EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️“Ташаббусли бюджет” доирасида 33 та лойиҳага қўшимча маблағ ажратилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қайд этишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 миллиард сўм ажратилиб, 33 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилнинг 1-мавсуми учун овоз бериш якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилганди.

Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 миллион 450 мингта овоз берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Аттестация тест синовлари санаси маълум бўлди

Жорий йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.

Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган:
15–16 апрель — Рус тили, География;
17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
28–29 апрель — Математика;
30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
2–7 май — Бошланғич таълим;
8 май — Тарих;
10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
12 май — Информатика;
13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
15–16 май — Қорақалпоқ тили;
15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Тўлов_тизимлари_операторлари,_электрон_пуллар_тизимлари_операторлари.pdf
955 KB
Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

2025 йил 2 июлдан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Янги тартибларга кўра:
▪️Агар жисмоний шахс тўлов ташкилоти иловасида аккаунт очмоқчи бўлса;
▪️Электрон терминал (E-POS) орқали фаолият бошламоқчи бўлса;
▪️187,5 миллион сўмдан кўп операцияни аккаунтсиз амалга оширмоқчи бўлса;
▪️Ёки мижоз ҳақидаги маълумотлар шубҳали бўлса — ташкилот мижозни текшириши шарт бўлади.

Шу билан бирга, 11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши мажбурий бўлади. Бунда:
▪️Жисмоний шахслар учун паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи;
▪️Юридик шахслар учун ташкилот номи ва СТИР илова қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍3
Бош прокурор, вазир ва ҳокимга депутатлик сўрови юборилди

Тошкент вилояти, Бекобод туманида айрим фермер хўжаликлари фаолиятига оид муаммолар акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ахмедова соҳага алоқадор бир қатор мутасаддиларга депутатлик сўровини юборди.

Улар орасида қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов, Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Бош прокурор Н.Йўлдошев ҳам бор.

Энди мутасаддилар 10 кун ичида жавоб қайтариши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Самарқанд саммити ўз ишини бошлади

Самарқандда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити ўз ишини бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев делегациялар раҳбарларини қутлади.

Айни пайтда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммитида иштирокчи делегациялар раҳбарлари кун тартиби юзасидан сўзга чиқмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍47🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада тарбиячи болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлди

Жорий йилнинг 3 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасасида тарбиячи тарбияланувчи болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган видеолавҳа тарқалди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳолат Нурафшон шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2 апрель куни содир бўлгани аниқланган. Шундан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муассасада ўрганиш ишлари олиб борилган.

Насиба Исаева 3 апрель куни тарбиячи М.М билан тузган шартномани бекор қилиб, уни ишдан четлатган.
Айни пайтда ҳолат бўйича шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда", дейилади бошқарма хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44
Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида нутқ сўзлади

Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6322

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган Корея Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 5,3 минг нафар Корея Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 3 531 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 873 нафар;

хизмат юзасидан – 686 нафар;

ўқиш – 201 нафар;

даволаниш – 1 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг марказий кўчаларида 4 апрель кунидан 9 апрель кунига қадар юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади
Анталия: қадимий харобалар, сўнмас олов, Мовий байроқли пляжлар

Анталия Туркиянинг машҳур сайёҳлик манзилларидан бири бўлибгина қолмай, тарих давомида кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилган.


👉 https://effect.uz/6323

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
"Евроиттифоқ ва Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон билан “янги стратегик шериклик даври” бошланди" — Еврокомиссия раҳбари

"Биз, европаликлар, сизнинг минг йиллик тарихингиздаги янги даврда сизлар билан бирга бўлишни истаймиз" —дея таъкидлади Урсула фон дер Ляйен Самарқанд саммитидаги нутқида.

Бундан ташқари, Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги учун тўрт устувор йўналишни қайд этди:

— Транспорт йўлаклари — ЕИ Транскаспий транспорт йўлакларини, хусусан, Ўзбекистон орқали ўтувчи йўлларни қўллаб-қувватлайди;

— Муҳим хом ашё — ЕИ Марказий Осиёдан фойдали қазилмаларни сотиб олиш, қайта ишлаш, мутахассислар тайёрлаш лойиҳаларига сармоя киритади;

— Яшил энергетика — ЕИ тоза энергия, шу жумладан шамол, қуёш ва гидроенергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиради;

— Глобал рақамли инфратузилма — Евроиттифоқ Марказий Осиёда мустақил интернет тармоқларини яратиш, хусусан, сунъий йўлдош интернетини жорий этиш орқали рақамли суверенитетни қўллаб-қувватлашни истайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍76👎2
Европага хомашё, нефть-газ маҳсулотларини етказиб беришни таклиф қиламиз Сердар Бердимуҳаммедов

Самарқандда бошланган Европа иттифоқи — Марказий Осиё саммитида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов нутқ сўзлади.

«Туркманистон ўзининг нейтрал статусидан келиб чиқиб ишлашга тайёр. Туркманистон янги хавфларга қарши биргаликда курашишга ўтишни таклиф қилади. Булар — ахборот ва киберҳужумлар, биологик хавфсизлик масалалари.

Европага хомашё, нефть-газ маҳсулотларини етказиб беришни таклиф қиламиз. Қайта тикланувчи энергетика ва унинг имкониятлари бўйича диалог бошлаш тарафдоримиз. Туркманистон электр ишлаб чиқаришни ошириш ва уни Европага етказиб беришга тайёр.

Марказий Осиёда Европага таклиф қилса бўладиган кўп нарсалар бор. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳозир унинг эффективлиги нуқтаи-назаридан жиддий кўриб чиқилиши керак бўлган соҳа», деди Сердар Бердимуҳаммедов


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍33
Президент Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

▪️шериклик ва ҳамкорлик бўйича тўлақонли битимни имзолаш;
▪️Европа компаниялари учун Минтақавий саноат паркини ташкил этиш;
▪️“яшил“ энергетика, транспорт ва инфратузилма каби соҳаларда Инвестиция платформасини ишга тушириш;
▪️хусусий сектор иштирокида “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” қўшма савдо палатасини ишга тушириш;
▪️стратегик минерал ресурслар соҳасида ҳамкорлик ва инвестицияларни чуқурлаштириш;
▪️“Erasmus plyus” доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус квоталарни жорий этиш ва бошқалар.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍45
Мирзиёев ҳар йили “Марказий Осиёнинг яшил белбоғи” минтақавий акциясини ўтказиш таклифини илгари сурди

Халқаро форумда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчилари иштирок этмоқда.

– Иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Минтақа аҳолиси 25 йилдан сўнг 100 миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумли ерлар тез суръатлар билан қисқариб бормоқда.

Бугунги кунда минтақадаги умумий ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан кейин ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиб кетиши мумкин.

Шу муносабат билан, ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, “Уфқ – Европа” дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳим масала, деб ҳисоблайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси ўз чиқишида ҳар йили Наврўз байрами арафасида дарахт экиш бўйича “Марказий Осиёнинг яшил белбоғи” минтақавий акциясини ўтказишни таклиф этди.

– Аминманки, унинг ташкил этилиши бизнинг эзгу анъанамизга ва табиий офатларга қарши курашдаги бирлигимиз тимсолига айланади, – деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43