2 ойда хориждан 4 415 та енгил автомобил импорт қилинган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 75,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг дона енгил автомобиль импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-февраль ойларида энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар:
Хитой – 3 149 дона
Корея Республикаси – 1 191 дона
Япония – 32 дона
Германия – 11 дона
АҚШ – 8 дона
Мексика – 8 дона
Telegram I Facebook I YouTube I Live

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ҳудудларда коррупцион ҳолатларга чек қўйилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юристконсульти чет эл фуқаросига тегишли бўлган кўчмас мулк давлат эҳтиёжлари учун бузилганлиги сабабли, компенсация сифатида суд қарори билан давлат томонидан ажратилиши белгилаб қўйилган 8,8 млрд. сўмни тезлаштириб олиб бериш эвазига, ўзининг 1979 й.т. таниши орқали мазкур пул маблағининг 10 фоизини, яъни 70 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Акс ҳолда, суд қарори юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан кассация шикояти бериб, кўчмас мулкни қайта баҳолаш йўли билан, белгиланган компенсация миқдорини камайтириши мумкинлигини айтган. ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, воситачи хорижий фуқародан 70 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

👍4
3–4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади. Бу нафақат дипломатик воқеа, балки Ўзбекистон учун халқаро имижни мустаҳкамлаш ва минтақада етакчи позицияни белгилашда муҳим қадамдир, деб таъкидлади Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази эксперти Фаррух Абдуҳамидов.
Европа Иттифоқи — Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири. Саммит доирасида саноат, логистика, «яшил» энергетика ва рақамли иқтисодга оид янги лойиҳалар муҳокама қилинади. Шунингдек, Европа бозорига транспорт йўлакларини кенгайтириш, хусусан, Тошкент–Самарқанд–Туркманбоши–Кавказ–Европа йўналиши бўйича имкониятлар кенгайиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида таълим ва кадрлар алмашинуви соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Саммит Erasmus+, Horizon Europe каби дастурларда иштирокни кучайтириш, Франция ва Германия билан қўшма университетлар фаолиятини ривожлантиришга замин яратади. Бу мамлакатнинг инсон капиталини мустаҳкамлашда катта имкониятдир.
Шунингдек, хавфсизлик, Афғонистондаги вазият, экстремизмга қарши курашиш ва минтақа барқарорлиги бўйича ҳамкорликда ЕИнинг институционал ва техник кўмаги муҳим аҳамиятга эга. Самарқанд саммити нафақат сиёсий, балки амалий натижаларга йўналтирилган тарихий мулоқот майдонига айланади.

