EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Ҳар ким ўзича рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмас" — Мусулмонлар идораси

Мусулмонлар идораси Рамазон ойи 29 кун бўлгани юзасидан тушунтириш берди.

Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16
Халқаро мактаб ташкил этилади

2025 йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.

Президентимизнинг яна бир ташаббусига мувофиқ, ёшларимизни Американинг “Печак лигаси” (The Ivy League) университетларига тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилинади. Бу йил дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади. Уларга Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи бириктирилади.

Ўқувчилар Ренессанс оромгоҳида йил давомида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларда ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафари “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.

Чет элда ўқиган ёшларни ватанимизда ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш. Бу борада “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилмоқда. У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади. Хорижда таълим олиб қайтганлар учун имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади. Ҳар йили 25 майда ҳамжамият қурултойи ўтказилиб, унда таълим ислоҳотлари, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, чет эл олийгоҳлари тажрибаси каби мавзуларда мулоқот йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍38👎3
Misrning Xurgada kurortida rossiyalik sayyohlar bo‘lgan suv osti kemasi cho‘kib ketdi – OAV

Rossiya axborot manbalariga ko'ra, ushbu suv osti kemasida olti kishi halok bo'lgan.

Sayohat uchun moʻljallangan vannaxona qirgʻoqdan bir kilometr uzoqlikda joylashgan marjon riflarini oʻrganish uchun ketayotgan boʻlib, bortida 45 nafar Rossiya fuqarosi boʻlgan. Dastlabki ma’lumotlarga ko‘ra, u rifga borib urilgan.

Xabar qilinishicha, ularning aksariyati qutqarilgan, biroq 6 kishi halok bo‘lgan, bir necha kishi bedarak yo‘qolgan. Yana to‘rt kishining ahvoli og‘ir.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими жаҳонда 64-ўринда

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифат бўйича 2024 йилда Ceoworld Magazine рейтингида 110 давлат орасида 64-ўринни эгаллади. Мамлакат 100 балли тизимда 36,26 балл тўплаб, етакчи давлатлардан қарийб икки баробар орқада қолди.

Рейтингда тиббий инфратузилма, шифокорлар малакаси, дори воситаларининг нархи ва мавжудлиги, ҳукумат дастурлари ҳамда санитария шароитлари каби омиллар ҳисобга олинган.

Кучли бешликдан Тайван, Жанубий Корея, Австралия, Канада ва Швеция ўрин олган. Яқин хориж давлатларидан Ҳиндистон 29-ўрин, Россия 42-ўрин, Озарбойжон 57-ўрин, Беларус 61-ўрин, Украина 76-ўрин, Қозоғистон 78-ўрин, Эрон 92-ўрин, Туркманистон эса 95-ўринни эгаллаган. Энг паст натижалар Салвадор, Ҳондурас ва Непалга тегишли.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги газ конида яна авария содир бўлди

Жорий йилнинг 27 март куни кеч соат 21 лар атрофида “М-25” газ конидаги 202-сонли қудуқда водород сулфидининг назорат остидаги отилиши юз берган. Табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилди.

Энергетика вазирлигига кўра ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бригадаси етиб борган.

Шунингдек, ишларни ташкил этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар таркибида ташкил этилган махсус штаб вакиллари ҳам ҳодиса жойига етиб келган.

Айни пайтда керакли барча чора-тадбирлар зарур техника ҳамда ускуналардан самарали фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш бўйича кучайтирилган чоралар кўрилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, юзага келган мазкур ҳолат аҳоли ва яқин атрофдаги ҳудудларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан тўлиқ назорат остига олинган.

Ҳозирги вақтда ушбу вазият ҳамда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда. Бу ҳақдаги батафсил маълумот ишлар якунланганидан сўнг маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “М-25” газ конини ўзлаштириш жараёни ўзига хос мураккабликка эга бўлиб, бу ерда халқаро тажрибадан фойдаланиб, кучайтирилган назорат чоралари амалга оширилмоқда,


дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги дастлабки авария 2024 йил 1 сентябр куни содир бўлганди. Ўшанда "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган 604-сонли қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилаётган пайтда технологик жараён бузилиб, водород сулфид гази чиқиш кузатилган.

2024 йил 17 сентябрь куни яна портлаш бўлган, 604-сонли қудуқнинг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид гази сизиб чиққан. Оқибатда 4 киши вафот этган, 11 киши жароҳатланганди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов вафот этганларнинг оиласи пудратчи ташкилот томонидан оталиққа олиниши билдирган, аммо бу борада нималар қилингани маълум эмас.



Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢6👍5👎2
Рамазон ҳайит намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз масжидларида 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:

1. Андижон вилояти  06:20
2. Наманган вилояти  06:20
3. Фарғона вилояти  06:20
4. Тошкент вилояти  06:30
5. Тошкент шаҳар  06:30
6. Самарқанд вилояти  06:40
7. Сирдарё вилояти  06:40
8. Жиззах вилояти  06:40
9. Қашқадарё вилояти  06:45
10. Сурхондарё вилояти  06:45
11. Бухоро вилояти  06:50
12. Навоий вилояти  06:50
13. Хоразм вилояти  07:05
14. Қорақалпоғистон Рес.  07:15

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Фитр садақаси қачон ва қанча миқдорда берилади?

