Мянмада зилзила қурбонлари сони 700 га яқинлашди – АFP
"Камида 694 киши ҳалок бўлди ва 1670 киши жароҳатланди. Гарчи кеча кўплаб такрорий силкинишлар кузатилган бўлса ҳам, қутқарув ишлари давом этди", деб хабар беради агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.
Мянма ҳукумати халқаро ҳамжамиятни зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга чақирди. Хитой ва Россия Мянмага қутқарувчилар ва шифокорлар юборган.
АҚШ Геологик хизмати маълумотига кўра, 28 март жума куни Мянмада 7,7 ва 6,4 магнитудали зилзилалар содир бўлган. Ер ости силкинишлари қўшни Хитой ва Таиландда ҳам сезилиб, Бангкокда қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍4😢3
LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
The Korea Times нашрининг хабар беришича, LG ўзининг Москва яқинидаги заводида ишлаб чиқариш жараёнини қисман қайта тиклаган. Компания вакилига кўра, бу қарор 2022 йилда уруш бошланганидан бери бекор турган ишлаб чиқариш қувватларининг эскиришининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Заводга янги материаллар етказилмаган, фақат мавжуд захиралардан фойдаланилмоқда.
— дея маълум қилди LG Electronics раҳбари Чо Жу Ван.
The Korea Times'га кўра, Hyundai ҳам Россия бозорига эҳтимолий қайтиш имкониятини ўрганмоқда. Samsung’нинг Россиядаги фаолияти тикланиши борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.

"LG компанияси вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда, чунки уруш ҳали тугамаган. Биз воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва санкциялар бекор қилинганидан сўнг иш жараёни қайта тикланиши мумкин",
— дея маълум қилди LG Electronics раҳбари Чо Жу Ван.
The Korea Times'га кўра, Hyundai ҳам Россия бозорига эҳтимолий қайтиш имкониятини ўрганмоқда. Samsung’нинг Россиядаги фаолияти тикланиши борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
2025 йил 1 апрелдан дорилар нархини тартибга солишда қандай ўзгаришлар бўлади?
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга киради. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Асосий ўзгаришлар:
Рецепт билан бериладиган дорилар учун савдо устамаси чекланади:
Ушбу дориларни улгуржи сотувда устама — 15% гача;
Чакана сотувда эса устама — 20% гача этиб белгиланади.
Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.
Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.

Бу чеклов дорини етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар амал қилади. Рецепт билан бериладиган дориларнинг нархлари белгиланган улгуржи ва чакана референт нархларидан юқори бўлмаслиги шарт қилиб белгиланади.
Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.
Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Мянмада зилзила қурбонлари сони 1000 нафардан ошди — АFP
дея хабар бермоқда агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.
Хитой, Ҳиндистон ва Россия Мянмага ўз тиббиёт ходимлари ҳамда қутқарув бригадаларини юборган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
"Мянмада содир бўлган даҳшатли зилзила натижасида қурбонлар сони 1002 кишига етди, жароҳат олганлар эса 2376 нафарни ташкил қилмоқда",
дея хабар бермоқда агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.
Хитой, Ҳиндистон ва Россия Мянмага ўз тиббиёт ходимлари ҳамда қутқарув бригадаларини юборган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилфуза Исмоилова фирибгарлик қурбони бўлди
Актриса ва хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг АҚШ долларига чув тушириб кетишди. Бу ҳақда Hudud информацион дастури хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, хонанда Дилфуза Исмоилова катта миқдордаги пулга чув тушган. Унга етказилган моддий зарар 80 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳозирда ушбу иш жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда. Судланувчидан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, бошқа фуқаролар ҳам жабрланган бўлиши мумкин.
Иш тафсилотларига кўра, судланувчи ўзини цитрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, хонанданинг ишончига кирган. У четдан келаётган цитрус меваларнинг ҳар бир юк машинасидан 25-30 минг фойда олаётганини айтган. Бунга ишонган Дилфуза Исмоилова ўзи ҳам бизнес бошламоқчи эканини ва ушбу бизнес унга маъқул келганини, пул тикмоқчилигини билдирган. Улар фойдани тенг бўлишга келишиб олишган. Шу тариқа хонанда фирибгар тузоғига тушиб қолган.
Судланувчи муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик жинояти бўйича судланган бўлган.