Қорақалпоғистонда 1,8 млрд сўмлик газ талон-торож қилинди
Қорақалпоғистон Республикасида 1,8 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи «Д.С.» МЧЖ масъул шахслари қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бинода газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1,8 миллиард сўмлик табиий газни талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍3😢1
Навоий вилояти ҳудудларида зарарли чигирткага қарши кураш олиб борилмоқда
Республикамизда чигирткаларнинг 200 га яқин турлари аниқланган бўлиб 8-10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлари ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказади. Чигиртка ўз вазнига нисбатан 300-400 баробар кўп миқдорда озиқланишини ҳисобга олсак катта майдонларга зарар етказиши ва озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий ҳавф солиши мумкин.
Навоий вилоятида ҳам ушбу хавфга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Вилоятда асосан Марокаш, Воҳа, Катта саксовул букур чигирткалари учрайди. Бу чигирткалар қишлоқ хўжалик экинлари ва чўл ҳудуддаги саксовулзорларга жиддий зарар етказади. Вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларнинг ривожланиш даври апрел ойининг учинчи ўн кунлигида тўғри келиши кузатилган. Бироқ ёғингарчилик кам бўлгани ва ҳаво ҳарорати кескин исиб кетгани сабабли ривожланиш даври апрел ойининг иккинчи ўн кунлигига тўғри келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳузуридаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларнинг доимий ўчоқлари ҳисобланган туманларда ўтказилган кузги ва баҳорги кузатувлар натижасига кўра жорий йилда чигирткаларнинг 46600 гектар майдонда тарқалиши башорат қилинган, уларнинг олдини олиш ва йўқотиш мақсадида 40200 гектар майдонларда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.
Зарарли чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ва ўз вақтида кимёвий кураш ишларини ўтказиш мақсадида вилоятда 4 та махсус отряд ташкил этилган. Хизмат техникалари шай ҳолатга келтирилган бўлиб, Навоий вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йил мавсуми учун 3 дона (IZUSI- DMAX) махсус умо машиналари ва 2 дона IZUSI сув ташувчи машинаси, 5 дона (ОБХ-600) трактор пуркагичлари,7 дона моторли осма қўл пуркагичлар ҳамда 4 дона УАЗ автомабиллари мавсумга тайёр. Хизмат аграномлари ва мутахассислари томонидан ҳудудларда доимий кузатув-назорат ишлари олиб бормоқда.
Шу билан бирга вилоят туманларининг қир-адир ва яйловларида зарарли чигирткаларнинг тарқалиши бўйича доимий мониторинг ишлари йўлга қўйилган ва зарарланиши башорат қилинаётган майдонлар алоҳида назоратга олинган.
Зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси, фермерлари, чорвадорлари, маҳалла фаоллари диққатига зарарли чигирткаларга кураш чораларини кучайтириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қиламиз. Чигиртка босқини ҳақидаги барча маълумотларни тўғридан тўғри тезкор штабга мурожат қилишингиз мумкин.
Мурожаат келиб тушган дақиқадан бошлаб махсус гуруҳ ҳудудга бориб зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва сизга талафотларсиз зарарли чигирткалардан қутулишингизга ёрдам беради. Мурожаат учун вилоят штаби телефон рақамлари 94-282-26-27, 94-827-81-81.
Шунингдек, чигирткага қарши курашда хизматлар ва кимёвий дорилар мутлақо бепул экани таъкидланган ҳолда, шу ўринда кенг жамоатчилик ва журналист ҳамда блогерларни ушбу каби офатларнинг олдини олишда ҳамкорликка чақирилмоқда.

"Иссиқлик таъминоти" АЖ бошқарув раиси тайинланди
Ҳукумат қарори билан Тураев Илҳом Ҳабибуллаевич “Иссиқлик таъминоти” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👍3👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимияти маъсул ҳодими ва бошқаларга жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар жараёнларини қўллаб-қувватлаш департаменти (ИЖҚКД) ходимлари томонидан ҳудудларда коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича чоралар кўрилди.
Натижада, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юристконсульти, Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассиси ва бошқа шахсларга жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов натижаларига кўра, қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

👍6😢1
7 502 нафар ўзбекистонликлар қариндошларини йўқлаш учун Туркияга борган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 33 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Туркияга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
сайёҳлик – 24 366 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 7 502 нафар;
даволаниш – 507 нафар;
ўқиш – 431 нафар;
хизмат юзасидан – 233 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 33 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 минг нафарга ёки 40,6 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Туркияга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
сайёҳлик – 24 366 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 7 502 нафар;
даволаниш – 507 нафар;
ўқиш – 431 нафар;
хизмат юзасидан – 233 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢2
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Хуқуқ тағрибот маскани ташкил этилди
Тадбирни очиб бериш учун Фарғона вилояти ИИБ генрал Азиз Исроилович Икромов ташриф буюрди. Ушбу Ҳуқуқ тағрибот маскани Фарғона вилояти Олтиариқ тумани биринчилардан бўлиб ташкил этилди.
Хуқуқ тағрибот масканидан кўзланган мақсад хуқуқбузарлик бархам бериш ва кримонаген вазиятни барқарорлаштиришдан иборат. Ушбу маскан албатта янги тайинланган ИИБ вазири томонидан берилган топшириқлари асосида йўлга кўйилганлиги алохида такидланди. Бундан ташқари хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш учун бош инспектор хизмат автомашинаси ҳам топширилди.
Хуқуқ тағрибот маскани яна бир мавзеда Хамза шахарчасида ҳам ташқил этилиб туманни тўлиқ барқарорлаштириш имкони беради. Тадбирда фахрийлар ҳам таклиф этилиб ёшлар орасида хуқуқбузарлик холатларини бартараш этишда уларнинг ўрни борлиги ва таклифлари ҳам тинглангди.

