EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.1K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гулистон тумани ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Юнусханов Адхам Баходирович - Гулистон тумани ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга яқинлашди

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли 37,7 млн кишини ташкил этган

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 млн 714,9 минг киши;
Эркаклар сони – 18 млн 982,9 минг киши;
Шаҳар жойларда – 19 млн 216,4 минг киши;
Қишлоқ жойларда – 18 млн 481,4 минг киши.

Аввалроқ 1920 йилдан бери (4,4 млн) Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар сони 33,1 млн кишига кўпайгани хабар қилинганди. Ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон аҳолисининг доимий сони 37,5 миллиондан ошиб, 37 506 617 кишини ташкил этган эди. Мутахассислар фикрига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон аҳолисининг сони 40 миллион кишига етиши кутилмоқда.

Бу эса Марказий Осиё аҳолисининг ярми бўлади. Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион кишига ортган, бу эса барқарор демографик динамикани кўрсатади. Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 йилни ташкил этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 12 млрд евролик инвестиция пакетини эълон қилди

Самарқанд саммитининг сиёсий якуни ўлароқ, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш ҳақида тарихий қарор қабул қилингани бўлса, музокараларнинг иқтисодий натижалари унданда бой бўлди.

Евроиттифоқ Global Gateway дастури доирасида 12 млрд.евро ҳажмидаги инвестиция пакетини эълон қилди. Инвестиция пакети минтақа учну муҳим бўлган тўртта соҳага йўналтирилади: транспорт (3 млрд евро), камёб муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро) ҳамда сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).

Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2027 йилгача муҳим минераллар ва қайта тикланувчи энергия каби соҳаларни ўз ичига олган тахминан 7−8 млрд евролик лойиҳалар пакетини ишлаб чиқмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎2🔥1
Картадан картага пул ўтказиш янада қийинлашади

Июль ойидан бошлаб 11 250 000 сўмдан (30 БҲМ) ортиқ пул ўтказмалари учун жўнатувчининг паспорт маълумотлари талаб қилинади. Тўлов хизматлари паспорт серияси ва рақами, туғилган санаси ва жойини сўрайди.

Қарорда қайд этилганидек, бу чора-тадбирлар терроризмни молиялаштириш, пул ювиш, шунингдек, фирибгарларликка қарши курашни кучайтиришга ёрдам беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Ўзбекистон ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича Жаҳон банки билан меморандум имзоланди

Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан биргаликда “Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш” лойиҳаси бошланганини эълон қилди.

Жаҳон банки лойиҳани амалга ошириш учун 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклашга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган минтақавий дастурнинг бир қисмидир.

Лойиҳа тақдимоти давомида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ("Green University") ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги лойиҳани амалга ошириш бўйича гуруҳ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Битим ўрмон хўжалиги соҳасида унинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларини қамраб олган илмий тадқиқотлар учун лойиҳа маблағлари ҳисобидан грант ажратишни назарда тутади.


👉https://effect.uz/uz/6327

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍46
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланиши устидан давлат назорати ташкил этилади – Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри) кесимида энергия балансини ишлаб чиқиш, уларнинг кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари тузилади.

Ҳар бир туман (шаҳар)да энергия ресурсларини тежаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича режа кўрсаткичлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Бош прокуратуранинг 208 нафар ходимлари мазкур қарорнинг иловасига туман (шаҳар)ларга бириктирилган.

Қарор билан тасдиқланган туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳининг намунавий таркибига кўра, туман (шаҳар) прокурори туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари қилиб белгиланган.

Мазкур қарорга асосан:

- ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабига юклатидиган қўшимча вазифалар;

- ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабларнинг устувор вазифалари;

- туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг устувор вазифалари;

- ҳудудий штаблар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари фаолиятининг асосий йўналишлари тасдиқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларида назорат тадбирлари давом этмоқда

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Бектемир туманида яна бир савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қурилиши инспекция ходимлари томонидан тўхтатилди.

Шунингдек, Чилонзор туманида қурилаётган олий таълим муассасаси биноси қурилишида ҳам лойиҳа талабларига амал қилинмагани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Мен 4 йилдан бери саратон билан курашаётган жасур қизчаман. Сиз мен биланмисиз?» – Моҳларойимга ёрдам зарур…

Ўзбекистондаги шифокорлар муолажаанинг имкони йўқ дейишган, аммо Туркия ва Испанияда касалликка даво топишган. Мен ва менинг яқинларим бу касаликка енгилмоқчи эмасмиз.

Ҳаётдан умидларим ката, мен бахтли ва узоқ умр кўришни истайман. Шу учун ҳам сизнинг кўмагингиз муҳим. Сиз – мен биланмисиз?, дея Ўзбекистон халқига мурожаат қилди 8 ёшли Моҳларойим.


UZCARD: 5614682812158782
HUMO: 9860120101410781
VISA: 4541040000572820
Алоқа учун: 998648521
👍2
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай? – Пенсия жамғармаси изоҳ берди

Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади. Бу қандай амалга оширилади?