Фитр садақаси Ҳанафий мазҳабида вожиб амал ҳисобланиб, уни Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак.

2025 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.


❗️Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Шунингдек, бир кунлик фидя миқдори ҳам фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.


❗️Фидя – рўза тутмасликка рухсат бор кишиларнинг рўзаси тутилмаган ҳар бир кун эвазига бир мискинга таом бериш миқдоридаги садақасига айтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда бензин қуйиш шохобчаси оператори калтакланди

Жорий йил 25 март куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 37 ёшли шахс Gentra автомашинасида ушбу туманнинг «Пастки Сулоқли» МФЙда жойлашган АЁҚШга келиб, бензин қуйдирган.

Ушбу шохобча оператори – 42 ёшли фуқаро ёқилғи қуйиб бўлгач, автомобилнинг ёқилғи идиши қопқоғини ёпмаган.

Ўзаро жанжал шу сабаб келиб чиққан: яъни, автомашинаси эгаси унга «нима сабабдан қопқоғини ёпмадинг?» деб эътироз билдирган ва ҳақоратлаган. Операторни қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Вилоят ИИБга кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳозирда суд тиббий экспертиза тайинланган ва зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда 8 кишининг ерини 1,8 млн долларга сотиб юборишга уринган шахс ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 8 нафар фуқарога тегишли бўлган 72,6 сотих нотурар ер майдонининг ҳар бир сотихини 14 900 доллардан ҳисоблаб, жами 1 млн 81 минг 740 долларга сотишга уринган шахс қўлга тушди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи депутатларга ҳисоб бергиси келмади(ми?)

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Самарқанд вилоят транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

🔼 Вилоят транспорт бошқармаси раҳбари Равшан Тожиевнинг маълум қилишича, ҳудудда 2772 та жамоат транспорти йўналишларда ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, 18 мингдан ортиқ фуқаро шахсий автомобиллари орқали йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда. 2024 йилда 250 дан ортиқ янги автобус ва микроавтобус йўлга қўйилган бўлиб, йил охиригача яна 50 та электр автобус олиб келиниши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Суҳроб Зайниев вилоят аҳолисига 342 та тиббий муассаса хизмат кўрсатаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, сурункали касалликларга чалинган беморларга 27 турдаги дори-дармон воситалари электрон рецепт асосида бепул берилмоқда. Шунингдек, 2310 нафар бемор юқори технологик даволаниш учун электрон йўлланма олган.


Кун тартибида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Элёр Толлиевнинг ҳисоботини эшитиш ҳам белгиланган бўлиб, бошқарма бошлиғи мутахассисни юборганлиги сабаб ҳисобот тингланмаган ва кейинги эшитувга қолдирилган.

Йиғилишда депутатлар ҳар икки соҳа раҳбарига сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб саволлар йўллади ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎2
"ОАВ учун қонун ишламайдими?" - эксперт Хитой масаласидан пиар учун фойдаланганларни танқид қилди

Юридик фанлар профессори Раззоқ Алтиевнинг ёзишича, Хитой масаласи атрофида жуда кўп гаплар бўлди, кимдир тўғри масалани кўтаришга ҳаракат қилган бўлса, айримлар бу мавзуни ўзини пиар қилиш, обуначи ва лайклар йиғиш учун суистеъмол қилишга ҳаракат қилган

"Ёлғон гаплар, тасдиқланмаган хабарлар ва манипулятив чалғитувчи маълумот урчигандан урчиди.

Жамият сифатида ушбу ахборотларни ҳазм қилиш, яъни оқни қорадан ажратиш қанчалик муҳим ва зарур эканлигини тушунганлар тушунади"


Таъкидланишича, ҳеч бўлмаганда ёлғон ва чалғитувчи ахборотларни тарқатишдан тийилиш жамият барқарорлиги учун зарурдир.

"Тошкентни 60 фоизини хитойликлар сотиб олди деган, олтин конларини олишди деган, Тошкент картасини кўрсатиб, хитойликлар олган ерлар деб тарқатилган фейклар афсуски шулар жумласидандир. Энг ачинарлиси, шунга ўхшаган ёлғон ахборотларни расман ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган таҳририятлар, таниқли блогерлар ва фаоллар тарқатди"
Ҳуқуқшунос сўз эркинлигини қадрини қайд этиб, шу билан баробар сўз масъулияти ва қоидаларини ҳам эслатган. Бири бирисиз бу икки тушунча яшай олмайди, акс ҳолда “жунгли қоидалари” билан яшаш керак бўлади.

"Кўплаб давлатларда айнан ахборот манипуляцияларга йўл қўймаслик учун масъулият кўндаланг жой жойига қўйилган, жавобгарликлар ҳам белгиланган. Бизда ҳам бор.