👍1
Қашқадарёда уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
Қашқадарё вилоятида уч кунлик чақалоғини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
👉 https://effect.uz/6315
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қашқадарё вилоятида уч кунлик чақалоғини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
👉 https://effect.uz/6315
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида ЙТҲга учраган ҳайдовчи қутқарилди
«Қамчиқ» довонида «Honda» автомобили кювет (хандақ)га тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 1 апрель куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Honda» автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четидаги тўсиққа урилиши оқибатида уни кесиб ўтган ва кювет (хандақ)га тушиб кетган. Шундан сўнг ҳодиса бўйича «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар берилган.
Шунга асосан, зудлик билан воқеа жойига қутқарув отряди ҳамда ЙПХ ходимлари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан. Автомобилда ҳайдовчининг фақат ўзи бўлган.

Россияда ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉 https://effect.uz/6316
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉 https://effect.uz/6316
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Россияда санкцияларга қарамай, 2024 йилда доллар миллиардерлар сони 125 дан 146 кишига ошди
Бу Forbes журнали томонидан тузиладиган дунёнинг энг бой инсонлари рейтинги тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
"Шунингдек, рейтингга кирган россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги ҳам рекорд даражага етиб, 625,5 миллиард долларни ташкил этди. 2023 йилда бу кўрсаткич 576,8 миллиард доллар, 2021 йилда, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан олдин, 606,2 миллиард доллар эди", деб ёзади Тhe Moscow Times.
Россиялик энг бой инсонлар учлигига Вагит Алекперов (“Лукойл” асосчиси), Алексей Мордашов (“Северстал” директорлар кенгаши раиси) ва Леонид Михелсон “Новатек” раҳбари) кирди.

👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Сенатида демократ сенатор Кори Букер 25 соат-у 5 дақиқа давомида нутқ қилиб, тарихий рекорд ўрнатди
Душанба кечқурун нутқ бошлаб, шунча вақт трибунада қолишини маълум қилди. Бу ҳаракат демократларнинг Трамп сиёсатига қарши бор кучи билан курашаётганини кўрсатиш учун амалга оширилди.
Букер нутқ давомида Трампнинг илк фармонлари, Гренландия ва Канадага нисбатан аннексия режаларини танқид остига олди. У 1957 йилги рекордни янгилади — ўшанда сенатор Стром Термонд 24 соат-у 18 дақиқа тўхтамасдан нутқ сўзлаган эди.

👍15
Самарқандда 16 ёшли йигит дарахт тагида қолиб вафот этди
Қайд этилишича, мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/6317
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қайд этилишича, мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/6317
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢2
Мирзиёев Самарқандга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб борди.
👉 https://effect.uz/6318
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб борди.
👉 https://effect.uz/6318
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍55
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий бўлиш истагида бўлган юртдошларимиз диққатига
Эндиликда фуқаролар Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали электрон шаклда ариза беришлари мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Эндиликда фуқаролар Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали электрон шаклда ариза беришлари мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди
Тошкент автобусларида чиптасиз ҳаракатланганлар жаримага тортилмоқда.
👉 https://effect.uz/6319
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент автобусларида чиптасиз ҳаракатланганлар жаримага тортилмоқда.
👉 https://effect.uz/6319
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Йўналишсиз таксиларга янги ҳуқуқлар берилади
Ҳукумат қарори билан юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖ йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
➖ аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
➖ йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Бундан ташқари, 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.

👍7
Forwarded from ISH BAZASI | ИШ БАЗАСИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz axborot agentligi quyidagi ish o’rinlarini taklif etadi!
Jamoaning kengayishi munosabati bilan biz quyidagi lavozimlarga yangi mutaxassislarni qidirmoqdamiz:
• Jurnalist (Muxbir) (batafsil) 👈
• Video Operator-Montajer (batafsil) 👈
• Reklama menejeri (batafsil) 👈
❗️ E'lon haqida biroz ta'rif
• Kompaniya: Effect.uz axborot agentligi
• Talablar: Ma’suliyatli bo’lish, ishga o’z vaqtida kelish, tozalikka rioya qilish,vazifalarni o’z vaqtida bajarish.
• Maosh: Suhbat asosida
• Manzil: Toshkent sh, Yakkasaroy tumani, Abdulla avloniy 7
💬 Murojaat uchun: @effect_admin 👈
ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi

Murojaat qilganingizda aynan qaysi yo'nalish qiziqtirganini va Rezyume (SV/Anketa) ni yozib yuboring 👇
💬 Murojaat uchun: @effect_admin 👈
ID 034 • eslatma • ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
👍4