👉 https://effect.uz/6328

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда пластик картангизни назоратга олишади!

Эндиликда картадан картaга 11,25 млн сўмдан ортиқ пул ўтказмалари қатъий назоратга олинади. 2025 йил 2 июндан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади. Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Тўлов хизматлари паспорт серияси ва рақами, туғилган сана ва жойини сўрайди. Қарорда айтилишича, бу чора-тадбирлар терроризмни молиялаштириш, фирибгарликка қарши курашишни кучайтириш учун йўлга қўйилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«CREDIT-HOUSE» найрангларини тўхтатинглар!» – Президентга мурожаат

Сўнгги пайтларда уй-жой билан боғлиқ муаммолар кенг жамоатчилик диққатини тортмоқда. Бу муаммоларни келтириб чиқарган корхоналардан яна бири "Credit House" ва "In Fin Stroy Invest" МЧЖдир. Корхона мансабдорларига нисбатан фирибгарликда айблов илгари сурилиб, жиноят иши очилган.

Фуқароларнинг надоматлари EFFECT.UZ таҳририятигача етиб келди. "Credit House" МЧЖ фаолиятидан норози бўлган фуқаролар бизга мурожаат йўллашган.

Уларнинг айтишича, компания билан Тошкент шаҳридан қулай шартлар эвазига уй харид қилиш мақсадида шартномалар тузилган бўлиб, бунда барча тўловлар ўз вақтида амалга оширилган. Бироқ белгиланган муддатда хонадонлар топширилмаган ва топширилганларини ҳам фойдаланишга киритиш муаммоси юзага келган. Хусусан, қурилиш компаниялари айрим фуқароларни яшаётган хонадонларидан чиқариб юборишган, бунинг сабаби "Credit House" пулларни уй қурган компания ҳисобига ўтказмаган.

👉 Тўлиқ ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14😢2
Ёш китобхонлар тақдирланди: уларга президент совғаси — BYD Chazor автомобиллари топширилди

Ёшлар ижод саройида “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсум ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда китобхонликни ривожлантириш мақсадида ҳар йили ўтказиш анъанага айланган мазкур танловнинг бу йилги мавсумида барча ёш тоифасида қизлар биринчиликни қўлга киритди. Улар BYD Chazor электромобиллари билан тақдирланди.

Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, бу сафарги мавсумда барча ёш тоифасида биринчиликни қизлар қўлга киритган. Бу эса қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси.

Ғолиб қизларимиз:

Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар Бўз маҳалласидан, 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.

Ўғилжайрон Халдурдиева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани “Калтаминор” маҳалласидан, 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси. Отаси Сўюнов Абажан, якка тадбиркор, деҳқончилик билан шуғулланади.

Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, “Нурли ҳаёт” маҳалласидан, 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.

Шунингдек, танловда иккинчи ўринга — 75 млн сўмдан, учинчи ўринга — 50 млн сўмдан, финал босқичи иштирокчиларининг барчасига эса 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон аҳолиси 38 млнга яқинлашди

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 млн 714,9 минг киши;
Эркаклар сони – 18 млн 982,9 минг киши;
Шаҳар жойларда – 19 млн 216,4 минг киши;
Қишлоқ жойларда – 18 млн 481,4 минг киши.


Муаллиф: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқлим инқирози: Самарқанд форумида нималар муҳокама қилинди?

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍53
Навоийда "ухламайдиган" кутубхона қад ростламоқда

Навоий шаҳрининг Маҳмуд Торобий кўчасида замонавий типдаги янги, креатив дизайндаги, китобсеварлар учун қулай шарт-шароитларга эга 3 қаватли кутубхона қурилиши давом этяпти.

Ушбу маскан бир вақтнинг ўзида 230 нафар китобхонни қабул қилишга мўлжалланган.

Замонавий типда қурилаётган ушбу марказнинг эътирофли жиҳатларидан яна бири шундаки, мазкур марказда имконияти чекланган китобсевар фуқаролар учун ҳам барча имконият ва қулайликлар яратилмоқда.

Маскан умумий ҳисобда 171 000 та турли номдаги илмий, бадиий, тарихий адабиётларни ўз фондига жойлаштириш имконига эга. Бундан ташқари электрон кутубхона ҳам китобхонларга хизмат кўрсатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур кутубхона 24/7 режимда ишлайди. Яъни китобхонлар 24 соат давомида истаган вақтида ушбу кутубхонагага ташриф буюришлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥2👎1
Бу улкан аҳамиятга эга воқеадир – Нукусда Орол маданият саммити иш бошлади

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ушбу саммитнинг муҳим томонлари ҳақида фикр билдирди.

Бугун Нукусда ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади. Бу мамлакатимиз ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеадир.

Биз кўп йиллардан буён турли даражадаги тадбирлар ва минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш — биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этилиши зарур бўлган умумжаҳон вазифа экани ҳақида тинимсиз гапириб келмоқдамиз.

Бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш лозим.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон барча ижодкорларни: бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлари ва фаолларини бирлаштиради!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍52👎10🔥6