EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.1K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай? – Пенсия жамғармаси изоҳ берди

Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади. Бу қандай амалга оширилади?

👉 https://effect.uz/6328

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда пластик картангизни назоратга олишади!

Эндиликда картадан картaга 11,25 млн сўмдан ортиқ пул ўтказмалари қатъий назоратга олинади. 2025 йил 2 июндан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади. Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Тўлов хизматлари паспорт серияси ва рақами, туғилган сана ва жойини сўрайди. Қарорда айтилишича, бу чора-тадбирлар терроризмни молиялаштириш, фирибгарликка қарши курашишни кучайтириш учун йўлга қўйилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«CREDIT-HOUSE» найрангларини тўхтатинглар!» – Президентга мурожаат

Сўнгги пайтларда уй-жой билан боғлиқ муаммолар кенг жамоатчилик диққатини тортмоқда. Бу муаммоларни келтириб чиқарган корхоналардан яна бири "Credit House" ва "In Fin Stroy Invest" МЧЖдир. Корхона мансабдорларига нисбатан фирибгарликда айблов илгари сурилиб, жиноят иши очилган.

Фуқароларнинг надоматлари EFFECT.UZ таҳририятигача етиб келди. "Credit House" МЧЖ фаолиятидан норози бўлган фуқаролар бизга мурожаат йўллашган.

Уларнинг айтишича, компания билан Тошкент шаҳридан қулай шартлар эвазига уй харид қилиш мақсадида шартномалар тузилган бўлиб, бунда барча тўловлар ўз вақтида амалга оширилган. Бироқ белгиланган муддатда хонадонлар топширилмаган ва топширилганларини ҳам фойдаланишга киритиш муаммоси юзага келган. Хусусан, қурилиш компаниялари айрим фуқароларни яшаётган хонадонларидан чиқариб юборишган, бунинг сабаби "Credit House" пулларни уй қурган компания ҳисобига ўтказмаган.

👉 Тўлиқ ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14😢2
Ёш китобхонлар тақдирланди: уларга президент совғаси — BYD Chazor автомобиллари топширилди

Ёшлар ижод саройида “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсум ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда китобхонликни ривожлантириш мақсадида ҳар йили ўтказиш анъанага айланган мазкур танловнинг бу йилги мавсумида барча ёш тоифасида қизлар биринчиликни қўлга киритди. Улар BYD Chazor электромобиллари билан тақдирланди.

Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, бу сафарги мавсумда барча ёш тоифасида биринчиликни қизлар қўлга киритган. Бу эса қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси.

Ғолиб қизларимиз:

Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар Бўз маҳалласидан, 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.

Ўғилжайрон Халдурдиева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани “Калтаминор” маҳалласидан, 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси. Отаси Сўюнов Абажан, якка тадбиркор, деҳқончилик билан шуғулланади.

Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, “Нурли ҳаёт” маҳалласидан, 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.

Шунингдек, танловда иккинчи ўринга — 75 млн сўмдан, учинчи ўринга — 50 млн сўмдан, финал босқичи иштирокчиларининг барчасига эса 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон аҳолиси 38 млнга яқинлашди

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 млн 714,9 минг киши;
Эркаклар сони – 18 млн 982,9 минг киши;
Шаҳар жойларда – 19 млн 216,4 минг киши;
Қишлоқ жойларда – 18 млн 481,4 минг киши.


Муаллиф: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқлим инқирози: Самарқанд форумида нималар муҳокама қилинди?

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍53
Навоийда "ухламайдиган" кутубхона қад ростламоқда

Навоий шаҳрининг Маҳмуд Торобий кўчасида замонавий типдаги янги, креатив дизайндаги, китобсеварлар учун қулай шарт-шароитларга эга 3 қаватли кутубхона қурилиши давом этяпти.

Ушбу маскан бир вақтнинг ўзида 230 нафар китобхонни қабул қилишга мўлжалланган.

Замонавий типда қурилаётган ушбу марказнинг эътирофли жиҳатларидан яна бири шундаки, мазкур марказда имконияти чекланган китобсевар фуқаролар учун ҳам барча имконият ва қулайликлар яратилмоқда.

