инновациялар уйғунлиги

Саида Мирзиёева Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонида бўлди.

Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасида “Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси” деб номланган Ўзбекистон павильони юз минглаб меҳмонларнинг эътиборини тортишгa улгурди.

Ушбу лойиҳа менга жуда қадрли, чунки концепцияни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичлариданоқ унда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни — инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим.

Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг лажвард кошинлари танланди. Айни шулар павильоннинг меъморий ва мазмунлий асосини ташкил этди.

Павильон жамиятимиз каби — маданиятлар, тиллар ва тарихий воқеалар хилма-хиллигидир. У ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк бўлиб, дунё Ўзбекистоннинг бугунини чуқурроқ англашга хизмат қилади.

Халқаро ҳамкорларимизга кўрсатган ёрдами ва ишончи учун миннатдорлик билдираман. Биргаликдаги маданий ташаббуслар ва ўзаро мулоқот юртимиз учун янги имкониятлар ва эътироф олиб келишига ишонаман,

деб ёзди президент ёрдамчиси.

Мазкур лойиҳанинг амалга ошишида Саида Мирзиёева раҳбарлигидаги жамоанинг ташаббуси, диди ва профессионал ёндашуви алоҳида аҳамият касб этди. Унинг маданият ва маърифат соҳаларидаги фаолияти, миллий юксалишга қаратилган иштиёқи ушбу павильонда ҳам ўз ифодасини топди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍87👎12🔥4😢1
ЙҲХХ ҳушёрликка чорламоқда: Наманганда бир кунда 45 нафар болага ноқонуний автомобил ижарага берилган

Наманган вилоятида 16 май куни вояга етмаганларга автомашина ижарага бериш билан боғлиқ 45 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва қоидабузарликларга қарши курашиш мақсадида ўтказилган махсус рейдлар давомида бир сутка ичида 2 мингдан зиёд қўпол қоидабузарлик қайд этилган.

Шунингдек, 756 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилган, 394 та ҳолатда ҳайдовчилар ҳужжатсиз машина бошқаргани аниқланган. Энг ташвишлиси шундаки, 45 та ҳолатда ёш болаларга автоижара тақдим этилгани маълум бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Россияда туннел қазиб қочган ўзбекистонлик маҳбусларга суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Липецк шаҳридаги 2-сонли колониядан туннел орқали қочган маҳбуслар устидан суд қарори чиқарилди. 2024 йил ёзида 30 метрли ерости йўлини қазиб, маҳкамадан қочган 6 нафар маҳбуснинг беш нафари Ўзбекистон, бири эса Тожикистон фуқароси бўлган.

Воронеж вилояти прокуратураси маълумотига кўра, маҳбуслар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси (маҳкумнинг гуруҳ бўлиб қочиши) бўйича айбдор деб топилиб, 4,5 йилдан 12,5 йилгача қўшимча жазога тортилди.

Қочиш жараёнида улар металл лист, труба, белкурак ва кесувчи дисклардан фойдаланиб, икки ойда ер ости йўлини ташкил этган. 2024 йил 25 октябрга ўтар кечаси маҳбуслар туннел орқали колония ҳудудидан чиқиб, Тамбов ва Москва томон йўл олган. Бир кун ичида беш нафари қўлга олинган, олтинчиси эса қарийб икки ҳафта қочиб юрган.

Қочган маҳбуслар турли оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум этилган:

Парвозбек Тўрабоев (19 ёш) — гиёҳванд моддалар савдоси, 4 йил;

Хуршидбек Ғаниев (19 ёш) — гиёҳванд моддалар, 6 йил;

Дилшод Арслонов (28 ёш) — 12–14 ёшли болага нисбатан зўрлаш, судланган;

Турғун Абдуллаев (28 ёш) — номусга тегиш, 12 йил;

Бахтиёр Жумаев (28 ёш) — номусга тегиш, 7,5 йил;

Даврон Жабборов (27 ёш, Тожикистон фуқароси) — зўрлаш ва босқинчилик, 6 йил.

