Халқаро қушлар куни муносабати билан Навоий давлат университети боғида қушлар ини ўрнатилди
1 апрель – Халқаро қушлар куни муносабати билан Навоий давлат университети, Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Юксалиш” ҳаракати Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида университетда махсус экотадбир ташкил этилди.
Бугунги кунда дунёда 10 000 дан ортиқ қуш тури мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда эса 500 дан ортиқ қуш тури учрайди. Уларнинг аксарияти сув ҳавзалари, ўрмонзорлар ва очиқ далалар ҳудудида яшайди.
Тадбир давомида талабалар томонидан ясалган қуш инлари ва чизилган расмлар намойиш этилди. Бу ижодий ишлар орқали ёшларга табиатни севиш, уни асраш ва қушларга ғамхўрлик қилиш бўйича муҳим тарғибот ишлари олиб борилди.
Тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍5😢1
Исландияда вулқон отилиши туфайли машҳур курортдан одамлар эвакуация қилинди
Бугун эрталабдан бошлаб Рейкянес яриморолидаги Гриндавик шаҳри яқинида ер ёриғидан лава отила бошлади. Исландия метеорология бюроси маълумотига кўра, 700 метр узунликдаги ёриқ атиги 45 дақиқа ичида ҳосил бўлган, кўп ўтмай иккинчи ёриқ ҳам юзага келган.
Машҳур “Мовий лагуна” курорти хавф остида қолди ва у ердаги жойлардан одамлар шошилинч равишда эвакуация қилинди.
Исландиянинг жануби-ғарбида жойлашган Гриндавик шаҳарчаси деярли бўшаб қолган. Аммо маҳаллий RUV телеканалининг полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, саккиз киши расмий огоҳлантиришларга қарамай, ўз уйларини тарк этишдан бош тортган. Умуман олганда, тахминан 4000 нафар аҳолининг катта қисми шаҳарни 2023 йил охиридаги ю вулқон отилиши пайтидаёқ тарк этган эди.
Бу 2023 йил охиридан бери Рейкянес яриморолида содир бўлаётган саккизинчи вулқон отилиши бўлиб, эҳтимол, энг йириги ҳисобланади. Метеорологларнинг маълумотига кўра, ер остида узунлиги 11 километрга тенг магмавий тоннел ҳосил бўлган бу ҳудуд учун рекорд ҳисобланади.

Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Чеченистон ИИВ бошқармасига масъул этиб тайинланди
Адам Қодировнинг ушбу лавозимга тайинлангани ҳақида Чеченистон Ички ишлар вазирлиги йиғилишида эълон қилинди, дея хабар беради “Вайнах”.
Маълумотга кўра, қарор Чеченистон раҳбари топшириғига мувофиқ қабул қилинган. Шунингдек, Адам Қодировнинг таклифига биноан Чеченистон ИИВ ўз хавфсизлиги бошқармасининг тезкор-қидирув бўлими раҳбари этиб Тимур Мусангузов тайинланган.
2024 йилнинг октябр ойида Адам Қодиров Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвонини олган бўлса, ноябрда Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик хизматига раҳбар этиб тайинланган эди.

👎24👍5😢1
Фермерларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда
Президент қарори билан, 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центнер/гектардан юқори ҳосил олгани солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда:
➖ Ернинг 25% чорва озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларга ажратилади;
➖ Пахта хомашёси нархи 0,3% паст белгиланади;
➖ Ер солиғига камайтирувчи коэффициент қўлланилади.
Қўшимча имкониятлар:
➖ Кoоператив фермерлар ишлаб чиқариш воситаларидан биргаликда фойдаланиши мумкин;
➖ Ерни узоқ муддатга ижарага олиш шартлари белгиланади;
➖ Хорижий контрактлар тузиш имконияти яратилади;
➖ Субсидия ва кредит ажратиш механизми такомиллаштирилади.

👎6👍4
Ўзбекистонликлар кутган қонун ўзининг ижобий самарасини бера бошлади
Бухоро вилояти Жондор туманидан 5 нафар фуқароларнинг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонунга кўра ҳуқуқларни эътироф этилганди. Бу ҳақида Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг қарори қабул қилинган.
Кадастр агентлиги юртдошларимизни дастлабки ижобий натижа билан табрикламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 4 мингдан ортиқ кадастр ходимлари томонидан режа-жадвалга мувофиқ Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автобусда ортиқча юк учун қўшимча тўлов жорий этилади
Энди автобусга ортиқча юк билан чиқсангиз, қўшимча тўлов қилишингиз мумкин.
Маълумотларга кўра, ҳозирда ортиқча юк учун тўловларни электрон тарзда амалга ошириш механизми устида иш олиб борилмоқда.
Янги тизим жорий этилгандан сўнг, йўловчилар ATTO карталари ёки банк карталари орқали ортиқча юк учун ҳам тўлов қилиш имкониятига эга бўлади.
Транспорт назорати инспекцияси масъулларининг айтишича, тизим яқин кунларда ишга туширилади.

👎16👍5🔥1
Тошкент вилояти прокурори биринчи ўринбосари тайинланди
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Э. Инамджанов Тошкент вилояти прокурори биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган А. Муллажанов эса Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Э. Инамджанов Тошкент вилояти прокурори биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган А. Муллажанов эса Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍2
Алоҳида брендларни олиб кириш тақиқланмоқда
Бир муддат аввал Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган «камчилик» сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига Leapmotor товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида хат юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қонунчиликка кўра, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган автотранспорт воситаларини импорт қилиш тақиқланади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
дейилади хабарда.

Яқинда лабораторияда Хитойнинг “Леапмотор” компаниясига тегишли “C16” русумли автомобил синовдан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу автомобил халқаро стандартларга, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.( белгиланган меъёрдан 16 баравар кўп)
"Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" (ЎZAK.SL.0309) давлат муассасасининг синов лабораторияси (мажмуаси) томонидан 2025 йил 10 март куни СБ-0309-388/25-сонли синов баённомасига асосан UzTR.237-016:2017 стандарти, илова № 3, p.44 бўйича "Устуворлик ва ташқи электромагнит нурланишга бардошлилик (Кенг полосали электромагнит шовқинлар)" талабларига номувофиқлик ҳолати аниқланган.
Электромагнит мослашувчанлик (ЭМС) – электрон қурилмалар ва тизимлар ўртасида электромагнит майдонлар таъсирини минималлаштириш учун ўтказиладиган муҳим синовдир. Бундай синовлар транспорт воситалари учун ҳам зарур, чунки электромагнит майдонларнинг автомобил электрон тизимларига таъсири хавфсизликка жиддий таъсир қилиши мумкин.
Бундан ташқари, электромагнит нурланишнинг инсон саломатлигига таъсири ҳам муҳим масала ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, юқори даражадаги электромагнит майдонлар организмга салбий таъсир кўрсатиши, жумладан, асаб тизими, юрак-қон томир тизими ва ҳатто саратон касалликлари хавфини ошириши мумкин.
Шу сабабли, автомобил танлашда халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган маҳсулотларни афзал кўришни ҳамда автомобил танлашда хавфсизлик меъёрларига риоя қилган ҳолда расмий диллерларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Унутманг, хавфсиз ва сифатли транспорт воситаларини танлаш – сиз ва яқинларингиз ҳаётини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатидир,
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт дипломи шифокор бўлишга кафолат бермайди
2024–2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги давлат ва хусусий тиббиёт олий таълим муассасаларининг барча битирувчилари икки босқичли давлат имтиҳонларини топширади. Биринчи босқич – фундаментал фанлардан имтиҳон, иккинчи босқич – клиник интизом бўйича имтиҳон. Фақат клиник натижаларни кўрсатганларга шифокор сифатида ишлашга рухсат берилади.
Бу янгилик бир томондан мамлакат тиббиёт даражасини кўтарса, иккинчи томондан бўлажак шифокорлар учун қўшимча тест синовларини яратмоқда.

👍17👎2
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади
Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади.
Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун Агентлик томонидан субсидия ажратилади.
2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.
Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ички ишлар ходими 86 ёшли онахонга куч ишлатган
Ижтимоий тармоқларда бир аёл мурожаат қилиб, ички ишлар ходими 86 ёшли онасига куч ишлатганини маълум қилди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 5 сентябрь куни Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ю. қизи ва бошқалар иштирокида қўшниси билан ўзаро жанжаллашиб турган вақтида Жиззах шаҳар ИИБ профилактика инспектори Ж.Н. келиб, уларнинг қўлини қайириб, тан жароҳати етказгани юзасидан чора кўришни сўраб, мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра профилактика инспекторининг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

👎11😢4
2 ойда хориждан 4 415 та енгил автомобил импорт қилинган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 75,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг дона енгил автомобиль импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-февраль ойларида энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар:
Хитой – 3 149 дона
Корея Республикаси – 1 191 дона
Япония – 32 дона
Германия – 11 дона
АҚШ – 8 дона
Мексика – 8 дона