EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг топ-6 шахматчилари орасида

Халқаро шахмат федерацияси бугун, 1 апрель ҳолатига биноан жаҳон шахматчиларининг рейтингини янгилади.

👉 https://effect.uz/6312

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥1
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…

3–4 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити истиқболларга йўл очади.

Самарқанд саммити – бу расмий баёнотлар эмас, амалий натижалар ва истиқболлар майдони. У Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаб, Европа билан мустаҳкам, барқарор ва прагматик шерикликни йўлга қўйишда янги саҳифа очади.

👉 https://effect.uz/6313

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍60🔥18👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ ва электр энергияси нархлари кескин ошадими?

Биринчи апрелдан газ ва электр энергияси нархлари кескин ошиши айтилган эди.

Аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент топшириғига кўра, тарифлар оширилиши кечиктирилиб, 1 майдан кучга кирадиган бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍3😢3
Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Самарқандга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 3-4 апрель кунлари амалий ташриф билан юртимизда бўлади. Бу ҳақда қўшни давлат Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Президент Тоқаев ташриф доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитида иштирок этиши ва қатор учрашувларда қатнашиши режалаштирилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади. Илк марта ўтказилаётган ушбу йирик халқаро тадбир нафақат минтақа, балки Евросиё маконидаги барқарорлик ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб берадиган муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍28👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида катта байрам!

Кеча, 31 март куни Тошкент вилояти Бекобод туманининг тожик ва қирғиз маҳаллаларида Наврўз байрами кенг нишонланди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, санъаткорлар ҳамда ОАВ вакиллари, шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этди.

Мазкур байрам тадбирлари вилоят ҳудудидаги чегарадош туман ва шаҳарларда ташкил қилиниб, унда қўшни миллатлар билан қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, дўстлик ришталарининг абадийлигини таъминлаш ҳамда миллатларнинг урф-одат, анъана ва қадриятларини намоён этишлик мақсад қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2🔥2
Temu фаолиятини тиклаш учун 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак

Temu маркетплейси Ўзбекистонда тахминан 46 млрд сўм миқдорида солиқ тўламаган. Бу ҳақда 1 апрель куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди деб хабар беради Spot мухбири.

Маълум қилинишича, платформага эътироз хати асосида солиқ мажбурияти юклатилган. Платформа солиқларни тўласа, унинг фаолиятини легаллаштириш имконияти яратиб берилишини айтган.

2025 йил 20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда Temu маркетплейси олдинги давр учун солиқ тўламагани сабаб блокланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқларда ўқув маркази очиш учун 50 млн сўмгача субсидия ажратилмоқда

Хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратилмоқда. Талабгорлар 10 апрелгача ариза топширишлари мумкин.

Субсидия қуйдаги мақсадлар учун ажратилади:

Ўқув бинолари ва хоналарни замонавий технологиялар, мебель, асбоб-ускуналар, техник воситалар билан жиҳозлаш;
Зарур дарсликлар, методик қўлланмалар ва кутубхона ресурсларини харид қилиш;
Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш.

Ҳужжатлар рўйхати:
2 йилга мўлжалланган бизнес-режа;
Хизмат кўрсатиш ёки маҳсулот етказиб беришга оид шартномалар;
Педагоглар билан тузилган меҳнат шартномалари;
Педагогларнинг хорижий тил билимини тасдиқловчи сертификатлари;
Ўқув бинолари ёки хоналар ижара шартномаси (агар марказ ижара асосида ишлаётган бўлса).

Ариза топшириш

Ариза топшириш тартиби ҳақида тўлиқ маълумотни видеойўриқномадан билиб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Энди Ўзбекистонда санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади

2027 йил 1 январдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий тартибда ундирилади. Бу ҳақда бугун, 1 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистонда санъаткорлардан солиқ ундириш механизми ишлаб чиқилмоқда.

Санъаткорлар, қўшиқчилар амалдаги тартиб бўйича декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиши керак. Шу асосда солиққа тортилиши лозим. Тан олиш керакки, жуда кўп санъаткорлар бунга риоя қилмаяпти. Ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаяпти. Шу сабаб улардан солиқ ундирилмаяпти. Ҳозир хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қарор лойиҳасини тайёрлаяпмиз. Биз санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб, топшириш бўйича имконият берамиз. Яъни камчиликлари бўлса, кўрсатиб, тўғрилашга ёрдамлашяпмиз. 2027 йил 1 январдан бошлаб агар улар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, биз солиқ назорати текширувлари ўтказиб, солиқларни ҳисоблаймиз ва ундирамиз”,

деди қўмита масъули.

Мубин Мирзаевга кўра, Ўзбекистонда 18 миллион нафардан ортиқ жисмоний шахслар даромадга эга ва уларнинг барчаси солиқ тўлаши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32👎2
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Жорий йил 29 март куни Тарас Шевченко Гастро-туристик кўчасида ички туризм йўналишидаги туроператорлар маҳсулотларини туристларга тақдим этиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида кенг қамровли ярмарка ташкил этилди.

Меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Ярмаркада туристик фирмалар тақдимотлари, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари, миллатлараро Маданият марказлари кўргазмалари, мастер класс учрашувилар, “Шарқ бозори” бозори савдо ярмаркалари, “Ўзбек миллий таомлари” тақдимоти, “Туристик автобуслар ва тур Полиция кўргазмалари”, Фольклор жамоалар чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда 100 га яқин туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, касаба уюшмалари, меҳмонхона, хостел, тур оператор, тур агентликлар, банк ҳамда суғурта компаниялари иштирок этишди.

Ярмарка доирасида дўстона руҳда ташкил этилган Б2Б ва Б2C учрашувларида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди ва эришилган келишувлари янги туристик маршрутларни яратиш, саёҳатларда инновацион лойиҳаларни жорий этиш каби таклифларга тўла бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Халқаро қушлар куни муносабати билан Навоий давлат университети боғида қушлар ини ўрнатилди

1 апрель – Халқаро қушлар куни муносабати билан Навоий давлат университети, Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Юксалиш” ҳаракати Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида университетда махсус экотадбир ташкил этилди.

Бугунги кунда дунёда 10 000 дан ортиқ қуш тури мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда эса 500 дан ортиқ қуш тури учрайди. Уларнинг аксарияти сув ҳавзалари, ўрмонзорлар ва очиқ далалар ҳудудида яшайди.

Тадбир давомида талабалар томонидан ясалган қуш инлари ва чизилган расмлар намойиш этилди. Бу ижодий ишлар орқали ёшларга табиатни севиш, уни асраш ва қушларга ғамхўрлик қилиш бўйича муҳим тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1