Президент 500 нафарга яқин маҳкумни афв этишга доир ҳужжатни имзолади
Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахсни афв этишга доир фармонини имзолади.
Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёл, 37 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 167 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍66👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий кўриш мажбурий эмас! Million 2025 йилдаги концертида нималарни кўрсатмоқчи?
Million жамоаси 1-10 апрель кунлари "Халқлар дўстлиги" саройида катта концерт беришни режалаштирган. Халқ севиб томоша қиладиган жамоа бу йилги концертида мухлисларга ўзгача кулгу тақдим этмоқчи.
Effect.uz мухбирлари концерт олди тайёргарлик жараёнларини кузатиш мақсадида репетицияда қатнашди. Жамоа аъзоларининг концерт олди фикрлари тингланди, Даврон Кабуловга кўра, бу концертни "оилавий томоша қилиш мажбурий эмас".

"Сизларни узоқ кутилган концертда кутиб қоламиз" дейди жамоа аъзолари.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍3🔥1
“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади
“Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан::
олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;
ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.
Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.

👍111👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекгидроэнерго» янги лойиҳалари учун қарийб 1 млрд доллар инвестиция йўналтирилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида жамият томонидан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ: 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/6300
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида жамият томонидан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ: 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/6300
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида қурилиш меъёрий талабларига жавоб бермайдиган яна бир объект тўхтатилди
Инспекция ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида лойиҳа талабларига мос бўлмаган ҳолда қурилаётган кўп қаватли уй аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Инспекция ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида лойиҳа талабларига мос бўлмаган ҳолда қурилаётган кўп қаватли уй аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
NYT: Мьянмада зилзила қурбонлари сони 20 нафарга етди Мьянмада кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 20 нафарга етди. Бу ҳақда The New York Times (NYT) мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайдаги шифохонага таяниб хабар берди. Мьянмада кучли…
Зилзила оқибатида Мянманинг ўзида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлган
Сўнгги ма’лумотларга кўра, 144 киши ҳалок бўлиб, 700 дан ортиқ киши яраланган. Бу ҳақда Япониянинг Кёдо агентлиги 2021 йилда Мянмада ҳокимиятни ўз қўлига олган ҳарбий хунтага таяниб хабар бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Сўнгги ма’лумотларга кўра, 144 киши ҳалок бўлиб, 700 дан ортиқ киши яраланган. Бу ҳақда Япониянинг Кёдо агентлиги 2021 йилда Мянмада ҳокимиятни ўз қўлига олган ҳарбий хунтага таяниб хабар бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Кўприкнинг баландлиги 45, узунлиги 300 метр – Андижондаги туризм салоҳияти, зиёратгоҳлар, Хўжаободдаги кўприк, Хонобод санаторияси… EFFECT.UZ янги «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда. Тез кунда Андижон…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️EFFECT.UZ – НАВОИЙДА!
EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда.
Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари Навоий вилоятида бўлиб туришибди ва тез орада янги ҳужжатли фильмнинг премьераси эълон қилинади.

🔥6👍1
Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофоти 5 бараварга оширилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони қабул қилинди.
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.
Масалан, энди энг нуфузли 5 та олимпиадада (IMO — математика, IBO — биология, IChO — кимё, IPhO — физика, IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:
🥇1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);
🥈2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);
🥉3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).

🔥5👍4👎2
Рухсатномасиз «тонировка» учун белгиланган жарима камайтирилиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 126-1-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномада кўрсатилган талабларни бузиб, транспорт воситаларидан фойдалангани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.
Ҳозирда тегишли рухсатномасиз кўзгусимон ва туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойданиш БҲМнинг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима белгиланишига сабаб бўлади.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 11 апрелга қадар давом этади.

