EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️EFFECT.UZ – НАВОИЙДА 3-кун!

EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда.

Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари Навоий вилоятининг Конимех туманида бўлиб туришибди ва тез орада янги ҳужжатли фильмнинг премьераси эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥6
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.

Кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎4
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3, 4 ва 5 апрель кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Шу муносабат билан, ЙҲХБ ҳайдовчилардан белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини таъкидлаган.

Шунингдек, бошқарма ушбу кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирганлардан сафарни имкон қадар бошқа санага кўчиришларини сўраган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди

Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Кун тартибига мувофиқ, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍30👎3
Туристик мақсадларда чет элга чиққан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 1 032,2 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 182,2 минг нафарга ёки 21,4 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-февраль ойларида чет элга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш - 795 461 нафар

сайёҳлик - 220 771 нафар

даволаниш - 8 720 нафар

ўқиш - 5 191 нафар

хизмат юзасидан - 2 018 нафар


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Тарихда илк бор инсонга чўчқа жигари кўчириб ўтказилди

Хитойнинг Сиан шаҳридаги 4-ҳарбий тиббиёт университети олимлари биринчи марта генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа жигарини комадан чиқмайдиган беморга кўчириб ўтказиш бўйича экспериментал жарроҳлик амалиётини ўтказишди.


👉 https://effect.uz/6302

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийдаги Халқаро туризм қишлоғи бўлмиш Сентобда Наврўз сайлига старт берилиш арафасида

Навоий вилояти Нурота тумани Сентоб Халқаро туризм қишлоғида “ДЎСТЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК УЛУҒЛАНГАН ЮРТ” шиори остида ўтказиладиган Наврўз сайлига старт берилиш арафасида. Барча вилоят мутасадди раҳбарлари байрам тадбирини ўтказиш мақсадида вилоят марказидан 200 км йўл босиб келишди.

Ҳозирда вилоятда бўлиб турган Effect.uz жамоаси ушбу тадбирда бўлиб, жараённи ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥3
Туркия 2025 йилда туризмдан 65 миллиард доллар даромад олишни режалаштирмоқда

Туркия Сайёҳлик Агентликлари Уюшмаси (TÜRSAB) бошқарув кенгаши раиси Фируз Бағликая туризм соҳасида бу йил 65 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганликларини айтди.


👉 https://effect.uz/6303

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ҳуқуқбузарликка жазо бор, жиноятга чора йўқ...

Ургут кўчаларидаги чуқур (яма)ларга эътиборни қаратиш мақсадида ёмғир сувларида чўмилган видео учун блогер 10 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланибди. Энди ҳеч ким ямалар муаммосини кўтаришга жазм қилмаса керак.

Блогернинг муаммони ёритиш услубини оқламайман, аммо бу ҳуқуқбузарликдан ягона жабрланганлар - расмийлар, йўлсозлар, қонунбузарлар, истеъмолчиларга қарши жиноят содир этаётганлар эканини таъкидлаш керак.

Улуғлардан бири қонун наҳанглар қолиб, майда балиқлар илинадиган тўр эмаслигини таъкидлайди. Қани эди шундай бўлганида - ёмғир суви тўла ямалар, инсонлар ҳаракати учун хавфни юзага келтираётганлар ҳам жазоланганида.

Абдурахмон Ташанов
👍32
Мирзиёев Имомали Раҳмон билан икки томонлама учрашув ўтказди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.


👉 https://effect.uz/6304

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21👎2
Қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди?

Миллий статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари):

— Тошкент шаҳри — 3 990,5 млн

— Тошкент вилояти — 807,9 млн

— Андижон вилояти — 602,5 млн

— Самарқанд вилояти — 445,7 млн

— Фарғона вилояти — 364,7 млн

— Навоий вилояти — 265,2 млн

— Жиззах вилояти — 244,2 млн

— Наманган вилояти — 221,4 млн

— Бухоро вилояти — 218,4 млн

— Сурхондарё вилояти — 183 млн

— Хоразм вилояти — 144,3 млн

— Қашқадарё вилояти — 138,5 млн

— Сирдарё вилояти — 107,9 млн

— Қорақалпоғистон Р. — 104,6 млн

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги масжидда портлаш содир бўлди

Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда газ портлади. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 31 март куни вилоятнинг Избоскан тумани "Мирзо Улуғбек" МФЙ ҳудудида жойлашган масжидларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида барча мутасадди масъуллар етиб келган, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра 6 нафар фуқаро тан-жароҳати олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий шартнома кучга кирди

Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳузурида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзоладилар ва ратификация ёрлиқларини алмашдилар.

Шартнома ўтган йили 18 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама саммитда имзоланган эди.


Ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан эътиборан кучга киради.
👍28👎3
Умуммиллий Наврўз байрами (фотогалерея)

Бугун Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Наврўз байрами халқаро миқёсда нишонланди.

Мазкур байрамда
EFFECT.UZ мухбирлари ҳам иштирок этишмоқда.

Ўзбек, тожик, қирғиз халқлари иштирок этган тадбирдан энг сара суратларни томоша қилинг.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2