Айрим ОАВ хитойликлар масаласида бу балансни унутган кўринади. Чунки, юқорида мисол сифатида келтирилган Тошкент харитасини кўрсатиб, халқа қилиб хитойликлар олган ерлар деб ёлғон маълумот тарқатганлар шу таҳририят аслида. Нега мен амин бўлиб бу маълумотни ёлғон деяпман, чунки Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ерни чет элликлар сотиб олиши мумкин эмас.

Ундан ташқари, Тошкентни бу даражада катта майдонлари чет элликларга ўтиб кетгани йўқ, бу ҳақиқатдан йироқ маълумот. Айнан шу харита расми тинмасдан барча сайтларда ва тармоқларда тарқатилди, дод войларга туртки бўлди.

Мен эътибор қилган битта жиҳати шу! Бошқа томонлари ҳам бўлиши мумкин балки. Хўш, шу тарқатилган ёлғон бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тегишли ўрганиш юритиши керакми? Улар ўз функцияларини бажариши керакми? Қонунлардаги тартиб бўйича сўров бўлиши керакми ёки йўқми? Журналистлар ёки ОАВ учун қонун ишламайдими?"
Қайд этилишича, баъзи ОАВлардан сўров бўлса, улар ўз аудиториясидан фойдаланиб, асоссиз дод-войлаб ваҳима қилади. Эксперт бу ноқонуний ҳаракат эканлигини эслатган.

"Мана шу нопрофессионал ишловчи таҳририятни ёнини олиб, яна бизнинг машҳур ҳуқуқбонимиз Ташанов жаноби ўзи охиригача тушунмаган соҳасида тилга кирганиям бор гап.

“Уддабурон” Ташанов, ҳар сафаргидек биронта қонуннинг нормасини келтирмай, биронта асос келтирмай,

Ана шуларнинг фейкига шерик бўлган. Тўғриси, бу каби сохта “экспертлар”, сўз масъулиятини унутиб қўйган, оммани чалғитишдан бошқасини билмайдиганларга нисбатан жамиятимизда “ҳимоя вакцинаси” шаклланиши устувор вазифа, деб ҳисоблайман"
Ўйлаймизки, ҳар хил манипуляциялар, ваҳима тарқатиш, обрўсизлантириш ҳолатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари профессионал ишига таъсир қилмайди, улар бу сунъий босимларни эътиборга олишмайди ва жамиятда қонун устуворлигини, айниқса бизга ҳозир ҳаводек зарур бўлган – сўз масъулиятини жойига қўйиб беришади" - дея ўз сўзини якунлаган Алтиев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍4
Тарифларнинг ошиши майга қолдирилди!

Ижтимоий тармоқларда 1 апрелдан газ ва свет тарифлари оширилиши ҳақидаги хабарлар тарқалаётган эди.

Бироқ давлат раҳбари топшириғи билан электр ва газ тарифлари кескин оширилиши 1 майгача кечиктирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Тарифларни оширишнинг иккинчи босқичи аввалроқ 1 апрелга режалаштирилган эди. Бу ҳукуматнинг 2024 йил 16 апрелдаги қарорида кўзда тутилган. Ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Ўсишнинг биринчи босқичи ўтган йилнинг май ойида кузатилган бўлиб, ўша пайтда ижтимоий истеъмол стандартлари жорий этилган. Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий (ижтимоий меъёр доирасида) нархи 295 сўмдан 450 сўмга, 1 куб метр газнинг нархи 380 сўмдан 650 сўмга ошди. Истеъмол ҳажми ошгани сайин тариф бир неча баробар ортади.

1 майдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун 650 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23👎20
“Галатасарой” Аббосбек Файзуллаевни кўзламоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга Туркиянинг номдор клубларидан бири “Галатасарой” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Markaj News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Галатасарой” Файзуллаев трансфери бўйича жиддий қизиқиш билан чиққан. Турк клуби ҳозирда ўзбекистонлик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди.

Қайд этиш керак, 21 ёшли футболчи ушбу мавсумда ЦСКАнинг муҳим футболчиларидан бири бўлибгина қолмай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам асосий ўйинчилардан бирига айланган.

Маълумот ўрнида, Файзуллаев Москва клуби сафига 2023 йилда келиб қўшилган ва жамоа билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 8 миллион еврога баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥7👎1
Мянмада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди — Reuters

"Ер ости силкинишлари қўшни Таиландда ҳам сезилди. Зилзила шу қадар кучли бўлдики, ҳовузлардаги сув тошиб кетди, қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди", — дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Банкокда зилзила магнитудаси 5 баллга, Мянмадаги эпицентрда эса 7,7 баллга тенг бўлди.

Зилзила эпицентрида юзлаб уйлар вайрон бўлган, Мандалай шаҳрида одамлар вайроналар остидан олиб чиқилмоқда , қидирув-қутқарув ишлари бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢4