EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Жорий йил 29 март куни Тарас Шевченко Гастро-туристик кўчасида ички туризм йўналишидаги туроператорлар маҳсулотларини туристларга тақдим этиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида кенг қамровли ярмарка ташкил этилди.

Меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Ярмаркада туристик фирмалар тақдимотлари, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари, миллатлараро Маданият марказлари кўргазмалари, мастер класс учрашувилар, “Шарқ бозори” бозори савдо ярмаркалари, “Ўзбек миллий таомлари” тақдимоти, “Туристик автобуслар ва тур Полиция кўргазмалари”, Фольклор жамоалар чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда 100 га яқин туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, касаба уюшмалари, меҳмонхона, хостел, тур оператор, тур агентликлар, банк ҳамда суғурта компаниялари иштирок этишди.

Ярмарка доирасида дўстона руҳда ташкил этилган Б2Б ва Б2C учрашувларида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди ва эришилган келишувлари янги туристик маршрутларни яратиш, саёҳатларда инновацион лойиҳаларни жорий этиш каби таклифларга тўла бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Халқаро қушлар куни муносабати билан Навоий давлат университети боғида қушлар ини ўрнатилди

1 апрель – Халқаро қушлар куни муносабати билан Навоий давлат университети, Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Юксалиш” ҳаракати Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида университетда махсус экотадбир ташкил этилди.

Бугунги кунда дунёда 10 000 дан ортиқ қуш тури мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда эса 500 дан ортиқ қуш тури учрайди. Уларнинг аксарияти сув ҳавзалари, ўрмонзорлар ва очиқ далалар ҳудудида яшайди.

Тадбир давомида талабалар томонидан ясалган қуш инлари ва чизилган расмлар намойиш этилди. Бу ижодий ишлар орқали ёшларга табиатни севиш, уни асраш ва қушларга ғамхўрлик қилиш бўйича муҳим тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Исландияда вулқон отилиши туфайли машҳур курортдан одамлар эвакуация қилинди

Бугун эрталабдан бошлаб Рейкянес яриморолидаги Гриндавик шаҳри яқинида ер ёриғидан лава отила бошлади. Исландия метеорология бюроси маълумотига кўра, 700 метр узунликдаги ёриқ атиги 45 дақиқа ичида ҳосил бўлган, кўп ўтмай иккинчи ёриқ ҳам юзага келган.

Машҳур “Мовий лагуна” курорти хавф остида қолди ва у ердаги жойлардан одамлар шошилинч равишда эвакуация қилинди.

Исландиянинг жануби-ғарбида жойлашган Гриндавик шаҳарчаси деярли бўшаб қолган. Аммо маҳаллий RUV телеканалининг полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, саккиз киши расмий огоҳлантиришларга қарамай, ўз уйларини тарк этишдан бош тортган. Умуман олганда, тахминан 4000 нафар аҳолининг катта қисми шаҳарни 2023 йил охиридаги ю вулқон отилиши пайтидаёқ тарк этган эди.

Бу 2023 йил охиридан бери Рейкянес яриморолида содир бўлаётган саккизинчи вулқон отилиши бўлиб, эҳтимол, энг йириги ҳисобланади. Метеорологларнинг маълумотига кўра, ер остида узунлиги 11 километрга тенг магмавий тоннел ҳосил бўлган бу ҳудуд учун рекорд ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Чеченистон ИИВ бошқармасига масъул этиб тайинланди

Адам Қодировнинг ушбу лавозимга тайинлангани ҳақида Чеченистон Ички ишлар вазирлиги йиғилишида эълон қилинди, дея хабар беради “Вайнах”.

Маълумотга кўра, қарор Чеченистон раҳбари топшириғига мувофиқ қабул қилинган. Шунингдек, Адам Қодировнинг таклифига биноан Чеченистон ИИВ ўз хавфсизлиги бошқармасининг тезкор-қидирув бўлими раҳбари этиб Тимур Мусангузов тайинланган.

2024 йилнинг октябр ойида Адам Қодиров Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвонини олган бўлса, ноябрда Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик хизматига раҳбар этиб тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎24👍5😢1