EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Зеленский ва Вэнс Рим папасининг инаугурация маросимида Оқ уйдаги жанжалдан кейин биринчи марта ўзаро қўл бериб кўришди

Рим папаси Лев ХIV нинг тахтга ўтириши маросимида Украина президенти ва АҚШ вице-президенти учрашиб, илк қўл бериб кўришишди. Бу уларнинг феврал ойи охирида Оқ уйдаги жанжалдан кейинги биринчи учрашуви бўлиб, ўша пайтда Венс Зеленскийни ҳурмацизликда айблаган эди.

Ватикан маълумотларига кўра, инаугурация маросимидан сўнг Рим папаси Володимир Зеленский билан шахсан учрашади, эртага эрталаб эса Жей Ди Вэнс билан учрашув ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент ўз тарихий шаън-шарафини тикламоқда

Ахсикент ўзининг аввалги довруғини тикламоқда. Рамзий дарвоза қурдик, экспонатлар ва янги очиқ осмон остидаги музейни барпо этдик. 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида янги объектларни фойдаланишга топширамиз. 1–2 июнь кунлари Ахсикент бўйича халқаро конференцияни ташкил этамиз,

— деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл тор, маршрут қатнови кам, аҳоли эса норози

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Тошми ва Олтинтепа кўчалари торлиги ҳамда 476, 160, 104-йўналишдаги маршрут қатновларининг камлигидан аҳолининг бир қисми транспорт воситасига сиғмай қолмоқда. Бу ҳақда Effect.uz’га фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6430

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Қонликўлда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Қонликўл туманида сайёр қабул ўтказди.

Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидан келган тадбиркорлар ер, солиқ, инфратузилма ва рухсатномалар билан боғлиқ муаммоларни очиқ баён этишди.

Раис мурожаатларни диққат билан тинглаб, тегишли идораларга вазифалар юклатди.

Учрашув тадбиркорлар учун муаммоларни тезкор ҳал қилиш имконини яратди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
«EXPO-2025» кўргазмасида Ўзбекистон павильони — маданият ва инновациялар уйғунлиги

Саида Мирзиёева Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонида бўлди.

Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасида “Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси” деб номланган Ўзбекистон павильони юз минглаб меҳмонларнинг эътиборини тортишгa улгурди.

Ушбу лойиҳа менга жуда қадрли, чунки концепцияни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичлариданоқ унда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни — инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим.

Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг лажвард кошинлари танланди. Айни шулар павильоннинг меъморий ва мазмунлий асосини ташкил этди.

Павильон жамиятимиз каби — маданиятлар, тиллар ва тарихий воқеалар хилма-хиллигидир. У ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк бўлиб, дунё Ўзбекистоннинг бугунини чуқурроқ англашга хизмат қилади.

Халқаро ҳамкорларимизга кўрсатган ёрдами ва ишончи учун миннатдорлик билдираман. Биргаликдаги маданий ташаббуслар ва ўзаро мулоқот юртимиз учун янги имкониятлар ва эътироф олиб келишига ишонаман,

деб ёзди президент ёрдамчиси.

Мазкур лойиҳанинг амалга ошишида Саида Мирзиёева раҳбарлигидаги жамоанинг ташаббуси, диди ва профессионал ёндашуви алоҳида аҳамият касб этди. Унинг маданият ва маърифат соҳаларидаги фаолияти, миллий юксалишга қаратилган иштиёқи ушбу павильонда ҳам ўз ифодасини топди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍87👎12🔥4😢1
ЙҲХХ ҳушёрликка чорламоқда: Наманганда бир кунда 45 нафар болага ноқонуний автомобил ижарага берилган

Наманган вилоятида 16 май куни вояга етмаганларга автомашина ижарага бериш билан боғлиқ 45 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва қоидабузарликларга қарши курашиш мақсадида ўтказилган махсус рейдлар давомида бир сутка ичида 2 мингдан зиёд қўпол қоидабузарлик қайд этилган.

Шунингдек, 756 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилган, 394 та ҳолатда ҳайдовчилар ҳужжатсиз машина бошқаргани аниқланган. Энг ташвишлиси шундаки, 45 та ҳолатда ёш болаларга автоижара тақдим этилгани маълум бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Россияда туннел қазиб қочган ўзбекистонлик маҳбусларга суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Липецк шаҳридаги 2-сонли колониядан туннел орқали қочган маҳбуслар устидан суд қарори чиқарилди. 2024 йил ёзида 30 метрли ерости йўлини қазиб, маҳкамадан қочган 6 нафар маҳбуснинг беш нафари Ўзбекистон, бири эса Тожикистон фуқароси бўлган.

Воронеж вилояти прокуратураси маълумотига кўра, маҳбуслар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси (маҳкумнинг гуруҳ бўлиб қочиши) бўйича айбдор деб топилиб, 4,5 йилдан 12,5 йилгача қўшимча жазога тортилди.

Қочиш жараёнида улар металл лист, труба, белкурак ва кесувчи дисклардан фойдаланиб, икки ойда ер ости йўлини ташкил этган. 2024 йил 25 октябрга ўтар кечаси маҳбуслар туннел орқали колония ҳудудидан чиқиб, Тамбов ва Москва томон йўл олган. Бир кун ичида беш нафари қўлга олинган, олтинчиси эса қарийб икки ҳафта қочиб юрган.

Қочган маҳбуслар турли оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум этилган:

Парвозбек Тўрабоев (19 ёш) — гиёҳванд моддалар савдоси, 4 йил;

Хуршидбек Ғаниев (19 ёш) — гиёҳванд моддалар, 6 йил;

Дилшод Арслонов (28 ёш) — 12–14 ёшли болага нисбатан зўрлаш, судланган;

Турғун Абдуллаев (28 ёш) — номусга тегиш, 12 йил;

Бахтиёр Жумаев (28 ёш) — номусга тегиш, 7,5 йил;

Даврон Жабборов (27 ёш, Тожикистон фуқароси) — зўрлаш ва босқинчилик, 6 йил.

Маҳбусларнингнинг тўрт нафари қаттиқ режимли, иккитаси умумий режимли колонияларда жазо ўтаётган эди. Уларнинг туннел орқали амалга оширган қочиши мамлакатда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3👎2😢1
Жо Байденда агрессив шаклдаги простата саратони аниқланди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденда простата бези саратонининг тез ўсувчи ва хавфли шакли аниқланди. Бу ҳақда 18 май куни унинг матбуот котиби расмий маълумот берди.

Баёнотда айтилишича, 82 ёшли Байден ўтган ҳафтада касалликка хос белгиларни сезган ва шундан сўнг тиббий кўрикдан ўтган. Текширувлар давомида простата безида тугун аниқланган ва 16 май куни унга саратон ташхиси қўйилган. Ушбу саратон шакли суякларга ҳам метастаз берган бўлиб, Глисон шкаласи бўйича 9 балл (5-синф гуруҳи) билан баҳоланган — бу саратоннинг ўта агрессив тури саналади.

Шу билан бирга, шифокорлар таъкидлашича, ўсимта гормонларга сезувчан бўлиб, бу ҳолат касалликни самарали даволаш имконини беради. Байден ва оила аъзолари ҳозирда шифокорлар билан қандай даволаш усуллари самарали бўлиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.

CNN'нинг хабар беришича, Жо Байден ҳозирги вақтда Делавэр штатидаги уйида дам олмоқда. Аммо у айнан қаерда даволанаётгани ҳозирча аниқ эмас. Бир неча кун аввал Байденнинг матбуот хизмати унинг простата безида кичик тугунча аниқланганини ва шу сабабли текширувдан ўтганини маълум қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Россияга визасиз кирувчи чет элликлар учун янги тартиб жорий этилди

2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга визасиз тартибда келувчи чет эл фуқаролари учун янги талаб амалга киритилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, бундай фуқаролар «Gosuslugi RuID» мобил иловасида олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

QR-код чегарадан ўтишда тақдим этилиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш тартиби:

Шахсий кабинет яратиш;

Фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;

Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин топширилиши керак.

‼️ Агар келиш зарурати кутилмаганда — масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти сабабли юзага келса — аризани сафарга 4 соат қолганида ҳам юбориш мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

Беларусь фуқаролари;

6 ёшгача бўлган болалар;

Виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади. Бу ҳолда ҳам улар шахсан рўйхатдан ўтган бўлиши ва шахсий кодга эга бўлиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍3😢1
Ички парвозлар бозорида рақобатни ошириш ва чипта нархларини арзонлаштиришга йўналтирилган тадбирлар кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг топшириқларига мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йил апрель ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш соҳасидаги рақобат муҳитини яхшилаш, чипта нархларини мақбуллаштириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан:

Авиачипта нархларини барқарорлаштириш;

Ички йўналишларда “ҳаво эркинликлари” ва бошқа рағбатлантирувчи механизмлар орқали хусусий, жумладан, хорижий авиакомпанияларни жалб этиш;

Маҳаллий ташувчиларга тенг шартларда субсидия бериш орқали аҳолига кенг қамровли ва қулай хизматлар тақдим этиш ишлари амалга оширилмоқда.

2025 йил май ойида қабул қилинган Ҳукумат қарори асосида барча маҳаллий авиакомпанияларга ички йўналишларда субсидия бериш тартиби жорий этилди.

Шунингдек, "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Silk Avia" авиакомпаниялари томонидан маҳаллий парвозларга чипта нархларини қайта кўриб чиқиш ва пасайтириш чоралари кўрилмоқда.

Бу ислоҳотлар аҳоли учун қулайлик яратиб, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар иқтисодий ўсишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар томонидан рақобатга қарши ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳолатлар, жумладан чипталарни сунъий равишда савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланса, қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилишини маълум қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Ўзбекистон электр таъминотини яхшилаш учун Жаҳон банкидан 100 миллион доллар имтиёзли кредит олди

Жаҳон банки Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва айрим ҳудудларда электр таъминоти барқарорлигини оширишга қаратилган янги дастурни қўллаб-қувватлади. Шу мақсадда мамлакатга 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, мазкур лойиҳа доирасида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳам фаол иштирок этади ва ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча 50 миллион доллар йўналтиради. Дастур электр тармоқларининг техник имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлашни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍1🔥1😢1