EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44
Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида нутқ сўзлади

Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6322

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган Корея Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 5,3 минг нафар Корея Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 3 531 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 873 нафар;

хизмат юзасидан – 686 нафар;

ўқиш – 201 нафар;

даволаниш – 1 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг марказий кўчаларида 4 апрель кунидан 9 апрель кунига қадар юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади
Анталия: қадимий харобалар, сўнмас олов, Мовий байроқли пляжлар

Анталия Туркиянинг машҳур сайёҳлик манзилларидан бири бўлибгина қолмай, тарих давомида кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилган.


👉 https://effect.uz/6323

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
"Евроиттифоқ ва Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон билан “янги стратегик шериклик даври” бошланди" — Еврокомиссия раҳбари

"Биз, европаликлар, сизнинг минг йиллик тарихингиздаги янги даврда сизлар билан бирга бўлишни истаймиз" —дея таъкидлади Урсула фон дер Ляйен Самарқанд саммитидаги нутқида.

Бундан ташқари, Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги учун тўрт устувор йўналишни қайд этди:

— Транспорт йўлаклари — ЕИ Транскаспий транспорт йўлакларини, хусусан, Ўзбекистон орқали ўтувчи йўлларни қўллаб-қувватлайди;

— Муҳим хом ашё — ЕИ Марказий Осиёдан фойдали қазилмаларни сотиб олиш, қайта ишлаш, мутахассислар тайёрлаш лойиҳаларига сармоя киритади;

— Яшил энергетика — ЕИ тоза энергия, шу жумладан шамол, қуёш ва гидроенергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиради;

— Глобал рақамли инфратузилма — Евроиттифоқ Марказий Осиёда мустақил интернет тармоқларини яратиш, хусусан, сунъий йўлдош интернетини жорий этиш орқали рақамли суверенитетни қўллаб-қувватлашни истайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍76👎2
Европага хомашё, нефть-газ маҳсулотларини етказиб беришни таклиф қиламиз Сердар Бердимуҳаммедов

Самарқандда бошланган Европа иттифоқи — Марказий Осиё саммитида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов нутқ сўзлади.

«Туркманистон ўзининг нейтрал статусидан келиб чиқиб ишлашга тайёр. Туркманистон янги хавфларга қарши биргаликда курашишга ўтишни таклиф қилади. Булар — ахборот ва киберҳужумлар, биологик хавфсизлик масалалари.

Европага хомашё, нефть-газ маҳсулотларини етказиб беришни таклиф қиламиз. Қайта тикланувчи энергетика ва унинг имкониятлари бўйича диалог бошлаш тарафдоримиз. Туркманистон электр ишлаб чиқаришни ошириш ва уни Европага етказиб беришга тайёр.

Марказий Осиёда Европага таклиф қилса бўладиган кўп нарсалар бор. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳозир унинг эффективлиги нуқтаи-назаридан жиддий кўриб чиқилиши керак бўлган соҳа», деди Сердар Бердимуҳаммедов


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍33
Президент Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

▪️шериклик ва ҳамкорлик бўйича тўлақонли битимни имзолаш;
▪️Европа компаниялари учун Минтақавий саноат паркини ташкил этиш;
▪️“яшил“ энергетика, транспорт ва инфратузилма каби соҳаларда Инвестиция платформасини ишга тушириш;
▪️хусусий сектор иштирокида “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” қўшма савдо палатасини ишга тушириш;
▪️стратегик минерал ресурслар соҳасида ҳамкорлик ва инвестицияларни чуқурлаштириш;
▪️“Erasmus plyus” доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус квоталарни жорий этиш ва бошқалар.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍45
Мирзиёев ҳар йили “Марказий Осиёнинг яшил белбоғи” минтақавий акциясини ўтказиш таклифини илгари сурди

Халқаро форумда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчилари иштирок этмоқда.

– Иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Минтақа аҳолиси 25 йилдан сўнг 100 миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумли ерлар тез суръатлар билан қисқариб бормоқда.

Бугунги кунда минтақадаги умумий ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан кейин ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиб кетиши мумкин.

Шу муносабат билан, ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, “Уфқ – Европа” дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳим масала, деб ҳисоблайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси ўз чиқишида ҳар йили Наврўз байрами арафасида дарахт экиш бўйича “Марказий Осиёнинг яшил белбоғи” минтақавий акциясини ўтказишни таклиф этди.

– Аминманки, унинг ташкил этилиши бизнинг эзгу анъанамизга ва табиий офатларга қарши курашдаги бирлигимиз тимсолига айланади, – деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди

Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 3 апрель куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши оқибатида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Билдирилишича, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Давлатобод туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Damas ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
⚡️Ҳам жазо оғир, ҳам колония қаттиқ тартибли: Тошкентда суд ҳукмида қайд этилган техник хато фуқарога қимматга тушди…

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси В.Караманов 2024 йил 30 май куни ўқиган ҳукмида жиддий техник хатога йўл қўйиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи керак бўлган судланувчи А.С.ни қаттиқ тартибли колонияга юборган. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Ж.Қурбановнинг 2024 йил 16 декабрдаги ҳукмида қайд этилган (иккала суд ҳукми Effect.uz таҳририятида мавжуд).

Айни кунларда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатига фуқаронинг ҳимоячиси томонидан кассация шикояти киритилган. Юқоридаги ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши ва Тошкент шаҳар судлари томонидан муносабат кутилади.

Эслатиб ўтамиз, мақолада исми келтирилган фуқаро А.С. жазони ижро этган Олмалиқ шаҳридаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида 21 ёшли фарғоналик маҳкумнинг ўлими кузатилган эди.

👉 https://effect.uz/6217

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢8👍4
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,76 сўмга ошиб, 12 947,20 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 30,04 сўмга тушиб, 14 222,50 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,14 сўмга тушди ва 153,38 сўмни ташкил қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
2 ойда қанча телефон импорт қилинган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 60 млн АҚШ долларига тенг бўлган 552 649 дона мобиль телефон импорт қилинган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:

Хитой – 404 185 дона;

Вьетнам – 129 589 дона;

Ҳиндистон – 14 269 дона;

БАА – 4 428 дона;

Бошқа давлатлар – 178 дона.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Халқаро иқлим форуми старт олди

Бугун, 4 апрел куни Самарқанд халқаро иқлим форуми старт олди. Ушбу форум давомида ҳукумат вакиллари, жаҳоннинг етакчи экспертлари ва халқаро ташкилотлар қлим ўзгариши ва барқарор ривожланишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Форумда 26 давлат ва Европа Иттифоқидан расмий делегациялар, БМТ ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, илмий институтлар, етакчи компаниялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг 400 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.

Форумнинг фахрий меҳмонлари: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович ва қатор халқаро ташкилот раҳбарлари ҳамда экспертлар иштирок этади.


Муаллиф: Иқбола Жаҳонгирова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51
Ўзбекистон Республикасида квартира(уй)лар сони қанча?

2025 йил 1 январь ҳолатига республикада квартира (уй)лар сони қарийб 7,6 миллионтани ташкил этди.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 92,5 мингтага ёки 1,2 %га ошган.


Ўзбекистон Республикасидаги квартира (уй)лар сони йиллар кесимида қуйидагича (1 январь ҳолатига):

2021 йил – 6,6 млн;

2022 йил – 7,1 млн;

2023 йил – 7,3 млн;

2024 йил – 7,5 млн;

2025 йил – 7,6 млн.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Глобал ишлаб чиқарувчиларга АҚШда жорий этилган божлар Ўзбекистон учун фойдали бўлиши мумкин

АҚШ ҳукумати жорий қилган янги божхона тарифлари глобал савдога жиддий таъсир ўтказади.

👉 https://effect.uz/6324

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1