The Atlantic АҚШ расмийларининг Signal мессенжеридаги чатидан олинган янги скриншотларни эълон қилди
Эълон қилинган суратларга кўра, 15 март куни эрталаб, АҚШ ҳарбий самолётлари ҳавога кўтарилишидан 31 дақиқа олдин Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет чатга хабар юборган. Унда аниқ қайси вақтда ва қандай ҳужумлар амалга оширилиши, хусусан, F-18 қирувчилари, дронлар ва Tomahawk ракеталари зарбалари батафсил баён қилинган.
"Одатда, биз ҳарбий операциялар ҳақидаги маълумотларни, агар улар америкалик ҳарбийларнинг ҳаётига таҳдид туғдирса, ошкор қилмаймиз. Бироқ Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп бу чатдаги маълумотлар махфий эмаслигини билдирганидан сўнг, расмийлардан бу хабарларни эълон қилишга қарши эканликларини аниқлаштиришга қарор қилдик", – дея бунга изоҳ берди The Atlantic журналистлари.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт чатда махфий маълумот бўлмаганини тасдиқлади, лекин бу, расмийларнинг ушбу суҳбатни ошкор қилишни маъқуллашини англатмаслигини таъкидлади. Ливиттнинг сўзларига кўра, чатда "нозик маълумотлар" муҳокама қилинган, шунинг учун Оқ уй унинг эълон қилинишига қарши.
Шунга қарамай, The Atlantic мақола сарлавҳасида ушбу хабарларни "ҳужум режалари" деб атади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Манчестер Сити» расмий инстаграм саҳифасига клуб мухлисининг кубик рубиклардан Абдуқодир Ҳусановнинг суратини чизганини жойлади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍54
Рамазон ҳайитида метронинг ишлаш тартиби эълон қилинди
Айтилишича, 30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.Рамазон Ҳайити байрами куни Тошкент метросида поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Айтилишича, 30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушди
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ҳукумат қарорида белгиланган муддатда ишга тушганини маълум қилди. Хизмат ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради.
Маълумот ўрнида, параллел равишда 101, 102, 103, 104 каби қисқа рақамлар ҳам ишлашда давом этмоқда.

👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир марталик моддий ёрдам бекор қилинади, унинг ўрнига доимий нафақа тўланади
Ҳозирда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали бериладиган бир марталик моддий ёрдам 2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга бериладиган доимий нафақалар билан алмаштирилади. Бу ўзгариш оилаларга бир марталик эмас, балки мунтазам ёрдам олиш имкониятини яратади.
Даволаниш ва жарроҳлик харажатлари давлат томонидан қопланади
2025 йил 1 майдан бошлаб, кам таъминланган оилалар учун тиббий хизматлар харажатлари “Ижтимоий дафтарлар” жамғармасидан эмас, балки Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланади.

👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет” Наманган вилоятидаги Бордимкўл маҳалласи кетма-кет ғолиб!
Тўрақўрғон туманидаги Бордимкўл маҳалласи аҳолиси “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида кетма-кет ғолиб бўлмоқда.
2024 йилда 1,36 млрд сўм ютуқ олиниб, 3 400 метр йўл асфальтланди.
2025 йилда эса 1,45 млрд сўм маблағ ажратилиб, усти ёпиқ спорт майдончалари қуриладиган бўлди.
Тез орада маҳалла замонавий спорт иншоотларига эга бўлади!

Дори-дармон ва хусусий клиникаларда тиббий хизматлар нархи кескин кўтарилади
2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади.
Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.

👎17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 2 ёшли қизчани дўппослаб, уйдан пул ўғирлаб келган тожикистонлик энага 5 йилга қамалди
Аёл 2022 йилдан то 2024 йил октябрь ойига қадар энагалик қилиш давомида хонадон эгаси уйга савдо пулларини олиб келган вақтида, унинг чалғиганидан фойдаланиб, 1-2 млн сўмдан умумий ҳисобда 118 млн сўм нақд пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қолаверса, энага 2022 йилда туғилган қизни дўппослаб, танасининг турли қисмларига уриб, тан жароҳати етказиб келган.
Ҳодиса пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. 1981 йилда туғилган энага аёл уй эгасининг кўп миқдордаги пул маблағларини ўғирлаб, шунингдек, уч ёшли қизчасини урган ва унга турли хил тан жароҳатлари етказган.
Уйда пуллар йўқолиб қолаётганидан ва фарзандининг танасида жароҳат излари пайдо бўлаётганидан шубҳаланган хонадон эгаси уйига яширинча камера кузатувини ўрнатган. Шундан сўнг, энаганинг барча қилмишлари ошкор бўлган.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада аёвсиз калтакланган болалар
Тошкент вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида болалар калтакланаётгани айтилмоқда.
Маълум қилинишича шкаф ортига болаларни ўтқазиб камерадан яширингaн ҳолда уларни калтаклашган.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида болалар калтакланаётгани айтилмоқда.
Маълум қилинишича шкаф ортига болаларни ўтқазиб камерадан яширингaн ҳолда уларни калтаклашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк коррупцияга қарши курашишда амалий чора-тадбирлар кўрмоқда
26 март куни Асакабанк бош офисида Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Комплаенс назорати департаменти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда Асакабанкнинг барча банк хизматлари марказлари ходимлари ва маҳаллаларга бириктирилган "Маҳалла банкирлари" иштирок этиб, коррупциянинг олдини олиш, ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият ҳамда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш масалалари бўйича атрофлича маълумотлар ва тавсиялар олди.

