EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда бензин қуйиш шохобчаси оператори калтакланди

Жорий йил 25 март куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 37 ёшли шахс Gentra автомашинасида ушбу туманнинг «Пастки Сулоқли» МФЙда жойлашган АЁҚШга келиб, бензин қуйдирган.

Ушбу шохобча оператори – 42 ёшли фуқаро ёқилғи қуйиб бўлгач, автомобилнинг ёқилғи идиши қопқоғини ёпмаган.

Ўзаро жанжал шу сабаб келиб чиққан: яъни, автомашинаси эгаси унга «нима сабабдан қопқоғини ёпмадинг?» деб эътироз билдирган ва ҳақоратлаган. Операторни қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Вилоят ИИБга кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳозирда суд тиббий экспертиза тайинланган ва зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда 8 кишининг ерини 1,8 млн долларга сотиб юборишга уринган шахс ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 8 нафар фуқарога тегишли бўлган 72,6 сотих нотурар ер майдонининг ҳар бир сотихини 14 900 доллардан ҳисоблаб, жами 1 млн 81 минг 740 долларга сотишга уринган шахс қўлга тушди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи депутатларга ҳисоб бергиси келмади(ми?)

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Самарқанд вилоят транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

🔼 Вилоят транспорт бошқармаси раҳбари Равшан Тожиевнинг маълум қилишича, ҳудудда 2772 та жамоат транспорти йўналишларда ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, 18 мингдан ортиқ фуқаро шахсий автомобиллари орқали йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда. 2024 йилда 250 дан ортиқ янги автобус ва микроавтобус йўлга қўйилган бўлиб, йил охиригача яна 50 та электр автобус олиб келиниши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Суҳроб Зайниев вилоят аҳолисига 342 та тиббий муассаса хизмат кўрсатаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, сурункали касалликларга чалинган беморларга 27 турдаги дори-дармон воситалари электрон рецепт асосида бепул берилмоқда. Шунингдек, 2310 нафар бемор юқори технологик даволаниш учун электрон йўлланма олган.


Кун тартибида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Элёр Толлиевнинг ҳисоботини эшитиш ҳам белгиланган бўлиб, бошқарма бошлиғи мутахассисни юборганлиги сабаб ҳисобот тингланмаган ва кейинги эшитувга қолдирилган.

Йиғилишда депутатлар ҳар икки соҳа раҳбарига сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб саволлар йўллади ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎2
"ОАВ учун қонун ишламайдими?" - эксперт Хитой масаласидан пиар учун фойдаланганларни танқид қилди

Юридик фанлар профессори Раззоқ Алтиевнинг ёзишича, Хитой масаласи атрофида жуда кўп гаплар бўлди, кимдир тўғри масалани кўтаришга ҳаракат қилган бўлса, айримлар бу мавзуни ўзини пиар қилиш, обуначи ва лайклар йиғиш учун суистеъмол қилишга ҳаракат қилган

"Ёлғон гаплар, тасдиқланмаган хабарлар ва манипулятив чалғитувчи маълумот урчигандан урчиди.

Жамият сифатида ушбу ахборотларни ҳазм қилиш, яъни оқни қорадан ажратиш қанчалик муҳим ва зарур эканлигини тушунганлар тушунади"


Таъкидланишича, ҳеч бўлмаганда ёлғон ва чалғитувчи ахборотларни тарқатишдан тийилиш жамият барқарорлиги учун зарурдир.

"Тошкентни 60 фоизини хитойликлар сотиб олди деган, олтин конларини олишди деган, Тошкент картасини кўрсатиб, хитойликлар олган ерлар деб тарқатилган фейклар афсуски шулар жумласидандир. Энг ачинарлиси, шунга ўхшаган ёлғон ахборотларни расман ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган таҳририятлар, таниқли блогерлар ва фаоллар тарқатди"
Ҳуқуқшунос сўз эркинлигини қадрини қайд этиб, шу билан баробар сўз масъулияти ва қоидаларини ҳам эслатган. Бири бирисиз бу икки тушунча яшай олмайди, акс ҳолда “жунгли қоидалари” билан яшаш керак бўлади.

