EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони 926,4 минг кишини ташкил этди.

Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони:

1991 йил – 723,4 минг киши;

1995 йил – 678 минг киши;

2000 йил – 527,6 минг киши;

2005 йил – 533,5 минг киши;

2010 йил – 634,8 минг киши;

2015 йил – 734,1 минг киши;

2020 йил – 841,8 минг киши;

2024 йил – 926,4 минг киши.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
Қирғиз Республикаси Президенти Самарқандга келди

Садир Жапаров “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Саммит кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишда юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 70 фоизга ошган. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, хусусан, қўшма Инвестиция жамғармаси кўмагида саноат кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍58
Ўзбекистон президенти Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен хоним билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Томонлар савдо, инвестиция ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Музокарада 30 млрд евролик қўшма лойиҳалар портфели, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа инвестиция банки билан муносабатлар муҳокама қилинди. Кенгайтирилган шериклик битими тайёрланаётгани таъкидланди.
Европа раҳбарлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва минтақада яхши қўшничилик сиёсатига юқори баҳо берди.

Учрашувда «яшил» энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити ва «Глобал дарвоза» стратегияси кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити ва Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади. Аллақачон қўшни давлатлар президентлари ҳам саммит ва форумда қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍90
Бошланғич партия ташкилотининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди

Кеча “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши Пиридастгир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида жойлашган бошланғич партия ташкилотининг фаолият сарҳисобига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор партия ғояси, мақсад ва вазифаларини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб этиш, партия хайрихоҳлари сафини ошириш, бириктирилган партия депутатлари билан самарали ишлаш, ташаббус, ғоя ва лойиҳалар орқали партия билан ҳамжиҳатликда фаолиятни янада кучайтириш масалаларига қаратилди.

Тадбир давомида ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар қаторида камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан таклиф, мулоҳазалар билдирилди ва аниқ мақсадли келгуси тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎3
Навоийда Хитойдан келтирилган автобусларнинг ҳудуд бўйлаб йўналишларда ҳаракатланишига старт берилди

Биринчи босқичда автобуслар 2 та йўналишда — “Навоий” автовокзали – вилоят Авто йўл бошқармаси” ва Тинчлик қўрғони - "Малика" автостанцияси йўналишларида ҳаракатланиб бир кунда 10 мингга яқин йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Иккинчи босқичда жорий йилнинг май ойига қадар яна 42 та автобуслар вилоятга кириб келади ва Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳрининг барча кўчаларида, яъни “Навоий” автовокзали – Ишчилар қўрғони, “Навоий” автовокзали – вилоят Авто йўл бошқармаси, “Навоийазот" – Шарқ автостанцияси”, Кармана автошохбекат - темирйўл вокзали йўналишларида ҳаракатларни амалга ошириб, 17 мингдан ортиқ йўловчиларни ташиш имконига эга бўлади.

Йўловчиларга яна бир енгиллик яратиш мақсадида вилоят марказида ҳаракатланаётган автобусларда замонавий электрон тизимни ўрнатиш ва йўл ҳақи тўловларини банк пластик карталари ва жамоат транспорти карталари орқали 1600 сўм миқдорида ва нақд пулда 2000 сўмда амалга ошириш учун вилоят ҳокими қарори чиқарилди.

Қарорда бир йўловчи учун бир соат мобайнида биринчи тўловни амалга оширганда 1600 сўм, иккинчи тўловни амалга оширганда 1000 сўм, учунчи ва кейинги тўловлар бепул қилиб белгиланган.

Натижада шаҳар аҳолисининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси ўртача 19 фоиздан 70 фоизга етказилади ҳамда автобуслар оралиқ интервали 25-30 дақиқадан 8-10 дақиқага қисқартирилади.

Шунингдек, автобусларнинг мунтазам ҳаракатланиши, тозалиги, қиш кунлари иситиш тизими ёз кунлари совитиш тизими ишлаб туриши, ҳайдовчиларнинг кийиниш ва муомала маданиятини назорат қилиш учун вилоят Транспорт бошқармасида Марказлашган диспетчерлик маркази ташкил қилинди.

Бундан ташқари, автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида, Навоий шаҳрининг Ислом Каримов, Амир Темур, Меъморлар, ва Ғалаба кўчаларида жами 7 км алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live