Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров EFFECT.UZ таҳририятини танқидий ёзилган мақола учун Бош прокуратурага тақдимнома киритган
Бош прокуратура ишни кўриб чиқиш учун Ички ишлар вазирлиги ходимларига юборган. ИИВ ходимлари томонидан кўриб чиқилган, иш айни пайтда Мирзо Улуғбек ИИБ ихтиёрига жўнатилган. ИИБ ходимлари қонуний қарор қабул қилиш арафасида.
EFFECT.UZ раҳбари билан гаплашган ИИБ ходими бу иш "тепадан топшириқ" эканлиги ва якуни бўйича судга оширилиб, маъмурий жарима қўлланилиши кераклигини маълум қилган.
@effectuz

👎25😢10👍4
Илон Маск АҚШ ҳукуматини тарк этиши маълум қилинди
Америкалик миллиардер Илон Маск президент Дональд Трампнинг муваққат маслаҳатчиси сифатидаги 130 кунлик ваколат муддати тугагач, АҚШ ҳукуматидаги лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги ўз манбаларга таяниб ёзмоқда.
«Илон Маск президент Дональд Трампнинг муваққат маслаҳатчиси сифатидаги 130 кунлик муддати тугаганидан сўнг Ҳукумат самарадорлиги бошқармаси раҳбари лавозимини тарк этиши кутилмоқда... Агар бу кунлар Трамп инаугурациясидан бошлаб кетма-кет ҳисобланса, унинг ваколати 30 майда тугайди», дейилади нашрда.
Аниқлик киритилишича, ҳозирча расмий сана белгиланмаган ва Оқ уй Маскнинг 130 куни қачон якунланишини аниқлаши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZTELECOM фуқароларни огоҳликка чақирди
Сўнгги пайтларда телефон орқали фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб кетди. Фирибгарлар қўнғироқ қилиб, ўзларини UZTELECOM ходимлари деб таништиришлари ва турли баҳоналар билан СМС-кодни айтишни ёки шахсий маълумотларни тақдим этишни сўрашлари мумкун.
Компаниянинг эслатишича, UZTELECOM ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, СМС орқали келган кодлар, пароллар, карта рақамлари ва бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди.
Қандай ҳимояланиш мумкин?
⁃ Маълумотни текшириш лозим – ҳар қандай шубҳа туғилганда UZTELECOM расмий алоқа марказига қўнғироқ қилиш мумкин.
⁃ Шахсий маълумотларни асло ошкор қилманг – қўнғироқ қилувчи ҳатто ўзини компания ходими деб таништирса ҳам.
⁃ Шубҳали рақамларни блоклаш ва фирибгарлар ҳақида компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига хабар бериш тавсия этилади.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда вилоят тадбиркорлари мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларга жойида ечим топилди
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Марказий банк раиси Тимур Ишметов ҳамда Савдо саноат палатаси раиси ўринбосари Давронбек Қурбоновнинг вилоятдаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда экспортёр корхоналар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган вилоят тадбиркорлари билан учрашувда ишбилармонлар томонидан раҳбарларга субсидия, кредитлар, кадастр, ер солиғи, қурилишдаги муаммолар, экспорт ва импорт каби ва шунга ўхшаш банклар билан боғлиқ барча масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Жами 73 та мурожаатчининг 86 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди, вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларга қатъий ижрочилар тайинланди.

Россия қўшинлари Кривой Рогга ракета зарбаси берди. 14 киши ҳалок бўлди, улар орасида 6 бола бор
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Камида 5 та уй зарар кўрган.
Шунингдек, Украина президенти АҚШ ҳамда Европани "Россияни террор ва урушдан воз кечишга мажбурлаш"га чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Камида 5 та уй зарар кўрган.
"Ҳар куни Россиянинг зарбалари амалга ошириляпти. Ҳар куни одамлар ҳалок бўляпти. Бунинг давом этаётган ягона сабаби бор: Россия ўт очишни тўхтатишни истамайди. Биз буни кўриб турибмиз, бутун дунё кўриб турибди. Ҳар бир ракета, ҳар бир зарба берувчи дрон Россиянинг фақат урушни хоҳлаётганини исботлайди. Уруш қачон тугаши фақат дунёнинг Россияга босими, Украинани, ҳаво мудофаамизни, қуролли кучларимизни мустаҳкамлаш бўйича барча саъй-ҳаракатларга боғлиқ" –деб ёзди Зеленский Telegram каналида.
Шунингдек, Украина президенти АҚШ ҳамда Европани "Россияни террор ва урушдан воз кечишга мажбурлаш"га чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢4🔥2👎1
Жиззахлик ўқувчи АҚШнинг 5 та нуфузли олийгоҳидан грант ютиб олди
Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчи ўқувчиси Гулмира Сағдуллаева АҚШнинг 5 та нуфузли университетидан катта миқдордаги грант ютиб олди.
Қайд этилишича, Гулмира ўзининг билими билан:
➖ "The University of Arizona" – 50 000 АҚШ доллари;
➖ "The University of Saint Louis" – 26 400 АҚШ доллари;
➖ "Arizona State University" – 44 000 АҚШ доллари;
➖ "University of Kentucky" – 40 000 АҚШ доллари;
➖ "Colorado State University" – 40 000 АҚШ доллари миқдорда грант ютиб олди.
Бундан ташқари, яна 6 та халқаро университет ҳам Гулмирани талабаликка қабул қилишга тайёр.

