EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.2K photos
16.4K videos
31 files
68.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Эндиликда поезд ҳар куни ўтмайдиган темирйўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида «Стоп» белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тезликни кўрсатиб турувчи электрон таблолар ўрнатилади

Ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади.

— хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;

— тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ASKIYA CITY’нинг «танка»си ким?

Яқин йилларда Тошкент шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли турар жойларда, амалга оширилаётган қурилишлар билан боғлиқ муаммолар ҳаддан ташқари ортиб кетди. Айниқса, Яккасарой туманидаги Аския сити бренди остида фаолият кўрсатувчи Insoft Invest МЧЖ томонидан қурилган турар жойлар обьектларидаги муаммолар ва ноқулайликлар ушбу корхонадан хонадон сотиб олганлар фиғонини фалак қиляпти.

Ҳам пул тўлаб, ҳам таъна-дашном эшитаётган одамлар тугалланмаган бино учун барча тўловларни тўлаган бўлса-да, бир неча сабабларга кўра яшаш жойдан фойдалана олмаяпти.

Айниқса, 13-қаватли бинода лифтнинг ишламаслиги аҳоли учун катта муаммо туғдирмади. Янги кўп қаватли бинода лифтнинг ишламаслиги, кўчиш ва кундалик ҳаёт учун жуда қийин. Мурожаатчиларга кўра, бу ҳолат улар учун ноқулай ва хавфли, чунки қаватларнинг юқори қисмига чиқиш жисмоний жиҳатдан ҳам, вақт жиҳатдан ҳам оғир бўлиб қолмоқда. Insoft Invest’нинг «инсофли» раҳбарлари эса ўзларини олиб қочишдан бошқа чорани топишмаяпти, чоғи улар томонидан қилииши керак бўлган ишларнинг муддати қачонлиги номаълум.

Ҳатто суд ҳужжатига кўра кўп қаватли уй гўёки, ўз вақтида битказилган, яшаш мумкин, лекин асл ҳолат бунинг аксини кўрсатади. Хусусан, бино ижтимоий инфратузилма, газ, сув, электр таъминоти ва бошқа хизматлар билан тўлиқ таъминланмаган. Бу эса биринчи марта учраётган камчилик бўлибгина қолмай, уй орзусидаги аҳолининг турмуш шароитларини камситиш демакдир. Бунга эса давлатнинг ваколатли идоралари ҳеч қандай реакция билдирмаётгани ғалати туюлади.

Жумладан, Аския сити қурилиш обьектларининг бирида шу йилнинг февраль ойида 51 ёшли эркак хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаган ҳудудда зинапоядан тойиб кетиб, бинонинг ертўла қисмига қулаш оқибатида вафот этганди. Ҳатто шундан сўнг ҳам масъулларнинг уйғонмагани бироз шубҳали кўриниши мумкин. Қўшимчасига, бу каби жиддий оқибатларга сабаб бўлаётган корхонага ваколатли идоралар чора кўролмаётганига лол-у ҳайрон қолдиради кишини.

Effect.uz ходимлари иш бўйича тегишли ташкилотларга боғланиб, маълумот олишни истади ва уларни воқеа жойига келишга таклиф қилди. Бироқ негадир бу объект билан боғлиқ муаммони эшитгач, уларнинг ваколатлари чегараланганини иддао қилишди. Хўп, ваколатсиз идораларнинг давлатга нима фойдаси тегяпти? 200 га яқин одамнинг муаммоси билан ўзи ким шуғулланиши керак?

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой тумани филиалидан келган вакилнинг таъкидлашича, бинонинг кадастр ҳужжатлари суднинг қарори билан амалга оширилмоқда. Бизга маълум бўлишича, кадастр ҳужжатлари тайёрланаётган бино ҳозирча давлат қабулидан ўтказилмаган. Бу яқин орада содир бўладиган жараён ҳам эмас, чунки бино ташландиқ аҳволдан бироз яхшироқ.

Бизда бинонинг техник, муҳандислик, шунингдек, қурилишнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича бир қатор жавоби берилмаган очиқ саволлар мавжуд. Саволларга жавоб берадиган бирор ваколатли ташкилот борми Ўзбекистонда?

Effect.uz воқеалари ривожини ёритишда давом этади.

