EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Рим папасининг инаугурация маросимида 250 мингга яқин одам қатнашмоқда — ОАВ

Ватиканда янги Рим папаси Лев ХIV нинг инаугурация маросими бошланди.

Понтифик папамобилда (папанинг махсус автомобили) Авлиё Пётр майдонига етиб келди. Папа Лев ХIV муқаддас оммавий ибодатни (месса) бошқаради.

Хабар берилишича, Ватиканга 156 нафар хорижий делегациялар ва дунё давлатлари етакчилари ташриф буюришган.

Маросимнинг юқори мартабали меҳмонлари орасида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, давлат котиби Марко Рубио, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Испания қироли Филипп VI, Белгия қироли Филипп, Украина президенти Володимир Зеленский ва бошқалар бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“18 май — Халқаро музейлар куни: Ўзбекистон амалий санъат музейида очиқ эшиклар куни

18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Республика фуқаролари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Мазкур сана муносабати билан музейда икки муҳим кўргазма — “Етти гўзал” ва “Йиллар ошса сақланган қадрият” номли кўргазмалар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.

Ушбу кўргазмалар орқали ташриф буюрувчилар Ўзбекистон амалий санъати тарихи бўйлаб саёҳат қилиб, миллий мероснинг бетакрор намуналарига янгича нигоҳ билан баҳo беришди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
"Талабалар учун форма жорий этилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз" — Олий таълим вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда университет ва институт талабалари учун ягона талаба формаси жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар сиздирилди. Ушбу хабарлар юзасидан Олий таълим вазирлиги маълумот берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва нотўғри талқин этилмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, низом лойиҳасида талабалар учун ягона форма жорий этилиши ёки мажбурий тартибда талаб этилишига доир ҳеч қандай норма мавжуд эмас.

Аксинча, олий таълим муассасалари ўзининг тарихи, вазифаси, маданий қадриятлари ва ҳудудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос корпоратив услуб ва рамзларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Бунга таълим ташкилотларининг индивидуал имижини шакллантиришга қаратилган ташаббус сифатида қаралиши лозим. Шу билан бирга, эстетик, гигиеник ёки ташқи кўринишга оид тавсиялар фақат ихтиёрий характерга эга бўлиб, уларни жорий этиш ёки қўллашнинг амалий жиҳатлари ҳар бир таълим муассасасининг ички қарорларига боғлиқ. Яъни, мазкур Низом лойиҳаси доирасида махсус форма жорий этиш ёки уни мажбурий тартибда талаб қилиш умуман назарда тутилмаган.

Шу билан бирга, корпоратив услуб ва бренд элементлари (логотип, ранг схемаси ва ҳ.лар) шакллантириш ташаббуси университетларни нафақат маҳаллий, балки халқаро майдонда ҳам самарали тарғиб этиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай ёндашув дунё тажрибасида ҳам таълим муассасаларининг маркетинг стратегиясининг муҳим қисми сифатида қаралади.

Олий таълим ташкилотларида ҳар бир талабанинг шахс сифатидаги эркинлиги ва ҳуқуқлари Конституция ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади,
— дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди. Ҳозирги сиртқи талабалар ўқишини давом эттираверади

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни жорий йилда сиртқига ҳеч ким олинмайди. Бошқача айтганда, бир ярим ойдан кейин бошланадиган қабул жараёнларида сиртқига квота берилмайди;

мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;

бунда сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади. Яъни фалон йўналишда сиртқи бор, пистон йўналишда сиртқи ёпилди, деган гап йўқ. Энди ҳеч қайси йўналишга сиртқи учун талаба қабул қилиб бўлмайди;

ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. Яъни сиртқи учун қабул тўхтатилди, сиртқига бошқа янги талаба олинмайди, аммо сиртқиларнинг ўзи ёпилгани йўқ;

сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин. Шунингдек, мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича ўқитишга рухсат берилади;

олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни кундузгига 100 киши қабул қилса, унда муқобил таълим шаклига 50 кишидан кўп қабул қила олмайди. Бу аввалгидек, фақат квота эълон қилиш билан ўлчанмайди, балки аввал кундузгининг қабулини тугатиб, олган талабалари сонидан келиб чиқиб, кейин 50% муқобилга олиши мумкин бўлади;

магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади. Бунгача фақат кундузгига рухсат эди. Эндиликда, масалан, магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда шубҳали ўлим: она қайта тергов ва адолат талаб қилмоқда

Effect.uz'га мурожаат қилган Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Ширин маҳалласида яшовчи аёл ўз ўғлининг шубҳали ҳолатдаги ўлими юзасидан тергов ишларидан норозилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўғли 2025 йилнинг 2 февраль куни эрталаб ўз уйида ҳалок бўлгани ҳақида келини Рашидова телефон орқали маълум қилган.

Ўша пайтда Россия Федерациясида меҳнат қилиб юрган она дарҳол Ўзбекистонга қайтган ва ўша куниёқ ўғлининг жасади экспертиза учун олиб кетилган. Аммо у шундай дейди: «Мурдани олиб кетишган, аммо ўша куни уйдан бармоқ излари олинмаган». Бир кун ўтиб, 3 февраль куни дафн маросими ўтказилган ва экспертиза хулосаси олинган.

Экспертизада марҳум аввал газ билан ўзини заҳарлагани, сўнг ўзини осиб жонига қасд қилгани қайд этилган. Бироқ қўшнилар марҳумнинг ўлиши арафасида уйида жанжал бўлганини таъкидламоқда. Шунга қарамай, келини терговга аниқ маълумот бермагани айтилади.

Она терговда йўл қўйилган камчиликлар, экспертиза хулосаларининг хилма-хиллиги ва гувоҳликларнинг бир-бирига мос келмаслигидан норози. Унинг айтишича, бармоқ излари фақат шикоят аризаси ёзилгандан кейин олинган, гумондорлардан айримлари эсa Қозоғистон Республикасига қочиб кетган.

«Мен ҳақиқатни билишни хоҳлайман. Агар керак бўлса, ўғлимнинг қабрини очиб, қайта экспертиза қилдиришга ҳам тайёрман»,

— дейди аёл.

Ҳозирда у барча масъул органлардан холис тергов ва адолат қарор топишини сўрамоқда.

Динара Баҳромзода тайёрлади.

👉БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21😢8👎1
Зеленский ва Вэнс Рим папасининг инаугурация маросимида Оқ уйдаги жанжалдан кейин биринчи марта ўзаро қўл бериб кўришди

Рим папаси Лев ХIV нинг тахтга ўтириши маросимида Украина президенти ва АҚШ вице-президенти учрашиб, илк қўл бериб кўришишди. Бу уларнинг феврал ойи охирида Оқ уйдаги жанжалдан кейинги биринчи учрашуви бўлиб, ўша пайтда Венс Зеленскийни ҳурмацизликда айблаган эди.

Ватикан маълумотларига кўра, инаугурация маросимидан сўнг Рим папаси Володимир Зеленский билан шахсан учрашади, эртага эрталаб эса Жей Ди Вэнс билан учрашув ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент ўз тарихий шаън-шарафини тикламоқда

Ахсикент ўзининг аввалги довруғини тикламоқда. Рамзий дарвоза қурдик, экспонатлар ва янги очиқ осмон остидаги музейни барпо этдик. 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида янги объектларни фойдаланишга топширамиз. 1–2 июнь кунлари Ахсикент бўйича халқаро конференцияни ташкил этамиз,

— деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл тор, маршрут қатнови кам, аҳоли эса норози

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Тошми ва Олтинтепа кўчалари торлиги ҳамда 476, 160, 104-йўналишдаги маршрут қатновларининг камлигидан аҳолининг бир қисми транспорт воситасига сиғмай қолмоқда. Бу ҳақда Effect.uz’га фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6430

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Қонликўлда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Қонликўл туманида сайёр қабул ўтказди.

Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидан келган тадбиркорлар ер, солиқ, инфратузилма ва рухсатномалар билан боғлиқ муаммоларни очиқ баён этишди.

Раис мурожаатларни диққат билан тинглаб, тегишли идораларга вазифалар юклатди.

Учрашув тадбиркорлар учун муаммоларни тезкор ҳал қилиш имконини яратди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
«EXPO-2025» кўргазмасида Ўзбекистон павильони — маданият ва инновациялар уйғунлиги

Саида Мирзиёева Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонида бўлди.

Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасида “Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси” деб номланган Ўзбекистон павильони юз минглаб меҳмонларнинг эътиборини тортишгa улгурди.

Ушбу лойиҳа менга жуда қадрли, чунки концепцияни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичлариданоқ унда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни — инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим.

Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг лажвард кошинлари танланди. Айни шулар павильоннинг меъморий ва мазмунлий асосини ташкил этди.

Павильон жамиятимиз каби — маданиятлар, тиллар ва тарихий воқеалар хилма-хиллигидир. У ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк бўлиб, дунё Ўзбекистоннинг бугунини чуқурроқ англашга хизмат қилади.

Халқаро ҳамкорларимизга кўрсатган ёрдами ва ишончи учун миннатдорлик билдираман. Биргаликдаги маданий ташаббуслар ва ўзаро мулоқот юртимиз учун янги имкониятлар ва эътироф олиб келишига ишонаман,

деб ёзди президент ёрдамчиси.

Мазкур лойиҳанинг амалга ошишида Саида Мирзиёева раҳбарлигидаги жамоанинг ташаббуси, диди ва профессионал ёндашуви алоҳида аҳамият касб этди. Унинг маданият ва маърифат соҳаларидаги фаолияти, миллий юксалишга қаратилган иштиёқи ушбу павильонда ҳам ўз ифодасини топди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍87👎12🔥4😢1