Маҳбусларнингнинг тўрт нафари қаттиқ режимли, иккитаси умумий режимли колонияларда жазо ўтаётган эди. Уларнинг туннел орқали амалга оширган қочиши мамлакатда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3👎2😢1
Жо Байденда агрессив шаклдаги простата саратони аниқланди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденда простата бези саратонининг тез ўсувчи ва хавфли шакли аниқланди. Бу ҳақда 18 май куни унинг матбуот котиби расмий маълумот берди.

Баёнотда айтилишича, 82 ёшли Байден ўтган ҳафтада касалликка хос белгиларни сезган ва шундан сўнг тиббий кўрикдан ўтган. Текширувлар давомида простата безида тугун аниқланган ва 16 май куни унга саратон ташхиси қўйилган. Ушбу саратон шакли суякларга ҳам метастаз берган бўлиб, Глисон шкаласи бўйича 9 балл (5-синф гуруҳи) билан баҳоланган — бу саратоннинг ўта агрессив тури саналади.

Шу билан бирга, шифокорлар таъкидлашича, ўсимта гормонларга сезувчан бўлиб, бу ҳолат касалликни самарали даволаш имконини беради. Байден ва оила аъзолари ҳозирда шифокорлар билан қандай даволаш усуллари самарали бўлиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.

CNN'нинг хабар беришича, Жо Байден ҳозирги вақтда Делавэр штатидаги уйида дам олмоқда. Аммо у айнан қаерда даволанаётгани ҳозирча аниқ эмас. Бир неча кун аввал Байденнинг матбуот хизмати унинг простата безида кичик тугунча аниқланганини ва шу сабабли текширувдан ўтганини маълум қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Россияга визасиз кирувчи чет элликлар учун янги тартиб жорий этилди

2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга визасиз тартибда келувчи чет эл фуқаролари учун янги талаб амалга киритилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, бундай фуқаролар «Gosuslugi RuID» мобил иловасида олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

QR-код чегарадан ўтишда тақдим этилиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш тартиби:

Шахсий кабинет яратиш;

Фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;

Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин топширилиши керак.

‼️ Агар келиш зарурати кутилмаганда — масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти сабабли юзага келса — аризани сафарга 4 соат қолганида ҳам юбориш мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

Беларусь фуқаролари;

6 ёшгача бўлган болалар;

Виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади. Бу ҳолда ҳам улар шахсан рўйхатдан ўтган бўлиши ва шахсий кодга эга бўлиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍3😢1
Ички парвозлар бозорида рақобатни ошириш ва чипта нархларини арзонлаштиришга йўналтирилган тадбирлар кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг топшириқларига мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йил апрель ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш соҳасидаги рақобат муҳитини яхшилаш, чипта нархларини мақбуллаштириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан:

Авиачипта нархларини барқарорлаштириш;

Ички йўналишларда “ҳаво эркинликлари” ва бошқа рағбатлантирувчи механизмлар орқали хусусий, жумладан, хорижий авиакомпанияларни жалб этиш;

Маҳаллий ташувчиларга тенг шартларда субсидия бериш орқали аҳолига кенг қамровли ва қулай хизматлар тақдим этиш ишлари амалга оширилмоқда.

2025 йил май ойида қабул қилинган Ҳукумат қарори асосида барча маҳаллий авиакомпанияларга ички йўналишларда субсидия бериш тартиби жорий этилди.

Шунингдек, "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Silk Avia" авиакомпаниялари томонидан маҳаллий парвозларга чипта нархларини қайта кўриб чиқиш ва пасайтириш чоралари кўрилмоқда.

Бу ислоҳотлар аҳоли учун қулайлик яратиб, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар иқтисодий ўсишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар томонидан рақобатга қарши ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳолатлар, жумладан чипталарни сунъий равишда савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланса, қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилишини маълум қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Ўзбекистон электр таъминотини яхшилаш учун Жаҳон банкидан 100 миллион доллар имтиёзли кредит олди

Жаҳон банки Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва айрим ҳудудларда электр таъминоти барқарорлигини оширишга қаратилган янги дастурни қўллаб-қувватлади. Шу мақсадда мамлакатга 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, мазкур лойиҳа доирасида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳам фаол иштирок этади ва ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча 50 миллион доллар йўналтиради. Дастур электр тармоқларининг техник имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлашни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍1🔥1😢1
Боғча ва мактаблар олдида 30 км/соатлик чегара белгиланади — Ҳукумат қарори

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрга қадар Ички ишлар вазирлиги томонидан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган ҳудудларда ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган чоралар амалга оширилади.

Хусусан, йўллар бўйлаб жойлашган таълим муассасалари атрофида транспорт воситалари ҳаракат тезлигини соатига 30 километрдан оширмасликни белгилайдиган махсус йўл белгилари ўрнатилади. Шунингдек, ушбу талабга амал қилинишини назорат қилиш мақсадида замонавий радарлар ва техник воситалар жойлаштирилади.

Мазкур чоралар болалар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракатни тартибга солишни кучайтириш мақсадида амалга оширилаяпти.

Ички ишлар вазирлиги бу борада ҳудудларда ўрганишлар олиб бориб, аниқланадиган маконларда зарур инфратузилмани яратиш ишларини бажаради.

Олдинроқ 1 июндан бошлаб шаҳарларда автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишлар соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво кузатилади, ҳафта охирида салқинлик кириб келиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда +40 даражагача, чўллар ва жанубий вилоятларда эса +42 даражагача етши мумкин.

Шу билан бирга, ҳафта охирида республика ҳудудига салқин ҳаво оқими кириб келиши мумкин. Бу жараёнда кучли шамол ва чангли бўронлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Мутахассислар фуқароларни ҳаддан ташқари иссиқда эҳтиёткор бўлишга, қуёшдан ҳимояланиш чораларини кўришга ва шамолли кунларда очиқ жойларда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Тошкент метроси ТТЗгача узайтирилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитени ривожига оид янги лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда пойтахт метро йўлини Тошкент трактор заводи (ТТЗ) даҳасигача етказиш режаси муҳокама қилинди.

Аввалги учрашувларда давлат раҳбари лойиҳани молия ва қулайлик нуқтаи назаридан мақбуллаштириш вазифасини қўйган эди. Шу асосда ишлаб чиқилган янгиланган таклифга кўра, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда Чилонзор йўналишидаги Пушкин бекатидан Феруза даҳасигача, мавжуд темир йўлга параллел равишда ер устидаги метро йўли қурилади.

Иккинчи босқичда эса мазкур йўналиш ТТЗ даҳасидаги шоҳ бекатгача узайтирилади.

Ҳозирги пайтда ушбу ҳудуддан шаҳар марказига кунига тахминан 47 мингта автотранспорт воситаси кириб келади, йўловчилар сони эса 194 минг нафарни ташкил этади. Янги метро йўналиши эса кунига 85 минггача йўловчини хизмат билан қамраб олиши кутилмоқда.

Тақдимот чоғида лойиҳанинг техник ва амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Юнусобод метро йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли эса Сергели туманигача узайтирилди. Шунингдек, Дўстлик бекатидан Сергелигача ер устида ҳалқа метро йўли ҳам қуриб битказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64👎1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Венгриянинг расмий шахслари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янада ривожлантиришга доир муҳим масалалар ўрин олган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Келажакка назар ташлар эканман, ишонч билан айта оламанки, Осакада илгари сурилган ташаббуслар юртимизда муҳим ўзгаришлар учун пойдевор бўлади"

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасида тақдим этилган ғоялар президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистонда амалда жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥5👎1
Марказий банк 6 та банкка жарима санкцияси қўллади

Марказий банк томонидан олиб борилган ўрганиш ва инспекция текширувлари натижасида жисмоний шахсларга банк ҳисобварақлари очиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя этилмагани аниқланди. Натижада 6 та банк, 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарималар қўлланди.

Шунингдек, устав капитали ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартириш бўйича қонун талабларига амал қилмагани учун 1 та тўлов тизими оператори ва 3 та тўлов ташкилотига нисбатан чора кўриш ва санкция қўллаш юзасидан огоҳлантириш берилди.

Маълумот учун, шу каби қоидабузарликлар сабаб февраль ойида ҳам 10 та банк жаримага тортилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди

Тажриба доирасида икки турдаги дронлардан фойдаланилди. Кумуш йодид моддасини пуркаш орқали 70 минг метр куб миқдорида ёғингарчилик ҳосил қилинди.


👉 https://effect.uz/6431

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ички ишлар ходими пичоқлаб кетилди

Бугун, 19 май куни кечки пайт Тошкент шаҳар Юнусобод деҳқон бозори олдида ички ишлар ходими бўйин қисмидан пичоқлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ППХ ходими шифохонага олиб кетилган, гумондор шахс қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥8👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда ички ишлар ходими пичоқлаб кетилди Бугун, 19 май куни кечки пайт Тошкент шаҳар Юнусобод деҳқон бозори олдида ички ишлар ходими бўйин қисмидан пичоқлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ППХ ходими шифохонага…
Тошкентда ички ишлар ходимига ҳужум қилган шахс ушланди

Тошкентда ички ишлар ходими пичоқлангани юзасидан расмий баёнот берилди. Маълумотга кўра, ходим касалхонага ётқизилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.

Аниқланишича, Юнусобод туманида ер ости йўли олдида шубҳали хатти-ҳаракатлар қилган фуқарони ППХ инспектори тўхтатиб текширмоқчи бўлган. Шу пайтда фуқаро пичоқ билан ҳужум қилиб, ходимнинг бўйин қисмига жароҳат етказган.

Гумондор шахс ушланган ва процессуал тартибда қамоққа олинган. Маълум бўлишича, у 2005 йилдан буён руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢2
Комил Алламжонов яна Президент администрациясида кўриниш берди.

Комил Алламжонов яна Президент администрацияси биносида кўриниш берди. Расмий маълумот берилмаган бўлса-да, бу ҳолат турли фикр ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎23👍11🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишдаги қоидабузарлик бартараф этилди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган кўп қаватли уйда лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолда қўшимча, 6-қават қурилгани аниқланди.

Инспекция ходимларининг ёзма кўрсатмасига асосан, ушбу қават белгиланган тартибда бузиб ташланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқитувчи 1000 эмас, 2000 доллар маош оляпти»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида таълим тизими, хусусан, ўқитувчиларнинг ойлик маоши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан ўқитувчиларнинг 1000 доллар маош олиши ҳақида савол берилди. Ушбу саволга жавобан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев вилоятда 1000 доллар эмас, балки 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар ҳам борлигини маълум қилди.

Мамадиевга кўра, бу кўрсаткичга турли моддий рағбатлантиришлар, тўловли курслар ва қўшимча соатлар ҳисобига эришилаётгани таъкидланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎29👍26😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин ва Трампнинг икки соатлик "мазмунли" суҳбати — Украина масаласи муҳокама марказида

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган телефон суҳбатини "очиқ ва мазмунли" деб баҳолади. Икки соатдан ортиқ давом этган мулоқотдан сўнг Путин журналистлар олдида чиқиш қилиб, Трампга Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта тиклаш ғоясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, Трамп суҳбат давомида ўт очишни тўхтатиш масаласида ўз нуқтаи назарини билдирган.

Путиннинг сўзларига кўра, Украина билан можарони ҳал этиш учун биринчи навбатда “тегишли келишувлар” амалга оширилиши лозим. У Москва ва Киевни ҳар икки томон учун мақбул бўлган муросага келишга чақирди.

Шунингдек, Путин суҳбатнинг янада батафсил тафсилотларини унинг матбуот котиби Дмитрий Песков ёки ёрдамчиси Юрий Ушаков тушунтириб бериши мумкинлигини билдирди. АҚШ томони бу борада ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Бу Путин ва Трамп ўртасида расман эълон қилинган учинчи телефон суҳбати бўлди. Улар аввалги марта 12 феврал куни, Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан кўп ўтмай мулоқот қилган эди. Ўшанда Трамп юқори мартабали амалдорларга Украинадаги урушни тўхтатиш имкониятларини ўрганишни топширган.

Иккинчи суҳбат эса 18 март куни бўлиб ўтган. Март ойида Кремль Путин ва Трамп ўртасида эълон қилинмаган бошқа суҳбатлар ҳам бўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎7
Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига етиб келди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Венгриянинг иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар тантанали тарзда кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф доирасида 20 май куни Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, президент Венгриянинг расмий шахслари ҳамда етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

21 май куни эса Шавкат Мирзиёев Будапештда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33👎7