EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда Хитойдан келтирилган автобусларнинг ҳудуд бўйлаб йўналишларда ҳаракатланишига старт берилди

Биринчи босқичда автобуслар 2 та йўналишда — “Навоий” автовокзали – вилоят Авто йўл бошқармаси” ва Тинчлик қўрғони - "Малика" автостанцияси йўналишларида ҳаракатланиб бир кунда 10 мингга яқин йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Иккинчи босқичда жорий йилнинг май ойига қадар яна 42 та автобуслар вилоятга кириб келади ва Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳрининг барча кўчаларида, яъни “Навоий” автовокзали – Ишчилар қўрғони, “Навоий” автовокзали – вилоят Авто йўл бошқармаси, “Навоийазот" – Шарқ автостанцияси”, Кармана автошохбекат - темирйўл вокзали йўналишларида ҳаракатларни амалга ошириб, 17 мингдан ортиқ йўловчиларни ташиш имконига эга бўлади.

Йўловчиларга яна бир енгиллик яратиш мақсадида вилоят марказида ҳаракатланаётган автобусларда замонавий электрон тизимни ўрнатиш ва йўл ҳақи тўловларини банк пластик карталари ва жамоат транспорти карталари орқали 1600 сўм миқдорида ва нақд пулда 2000 сўмда амалга ошириш учун вилоят ҳокими қарори чиқарилди.

Қарорда бир йўловчи учун бир соат мобайнида биринчи тўловни амалга оширганда 1600 сўм, иккинчи тўловни амалга оширганда 1000 сўм, учунчи ва кейинги тўловлар бепул қилиб белгиланган.

Натижада шаҳар аҳолисининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси ўртача 19 фоиздан 70 фоизга етказилади ҳамда автобуслар оралиқ интервали 25-30 дақиқадан 8-10 дақиқага қисқартирилади.

Шунингдек, автобусларнинг мунтазам ҳаракатланиши, тозалиги, қиш кунлари иситиш тизими ёз кунлари совитиш тизими ишлаб туриши, ҳайдовчиларнинг кийиниш ва муомала маданиятини назорат қилиш учун вилоят Транспорт бошқармасида Марказлашган диспетчерлик маркази ташкил қилинди.

Бундан ташқари, автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида, Навоий шаҳрининг Ислом Каримов, Амир Темур, Меъморлар, ва Ғалаба кўчаларида жами 7 км алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Фермерларнинг мурожаат қилиши янада осонлашди – «Fermer minbari» телеграм гуруҳи

Ҳурматли фермерлар, «Fermer minbari» @minbarfermer телеграм гуруҳига ёзган мурожаатингиз расмий ҳужжат сифатида кирим қилиниб, расмийлаштирилади ва ўрганиб чиқилади.

Шу боис, мурожаат қилинганда масаланинг қискача мазмуни, фермер хўжалигининг номи, яшаш манзилингиз, боғланиш учун телефон рақам, исм-фамильянгизни ёзишни унутманг. Сизга ёрдамимиз текканидан мамнун бўламиз.

«Fermer minbari» канали маъмурияти

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢1
Бухоронинг тупроқ таркиби ва уларнинг организмларга таъсири тўғрисида ўтказилган тадқиқотлар натижаси эълон қилинди

Ушбу тадқиқотлар вилоятдаги тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатни яхшилаш борасида катта аҳамиятга эга.

👉 https://effect.uz/6320

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда йўл муаммоси: Ачинарли ҳолатга ачинмаётган раҳбарлар қачон уйқудан уйғонади?

Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Дурвадик маҳалласидан юборилган видеолавҳада йўлнинг абгор аҳволини кўриш мумкин.

Маҳалла аҳолисининг Effect.uz’га маълум килишича, уларга яқин ҳудуддан ўтган йўлнинг ёмонлигидан чанг кўтарилади ва бу одамларнинг соғлигига ўта хавфли. Маҳалладагилар айниқса, ёзда чанг тўзондан ва қишнинг аёзли кунларида эса йўлда ҳосил бўладиган ботқоқликлардан азият чекмокда.

