EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Фармони ва «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш ва ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлиги томонидан амаилий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Янгиэр шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирига бириктирилган маҳаллардаги кам таъминланган оилаларга ташриф буюриб, рамазон ҳайити арафасида уларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга амалий ёрдам берилди.

Жумладан, шаҳардаги Янгиобод ва Наврўзобод маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар учун электр тикув машиналари ҳамда юк ташувчи мотобайклар совға қилинди.
Маҳалла фуқаролари ушбу эътибордан хурсанд бўлишиб, раҳбар ва мутасаддилар ҳақларига дуода бўлишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍2
2025 йил 30 март куни пойтахтимиздаги 124 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, 30 март куни соат соат 00:00 дан 7:30 гача қуйидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади:

Мирзо Улуғбек тумани – Буюк Ипак йўли, Шўртепа, Султония;
Бектемир тумани – Бектемир шоҳ кўчаси, Ҳусайн Бойқаро;
Олмазор тумани – КХАЙ, Сагбон, Нурафшон, Қорасарой;
Шайхонтоҳур тумани – Кўкча Дарвоза, Бунёдкор, Себзор;
Чилонзор тумани – Ал-Хоразмий, Сўгалли ота, Бунёдкор;
Учтепа тумани – Лутфий, Назарбек;
Юнусобод тумани – КХАЙ, БоғиШамол, Ш.Рашидов;
Яккасарой тумани – КХАЙ, Файзли Тошкент;
Сергели тумани – ТХАЙ, Қумариқ;
Яшнобод тумани – Фарғона йўли, Фитрат, Толимаржон;
Миробод тумани – ТХАЙ, Қўйлиқ бозори.

Айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси дипломатлари тегишли идоралар билан алоқада бўлиб, вазиятни ҳушёрлик билан кузатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё: ногиронлиги мавжуд оилаларга президент совғаси етказилди!

Бугун, 29 март куни Қашқадарёда 31та оилага замонавий хонадонлар совға қилинди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ғузор туманида кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд 31та оилаларга хонадонлар калитлари тантанали топширилди.

Маълумот учун, хонадонларнинг 23таси кўп қаватли ва 8таси 2 сотихли уйлардан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли яқин беш йил ичида қурилиб, ишга туширилади

Қирғизистон собиқ бош вазири Оқилбек Жапаровнинг сўзларига кўра, янги магистраль орқали ҳар йили Марказий Осиё бўйлаб тахминан 14 миллион тонна юк ташилади.
У минтақанинг улкан салоҳиятга эга эканини ва Шарқ билан Ғарб ўртасидаги асосий қуруқлик портига айланиши мумкинлигини таъкидлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎3
Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

Гвардиола Ҳусановнинг «Ман Сити» сафида ҳозирга қадар кўп ўйнашини кутмаганини айтди.
«Аммо вазият шундай — ҳимояда фақат 4 футболчи бор. Унда ўзига хос қобилиятлар бор. Гарчи тилни яхши билмаса ҳам, майдонда ўзини кўрсатмоқда. У бизга кўп ёрдам берди.
Мавсум ўртасида келган футболчиларга осон эмас. Янги ўйинчилар, янги лига. Аммо Абдуқодир ҳам, Витор Рейс ҳам жуда яхши. Ҳусанов билан кўпроқ мулоқот қилишимиз керак. Шу орқали у тилни ҳам, бизни ҳам тезроқ тушунади», – дейди испаниялик мутахассис.


Манчестерлик устози футболчилар ўз миллий терма жамоаларидан саломат қайтгани хусусида ҳам гапирди.
«Баъзи футболчилар бошқаларга қараганда кўпроқ чарчаган, лекин умумий ҳолат яхши», — дейди у.
Маълумот учун, Англия кубоги чорак финали доирасидаги «Борнмут» — «Манчестер Сити» учрашуви 30 март, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Рамазон ҳайити куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет эртага, 30 март куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4+6°С илиқ, кундузи +17+19°С илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5+10°С илиқ, кундузи +20+25°С илиқ бўлади.


Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5+10°С илиқ, кундузи +20+25°С илиқ бўлади.


Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3+8°С илиқ, кундузи +15+20°С илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5+10°С илиқ, кундузи +20+25°С илиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3+8°С илиқ, кундузи +15+20°С илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3°+2°С, кундузи +4+9°С илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Million-2025: Концертга қанча пул сарфланди?

Million жамоаси 1-10 апрель кунлари "Халқлар дўстлиги" саройида катта концерт беришни режалаштирган.

Халқ севиб томоша қиладиган жамоа бу йилги концертида мухлисларга ўзгача кулгу тақдим этмоқчи.

Effect.uz мухбирлари концерт олди тайёргарлик жараёнларини кузатиш мақсадида репетицияда қатнашди. Жамоа аъзоларининг концерт олди фикрлари тингланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍8🔥2
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!
Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!


👉https://effect.uz/uz/6301

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎3🔥1
Саида Мирзиёева Туркманистонга ташриф буюрди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Огулжаҳон Гурбангулиевна Атабаеванинг таклифига биноан Туркманистонда ташкил этилган “Тинчлик ва ишонч йили: болалар учун халқаро фаолиятни ривожлантириш” номли халқаро конференцияда иштирок этди.

Бу ҳақида Саида Мирзиёева ўз Телеграм саҳифасида маълум қилди.

Айниқса, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармасининг фаолияти менда катта таассурот қолдирди – бу болаларга ғамхўрлик, масъулият ва самимий муҳаббатнинг ёрқин намунасидир”,

деб ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаотадаги Кўктўбе телеминораси Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари рангларига бурканди

Шунингдек, унда “Қозоғистон – Ўзбекистон. Мангу дўстлик”, деб ёзилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Азиз юртдошлар!

Меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик байрами барчамизга муборак бўлсин! Ушбу файзли кунларда сизга ва оилаларингизга соғлик, тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга барака, қалбингизга эса шоду-хуррамлик тилаймиз.

Қалбларимиздаги иймон янада зиёда бўлсин, хонадонларимиздан қут-барака аримасин, ватанимиз янада обод, халқимизнинг турмуши янада фаровон бўлсин!

Effect.uz жамоаси барчангизни Рамазон ҳайити байрами билан табриклайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нолегал умра хизматлари бўйича чоралар кўрилди

Дин ишлари бўйича қўмита ноқонуний, фирибгарлик йўллари билан сифатсиз умра хизматлари кўрсатилишидан огоҳликка чақирмоқда.

Сўнгги уч ойда "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонун талаблари асосан, "Умра" фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 31 та турфирмада текширув ўтказилди ва уларнинг 26 тасига 75 млн сўм миқдорида жарималар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Миграция агентлиги Россиядаги фуқароларимизга ҳуқуқий мақомни тиклаш учун жуда кам вақт қолганини эслатиб ўтди.

2025 йил 30 апрелда Россия президентининг 1126-сон фармони билан берилган имкониятлар муддати тугайди. Шу кунга қадар патент олмаган ва ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган фуқаролар Россиядан чиқариб юборилиши ва келажакда кириши тақиқланиши мумкин.

Ҳуқуқий мақомни расмийлаштириш учун Россия ИИВ ҳудудий органлари, ФГУП «ПВС» филиаллари ёки Москвадаги «Сахарово» марказига мурожаат қилиш лозим.

Қонунбузарликка йўл қўйган хорижликлар 2025 йил 1 майгача Россияни тарк этиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎3
Таиландда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Таиланднинг Паттая шаҳрида оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 март куни Ўзбекистон фуқароси И.С. Таиланднинг Паттая шаҳрида инсультга чалиниши натижасида шошилинч тарзда касалхонага ётқизилган. У оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. Амалга оширилган муолажаларга қарамай, бемор танасининг чап томони ишламай қолган.

Фуқаро Таиландга ишлаш мақсадида келган, аммо тиббий суғурта олмаган, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини ҳам тузмаган. Бу ҳолатлар тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликлар сабаб бўлган.

Бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларига чет элга саёҳат қилиш ёки ишлаш учун кетаётганда тиббий суғурта олиш, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш зарурлигини эслатиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева Рамазон ҳайити билан табриклаб, оилавий сумалак тайёрлаш жараёнидан видео эълон қилди

“Бу ёруғ кун бир ойлик маънавий юксалиш ва янгиланиш даврининг якунланишини англатади. Рамазон ойи бизга яхшилик қилиш ва сабрли бўлишни ўргатди, бугун эса яқинларимизга меҳр ва эътибор улашмоқдамиз.

Ушбу муборак байрам оила аъзолари ва яқинлар билан ўтказилган ҳар бир лаҳзани қадрлаш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва ҳар куни ғамхўрлик кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини эсга солади”,

деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22👎18
❗️Moliyachi мобил иловаси тест режимида ишга туширилди

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали иш ҳақи тўғрисида маълумот берувчи "Ойликбот" фаолияти тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Бюджет ташкилотлари ходимлари учун ойлик иш ҳақлари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи «Moliyachi» мобил иловаси тест режимида ишламоқда.

Иловани юклаб олинг:

➡️ Android учун

➡️ IOS учун

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3