👉Батафсил видеода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍15🔥3😢1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради

19-22 май кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения Республикасига расмий ташрифлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.

Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Мамлакатимиз раҳбари 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Любляна шаҳрида Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашади, ушбу мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, қўшма ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда фавқулотда ҳолат: «Indorama» заводидан аммиак сизиб чиққан…

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals" корхонаси маъмуриятининг берган маълуотларига кўра суюқ аммиак моддасини вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10% аммиак завод ҳудудига сизиб чиққан.

Шу муносабат билан воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ИИБ, ФВВ ҳодимлари етиб борган. Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилган.

10 нафарга яқин инсон Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Айни дамда заводга олиб борадиган йўллар ёпилиб фуқаролар хавфсизлиги таъминланган. Барча куч ва техник воситалар фавқулодда ҳолатни бартараф этмоқда. Вазият Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратида. Аҳолидан ваҳимага ва саросимага берилмаслик сўраб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14🔥4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Манфаатлар тўқнашуви қурбони: Бухорода тескари ишлаётган қонунлар...

Шофиркондаги айрим ноқонуний вазиятлар бўйича “TECHNO CRUSHER STONE” МЧЖ раҳбари ўринбосари Гулруҳ Маҳмудова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевадан амалий ёрдам сўрамоқда.

👉 YOUTUBE'ДА томоша қилиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарда аммиак иси бор, аммо ваҳимага ҳожат йўқ — Қўқондаги вазият бўйича EFFECT.UZ обуначисидан видео

@effectuz
👍11👎5🔥1😢1
Стандартга жавоб бермай ўрнатилган барча радар ва камералар йил охиригача олиб ташланади

Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади. Белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда (масалан, симёғочга, ёритиш ускуналарига ёки биноларга) ўрнатилган, техник талабларга жавоб бермайдиганлари олиб ташланади.

Радар ўрнатган тадбиркорлар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилмаслиги, шахсга оид маълумотлар хавфсизлигини таъминлаши бўйича чоралар кўрилади.

Айрим жойларда автомобиллар тезлигини кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, пиво ва пиво ичимлимклари, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар йиғим турлари жумласига киритилди.

Бунда пиво ва пиво ичимлимклари, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилингани тўғрисида тасдиқномага эга бўлган юридик шахс ҳамда ЯТТлар ушбу йиғимларнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 2027 йил 1 январгача Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

🔹 бино ва иншоотларни, ер участкаларини ижарага беришдан олинадиган даромадлари бўйича – фойда солиғини;

🔹 ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича – мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 7 ёшли бола чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетди

Қудуқда сув бўлмаган. Бола қутқарувчилар ёрдамида қудуқдан соғ-саломат чиқариб олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб ёшларни қамраб олган "Талабалар фестивали бўлиб ўтмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 1 майдан 25 майгача бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштирувчи “Талабалар фестивали” ўтказилмоқда.

Фестивал доирасида ёшларнинг барча қатламини қамраб олишга қаратилган лойиҳалар бўлиб ўтяпти.

Фестивал доирасида ўтказилаётган ўнлаб лойиҳалар жуда пухта ўйлангани, мазмуни ва ёшларга том маънода фойдали экани билан ҳам аввалгилардан мутлақо ажралиб туради.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар учун унутилмас, такрорланмас ва энг асосийси, ўзига хос кайфият улашувчи фестивалда барча ёшларни фаол бўлишга чақирамиз!

Рўйхатдан ўтиш ва иштирок этиш учун: @yoshtanlovibot

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍3
Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни ўғирлашга уринган завод ходимлари ушланди

Улар 2 кг дан ортиқ ярим тайёр олтин маҳсулотини заводдаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйгани фош бўлди.

Навоийдаги 3-сонли Гидрометаллургия заводида 2 уста ва 1 аппаратчи 1,5 кг соф олтин сақланган 2 кг маҳсулотни яширинча ўғирлашга уринган. ДХХ ва ИИО томонидан ўтказилган тадбирда уларнинг ҳаракати тўхтатилди. Маҳсулот қиймати 2,1 млрд сўм.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қасим-Жомарт Тоқаев бугун 72 ёшни қаршилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, қардош Қозоғистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдаги Ором бозори яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлди

Жиззах шаҳрининг Халқобод маҳалласида жойлашган бозор яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган.

Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин майдони қисқариб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Чорвачиликнинг сутчилик тармоғи жадал ривожлантирилади “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Сутчилик тармоғини ривожлантиришга 53 млн доллар ажратилади

Президентнинг 14.05.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарори қабул қилинди.

Лойиҳа чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш, сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари:

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллага, 12 минг аҳоли ва сут етиштирувчи деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини яратиш;

865 нафар жисмоний шахс ва деҳқон хўжаликларига сутни қайта ишловчи корхоналарни яратиш ва модернизация қилиш учун 250 минг долларгача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;

маҳаллий мутахассисларни чорва молларнинг маҳсулдорлигини ошириш усулларига хорижий тажриба асосида ўқитиш;

сут етиштирувчилар ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган «Миллий сут маҳсулотлари» платформасини ишга тушириш.


Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 млн доллар эквивалентида бўлиб, шундан:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг имтиёзли кредити – 30 млн доллар, шунингдек 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилга 7,8 млн доллар миқдоридаги кредит;

лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши – 5,94 млн доллар эквивалентидаги маблағлар;

• Ўзбекистон Республикасининг улуши – 9,27 млн доллар эквивалентидаги маблағлар (солиқ, божхона тўловлари ва офис ижараси харажатларини тўлаш, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишида).


Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

Лойиҳа бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш схемаси;

кредитлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадваллари;

Лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2025 йилдан кучга кирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
6 ойлик курсларга қабул бошланди

Масофавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди.

Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.

Ҳужжатларни қабул қилиш 20 апрелдан 20 майга қадар qabul.centertsul.uz сайти орқали амалга оширилади.

Талабгорлар ҳужжат топширишда ID-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қилишлари лозим.

Қабул квотаси: 150 нафар (ўзбек гуруҳи - 125 нафар, рус гуруҳи - 25 нафар); тўлов-контракт миқдори: 16 216 165 сўм.

Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Мурожаат учун: 71 233 22 14; 71 233-66-36 (1018)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Японияда ўтказиладиган Expo 2025 кўргазмасида Ўзбекистон ҳам ўз павильони билан қатнашади

Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

Япониянинг Осака шаҳрида 13 апрелдан 13 октябрга қадар Expo Osaka 2025 кўргазмаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон унда "Билимлар боғи" павильони билан иштирок этмоқда.

Осака шаҳрида ўтказилаётган "Expо 2025" жаҳон кўргазмасида фахр билан Ўзбекистон павилонини тақдим этмоқдамиз. Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан. Шунчаки меъморий иншоот эмас, балки маданият, технология ва барқарор ривожланиш уйғун бўлган “Билимлар боғи”дир. Кўргазма бошланганидан буён павилонимизга 100 минг нафардан зиёд меҳмон ташриф буюрди,

дея ёзади Мирзиёева.

Маълумот учун мазкур архитектура лойиҳаси дизайни учун аллақачон Германияда мукофотланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58👎2🔥1😢1
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

“Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар
яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, республикада болалар учун мўлжалланган миллий контентлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаси, табиатни асраб-авайлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилувчи контентлар яратиш;

🔸болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш;

🔸 ота-оналар ва болаларни интернет тармоғидаги ахборотларни тўғри баҳолашга ҳамда хавфли контентларни аниқлашга йўналтирувчи механизмларни ишлаб чиқиш.

Қарорга асосан, болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар:

🔹фойда солиғи тўлашдан озод қилинади;

🔹ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди;

🔹юридик шахсларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кучли бўрон кузатилмоқда

Бугун Тошкент шаҳри ва атрофида кучли шамол ва бўрон кузатилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда. Жумладан:

Эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш;
Дарахтлар ва электр устунлари яқинида турмаслик;
Реклама щитлари ва дарахтлар ортига яшринмаслик;
Автомобилларни дарахтлар остида ёки енгил конструкцияли қурилмалар ёнида қолдирмаслик лозим.

Қаерга мурожаат қилиш керак?

Фавқулодда ҳолатларда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Агар синган ёки хавфли дарахтларни кўрсангиз, Экология вазирлигига мурожаат қилинг: (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157, 1207.

Агар узилган электр симларига дуч келсангиз, дарҳол хабар беринг: 1154 (Энергетика вазирлиги).

Ҳокимлик ва тегишли идоралар фуқароларни ҳушёрликка чақиради ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢2