EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пискентдаги қамоқхонада маҳбус қийноққа солинди

Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 50-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилган. Бу ҳақда у Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган.

Омбудсман ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, маҳкум Т.И. Пискент тумани марказий шифохонасига жойлаштирилгани ҳамда шифокорлар хулосасига кўра, унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари аниқланган.

“Ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда, маҳкум Т.И. интизомий бўлинмага 2025 йил 27 февраль куни жойлаштирилган ва унга 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган ҳамда колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган”,

дейилади хабарда.

Билдирилишича, маҳкум олти кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган. Шу сабабли, Омбудсман томонидан қонун талаблари бузилишига йўл қўйган ходимларга чора кўрилишини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига назорат хати киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24
Бош прокуратура Пискентдаги қамоқхонада маҳбус қийноққа солингани юзасидан расмий изоҳ берди

Бир муддат олдин Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 50-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди. Унда маълум қилинишича, прокуратура томонидан маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солингани ҳолати ўрганилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган. Маҳкум соғлиғидан шикояти йўқлиги сабабли суд-тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортган.

Шунингдек, колония ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.


https://effect.uz/uz/6299

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎17👍3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Прокурор ғўддайиб, суддан чиқиб кетди: Суд залида янгилик!

Кеча, 26 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида фуқаро Даврон Зияев иши доирасида суд жараёни бўлиши керак эди. Аммо, суд мажлиси прокурорнинг суд залини судьяларнинг рухсатисиз тарк этгани сабаб бошқа кунга қолдирилди. Ушбу ҳолат жамоатчиликда кескин эътирозларни келтириб чиқармоқда.

Прокурорнинг нега бундай ноодатий қарори ҳатто судьяларга ҳам маълум эмас. Хўш, бундай воқеалар қачонгача давом этиши мумкин?

Эслатиб ўтамиз, яқинда Наманган вилоят судида ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат кузатилиб, судда иштирок этаётган прокурор махсус кийимда бўлмагани сабабли суд ОАВ хусусан EFFECT.UZ интернет-нашри ходимларининг суд жараёнини тасвирга олиш бўйича киритган илтимосномасини рад этган эди.

Ваҳоланки, судда даъвогар тараф ҳам бўлмаган. Прокурорларнинг фаолиятидаги камчиликлар тез-тез кузатилаётган бўлсада аммо на Бош прокуратура на бошқа тегишли идоралар бу ҳолатга панжа ортидан қарашмоқда. Ақалли, жамоатчиликка икки қатор расмий муносабат ҳам билдиришмаган.

Ахир Ўзбекистонда қонун-қоида прокурорга ҳам фуқарога ҳам бир хил ишлаши керак эмас-ми?

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51👎4
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони тобора ошмоқда

Жанубий Кореяда 21 мартда бошланган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 нафарга етди. Ҳукумат бу ёнғинларни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳалокатлардан бири сифатида баҳолади, деб ёзди Associated Press.

Корея фавқулодда вазиятларга чора кўриш маркази маълумот беришича, ёнғинлар оқибатида 1300 йиллик Gounsa будда ибодатхонаси ва 200 дан зиёд бинолар куйиб кулга айланган, 17,5 минг гектар ерга зиён етган. Хавфли ҳудудлардан 27 минг киши олиб чиқилган, 19 киши жароҳатланган.

Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су баёнотига кўра, жума кунидан буён тинмаётган ёнғин шу пайтгача кузатилган барча офатлардан кўра кўпроқ талафот етказди. У бор кучларни жамлаб, ҳафта якунига қадар ёнғинни жиловлаш шартлигини таъкидлади.

Кучли шамол учқунни тарқатиб, ўт ўчирувчиларга қийинчиликлар туғдирмоқда. Ёнғинларга одамлар сабабчи бўлгани тахмин қилиняпти: улар ерларни тозалаш учун хас-хашакларга ўт қўйган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
The Atlantic АҚШ расмийларининг Signal мессенжеридаги чатидан олинган янги скриншотларни эълон қилди

Эълон қилинган суратларга кўра, 15 март куни эрталаб, АҚШ ҳарбий самолётлари ҳавога кўтарилишидан 31 дақиқа олдин Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет чатга хабар юборган. Унда аниқ қайси вақтда ва қандай ҳужумлар амалга оширилиши, хусусан, F-18 қирувчилари, дронлар ва Tomahawk ракеталари зарбалари батафсил баён қилинган.

"Одатда, биз ҳарбий операциялар ҳақидаги маълумотларни, агар улар америкалик ҳарбийларнинг ҳаётига таҳдид туғдирса, ошкор қилмаймиз. Бироқ Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп бу чатдаги маълумотлар махфий эмаслигини билдирганидан сўнг, расмийлардан бу хабарларни эълон қилишга қарши эканликларини аниқлаштиришга қарор қилдик", – дея бунга изоҳ берди The Atlantic журналистлари.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт чатда махфий маълумот бўлмаганини тасдиқлади, лекин бу, расмийларнинг ушбу суҳбатни ошкор қилишни маъқуллашини англатмаслигини таъкидлади. Ливиттнинг сўзларига кўра, чатда "нозик маълумотлар" муҳокама қилинган, шунинг учун Оқ уй унинг эълон қилинишига қарши.

