Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик тинчлигимиз гаровидир!
Пешку тумани “Шавгон” маҳалласида Наврўз умумхалқ байрами, Рамазон ҳайити ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси давлат етакчиларининг Хўжанддаги учрашуви муносабати билан ўтказилган байрам тадбири яқин қўшничилик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг амалдаги ифодаси бўлди.
Турли миллат вакилларидан иборат фольклор-этнографик ансамблларнинг бадиий чиқишлари, рақс ва ашула, миллий мақом, халқ оғзаки ижодиёти, лапар, айтишувлар барчага хуш кайфият улашди.
Вилоят ҳокими Ботир Комилов, партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Тадбирларда ёшлар, нуронийлар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍5👎2
1 апрелдан газ учун жорий қилинган базавий меъёр 100 куб метрга туширилади
1 апрель санасидан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204 сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланганди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан Президент Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилганди.

👎14👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини…
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔸соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
🔸божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
🔸божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.
Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.
Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:
▪️сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
▪️божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарурлигини маълум қилди
Маълумки, абитуриентларнинг ОТМга кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш жараёнида битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилади.
Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлиги қайд этилган.
Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ABITUR электрон дастури билан интеграция қилинган.
Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 450 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг (5,1%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг паспорт маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.

👍2
Таълим тизимини 5 кунлик ўқишга ўтказиш бўйича петиция эълон қилинди
Жамоавий мурожаатлар порталида мактабларда 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига тўлиқ ўтиш бўйича петиция жойлаштирилди.
Ҳозирча ушбу таклиф бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Петиция етарли имзо тўпласа, мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жамоавий мурожаатлар порталида мактабларда 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига тўлиқ ўтиш бўйича петиция жойлаштирилди.
Ҳозирча ушбу таклиф бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Петиция етарли имзо тўпласа, мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎6😢1
Муфтий Избоскандаги фожиада вафот этганларнинг хонадонига борди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар бахтсиз ҳодиса туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирган.
Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли бериб, тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаган.

👍6
Сардор Умурзаков ХХР делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси биносида бўлиб ўтган мазкур учрашув аввалида ҳар икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш борасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

👍62🔥17👎3
Алоҳида брендларни олиб кириш тақиқланмоқда
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган «камчилик» сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига Leapmotor товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида хат юборилган.
Қонунчликка кўра, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган автотранспорт воситаларини импорт қилиш тақиқланади.

👎15👍4😢1
Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг топ-6 шахматчилари орасида
Халқаро шахмат федерацияси бугун, 1 апрель ҳолатига биноан жаҳон шахматчиларининг рейтингини янгилади.
👉 https://effect.uz/6312
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Халқаро шахмат федерацияси бугун, 1 апрель ҳолатига биноан жаҳон шахматчиларининг рейтингини янгилади.
👉 https://effect.uz/6312
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥1
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…
3–4 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити истиқболларга йўл очади.
Самарқанд саммити – бу расмий баёнотлар эмас, амалий натижалар ва истиқболлар майдони. У Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаб, Европа билан мустаҳкам, барқарор ва прагматик шерикликни йўлга қўйишда янги саҳифа очади.
👉 https://effect.uz/6313

👍60🔥18👎1