EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.2K photos
16.4K videos
31 files
68.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кучли бўрон кузатилмоқда

Бугун Тошкент шаҳри ва атрофида кучли шамол ва бўрон кузатилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда. Жумладан:

Эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш;
Дарахтлар ва электр устунлари яқинида турмаслик;
Реклама щитлари ва дарахтлар ортига яшринмаслик;
Автомобилларни дарахтлар остида ёки енгил конструкцияли қурилмалар ёнида қолдирмаслик лозим.

Қаерга мурожаат қилиш керак?

Фавқулодда ҳолатларда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Агар синган ёки хавфли дарахтларни кўрсангиз, Экология вазирлигига мурожаат қилинг: (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157, 1207.

Агар узилган электр симларига дуч келсангиз, дарҳол хабар беринг: 1154 (Энергетика вазирлиги).

Ҳокимлик ва тегишли идоралар фуқароларни ҳушёрликка чақиради ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢2
2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди

“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш белгиланди, жумладан:

🔹 3,3 млн нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши;

🔹 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши.

Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар 2 йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида “йўл харитаси” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкентда кузатилаётган кучли чанг бўронлари сабаблари нимада?

Бугун тушдан кейин Тошкент шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилди. Шаҳар аҳолисини безовта қилган бу ҳодиса ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти докторанти Батир Халмуратовнинг фикрига кўра, Тошкентда чанг бўронининг юзага келишига бир нечта омиллар сабаб бўлган. Энг асосий сабаб — салқин шимолий ҳаво оқими ва жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво массасининг тўқнашуви, босимнинг ноодатий ортиши ва кескин шамол кучайишидир. Бу ҳаво массалари ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи кучли шамолни келтириб чиқарган.

Таъкидлаш жоизки, шамол тезлиги айрим ҳудудларда 20 м/с дан ошгани айтилмоқда. Кучли шамол ўз навбатида қуриган тупроқдан ва очиқ ер майдонларидан чанг заррачаларини кўтариб, ҳаво муҳитига тарқатди. Натижада шаҳарнинг турли нуқталарида кўриш масофаси қисқариб, нафас олиш қийинлашган. Об-ҳаво шароитини ўрганаётган экспертлар бу ҳолатни “фронтал тўқнашув” деб атайди. Яъни совуқ ва иссиқ ҳаво массалари бир жойда тўқнашганида атмосфера беқарорлашиб, кучли шамол ва чанг кўтарилиши эҳтимоли кескин ортади. Айнан шу жараён бугун Тошкентда булутли осмон, чақмоқ ва қисқа муддатли ёғингарчилик билан бирга кечмоқда.

Эътиборлиси шундаки, шу вақтга келиб Нукус шаҳрида ҳаво нисбатан барқарор. У ерда фақат салқинлик ва енгил шамол кузатилмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, Нукусда чанг бўронининг кузатилмаслигига сабаб шамол тезлигининг етарлича кучли эмаслиги, тупроқнинг намлиги ёки чангга бой бўлмаган ҳудудлар устидан шамол ҳаракатланаётгани бўлиши мумкин.

Айни вақтда Тошкентда экологик хизматлар томонидан чанг миқдори ва ҳавонинг сифат кўрсаткичлари мониторинг қилинмоқда. Аҳолига очиқ ҳавода узоқ юрмаслик, ниқоб тақиш, болалар ва кекса инсонларни эҳтиёт қилиш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢3
Тошкентда кучли шамол туфайли 20 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолди – Энергетика вазирлиги

Ноқулай об-ҳаво таъсирида (кучли шамол натижасида) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлда ўчирилган.

Бунинг натижасида Тошкент шаҳрида 8 500 та ва Тошкент вилоятида 10 300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф қилиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз,

дейилади вазирлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢3
Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан айрим текширувлар “Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олиш орқали ўтказилиши белгиланди

“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Эколог олимлар ҳамжамияти” нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис этилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 августдан Давлат экологик назорат инспекцияси инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида амалга оширади:

🔹 юридик шахсларнинг ўз ҳудудида бино, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш;

🔹 ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш;

🔹 ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Фермерлар буғдойнинг олди-сотди шартномасини тузишда нималарга эътибор бериши керак?

Фермерлардан келиб тушаётган мурожаатларга кўра, ғаллачилик кластерлари фермерлар билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиб, фермер етиштирган буғдойни Жамғарманинг тижорат вакилига шартнома орқали сотиб, тушган маблағни фермерга бермасдан ишлатиб юбориши оқибатида фермерлар имтиёзли кредит маблағларини қайтариш имкониятидан махрум бўлмоқда.

– Бунинг учун фермерлар шартнома тузишда қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
Маълумки, ҳар йили етиштирилган буғдойни биржа орқали сотиш ва давлат ресурси сифатида сотиб олишни ташкиллаштириш бўйича қарор қабул қилинади.

– Қарорда давлат ресурси сифатида буғдойни сотиб олувчи Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг тижорат вакиллари рўйхати тасдиқланади.

– Фермерлар 2025 йил ғалла ҳосилини сақлаш, биржа орқали сотиш ёки давлат ресурси сифатида сотишда албатта Қарорда кўрсатилган Жамғарманинг тижорат вакиллари билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиши лозим.

– Ғаллачилик кластерлари Жамғарма ва фермер ўртасида воситачи бўлиб қолмаслиги керак.

– Жамғарманинг тижорат вакили: буғдойни харид қилиш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, харид қилинган буғдойнинг яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

– Ўзагроинспекция буғдойнинг сифатли сақланишини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси буғдойни харид қилиш учун ажратилган Жамғарма маблағларининг мақсадли ва тўғри фойдаланилишини назорат қилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2023 йилдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган «Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида» низом).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
“Янги дарахт – янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра 2025 йил 1 декабрдан Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради, жумладан:

🔹 ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида;

🔹 дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида;

🔹 сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида.

2025 йилдан ҳар йили қуйидагилар амалга ошириб борилади:

🔸 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги дарахт – янги нафас” республика экочемпионати;

🔸 ҳар ойда 1 маротаба “Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари.

Бундан ташқари, олий таълим муассасалари талабалари томонидан Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракати ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
"Кучли шамол туфайли электр таъминотида юзага келган носозликлар тўлиқ бартараф этилди" — Энергетика вазирлиги

Жорий йил 17 май куни кузатилган кучли шамол оқибатида Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 18 800 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган эди.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, кеча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли шамол туфайли электр таъминотидан узилган барча истеъмолчилар тармоққа уланди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлда ўчирилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎3🔥2😢2
Трамп Путин билан иложи борича тезроқ учрашишни истайди — АҚШ давлат котиби

Марко Рубионинг сўзларига кўра, ҳозирда учрашув жойи ва санаси масаласи ҳал қилинмоқда.

Рубионинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга оид талабларлари акс этувчи ҳужжатни тайёрламоқда;

◾️ Агар Украина бўйича музокараларда олдинга силжиш бўлмаса, АҚШ Конгресси Россияга қарши санкциялар тўғрисида қонун қабул қилиши ҳақида россияликларни огоҳлантирдик;

◾️ Конгресснинг Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиши бу биз тўхтата олмайдиган ва назорат қила олмайдиган жараён;

◾️ АҚШ Украина бўйича охири йўқ музокараларда иштирок этишни истамайди, балки яқин кунларда аниқ натижаларни кўришни хоҳлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тойлоқда йўл-транспорт ҳалокати оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳалокати оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодексининг 269-моддаси 3-қисми “а” банди (икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
ДХХ Call-марказига қилинган мурожаат ортидан икки нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

ДХХ Call-марказига Тошкент вилояти ички ишлар ходими ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда коррупцион жиноятларни содир этиб келаётгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Мурожаатга кўра, ИИБ ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210, 131, 135, 206, 207, 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговда бўлган собиқ ички ишлар ходимига суд идораларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига унинг яқин қариндошларидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Маълумотга асосан, 16 май куни ДХХ ва ИИВ тезкор бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбир давомида ИИБ ходими 1995 йилда туғилган фуқародан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса 17 май куни ДХХ томонидан Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ҳамда ИИВ тезкор бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ички ишлар ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103- ва 112-моддалари билан айбланиб, 8 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга жазо муддатини Тошкент шаҳар суди мансабдор шахслари имконияти орқали тафтиш инстанциясида камайтириб беришни ваъда қилиб, маҳкумнинг танишидан 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида жиноят устида ушланди.

Тадбир жараёнида унинг ёнидан адвокатлик ва ҳакамлик суди судьяси гувоҳномалари ҳамда ИИВнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи нусхаси топилди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тақдим этилган материаллар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 28, 211-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун ДХХ Call-маркази: 1520

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥1😢1
Мактабларда Сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май куни ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра ўқув йилининг охирги куни якшанбага тўғри келгани сабабли Сўнгги қўнғироқ тадбирлари шанба куни ўтказилади.

"Вазирлик шуни маълум қиладики, мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади",

дейилади хабарда.

Олдинроқ вазирлик мактабларда Сўнгги қўнғироқни ўтказиш бўйича тавсияларини эълон қилиб, унда ресторан, хонадонларда "Битирув оқшоми"ни ўтказиш, совғага пул йиғиш, байрамга қиммат кийим сотиб олиш, енгил машиналарда сайр, гуруҳ бўлиб боғ ва сузиш жойларига бориш тақиқланиши маълум қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Рим папасининг инаугурация маросимида 250 мингга яқин одам қатнашмоқда — ОАВ

Ватиканда янги Рим папаси Лев ХIV нинг инаугурация маросими бошланди.

Понтифик папамобилда (папанинг махсус автомобили) Авлиё Пётр майдонига етиб келди. Папа Лев ХIV муқаддас оммавий ибодатни (месса) бошқаради.

Хабар берилишича, Ватиканга 156 нафар хорижий делегациялар ва дунё давлатлари етакчилари ташриф буюришган.

Маросимнинг юқори мартабали меҳмонлари орасида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, давлат котиби Марко Рубио, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Испания қироли Филипп VI, Белгия қироли Филипп, Украина президенти Володимир Зеленский ва бошқалар бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3