EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойлар солиқ тўламайдими?

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Комилжон Муллажанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Гулистон” маҳалласида солиқ қарздорларини аниқлаш ва ундириш мақсадида хонадонбай юриш ўтказди.

Ҳокимлик хабарига кўра, айрим қарздорлар ҳашаматли ҳаёт кечирса-да, солиқ тўлашдан бўйин товламоқда. Солиқ тушумлари эса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, етимлар ва беморларга йўналтирилиши керак.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда вилоят раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини эшитди

Куни кеча Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди.

Қабулда 11 нафар тадбиркор ўз муаммолари билан иштирок этди ва вилоят раҳбари уларни бирма-бир қабул қилди. Муаммоларнинг ечими масъул мутасаддилар билан биргаликда ҳал қилиш учун топширилди.

Мурожаатларнинг аксарияти кредит олиш ва ер ажратиш масалалари билан боғлиқ эканлиги аниқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулчиликдан тортиб раҳбарликкача — Навоийнинг фаол аёллари Effect plus нигоҳида

Effect.uzʼнинг “Effect plus”лойиҳаси Навоий вилоятининг фаол аёллар жамоаси фаолияти ҳамда ютуқлари, уларга берилаётган имкониятлар билан танишди.

Лойиҳа давомида чекка қишлоқдаги гулчи аёлдан тортиб давлат раҳбари эътирофидаги нонвой аёл-у, давлат тузилмасидаги раҳбар аёлларнинг фаолияти ҳам ўрганиб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
Мигрантларнинг фарзандлари Россияда ўқиш учун рус тилидан 90 фоизлик натижа олиши керак

Мигрант болаларни рус тилини билиш даражасини тестдан ўтказиш бўйича янги тартиб 1 апрелдан бошланади ва мактабга қабул қилиш учун 90 фоиз тўғри жавоб бериш талаб қилинади, деб маълум қилган Россия Думаси спикери Вячеслав Володин.

"1-синфга қабул қилиш учун 10 саволдан 9 тасига тўғри жавоб бериш,
2-5-синфларга - 20 саволдан 18 тасига,
6-9-синфларга - 22 саволдан 20 тасига,
10-11-синфларга - 24 саволдан 22 тасига тўғри жавоб бериш керак".

Давлат Думаси Спикери бу масала назоратдан чиқарилмаслигини таъкидлаб, "ушбу меъёрларнинг қўлланилишини таҳлил қилиш, ҳудудлар ва педагогик жамоаларнинг фикрини ўрганиш зарур", деди.

Шунингдек, у Россия ИИВ маълумотларини келтириб, жорий йил 1 январь ҳолатига кўра Россияда 783 мингдан ортиқ вояга етмаган мигрантлар борлигини маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎6
Нетаняҳу Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерига қарамай Венгрияга ташриф буюрди

Бу Исроил бош вазирининг ўтган ноябр ойида ордер берилганидан кейин Европага илк сафари.

Венгрия Халқаро жиноий суднинг аъзоси, шунинг учун ХЖС талабларини бажаришга мажбур ҳисобланади. Шунга қарамай, Венгрия расмийлари Нетаняҳу ҳибсга олинмаслигини маълум қилишганди. Бундан ташқари кеча Венгрия ХЖСдаги иштирокини тўхтатмоқчилигини эълон қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи У.Мустафоев ва вилоят прокурори Б.Иброҳимов бошчилигида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар таҳлилий ва танқидий руҳда муҳокама қилинди ҳамда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

— Жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳалла институти ролини ошириш;
Кузатув ва назорат тизимларини кучайтириш;
— Ҳуқуқбузарликлар содир бўлиши сабабларини ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш.


Муаллиф: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳаёт учун курашамиз

2 апрель куни "Сен кучлисан" жамоат ташкилоти ҳузуридаги Саратон ва Оққонга қарши курашаётган жасур болажонлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий, руҳий ва маънавий қўллаб-қувватлаш марказида тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу марказ бугунги кунда онкологик касалликларга чалинган болалар ва уларнинг оилаларига беминнат хизмат кўрсатиб, меҳр, умид бериб ва уларни яшашга ҳамда касалликларга қарши курашга бўлган ишончини оширишда хизмат қилиб келаётганига гувоҳ бўлдик.

Аҳамиятлиси, марказда тиббий муолажалар олиб борилмасдан, фақат зарур пайтда шошилинч биринчи ёрдам кўрсатилиб, бепул хизматлар ташкил қилинган.

Ушбу тадбирга шоир ва санъаткорлар ҳам келиб, ўз ижодидан болажонларни баҳраманд қилиш баробарида совға-саломлар улашиб, уларнинг қалбига кўтаринкилик бахш этди.