"Кўплаб давлатларда айнан ахборот манипуляцияларга йўл қўймаслик учун масъулият кўндаланг жой жойига қўйилган, жавобгарликлар ҳам белгиланган. Бизда ҳам бор.

Айрим ОАВ хитойликлар масаласида бу балансни унутган кўринади. Чунки, юқорида мисол сифатида келтирилган Тошкент харитасини кўрсатиб, халқа қилиб хитойликлар олган ерлар деб ёлғон маълумот тарқатганлар шу таҳририят аслида. Нега мен амин бўлиб бу маълумотни ёлғон деяпман, чунки Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ерни чет элликлар сотиб олиши мумкин эмас.

Ундан ташқари, Тошкентни бу даражада катта майдонлари чет элликларга ўтиб кетгани йўқ, бу ҳақиқатдан йироқ маълумот. Айнан шу харита расми тинмасдан барча сайтларда ва тармоқларда тарқатилди, дод войларга туртки бўлди.

Мен эътибор қилган битта жиҳати шу! Бошқа томонлари ҳам бўлиши мумкин балки. Хўш, шу тарқатилган ёлғон бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тегишли ўрганиш юритиши керакми? Улар ўз функцияларини бажариши керакми? Қонунлардаги тартиб бўйича сўров бўлиши керакми ёки йўқми? Журналистлар ёки ОАВ учун қонун ишламайдими?"
Қайд этилишича, баъзи ОАВлардан сўров бўлса, улар ўз аудиториясидан фойдаланиб, асоссиз дод-войлаб ваҳима қилади. Эксперт бу ноқонуний ҳаракат эканлигини эслатган.

"Мана шу нопрофессионал ишловчи таҳририятни ёнини олиб, яна бизнинг машҳур ҳуқуқбонимиз Ташанов жаноби ўзи охиригача тушунмаган соҳасида тилга кирганиям бор гап.

“Уддабурон” Ташанов, ҳар сафаргидек биронта қонуннинг нормасини келтирмай, биронта асос келтирмай,

Ана шуларнинг фейкига шерик бўлган. Тўғриси, бу каби сохта “экспертлар”, сўз масъулиятини унутиб қўйган, оммани чалғитишдан бошқасини билмайдиганларга нисбатан жамиятимизда “ҳимоя вакцинаси” шаклланиши устувор вазифа, деб ҳисоблайман"
Ўйлаймизки, ҳар хил манипуляциялар, ваҳима тарқатиш, обрўсизлантириш ҳолатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари профессионал ишига таъсир қилмайди, улар бу сунъий босимларни эътиборга олишмайди ва жамиятда қонун устуворлигини, айниқса бизга ҳозир ҳаводек зарур бўлган – сўз масъулиятини жойига қўйиб беришади" - дея ўз сўзини якунлаган Алтиев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍4
Тарифларнинг ошиши майга қолдирилди!

Ижтимоий тармоқларда 1 апрелдан газ ва свет тарифлари оширилиши ҳақидаги хабарлар тарқалаётган эди.

Бироқ давлат раҳбари топшириғи билан электр ва газ тарифлари кескин оширилиши 1 майгача кечиктирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Тарифларни оширишнинг иккинчи босқичи аввалроқ 1 апрелга режалаштирилган эди. Бу ҳукуматнинг 2024 йил 16 апрелдаги қарорида кўзда тутилган. Ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Ўсишнинг биринчи босқичи ўтган йилнинг май ойида кузатилган бўлиб, ўша пайтда ижтимоий истеъмол стандартлари жорий этилган. Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий (ижтимоий меъёр доирасида) нархи 295 сўмдан 450 сўмга, 1 куб метр газнинг нархи 380 сўмдан 650 сўмга ошди. Истеъмол ҳажми ошгани сайин тариф бир неча баробар ортади.

1 майдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун 650 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23👎20
“Галатасарой” Аббосбек Файзуллаевни кўзламоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга Туркиянинг номдор клубларидан бири “Галатасарой” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Markaj News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Галатасарой” Файзуллаев трансфери бўйича жиддий қизиқиш билан чиққан. Турк клуби ҳозирда ўзбекистонлик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди.

Қайд этиш керак, 21 ёшли футболчи ушбу мавсумда ЦСКАнинг муҳим футболчиларидан бири бўлибгина қолмай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам асосий ўйинчилардан бирига айланган.

Маълумот ўрнида, Файзуллаев Москва клуби сафига 2023 йилда келиб қўшилган ва жамоа билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 8 миллион еврога баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥7👎1
Мянмада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди — Reuters

"Ер ости силкинишлари қўшни Таиландда ҳам сезилди. Зилзила шу қадар кучли бўлдики, ҳовузлардаги сув тошиб кетди, қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди", — дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Банкокда зилзила магнитудаси 5 баллга, Мянмадаги эпицентрда эса 7,7 баллга тенг бўлди.

Зилзила эпицентрида юзлаб уйлар вайрон бўлган, Мандалай шаҳрида одамлар вайроналар остидан олиб чиқилмоқда , қидирув-қутқарув ишлари бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢4
АҚШ 300 дан ортиқ хорижий талабанинг визасини бекор қилди – Марко Рубио

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишларида иштирок этган 300 дан ортиқ хорижий талабанинг визаси бекор қилинган.

"Ҳозирда аннуляция қилинган визалар сони 300 дан ортиқ бўлиши мумкин. Биз бу ишни ҳар куни амалга оширяпмиз. Ҳар сафар шу ақлдан озганлардан бирини топсам, визасини бекор қиламан", – дея Рубионинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Жорий йил январ ойининг охирида АҚШ президенти Доналд Трамп антисемитизмга қарши кураш тўғрисидаги фармонни имзолаган ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишларида иштирок этган талабаларни мамлакатдан депортация қилиш билан таҳдид қилган эди.

"Мамлакатда истиқомат қилаётган ва жиҳодни қўллаб-қувватлаш учун намойишларга қўшилган барча хорижликларга огоҳлантириш: 2025 йилда биз сизларни топиб, депортация қиламиз", дейилган фармонга илова қилинган бюллетенда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14👍8
Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Шавкат Мирзиёев 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.

Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍128👎5
Қашқадарёда солиқ ходими ва МЧЖ раҳбарининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шуъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига киради ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн. сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн. сўм талаб қилади.

Лекин, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн. 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қарши шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса, маҳаллий МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖга банкдан 1 млрд. 500 млн. сўм кредит олиб бериш эвазига, унинг раҳбаридан 84 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Помидор ўрнига қурилиш шпаклёвкаси: божхоначилар томонидан "помидор" операцияси фош этилди

Сурхондарёда божхоначилар Ўзбекистон ҳудудидан транзит ўтаётган юк машинасининг ҳужжатлари ва пломбалар жойида эканини тасдиқлашди. Биро, тиркаманинг одатда очилмайдиган қисми бузилгани аниқланиб, чуқурлаштирилган божхона кўриги ўтказилди.

Божхона кўриги натижасида эса юк машинасига ҳужжатларда кўрсатилга помидор эмас, 22 тонна қурилиш шпаклёвкаси юклангани маълум бўлди.

Аниқланишича, қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд (қиймати 600 млн сўмлик) помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Тадбир давом эттирилганда, помидор маҳсулоти 2 та юк машинасига юклангани ва Сурхондарё-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётгани аниқланган.

Ҳозирда юк машиналари тўхтатилиб, помидор маҳсулоти вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥2
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

“Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, креатив индустрия парки ҳудудларда унинг филиаллари ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблари ташкил этилади.

2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:

ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;

товарларни (ишларни, хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритилади. Бунда улар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Бундан ташқари, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
EFFECT.UZ | Расмий канал
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади “Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, креатив индустрия…
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади

“Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;

саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;

“Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

2025 йил 1 июндан:

нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎2