EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» саммитининг биринчи куни учрашувларга бой ва сермаҳсул бўлди – Президент матбуот хизмати

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍91👎1
Белгия 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтармоқчи

Белгия ҳукумати коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ жиноятлар доирасида мусодара қилинган 108 миллион долларни Ўзбекистонга қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда. Брюссел прокуратураси Ўзбекистон ҳукуматининг илтимоси асосида 200 миллион долларлик активларни мусодара қилган. Бу маблағлар кимдан олингани ёки қайси жиноят иши доирасида экани очиқланмаган.

Прокуратура баёнотига кўра, бу халқаро ҳуқуқий ёрдам сўрови БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси асосида амалга оширилган. Брюссел суди ЕИ давлатлари ўртасидаги активлар тақсимоти қоидалари асосида 108 миллион долларни Ўзбекистонга беришга қарор қилган.

Аввалроқ Адлия вазирлиги Гулнора Каримовага алоқадор жиноий гуруҳнинг Белгиядаги активлари юзасидан ишлар олиб борилаётганини билдирган эди. Ҳозирда 1,3 миллиард долларлик активларни қайтариш бўйича кенг қамровли ҳаракатлар давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎2
Жанубий Корея президенти лавозимидан бутунлай четлаштирилдиYonhap

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга муваффақиятсиз уринишидан тўрт ой ўтиб, Конституциявий суд унинг импичменти ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдириб, давлат раҳбарини лавозимидан бутунлай четлатди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Саккиз судядан иборат Ҳайъат ҳукмида президент қарори Конституцияга, шунингдек, қонун устуворлиги ва деморакратия тамойилларига зид эканлиги таъкидланди.

Мамлакатда 60 кун ичида янги президент сайлови бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
⚡️EFFECT.UZ – НКМКда!

EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда.

Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида бўлиб туришибди ва тез орада янги ҳужжатли фильмнинг премьераси эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Пойтахтнинг 4 туманида қисман газ ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли бугун соат 11:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилади:

Учтепа тумани “Диёробод” МФЙдаги 43 та кўп қаватли уйда.

Чилонзор тумани “Дўмбробод”, “Гавҳар”, “Тирсакобод”, “Катта Дўмбробод” МФЙлардаги 2810 та ерли хонадон.

Олмазор тумани “Ҳастимом” МФЙдаги 135 та ерли хонадон.

Шайхонтоҳур тумани “Гулбозор” МФЙдаги 730 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй.

Шунингдек, тўрт туманда жами 50 та улгуржи истеъмолчи ҳам вақтинча газсиз қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метан газ 4 100 сўмгача қимматлади

Акциз солиғи ошиши сабабли метан газ нархи айрим шохобчаларда 4 100 сўмгача етди.

Рақобат қўмитаси асоссиз нарх ошишини назорат қилиш учун мониторинг олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддинович вафот этди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида маълум қилинди.

«ДХХ раҳбарияти полковник Избосаров Агзам Фахриддиновичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, Агзам Избосаров техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларини олган. У 2005 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими» фахрий унвони ҳамда 2021 йилда «Мардлик» ордени билан тақдирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢15👍11🔥1
❗️“Ташаббусли бюджет” доирасида 33 та лойиҳага қўшимча маблағ ажратилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қайд этишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 миллиард сўм ажратилиб, 33 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилнинг 1-мавсуми учун овоз бериш якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилганди.

Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 миллион 450 мингта овоз берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Аттестация тест синовлари санаси маълум бўлди

Жорий йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.

Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган:
15–16 апрель — Рус тили, География;
17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
28–29 апрель — Математика;
30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
2–7 май — Бошланғич таълим;
8 май — Тарих;
10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
12 май — Информатика;
13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
15–16 май — Қорақалпоқ тили;
15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Тўлов_тизимлари_операторлари,_электрон_пуллар_тизимлари_операторлари.pdf
955 KB
Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

2025 йил 2 июлдан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Янги тартибларга кўра:
▪️Агар жисмоний шахс тўлов ташкилоти иловасида аккаунт очмоқчи бўлса;
▪️Электрон терминал (E-POS) орқали фаолият бошламоқчи бўлса;
▪️187,5 миллион сўмдан кўп операцияни аккаунтсиз амалга оширмоқчи бўлса;
▪️Ёки мижоз ҳақидаги маълумотлар шубҳали бўлса — ташкилот мижозни текшириши шарт бўлади.

Шу билан бирга, 11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши мажбурий бўлади. Бунда:
▪️Жисмоний шахслар учун паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи;
▪️Юридик шахслар учун ташкилот номи ва СТИР илова қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍3
Бош прокурор, вазир ва ҳокимга депутатлик сўрови юборилди

Тошкент вилояти, Бекобод туманида айрим фермер хўжаликлари фаолиятига оид муаммолар акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ахмедова соҳага алоқадор бир қатор мутасаддиларга депутатлик сўровини юборди.

Улар орасида қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов, Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Бош прокурор Н.Йўлдошев ҳам бор.

Энди мутасаддилар 10 кун ичида жавоб қайтариши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Самарқанд саммити ўз ишини бошлади

Самарқандда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити ўз ишини бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев делегациялар раҳбарларини қутлади.

Айни пайтда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммитида иштирокчи делегациялар раҳбарлари кун тартиби юзасидан сўзга чиқмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍47🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада тарбиячи болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлди

Жорий йилнинг 3 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасасида тарбиячи тарбияланувчи болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган видеолавҳа тарқалди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳолат Нурафшон шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2 апрель куни содир бўлгани аниқланган. Шундан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муассасада ўрганиш ишлари олиб борилган.

Насиба Исаева 3 апрель куни тарбиячи М.М билан тузган шартномани бекор қилиб, уни ишдан четлатган.
Айни пайтда ҳолат бўйича шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда", дейилади бошқарма хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44
Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида нутқ сўзлади

Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6322

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган Корея Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 5,3 минг нафар Корея Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 3 531 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 873 нафар;

хизмат юзасидан – 686 нафар;

ўқиш – 201 нафар;

даволаниш – 1 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1