Қайд этиш жоиз, бу тадбир Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилиб, волонтёр ҳамда кўнглли ёшлар иштирок этишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥2
Илон Маск Оқ уйдан ишдан бўшатилмоқда

Маълум бўлишича, Трамп ўзининг яқин доирасига Маск яқин ҳафталарда Оқ уйдаги вазифаларини бажаришни тўхтатиши ҳақида хабар берган.

Трамп унинг фаолиятидан мамнун, бироқ президент ва тадбиркор Маскнинг бизнесга қайтиши ва ёрдамчи рольни ўз зиммасига олиш вақти келди, деган қарорга келишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада 1,5 ёшли бола ток уруши оқибатида вафот этди

Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 1,5 ёшли тарбияланувчи Ш. Ш. ток уруши натижасида вафот этди.

Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. Қайд этилишича, воқеа 28 март куни содир бўлган.

Айни пайтда Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳодиса сабаблари юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади берилган хабарда.


Муаллиф: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент шаҳрининг улгуржи савдо товар айланмаси ҳажми 10,4 % га ошди

Миллий статистика маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Тошкент шаҳрида улгуржи савдо товар айланмаси 34,5 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 % га ўсган.

Ҳудудлар кесимида улгуржи савдо товар айланмаси ҳажми:

Учтепа тумани — 1 732,2 млрд сўм

Бектемир тумани — 564,1 млрд сўм

Юнусобод тумани — 3 021,6 млрд сўм

Мирзо Улуғбек тумани — 2 104 млрд сўм

Миробод тумани — 4 164,2 млрд сўм

Шайхонтоҳур тумани — 1 836,4 млрд сўм

Олмазор тумани — 4 287,4 млрд сўм

Сергели тумани — 1 492 млрд сўм

Яккасарой тумани — 3 568,5 млрд сўм

Яшнобод тумани — 3 151,3 млрд сўм

Янгиҳаёт тумани — 777,7 млрд сўм

Чилонзор тумани — 3 338,4 млрд сўм


Telegram I Facebook I YouTube I Live
«Google» болалар учун махсус сунъий интеллект хизматини ишга туширади

«Google» компанияси «Gemini» сунъий интеллект хизматининг болалар учун махсус версиясини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда «Android Authority» хабар қилди.

Мутахассислар чат-ботнинг болалар учун нейрон тармоқлар орқали хизматларни ишга тушириш имконини таклиф қилган. «Gemini» аллақачон ёш фойдаланувчилар учун турли вазифаларни бажариб келмоқда, аммо янги версия ўзининг кичик ёшли фойдаланувчиларга мослашган чекловлари билан ажралиб туради.

Бу хизмат қандай тақдим этилиши ҳозирда аниқ эмас. Тахминларга кўра, «Google» ҳисоб ёш болага тегишли бўлса сервис автоматик ёқилади.

Бундай ўзгариш уларнинг тарбиявий ва маънавий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони 926,4 минг кишини ташкил этди.

Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони:

1991 йил – 723,4 минг киши;

1995 йил – 678 минг киши;

2000 йил – 527,6 минг киши;

2005 йил – 533,5 минг киши;

2010 йил – 634,8 минг киши;

2015 йил – 734,1 минг киши;

2020 йил – 841,8 минг киши;

2024 йил – 926,4 минг киши.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
Қирғиз Республикаси Президенти Самарқандга келди

Садир Жапаров “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Саммит кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишда юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 70 фоизга ошган. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, хусусан, қўшма Инвестиция жамғармаси кўмагида саноат кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍58
Ўзбекистон президенти Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен хоним билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Томонлар савдо, инвестиция ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Музокарада 30 млрд евролик қўшма лойиҳалар портфели, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа инвестиция банки билан муносабатлар муҳокама қилинди. Кенгайтирилган шериклик битими тайёрланаётгани таъкидланди.
Европа раҳбарлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва минтақада яхши қўшничилик сиёсатига юқори баҳо берди.

Учрашувда «яшил» энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити ва «Глобал дарвоза» стратегияси кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити ва Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади. Аллақачон қўшни давлатлар президентлари ҳам саммит ва форумда қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍90
Бошланғич партия ташкилотининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди

Кеча “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши Пиридастгир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида жойлашган бошланғич партия ташкилотининг фаолият сарҳисобига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор партия ғояси, мақсад ва вазифаларини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб этиш, партия хайрихоҳлари сафини ошириш, бириктирилган партия депутатлари билан самарали ишлаш, ташаббус, ғоя ва лойиҳалар орқали партия билан ҳамжиҳатликда фаолиятни янада кучайтириш масалаларига қаратилди.

Тадбир давомида ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар қаторида камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан таклиф, мулоҳазалар билдирилди ва аниқ мақсадли келгуси тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎3