Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 64 млрд доллардан ошди
Ўтган йил давомида ялпи ташқи қарз 10,8 млрд.долларга, шундан корпоратив (хусусий) ташқи қарз 6,6 млрд.долларга, давлат ташқи қарзи эса 4,2 млрд.долларга ўсган.
Бу ҳақда Марказий банкнинг 2024 га оид йиллик ҳисоботида маълум қилинди.
2024 йилда ялпи ташқи қарзнинг ўсиши мутлақо тарихий рекорд ҳисобланади. Солиштириш учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ташқи қарз билан бошлаганди (8 йилда 4,4 карра ўсиш).
Ҳисобот даври якунига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 64,1 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 55,7 фоиз) ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 33,9 млрд доллар³ (ЯИМга нисбатан 29,5 фоиз) ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 30,2 млрд долларга тенг бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍7👎7😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мьянмада зилзила қурбонлари сони 2000 дан ошди Мамлакат бошқарувидаги ҳарбий хунта маълумотига кўра, 28 март кунги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2056 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради AFP. 3,9 минг киши жабрланган, яна 270 дан ортиқ киши…
Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 2700 дан ошди
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCТВ) мамлакатнинг ҳарбий ҳукмдори Мин Аун Ҳлайнга асосланиб хабар берди.
Унинг маълум қилишича, зилзила қурбонлари сони 2719 нафарга етган, камида 4521 киши жароҳатланган, 400 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
У қурбонлар сони 3000 дан ошишини тахмин қилган.

🔥1😢1
Хонанда Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди
Адлия вазирлиги томонидан халқимиз орасида «Шамсиддин Садоий» таҳаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг мурожаати асосида «Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳаққини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида – 1.875.000 (бир миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

👍13😢4
Малайзиядаги газ қувурида кучли портлаш юз берди – ОАВ
Хабарларга кўра, камида 25 киши жароҳат олган.
Портлаш Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга яқин жойлашган Путра-Хайтс ҳудудидаги газ қувурида юзага келган ёнғин оқибатида содир бўлди. Олов устуни тахминан 500 метр баландликка кўтарилди.
Маҳаллий ҳукумат атрофдаги ҳудудлар аҳолисини зудлик билан хавфсиз жойга кўчириш тўғрисида кўрсатма берди.

👍5
Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик тинчлигимиз гаровидир!
Пешку тумани “Шавгон” маҳалласида Наврўз умумхалқ байрами, Рамазон ҳайити ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси давлат етакчиларининг Хўжанддаги учрашуви муносабати билан ўтказилган байрам тадбири яқин қўшничилик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг амалдаги ифодаси бўлди.
Турли миллат вакилларидан иборат фольклор-этнографик ансамблларнинг бадиий чиқишлари, рақс ва ашула, миллий мақом, халқ оғзаки ижодиёти, лапар, айтишувлар барчага хуш кайфият улашди.
Вилоят ҳокими Ботир Комилов, партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Тадбирларда ёшлар, нуронийлар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этди.

👍5👎2
1 апрелдан газ учун жорий қилинган базавий меъёр 100 куб метрга туширилади
1 апрель санасидан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204 сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланганди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан Президент Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилганди.

👎14👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини…
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔸соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
🔸божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
🔸божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.
Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.
Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:
▪️сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
▪️божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарурлигини маълум қилди
Маълумки, абитуриентларнинг ОТМга кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш жараёнида битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилади.
Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлиги қайд этилган.
Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ABITUR электрон дастури билан интеграция қилинган.
Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 450 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг (5,1%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг паспорт маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.

👍2
Таълим тизимини 5 кунлик ўқишга ўтказиш бўйича петиция эълон қилинди
Жамоавий мурожаатлар порталида мактабларда 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига тўлиқ ўтиш бўйича петиция жойлаштирилди.
Ҳозирча ушбу таклиф бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Петиция етарли имзо тўпласа, мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жамоавий мурожаатлар порталида мактабларда 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига тўлиқ ўтиш бўйича петиция жойлаштирилди.
Ҳозирча ушбу таклиф бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Петиция етарли имзо тўпласа, мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎6😢1
Муфтий Избоскандаги фожиада вафот этганларнинг хонадонига борди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар бахтсиз ҳодиса туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирган.
Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли бериб, тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаган.

👍6