Маскан умумий ҳисобда 171 000 та турли номдаги илмий, бадиий, тарихий адабиётларни ўз фондига жойлаштириш имконига эга. Бундан ташқари электрон кутубхона ҳам китобхонларга хизмат кўрсатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур кутубхона 24/7 режимда ишлайди. Яъни китобхонлар 24 соат давомида истаган вақтида ушбу кутубхонагага ташриф буюришлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥2👎1
Бу улкан аҳамиятга эга воқеадир – Нукусда Орол маданият саммити иш бошлади

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ушбу саммитнинг муҳим томонлари ҳақида фикр билдирди.

Бугун Нукусда ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади. Бу мамлакатимиз ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеадир.

Биз кўп йиллардан буён турли даражадаги тадбирлар ва минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш — биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этилиши зарур бўлган умумжаҳон вазифа экани ҳақида тинимсиз гапириб келмоқдамиз.

Бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш лозим.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон барча ижодкорларни: бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлари ва фаолларини бирлаштиради!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍52👎10🔥6
Ўзбекистонлик боксчилар Бразилиядаги Жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди

Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги якунига етди. “World Boxing” томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини ўзиники қилди.


👉 https://effect.uz/6330

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15
Наманганда 9-синф ўқувчилари ижарага олинган машинада ЙТҲга учради

Наманган вилояти Давлатобод туманида мактаб ўқувчилари бошқарувидаги «Nexia-3» юк машинасига бориб урилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 апрель куни соат 17:10 лар атрофида Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласи Ислом Каримов кўчасида юз берган. Янги Наманган туманида жойлашган 2-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, «Nexia-3» русумли автомобилини бошқарган.

Руль бошқарувидаги ўқувчи ҳаракат хавфсизлигини тақсимлай олмасдан йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган SHACMAN русумли юк автомобилга бориб урилган.

ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатда «Nexia-3» ҳайдовчиси ва унинг олд ўриндиқдаги синфдоши оғир тан-жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давомида аниқланишича, 11-синф ўқувчиси автомобилни 9-синф ўқувчиларига 2 соатга, 220 минг сўм эвазига ижарага берган бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢2👎1🔥1
Ўзбекистон энг кўп Қозоғистонга қуритилган ўрик экспорт қилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-февраль ойларида хорижга қиймати 3,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 минг тонна қуритилган ўрик экспорт қилган.

2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп қуритилган ўрик экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 901,1 тонна;

Хитой – 305,6 тонна;

Россия – 251,9 тонна;

Беларусь – 201,5 тонна ;

Озарбайжон – 200,9 тонна;

Украина – 141,2 тонна.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилиши якунланмоқда

Ушбу осма кўприк Хуацзян катта каньони орқали ўтади ва водийни кесиб ўтиш вақтини 70 дақиқадан 1 дақиқага қисқартиради. Кўприк 2025 йил июнь ойида фойдаланишга топширилади.

Кўприкнинг умумий узунлиги — 2 890 метр. У денгиз сатҳидан 625 метр баландликда жойлашган — бу водий тубидан то кўприк устигача бўлган масофа.

Солиштириш учун: Сан-Францискодаги машҳур "Олтин дарвоза" кўприги атиги 67 метр баландликка эга — бу Хитойдаги янги кўприкдан қарийб 10 баробар паст.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

⁃ электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

⁃ табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

⁃ Реестрларга киритилган оилаларга; 

⁃ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.
😢7👍4👎1
Сунъий интеллект талаба бўлди

Сунъий интеллект имтиҳондан муваффақиятли ўтиб Вена университетига расман ўқишга кирди.

Flynn сунъий интеллекти интервьюдан ўтиб ва имтиҳонларни топшириб, рақамли санъат йўналишида биринчи курсга ўқишга киришга муваффақ бўлди. Ўқитувчилар унга савол бериб баҳолар қўйишлари мумкин.

Шунингдек, Flynn одам сифатида шахсий кундалигини юритиб, ўқиши ва дўстлари ҳақида ўз фикрларини ёзиб бормоқда. Бу СИнинг университетга расмий талаба сифатида қабул қилинишининг дунёдаги биринчи ҳолатидир.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир нима бўлди?

Интернетда «Малибу» ҳайдовчисини ЙПХ ходимлари мажбуран машина салонидан олиб тушиб қўлга олгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Расмий идоралар ҳозирча ҳолат ҳақида муносабат билдиришмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎3😢3