👍5
Трамп Оқ уйда Рамазон ойи шарафига ифтор уюштирди
"Рамазон муборак!" дея мурожаат қилди АҚШ президенти ифторликка ташриф буюрганларга қарата. Трамп, шунингдек, 2024 йил ноябр ойидаги сайловда унинг номзодини қўллаб-қувватлаган америкалик мусулмонларга миннатдорчилик билдирди.
– дея таъкидлади Доналд Трамп.
Маълумот учун, АҚШда 4,5 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бу мамлакат аҳолисининг тахминан 1,3 фоизини ташкил этади. 1990 йилларнинг охиридан бери Оқ уйда ҳар йили Рамазон ойида ифторлик ўтказиб келинади. 2017 йилда Трамп бу анъанани тўхтатган бўлса-да, бир йилдан сўнг уни қайта тикланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
"Рамазон муборак!" дея мурожаат қилди АҚШ президенти ифторликка ташриф буюрганларга қарата. Трамп, шунингдек, 2024 йил ноябр ойидаги сайловда унинг номзодини қўллаб-қувватлаган америкалик мусулмонларга миннатдорчилик билдирди.
"Менинг маъмуриятим Яқин Шарқда барқарор тинчликка эришиш учун тинимсиз дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда",
– дея таъкидлади Доналд Трамп.
Маълумот учун, АҚШда 4,5 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бу мамлакат аҳолисининг тахминан 1,3 фоизини ташкил этади. 1990 йилларнинг охиридан бери Оқ уйда ҳар йили Рамазон ойида ифторлик ўтказиб келинади. 2017 йилда Трамп бу анъанани тўхтатган бўлса-да, бир йилдан сўнг уни қайта тикланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢2👎1🔥1
Мянмада зилзила қурбонлари сони 700 га яқинлашди – АFP
"Камида 694 киши ҳалок бўлди ва 1670 киши жароҳатланди. Гарчи кеча кўплаб такрорий силкинишлар кузатилган бўлса ҳам, қутқарув ишлари давом этди", деб хабар беради агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.
Мянма ҳукумати халқаро ҳамжамиятни зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга чақирди. Хитой ва Россия Мянмага қутқарувчилар ва шифокорлар юборган.
АҚШ Геологик хизмати маълумотига кўра, 28 март жума куни Мянмада 7,7 ва 6,4 магнитудали зилзилалар содир бўлган. Ер ости силкинишлари қўшни Хитой ва Таиландда ҳам сезилиб, Бангкокда қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди.

👍4😢3
LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
The Korea Times нашрининг хабар беришича, LG ўзининг Москва яқинидаги заводида ишлаб чиқариш жараёнини қисман қайта тиклаган. Компания вакилига кўра, бу қарор 2022 йилда уруш бошланганидан бери бекор турган ишлаб чиқариш қувватларининг эскиришининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Заводга янги материаллар етказилмаган, фақат мавжуд захиралардан фойдаланилмоқда.
— дея маълум қилди LG Electronics раҳбари Чо Жу Ван.
The Korea Times'га кўра, Hyundai ҳам Россия бозорига эҳтимолий қайтиш имкониятини ўрганмоқда. Samsung’нинг Россиядаги фаолияти тикланиши борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.

"LG компанияси вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда, чунки уруш ҳали тугамаган. Биз воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва санкциялар бекор қилинганидан сўнг иш жараёни қайта тикланиши мумкин",
— дея маълум қилди LG Electronics раҳбари Чо Жу Ван.
The Korea Times'га кўра, Hyundai ҳам Россия бозорига эҳтимолий қайтиш имкониятини ўрганмоқда. Samsung’нинг Россиядаги фаолияти тикланиши борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
2025 йил 1 апрелдан дорилар нархини тартибга солишда қандай ўзгаришлар бўлади?
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга киради. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Асосий ўзгаришлар:
Рецепт билан бериладиган дорилар учун савдо устамаси чекланади:
Ушбу дориларни улгуржи сотувда устама — 15% гача;
Чакана сотувда эса устама — 20% гача этиб белгиланади.
Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.
Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.

Бу чеклов дорини етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар амал қилади. Рецепт билан бериладиган дориларнинг нархлари белгиланган улгуржи ва чакана референт нархларидан юқори бўлмаслиги шарт қилиб белгиланади.
Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.
Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Мянмада зилзила қурбонлари сони 1000 нафардан ошди — АFP
дея хабар бермоқда агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.
Хитой, Ҳиндистон ва Россия Мянмага ўз тиббиёт ходимлари ҳамда қутқарув бригадаларини юборган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
"Мянмада содир бўлган даҳшатли зилзила натижасида қурбонлар сони 1002 кишига етди, жароҳат олганлар эса 2376 нафарни ташкил қилмоқда",
дея хабар бермоқда агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.
Хитой, Ҳиндистон ва Россия Мянмага ўз тиббиёт ходимлари ҳамда қутқарув бригадаларини юборган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилфуза Исмоилова фирибгарлик қурбони бўлди
Актриса ва хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг АҚШ долларига чув тушириб кетишди. Бу ҳақда Hudud информацион дастури хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, хонанда Дилфуза Исмоилова катта миқдордаги пулга чув тушган. Унга етказилган моддий зарар 80 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳозирда ушбу иш жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда. Судланувчидан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, бошқа фуқаролар ҳам жабрланган бўлиши мумкин.
Иш тафсилотларига кўра, судланувчи ўзини цитрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, хонанданинг ишончига кирган. У четдан келаётган цитрус меваларнинг ҳар бир юк машинасидан 25-30 минг фойда олаётганини айтган. Бунга ишонган Дилфуза Исмоилова ўзи ҳам бизнес бошламоқчи эканини ва ушбу бизнес унга маъқул келганини, пул тикмоқчилигини билдирган. Улар фойдани тенг бўлишга келишиб олишган. Шу тариқа хонанда фирибгар тузоғига тушиб қолган.
Судланувчи муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик жинояти бўйича судланган бўлган.

👍19😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига борди
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашади.

👍24👎7
Судда иш юритиш тарафлар келишуви сабабли тугатилганда давлат божи қайтариб берилади
Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Медеу" тоғ-чанғи кластерида бўлди
Ташриф чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга "Медеу" баланд тоғ муз майдони ва "Шимбулоқ" тоғ-чанғи курортининг гўзаллигини кўрсатди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ташриф чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга "Медеу" баланд тоғ муз майдони ва "Шимбулоқ" тоғ-чанғи курортининг гўзаллигини кўрсатди.
Шунингдек, давлат раҳбарларига денгиз сатҳидан 1750 метр баландликда барпо этилган "Медеу" тўғоннинг яратилиш тарихи ва унинг архитектуравий хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёевга сел-сув тошқинларидан ҳимоя қилиш мақсадида денгиз сатҳидан 1750 метр баландликда қурилган “Медеу” тўғонининг яратилиш тарихи ва архитектуравий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.
“Медеу” тўғонининг тепасига 842 поғонадан иборат “Саломатлик зинапояси” олиб боради. 2011 йилда тўғон ёнида “Шимбулоқ” тоғ-чанғи масканига элтувчи 4,5 км узунликдаги дор йўли қурилган.
“Медеу” спорт мажмуаси 1972 йилда барпо этилган бўлиб, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган. Мажмуа муз майдонининг юзаси 10,5 минг квадрат метр бўлиб, бир вақтда 3 минг нафаргача кишини қабул қила олади. Ҳар йили унга 400 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюради.
Бугунги кунда мажмуа спорт, туризм ва маданият кластери сифатида фаолият юритмоқда. Спорт мусобақалари, оммавий конки учиш, маданий тадбирлар, фестиваллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Шундан кейин давлат раҳбарлари Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказди.
Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Минтақавий кун тартиби, шу жумладан яқин ойларда Ўзбекистонда ўтказиладиган Марказий Осиё саммитларига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23👎4