👍25🔥2👎1
Таниқли журналист ва блогер, Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси Жасур Ҳамроев вафот этди
У 1983 йилда Бухорода туғилган. интернет журналистикасида энг биринчилардан бўлиб асос солинган Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳарири бўлган.
Жасур маълум муддат Ўзбекистон “Адолат”социал-демократик партияси Яккасарой кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган, Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурулиши академияси “Бошқарув маҳорати” курсини муваффақиятли тамомлаган.
Жасур сўнгги вақтларда ўз блогларида шоу бизнес янгиликлари билан бўлишиб борарди. Унинг қанд касали туфайли вафот этгани айтилмоқда.
Effect.uz таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

😢10👍6
Эндиликда ҳарбий хизматга шартнома асосида ишга кириш учун онлайн ариза бериш мумкин
Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади.
Онлайн ариза бериш учун:
➖ my.gov.uz порталига кирасиз ва рўйхатдан ўтасиз.
➖ Тегишли хизматни танлайсиз.
➖ Шартларни ўқиб, сўралган маълумотларни тўлдирасиз.
➖ Ҳамма маълумотлар тўғри бўлса, “Юбориш” тугмасини босасиз.
Аризада келтирилган маълумотлар тўғрилигига номзоднинг ўзи шахсан жавобгар бўлади.

👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Аттестация тест синовлари санаси маълум бўлди Жорий йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади. Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган: ➖ 15–16 апрель…
Аттестация тести ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун ўтказиладиган малака тоифа синовлари жой манзиллари маълум бўлди:
Маълумот учун: жорий йилнинг 15 май куни ўтказиладиган касбий сертификат синовлари ҳам ушбу манзилларда бўлиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун ўтказиладиган малака тоифа синовлари жой манзиллари маълум бўлди:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси: Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри, Й. Алакўз кўчаси, 54-уй);
➖ Андижон вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 8-уй);
➖ Бухоро вилояти: Бухоро шаҳридаги 44-мактаб биноси (Бухорор шаҳар, Боғишамол кўчаси 5-уй. Мўлжал: олдинги педагогика коллежи);
➖ Жиззах вилояти: Жиззах шаҳридаги 4-мактаб биноси (Жиззах шаҳар, “Кимёгар” МФЙ, Тўқимачилар кўчаси, 45-уй);
➖ Қашқадарё вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Қарши шаҳар, Олимлар кўчаси, 2-уй);
➖ Навоий вилояти: Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Навоий шаҳри, Алоқа кўчаси, 6-уй);
➖ Наманган вилояти: Наманган шаҳридаги 15-мактаб биноси (Наманган шаҳри, “Ғишткўприк” МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-уй);
➖ Самарқанд вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳар, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй);
➖ Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Навоий шоҳкўчаси, 55-уй);
➖ Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳридаги 26-мактаб биноси (Термиз шаҳри "Каттабоғ" МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ. Мўлжал: "Яшил дунё" бозори);
➖ Фарғона вилояти: Фарғона шаҳридаги 28-мактаб биноси (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 13-“А” уй);
➖ Хоразм вилояти: Урганч шаҳридаги 17-мактаб биноси (Урганч шаҳар "4-Юқори боғ" маҳалласи, Махтумқули кўчаси, 229 "А"-уй);
➖ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти: Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй).
Маълумот учун: жорий йилнинг 15 май куни ўтказиладиган касбий сертификат синовлари ҳам ушбу манзилларда бўлиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
“Марказий Осиё уч томонлама сайёравий инқирози қаршисида” панел сессияси бўлиб ўтмоқда
Бугун, 5 апрел куни Самарқанд иқлим форуми доирасида “Марказий Осиё уч томонлама сайёра инқирози қаршисида” мавзусидаги панел муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бугун, 5 апрел куни Самарқанд иқлим форуми доирасида “Марказий Осиё уч томонлама сайёра инқирози қаршисида” мавзусидаги панел муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Туркманистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Чаригелди Бабаниязов, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода, Қирғиз Республикаси табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев, Мўғулистон атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Салдан Одонтуя, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори ёрдамчиси ва Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуту иштирок этмоқда.
Муҳокаманинг асл моҳияти уч томонлама сайёра инқирозини ҳал қилишнинг асосий стратегияси трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш дастурларини яратишдан иборат.
Маълумот учун: Марказий Осиё иқлим ўзгариши, ифлосланиш ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши таҳдиди остида бўлган ноёб экотизимлар ҳудудидир. Сув таъминоти учун муҳим бўлган музликларнинг эриши қишлоқ хўжалиги ва энергия ишлаб чиқаришга таҳдид солмоқда. Халқаро ва минтақавий ташаббуслар, жумладан, Самарқанддаги CMS COP 14 вa CITES COP 20, Душанбедаги Музликлар саммити, Ашхободдаги Иқлим конференцияси ва бошқа тадбирларда Марказий Осиёнинг экологик муаммолари тобора ортиб бораётгани эътироф этилди ҳамда миллий ва халқаро миқёсда мувофиқлаштирилган жавоб чоралари зарурлиги таъкидланмоқда.
Уч томонлама сайёра инқирозини ҳал қилишнинг асосий стратегияси трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш дастурларини яратишдир. Биологик хилма-хилликни сақлаш, ифлосланишни бартараф этиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш экотизимларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлайди, тирикчилик воситаларини ҳимоя қилади ва бутун минтақада иқтисодий барқарорликни оширади.
Муҳокама якунида Марказий Осиё давлатлари вазирларининг “Марказий Осиёда сув ва ер алоқаси дастури”ни биргаликда амалга ошириш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги баёнотни имзолаш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда бўлиб ўтаётган халқаро иқлим форуми доирасида “Silk Road Samarkand” туризм маркази ҳудудида боғ барпо этилмоқда
4 апрел куни форумга ташриф буюрган хорижий давлатлар ва Европа Иттифоқи расмий делегациялари, БМТ ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, илмий институтлар, етакчи компаниялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида боғда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда ҳудуд иқлимига мос дарахтлар экилди. Хусусан, 30 та мажнунтол, 40 та акация, 40 та япон сафораси, 35 та гужум, 30 та шумтол, 30 та оқ қайин ва 35 та мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев форумдаги ўз чиқишида ҳар йили Наврўз байрами арафасида дарахт экиш бўйича “Марказий Осиёнинг яшил белбоғи” минтақавий акциясини ўтказишни таклиф этди.