Шунга қарамай, The Atlantic мақола сарлавҳасида ушбу хабарларни "ҳужум режалари" деб атади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Манчестер Сити» расмий инстаграм саҳифасига клуб мухлисининг кубик рубиклардан Абдуқодир Ҳусановнинг суратини чизганини жойлади

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍54
Рамазон ҳайитида метронинг ишлаш тартиби эълон қилинди

30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Рамазон Ҳайити байрами куни Тошкент метросида поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Айтилишича, 30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ҳукумат қарорида белгиланган муддатда ишга тушганини маълум қилди. Хизмат ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради.

Маълумот ўрнида, параллел равишда 101, 102, 103, 104 каби қисқа рақамлар ҳам ишлашда давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир марталик моддий ёрдам бекор қилинади, унинг ўрнига доимий нафақа тўланади

Ҳозирда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали бериладиган бир марталик моддий ёрдам 2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга бериладиган доимий нафақалар билан алмаштирилади. Бу ўзгариш оилаларга бир марталик эмас, балки мунтазам ёрдам олиш имкониятини яратади.

Даволаниш ва жарроҳлик харажатлари давлат томонидан қопланади
2025 йил 1 майдан бошлаб, кам таъминланган оилалар учун тиббий хизматлар харажатлари “Ижтимоий дафтарлар” жамғармасидан эмас, балки Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет” Наманган вилоятидаги Бордимкўл маҳалласи кетма-кет ғолиб!

Тўрақўрғон туманидаги Бордимкўл маҳалласи аҳолиси “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида кетма-кет ғолиб бўлмоқда.

2024 йилда 1,36 млрд сўм ютуқ олиниб, 3 400 метр йўл асфальтланди.
2025 йилда эса 1,45 млрд сўм маблағ ажратилиб, усти ёпиқ спорт майдончалари қуриладиган бўлди.

Тез орада маҳалла замонавий спорт иншоотларига эга бўлади!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Дори-дармон ва хусусий клиникаларда тиббий хизматлар нархи кескин кўтарилади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади.

Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 2 ёшли қизчани дўппослаб, уйдан пул ўғирлаб келган тожикистонлик энага 5 йилга қамалди

Аёл 2022 йилдан то 2024 йил октябрь ойига қадар энагалик қилиш давомида хонадон эгаси уйга савдо пулларини олиб келган вақтида, унинг чалғиганидан фойдаланиб, 1-2 млн сўмдан умумий ҳисобда 118 млн сўм нақд пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Қолаверса, энага 2022 йилда туғилган қизни дўппослаб, танасининг турли қисмларига уриб, тан жароҳати етказиб келган.
Ҳодиса пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. 1981 йилда туғилган энага аёл уй эгасининг кўп миқдордаги пул маблағларини ўғирлаб, шунингдек, уч ёшли қизчасини урган ва унга турли хил тан жароҳатлари етказган.

Уйда пуллар йўқолиб қолаётганидан ва фарзандининг танасида жароҳат излари пайдо бўлаётганидан шубҳаланган хонадон эгаси уйига яширинча камера кузатувини ўрнатган. Шундан сўнг, энаганинг барча қилмишлари ошкор бўлган.

Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада аёвсиз калтакланган болалар

Тошкент вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида болалар калтакланаётгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича шкаф ортига болаларни ўтқазиб камерадан яширингaн ҳолда уларни калтаклашган.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк коррупцияга қарши курашишда амалий чора-тадбирлар кўрмоқда

26 март куни Асакабанк бош офисида Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Комплаенс назорати департаменти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Асакабанкнинг барча банк хизматлари марказлари ходимлари ва маҳаллаларга бириктирилган "Маҳалла банкирлари" иштирок этиб, коррупциянинг олдини олиш, ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият ҳамда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш масалалари бўйича атрофлича маълумотлар ва тавсиялар олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Тошкентда 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг барча туманларида баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик доирасида ичимлик суви босими пасаяди ёки таъминот вақтинча тўхтатилади.

Режали профилактика-таъмирлаш ишлари давомида айрим ҳудудларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудлар ва муддатлар билан танишиш учун батафсил рўйхат.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎2
Янгийўлдаги болалар боғчаси томига кран ўқи қулаб тушди
 
2025 йилнинг 25 март куни соат 19:10 ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги 5-сонли ДМТТ томига ёмғир сабабли қўшни ҳудуддаги қурилиш ташкилотига тегишли кран ўқи қулаб тушди.

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса жойига зудлик билан тегишли орган вакиллари етиб келган. Боғчанинг том қисмини зарарлаган кран ўқи олиб ташланган.

«Айни дамда қурилиш ташкилоти томонидан муассаса том қисмидаги зарар етган жойларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва 3 кун ичида тўлиқ таъмирдан чиқарилади», – дейилади хабарда.

Бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда. ММТ муассасаси вақтинчалик ёпилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда алиментдан қарзи бор ота шифер ортида яширинган ҳолда топилди

Андижон вилоятида яшовчи фуқаро Б. Д. икки болани боқиш учун алимент тўлаши керак эди. У такрорий огоҳлантиришларга қарамай, тўловдан қочди. Умуман олганда, эркак 26 миллион сўм қарздор. 

Натижада, у қурилиши тугалланмаган қурилиш майдонидаги уйининг ҳовлисида қурилиш шиферининг орқасида топилган ва 15 кунга ҳибсга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1