Таъкидланишича, бу «4К965» йўл Дурвадик ва Тома, Амударё, Олчин, Боғот тумани, Ҳазорасп, Мадир маҳаллаларини боғловчи йўл ҳисобланади.

Ушбу йўл 1984 йилда асфальт кўрган, бўлиб, маҳалла аҳолиси томонидан вилоят ҳокими, туман ҳокимига мурожаат қилишган, бироқ шунга қарамасдан, муаммолар ўрганилмаган.
Бу эса Хоразмдаги айрим раҳбарларнинг «уйқуда» эканлигидан далолат беради.

Чунки, бу йўлдан ҳатто болалар ҳам мактаб ва боғчага қатнайди. Масъулларнинг эса бефарқлиги чинакамига ачинарли ҳолат.

EFFECT.UZ ҳолат бўйича тегишли идоралардан изоҳ кутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17🔥5
Самарқанддаги саммит, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун замин яратмоқда...

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа иттифоқи» биринчи саммити нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим воқеа ҳисобланади. Ушбу саммит минтақада ҳамкорликни ривожлантириш, янги имкониятлар яратиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим тарихий қадамдир.

Ражаббой ХАСАНОВ, "Миллий тикланиш" демократик партияси, Бухоро вилояти кенгаши раиси

👉 https://effect.uz/6321

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51😢2
Қўқонда қурилишлар авжида, дарахткушлик эса давом этмоқда…

Суратдаги хунук манзарага Қўқон шаҳар 8-умумталим мактабидаги қурилиш ишлари сабаб бўлган.

Effect.uz’га айтилишича, қурилиш натижасида суратда кўринаётган барча дарахтлар «йўқ» қилинади. Таъкидланишича, бузишга масъул бўлган МЧЖ томонидан ушбу дарахтлар олиб ташланади.

Қўқон шаҳар Экология бўлими раҳбари Жаҳонгир Мелибаевга айнан ушбу дарахтларни олиб ташлаш бўйича топшириқ берилган.

Аслида, Президент қарор, фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарорларида манзарали дарахтлар мавжуд бўлган ҳудудларда қурилиш ишлари олиб бориш қатъий тақиқланган, хаттоки, ушбу ҳудудга лойиха ҳужжатларини тайёрлаган фирмага ҳам жавобгарлик белгиланган.

«Лекин, Қўқонда бу каби қарор, фармонларга тупуриб қўйилган. Шаҳар экологияси раҳбарлари дарахтларни йўқолиб боришига юзсисларча қараб туришади, уларга на тоза ҳаво на экологик назорат тушунчаси қизиқ. Уларга олди-қочди ҳаракатлар билан прокуратура учун расмга тушиб, ижтимоий тармоқларни кўзбўямачилик билан ёпиб юриш, аниқ вазиятни беркитиб Халқни алдаш осонроқ. Масъул идора раҳбарлари бу каби муаммолар билан шуғулланишдан буткул йироқ», дейилади Effect.uz’га йўлланган мурожаатда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢3👍1
Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Элмира Баситханова Жондор туманида тиббиёт ходимлари билан учрашди

Вазир ўринбосари учрашувда айни кунда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Президентнинг тиббиётга оид янги қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги янги буйруқлари мақсади, мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириб, саволларга жавоб берган.

Қадй этилишича, семинар йиғилишда Жондор туман, Бухоро шаҳар, Қоровулбозор туман, Когон шаҳар, Когон туман, Олот туман, Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бош врач ўринбосарлари, туғруқ бўлими мудирлари, КТМП мудирлари, аёллар маслаҳатхонаси масъул акушер-гинекологлари, неонатологлар, ОШП, ОП оилавий шифокорлари, ҳудуд тренер доялари, тиббий бригада доялари қатнашиб соҳада аниқланаётган муаммоларга муносиб ечим топилган.

«Бўлиб ўтган ўқув-семинар соҳа ривожи учун олдинга ташланган яна бир қадам бўлди», дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍48
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» саммитининг биринчи куни учрашувларга бой ва сермаҳсул бўлди – Президент матбуот хизмати

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍91👎1