– Аминманки, унинг ташкил этилиши бизнинг эзгу анъанамизга ва табиий офатларга қарши курашдаги бирлигимиз тимсолига айланади, – деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди
Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.
Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).
Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).
Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).
Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
▪️ Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
▪️"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.
👉Онлайн ариза бериш
Манба

👍5👎2
Гулистон тумани ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Юнусханов Адхам Баходирович - Гулистон тумани ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍1
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга яқинлашди
Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли 37,7 млн кишини ташкил этган
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.
Шундан:
Аёллар сони – 18 млн 714,9 минг киши;
Эркаклар сони – 18 млн 982,9 минг киши;
Шаҳар жойларда – 19 млн 216,4 минг киши;
Қишлоқ жойларда – 18 млн 481,4 минг киши.
Аввалроқ 1920 йилдан бери (4,4 млн) Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар сони 33,1 млн кишига кўпайгани хабар қилинганди. Ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон аҳолисининг доимий сони 37,5 миллиондан ошиб, 37 506 617 кишини ташкил этган эди. Мутахассислар фикрига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон аҳолисининг сони 40 миллион кишига етиши кутилмоқда.
Бу эса Марказий Осиё аҳолисининг ярми бўлади. Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион кишига ортган, бу эса барқарор демографик динамикани кўрсатади. Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 йилни ташкил этади.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 12 млрд евролик инвестиция пакетини эълон қилди
Самарқанд саммитининг сиёсий якуни ўлароқ, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш ҳақида тарихий қарор қабул қилингани бўлса, музокараларнинг иқтисодий натижалари унданда бой бўлди.
Евроиттифоқ Global Gateway дастури доирасида 12 млрд.евро ҳажмидаги инвестиция пакетини эълон қилди. Инвестиция пакети минтақа учну муҳим бўлган тўртта соҳага йўналтирилади: транспорт (3 млрд евро), камёб муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро) ҳамда сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).
Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2027 йилгача муҳим минераллар ва қайта тикланувчи энергия каби соҳаларни ўз ичига олган тахминан 7−8 млрд евролик лойиҳалар пакетини ишлаб чиқмоқда.

👍6👎2🔥1
Картадан картага пул ўтказиш янада қийинлашади
Июль ойидан бошлаб 11 250 000 сўмдан (30 БҲМ) ортиқ пул ўтказмалари учун жўнатувчининг паспорт маълумотлари талаб қилинади. Тўлов хизматлари паспорт серияси ва рақами, туғилган санаси ва жойини сўрайди.
Қарорда қайд этилганидек, бу чора-тадбирлар терроризмни молиялаштириш, пул ювиш, шунингдек, фирибгарларликка қарши курашни кучайтиришга ёрдам беради.

Ўзбекистон ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича Жаҳон банки билан меморандум имзоланди
Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан биргаликда “Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш” лойиҳаси бошланганини эълон қилди.
Жаҳон банки лойиҳани амалга ошириш учун 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклашга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган минтақавий дастурнинг бир қисмидир.
Лойиҳа тақдимоти давомида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ("Green University") ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги лойиҳани амалга ошириш бўйича гуруҳ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Битим ўрмон хўжалиги соҳасида унинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларини қамраб олган илмий тадқиқотлар учун лойиҳа маблағлари ҳисобидан грант ажратишни назарда тутади.
👉https://effect.uz/uz/6327

👍46