👍19😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига борди
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашади.

👍24👎7
Судда иш юритиш тарафлар келишуви сабабли тугатилганда давлат божи қайтариб берилади
Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Медеу" тоғ-чанғи кластерида бўлди
Ташриф чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга "Медеу" баланд тоғ муз майдони ва "Шимбулоқ" тоғ-чанғи курортининг гўзаллигини кўрсатди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ташриф чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга "Медеу" баланд тоғ муз майдони ва "Шимбулоқ" тоғ-чанғи курортининг гўзаллигини кўрсатди.
Шунингдек, давлат раҳбарларига денгиз сатҳидан 1750 метр баландликда барпо этилган "Медеу" тўғоннинг яратилиш тарихи ва унинг архитектуравий хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёевга сел-сув тошқинларидан ҳимоя қилиш мақсадида денгиз сатҳидан 1750 метр баландликда қурилган “Медеу” тўғонининг яратилиш тарихи ва архитектуравий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.
“Медеу” тўғонининг тепасига 842 поғонадан иборат “Саломатлик зинапояси” олиб боради. 2011 йилда тўғон ёнида “Шимбулоқ” тоғ-чанғи масканига элтувчи 4,5 км узунликдаги дор йўли қурилган.
“Медеу” спорт мажмуаси 1972 йилда барпо этилган бўлиб, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган. Мажмуа муз майдонининг юзаси 10,5 минг квадрат метр бўлиб, бир вақтда 3 минг нафаргача кишини қабул қила олади. Ҳар йили унга 400 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюради.
Бугунги кунда мажмуа спорт, туризм ва маданият кластери сифатида фаолият юритмоқда. Спорт мусобақалари, оммавий конки учиш, маданий тадбирлар, фестиваллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Шундан кейин давлат раҳбарлари Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказди.
Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Минтақавий кун тартиби, шу жумладан яқин ойларда Ўзбекистонда ўтказиладиган Марказий Осиё саммитларига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23👎4
Россияда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Бугун, 29 март куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, болалар Тошкент халқаро аэропортида қабул қилиб олинган. Ҳаво кемаси бортида болаларга Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилган.
Жараён давомида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси болаларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишларини ўз вақтида амалга оширган.
“Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларнинг 4 нафари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ўз оилаларига, 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади”, дейилади хабарда.

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эзгулик миқдорда ёки масофада эмас, кўнгилда бўлсин
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган ажойиб видеоролик.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган ажойиб видеоролик.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қўллаб-қувватланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Фармони ва «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш ва ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлиги томонидан амаилий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Янгиэр шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирига бириктирилган маҳаллардаги кам таъминланган оилаларга ташриф буюриб, рамазон ҳайити арафасида уларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга амалий ёрдам берилди.
Жумладан, шаҳардаги Янгиобод ва Наврўзобод маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар учун электр тикув машиналари ҳамда юк ташувчи мотобайклар совға қилинди.
Маҳалла фуқаролари ушбу эътибордан хурсанд бўлишиб, раҳбар ва мутасаддилар ҳақларига дуода бўлишди.

👎4👍2
2025 йил 30 март куни пойтахтимиздаги 124 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, 30 март куни соат соат 00:00 дан 7:30 гача қуйидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани – Буюк Ипак йўли, Шўртепа, Султония;
Бектемир тумани – Бектемир шоҳ кўчаси, Ҳусайн Бойқаро;
Олмазор тумани – КХАЙ, Сагбон, Нурафшон, Қорасарой;
Шайхонтоҳур тумани – Кўкча Дарвоза, Бунёдкор, Себзор;
Чилонзор тумани – Ал-Хоразмий, Сўгалли ота, Бунёдкор;
Учтепа тумани – Лутфий, Назарбек;
Юнусобод тумани – КХАЙ, БоғиШамол, Ш.Рашидов;
Яккасарой тумани – КХАЙ, Файзли Тошкент;
Сергели тумани – ТХАЙ, Қумариқ;
Яшнобод тумани – Фарғона йўли, Фитрат, Толимаржон;
Миробод тумани – ТХАЙ, Қўйлиқ бозори.
Айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.