EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Европа етакчилари ҳам Самарқандни тарк этди

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, юртига жўнаб кетди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎3😢2
АҚШда Киберқўмондонлик ва Миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари лавозимдан олинди

АҚШ Қуролли кучлари Киберқўмондонлиги ва Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) раҳбари сифатида фаолият юритиб келган генерал Тимоти Хо лавозимдан олинди, деб хабар бермоқда The Washington Post.

👉 https://effect.uz/6326

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Маълум вақтга Тошкентда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади

2025 йил 4 апрелдан 9 апрелгача Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида юк автомобилларининг ҳаракати тўлиқ чекланди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.

Бунинг сабаби ушбу вақт оралиғида пойтахтда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режа қилинган.

Қурилиш объектларида оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкин.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга ўз йўлларини олдиндан режалаштиришларини тавсия қиламиз», дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
“Leapmotor” синови компания вакиллари иштирокида қайта қайта ўтказилади

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ҳозирда “Leapmotor” корхонасига қўйилган чеклов юзасидан музокараларни давом эттирмоқда. Инспекция матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу компания мутахассислари Ўзбекистонга келади ва улар иштирокида маҳсулот синови қайта ўтказилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда Хитойнинг “Leapmotor” бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули тўхтатилгани хабар қилинганди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси мазкур транспорт воситасида ҳосил бўладиган электромагнит шовқин даражаси рухсат этилган чегарадан 16 баробар юқори деб топгани бунга сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров EFFECT.UZ таҳририятини танқидий ёзилган мақола учун Бош прокуратурага тақдимнома киритган

Бош прокуратура ишни кўриб чиқиш учун Ички ишлар вазирлиги ходимларига юборган. ИИВ ходимлари томонидан кўриб чиқилган, иш айни пайтда Мирзо Улуғбек ИИБ ихтиёрига жўнатилган. ИИБ ходимлари қонуний қарор қабул қилиш арафасида.

EFFECT.UZ раҳбари билан гаплашган ИИБ ходими бу иш "тепадан топшириқ" эканлиги ва якуни бўйича судга оширилиб, маъмурий жарима қўлланилиши кераклигини маълум қилган.

@effectuz
👎25😢10👍4
Илон Маск АҚШ ҳукуматини тарк этиши маълум қилинди

Америкалик миллиардер Илон Маск президент Дональд Трампнинг муваққат маслаҳатчиси сифатидаги 130 кунлик ваколат муддати тугагач, АҚШ ҳукуматидаги лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги ўз манбаларга таяниб ёзмоқда.

«Илон Маск президент Дональд Трампнинг муваққат маслаҳатчиси сифатидаги 130 кунлик муддати тугаганидан сўнг Ҳукумат самарадорлиги бошқармаси раҳбари лавозимини тарк этиши кутилмоқда... Агар бу кунлар Трамп инаугурациясидан бошлаб кетма-кет ҳисобланса, унинг ваколати 30 майда тугайди», дейилади нашрда.

Аниқлик киритилишича, ҳозирча расмий сана белгиланмаган ва Оқ уй Маскнинг 130 куни қачон якунланишини аниқлаши керак.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZTELECOM фуқароларни огоҳликка чақирди

Сўнгги пайтларда телефон орқали фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб кетди. Фирибгарлар қўнғироқ қилиб, ўзларини UZTELECOM ходимлари деб таништиришлари ва турли баҳоналар билан СМС-кодни айтишни ёки шахсий маълумотларни тақдим этишни сўрашлари мумкун.

Компаниянинг эслатишича, UZTELECOM ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, СМС орқали келган кодлар, пароллар, карта рақамлари ва бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди.

Қандай ҳимояланиш мумкин?
⁃ Маълумотни текшириш лозим – ҳар қандай шубҳа туғилганда UZTELECOM расмий алоқа марказига қўнғироқ қилиш мумкин.
⁃ Шахсий маълумотларни асло ошкор қилманг – қўнғироқ қилувчи ҳатто ўзини компания ходими деб таништирса ҳам.
⁃ Шубҳали рақамларни блоклаш ва фирибгарлар ҳақида компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига хабар бериш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда вилоят тадбиркорлари мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларга жойида ечим топилди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Марказий банк раиси Тимур Ишметов ҳамда Савдо саноат палатаси раиси ўринбосари Давронбек Қурбоновнинг вилоятдаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда экспортёр корхоналар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган вилоят тадбиркорлари билан учрашувда ишбилармонлар томонидан раҳбарларга субсидия, кредитлар, кадастр, ер солиғи, қурилишдаги муаммолар, экспорт ва импорт каби ва шунга ўхшаш банклар билан боғлиқ барча масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Жами 73 та мурожаатчининг 86 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди, вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларга қатъий ижрочилар тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Россия қўшинлари Кривой Рогга ракета зарбаси берди. 14 киши ҳалок бўлди, улар орасида 6 бола бор

Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Камида 5 та уй зарар кўрган.

"Ҳар куни Россиянинг зарбалари амалга ошириляпти. Ҳар куни одамлар ҳалок бўляпти. Бунинг давом этаётган ягона сабаби бор: Россия ўт очишни тўхтатишни истамайди. Биз буни кўриб турибмиз, бутун дунё кўриб турибди. Ҳар бир ракета, ҳар бир зарба берувчи дрон Россиянинг фақат урушни хоҳлаётганини исботлайди. Уруш қачон тугаши фақат дунёнинг Россияга босими, Украинани, ҳаво мудофаамизни, қуролли кучларимизни мустаҳкамлаш бўйича барча саъй-ҳаракатларга боғлиқ" –
деб ёзди Зеленский Telegram каналида.

Шунингдек, Украина президенти АҚШ ҳамда Европани "Россияни террор ва урушдан воз кечишга мажбурлаш"га чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢4🔥2👎1
Жиззахлик ўқувчи АҚШнинг 5 та нуфузли олийгоҳидан грант ютиб олди

Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчи ўқувчиси Гулмира Сағдуллаева АҚШнинг 5 та нуфузли университетидан катта миқдордаги грант ютиб олди.

Қайд этилишича, Гулмира ўзининг билими билан:
"The University of Arizona" – 50 000 АҚШ доллари;
"The University of Saint Louis" – 26 400 АҚШ доллари;
"Arizona State University" – 44 000 АҚШ доллари;
"University of Kentucky" – 40 000 АҚШ доллари;
"Colorado State University" – 40 000 АҚШ доллари миқдорда грант ютиб олди.

Бундан ташқари, яна 6 та халқаро университет ҳам Гулмирани талабаликка қабул қилишга тайёр.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25🔥2👎1
Таниқли журналист ва блогер, Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси Жасур Ҳамроев вафот этди

У 1983 йилда Бухорода туғилган. интернет журналистикасида энг биринчилардан бўлиб асос солинган Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳарири бўлган.

Жасур маълум муддат Ўзбекистон “Адолат”социал-демократик партияси Яккасарой кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган, Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурулиши академияси “Бошқарув маҳорати” курсини муваффақиятли тамомлаган.

Жасур сўнгги вақтларда ўз блогларида шоу бизнес янгиликлари билан бўлишиб борарди. Унинг қанд касали туфайли вафот этгани айтилмоқда.

Effect.uz таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢10👍6
Эндиликда ҳарбий хизматга шартнома асосида ишга кириш учун онлайн ариза бериш мумкин

Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади.

Онлайн ариза бериш учун:
my.gov.uz порталига кирасиз ва рўйхатдан ўтасиз.
Тегишли хизматни танлайсиз.
Шартларни ўқиб, сўралган маълумотларни тўлдирасиз.
Ҳамма маълумотлар тўғри бўлса, “Юбориш” тугмасини босасиз.

Аризада келтирилган маълумотлар тўғрилигига номзоднинг ўзи шахсан жавобгар бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Аттестация тест синовлари санаси маълум бўлди Жорий йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади. Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган: 15–16 апрель…
Аттестация тести ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун ўтказиладиган малака тоифа синовлари жой манзиллари маълум бўлди:

Қорақалпоғистон Республикаси: Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри, Й. Алакўз кўчаси, 54-уй);

Андижон вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 8-уй);

Бухоро вилояти: Бухоро шаҳридаги 44-мактаб биноси (Бухорор шаҳар, Боғишамол кўчаси 5-уй. Мўлжал: олдинги педагогика коллежи);

Жиззах вилояти: Жиззах шаҳридаги 4-мактаб биноси (Жиззах шаҳар, “Кимёгар” МФЙ, Тўқимачилар кўчаси, 45-уй);

Қашқадарё вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Қарши шаҳар, Олимлар кўчаси, 2-уй);

Навоий вилояти: Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Навоий шаҳри, Алоқа кўчаси, 6-уй);

Наманган вилояти: Наманган шаҳридаги 15-мактаб биноси (Наманган шаҳри, “Ғишткўприк” МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-уй);

Самарқанд вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳар, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй);

Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Навоий шоҳкўчаси, 55-уй);

Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳридаги 26-мактаб биноси (Термиз шаҳри "Каттабоғ" МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ. Мўлжал: "Яшил дунё" бозори);

Фарғона вилояти: Фарғона шаҳридаги 28-мактаб биноси (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 13-“А” уй);

Хоразм вилояти: Урганч шаҳридаги 17-мактаб биноси (Урганч шаҳар "4-Юқори боғ" маҳалласи, Махтумқули кўчаси, 229 "А"-уй);

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти: Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй).


Маълумот учун: жорий йилнинг 15 май куни ўтказиладиган касбий сертификат синовлари ҳам ушбу манзилларда бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
“Марказий Осиё уч томонлама сайёравий инқирози қаршисида” панел сессияси бўлиб ўтмоқда

Бугун, 5 апрел куни Самарқанд иқлим форуми доирасида “Марказий Осиё уч томонлама сайёра инқирози қаршисида” мавзусидаги панел муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Туркманистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Чаригелди Бабаниязов, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода, Қирғиз Республикаси табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев, Мўғулистон атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Салдан Одонтуя, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори ёрдамчиси ва Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуту иштирок этмоқда.

Муҳокаманинг асл моҳияти уч томонлама сайёра инқирозини ҳал қилишнинг асосий стратегияси трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш дастурларини яратишдан иборат.

Маълумот учун: Марказий Осиё иқлим ўзгариши, ифлосланиш ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши таҳдиди остида бўлган ноёб экотизимлар ҳудудидир. Сув таъминоти учун муҳим бўлган музликларнинг эриши қишлоқ хўжалиги ва энергия ишлаб чиқаришга таҳдид солмоқда. Халқаро ва минтақавий ташаббуслар, жумладан, Самарқанддаги CMS COP 14 вa CITES COP 20, Душанбедаги Музликлар саммити, Ашхободдаги Иқлим конференцияси ва бошқа тадбирларда Марказий Осиёнинг экологик муаммолари тобора ортиб бораётгани эътироф этилди ҳамда миллий ва халқаро миқёсда мувофиқлаштирилган жавоб чоралари зарурлиги таъкидланмоқда.

Уч томонлама сайёра инқирозини ҳал қилишнинг асосий стратегияси трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш дастурларини яратишдир. Биологик хилма-хилликни сақлаш, ифлосланишни бартараф этиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш экотизимларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлайди, тирикчилик воситаларини ҳимоя қилади ва бутун минтақада иқтисодий барқарорликни оширади.

Муҳокама якунида Марказий Осиё давлатлари вазирларининг “Марказий Осиёда сув ва ер алоқаси дастури”ни биргаликда амалга ошириш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги баёнотни имзолаш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2👍1