👍5
Тошкентда 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг барча туманларида баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик доирасида ичимлик суви босими пасаяди ёки таъминот вақтинча тўхтатилади.
Режали профилактика-таъмирлаш ишлари давомида айрим ҳудудларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудлар ва муддатлар билан танишиш учун батафсил рўйхат.

👍2👎2
Янгийўлдаги болалар боғчаси томига кран ўқи қулаб тушди
2025 йилнинг 25 март куни соат 19:10 ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги 5-сонли ДМТТ томига ёмғир сабабли қўшни ҳудуддаги қурилиш ташкилотига тегишли кран ўқи қулаб тушди.
Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса жойига зудлик билан тегишли орган вакиллари етиб келган. Боғчанинг том қисмини зарарлаган кран ўқи олиб ташланган.
«Айни дамда қурилиш ташкилоти томонидан муассаса том қисмидаги зарар етган жойларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва 3 кун ичида тўлиқ таъмирдан чиқарилади», – дейилади хабарда.
Бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда. ММТ муассасаси вақтинчалик ёпилган.

👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда алиментдан қарзи бор ота шифер ортида яширинган ҳолда топилди
Андижон вилоятида яшовчи фуқаро Б. Д. икки болани боқиш учун алимент тўлаши керак эди. У такрорий огоҳлантиришларга қарамай, тўловдан қочди. Умуман олганда, эркак 26 миллион сўм қарздор.
Натижада, у қурилиши тугалланмаган қурилиш майдонидаги уйининг ҳовлисида қурилиш шиферининг орқасида топилган ва 15 кунга ҳибсга олинган.

👍7👎1
Икки ҳудудда Мактабгача ва мактаб таълими вакилларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали ижарага олиб бериш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда МТТ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, мазкур бўлим бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктирган ҳолда, мактабда фаолият юритувчи ўқитувчини тумандаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига ундан 15 млн сўм талаб қилиб, ушбу пул маблағини бош мутахассис орқали олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирги кунда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍6
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Корея Республикасидаги бугунги ички сиёсий ўзгаришларга қарамасдан, мамлакатдаги кундалик ҳаёт одатдагидек давом этмоқда. Шу билан бирга, яқин кунлар ичида Корея Конституциявий суди томонидан импичмент бўйича якуний қарор эълон қилиниши арафасида Сеул шаҳрида йирик намойишлар ва митинглар ўтказилиши кутилмоқда.
Шу боис Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси фуқароларини Жанубий Кореяда турли митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, Сеул бўйлаб ҳаракатланиш йўналишларини олдиндан режалаштиришга, ўз шахсий хавфсизликлари ва соғликларини эҳтиёт қилишга, ижтимоий тармоқларда провокацион хабарларни тарқатмасликка, расмий янгиликларни кузатиб боришга ва маҳаллий ҳокимият органларининг кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.
Шунингдек, зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралади:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334
+82 2 574 6554

"Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди" — Азиз Аҳмадхўжаев
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг “газимиз учта Ўзбекистонни боқишга етади” деган фикрига муносабат билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг “газимиз учта Ўзбекистонни боқишга етади” деган фикрига муносабат билдирди.
У ҳақ. Биласизми, қайси нуқтайи назардан гапирилганини? Бошида мен ҳам нега бундай дейилганини тушунмадим. Кейинчалик билдимки, бу истеъмол маданияти ҳақида айтилган. Одамлар газ ўтказишни талаб қилган бир ҳудудда бўлдим. Бир неча қишлоқни газ билан таъминладик. Мен энергетика вазирининг биринчи ўринбосар этиб тайинлангандим, мазкур лойиҳа қандай амалга оширилгани, аҳоли ундан қанчалик рози эканини кўриш учун бордим. Тасодифан қишлоқда тўрт хонали, ҳисоблагичи бор уйга кирдим. Катта хонада уч болали аёл ўтирибди, печкада катта босим остида газ ёнмоқда, форточка очиқ. Қолган хоналар совуқ. Бу қишда содир бўлмоқда. Бу миқдордаги газдан унумли фойдаланилганида бутун хонадонни иситиш мумкин бўларди. Ўша вақтда газ ва электр энергияси жуда арзон эди.
Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎47👍4
Улуғбек Жўраев Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Жўраев Улуғбек Шухратжон ўғли Андижон вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Бунгача у ҳокимликда котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍7👎5
2026 йилдан бошлаб ЯТТлар учун фаолият турлари рўйхати қисқартирилади
2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 104 тадан 72 тага қисқартирилади. Сартарошлик, репетиторлик, фото-видеочилик, копирайтерлик ва бошқалар рўйхатдан чиқариб ташланади. Аммо учта янги иш, жумладан, маркетплейсларда савдо қилиш киритилади.
Шавкат Мирзиёев 19 март куни кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари, ишлар ва хизматларнинг янги рўйхати тасдиқланди. Мазкур рўйхатга ҳозирда 104 та банд киритилган бўлса, 2026 йил 1 январдан бошлаб у 72 тага қисқаради.
Сартарошлик, репетиторлик, фото-видеога олиш, копирайтерлик, косметология, риелторлик хизматларини кўрсатиш ва бошқалар рўйхатдан чиқариб ташланади.
Янги рўйхатга электрон савдо майдончаларида (маркетплейсларда) товар ва хизматларнинг чакана савдоси, шунингдек, номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда паррандачилик ҳам киритилган.

👍47
Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.
Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 балли мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.
Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.
Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 балли мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.
Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.
Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1