EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ноҳақ ўлимга ҳукм қилиниб, 47 йил умрини жазони кутиб қамоқда ўтказган япониялик Ивао Ҳакамадага 217 млн иена (1,44 млн доллар) товон тўланади

Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Ҳакамада 1966 йилда Сидзуока префектурасида тўрт кишидан иборат оилани ўлдирганликда айбланган. У ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо 2024 йил октябрда ўтказилган қайта суд жараёнида округ суди Ҳакамадани оқлаган. Судга кўра, тергов органлари иш бўйича далилларни сохталаштирган.

Ҳакамада ҳимояси у 47 йил етти ой давомида ноҳақ қамоқда сақланганини таъкидлаб, 2025 йил январ ойида судга даъво киритган ва товон пули талаб қилган. Аризада келтирилишича, Ҳакамада ҳозирга қадар ҳибсда ўтказган йилларининг асоратларидан азият чекмоқда.

Суд товон тўлаш талабини қаноатлантириб, Ҳакамада 47 йиллик қамоқ муддатининг 33 йилини ўлим жазоси ижро этилишини кутиш билан ўтказгани, бу эса унга жисмоний ва руҳий азоб берганини қайд этган.

Ҳакамада учун суд томонидан белгиланган товон пули Япония тарихида бу каби ҳолат учун тўланадиган рекорд маблағ ҳисобланади.

Ҳакамадани ҳимоя қилган юристлар гуруҳининг маълум қилишича, улар, шунингдек, Сидзуока префектураси ва миллий ҳукуматга қарши ҳам даъво киритмоқчи. Адвокатларга кўра, расмийлар 200 миллион иена билан ҳам оқлаб бўлмайдиган жиноятни содир этган.

"Ўз хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада ўтган йили суд томонидан оқланганди. Ивао Ҳакамада ҳозир 89 ёшда, қотиллик юз берган 1964 йилда у 28 ёшда бўлган",

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак пиёдалар йўлагидан ноодатий услубда ўтди

Тошкент шаҳар, «Халқлар дўстлиги» чорраҳасида катта ёшли эркак ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини эслатишнинг ноодатий усулини танлади. У пиёдалар йўлакчасидан, қўлида ўйинчоқ тўппонча билан ўтиб, уни ҳайдовчиларга қаратди.


Кўринишидан, у ҳайдовчиларнинг пиёдаларни эътиборсиз қолдиришидан чарчаган ва шу йўл билан пиёдалар ўз ҳуқуқларини билишини кўрсатмоқчи бўлган.

Пиёда юрувчиларда бундан ортиқ чора қолмади, сабаби баъзи қўштирноқ ичидаги ўпкаси йўқ ҳайдовчилар қоидаларга амал қилмай, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл, эркак, ҳатто болаларни кўрдим демасдан босиб ўтиб кетмоқда.

Сўнгги пайтларда, пиёдалар билан боғлиқ аянчли йўл транспорт ҳодисалари гувоҳи бўляпмиз. 2024 йилда 720 та пиёдалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлган. Ҳурматли ҳайдовчилар, шу ҳодисаларда сизнинг ҳам яқинларингиз бўлиши мумкин.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда тадбиркорлар билан учрашув

Куни кеча Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди.

Барча мурожаатчилар тингланди ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Тадбиркорларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган раҳбарларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда барча бекатлардаги дўконлар бузиб ташланади

Жорий йилнинг ёз фаслидан бошлаб пойтахтдаги 2500 та бекатнинг барчаси ягона намуна асосида алмаштирилиши режалаштирилган.

Янги бекатларда шаффоф ёпинди, реклама панеллари, камера кузатувлари ва ҳатто смартфонларни қувватлаш учун қурилмалар бўлади.
Энди бекатларда лаваш сотиб ололмайсиз, лекин телефонингиз қуввати тугашидан хавотир олмаcангиз ҳам бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пост патруль ҳодими одамларга мусиқий кайфият улашмоқда

Ижтимоий тармоқларда савдо марказларининг бирида Пост патруль хизмати ходими пианинода куй чалиб, атрофдагиларга мусиқий кайфият улашаётгани акс этган видео тарқалди.

Олдинлари бундай кадрларни чет эл видеоларида кўрардик.
Ушбу эркак иш формасида бўлишига қарамасдан, ажойиб куй чалиб ҳаммани ҳайрон қолдирди. Пост патруль ҳодимлари нафақат ўз ишларини қилибгина қолмай, балки бундай мусиқий танаффусга ҳам вақт топишади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Million” жамоаси концерти олдидан муҳим баёнотлар

25 март куни “Million” жамоасининг 1-10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган концертига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Кўплаб ОАВ вакиллари ушбу матбуот анжуманида фаол қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.

Шу билан бирга
EFFECT.UZ муҳбирлари ҳам ўз саволларига жавоб олишди. Матбуот анжуманида Даврон Кабулов, Мўмин ва Шаҳло Алижонова каби жамоа аъзолари иштирок этиб, барча саволларга жавоб беришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎5
Францияда иккита ҳарбий самолёт тўқнашди

Сен-Дизье шаҳри осмонида Patrouille de France пилотаж гуруҳига тегишли икки самолёт тўқнашди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ҳодиса машғулот парвози вақтида содир бўлган. Ҳар икки учувчи ўз вақтида катапулта қилишга улгурган.

Тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири корхона ҳудудига қулаган ва кучли ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда фавқулодда хизматлар воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Жумладан, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.

Ушлаш объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринга лойиқ топилди

АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида "ТМS Annual meeting-2025" жаҳон конференцияси ташкил этилди. Унда аэрокосмик, машинасозлик ва илғор материаллар бўйича дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари, корхоналар ва таълим даргоҳларидан 4000 нафардан ортиқ олимлар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон жамоаси ҳам "Юқори энтропияли қотишмаларнинг микроструктураси ва механик хоссаларига турли иссиқликдаги тоблаш (аннеалинг) давомийликларининг таъсири чуқур таҳлили" мавзусида илмий иш билан иштирок этди.

Тадқиқот замонавий материалшунослик йўналишидаги долзарб муаммоларга ечим таклиф қилгани учун халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, ушбу тадбирда ўз илмий кашфиёти билан иштирок этган техника фанлари доктори, профессор Элёржон Жумаев, дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари жумладан, "Hyundai Моtors", "Samsung", "NASA" ва "Оаk Ridge" миллий лабораториялари лойиҳаларида фаолият юритган ёш ўзбек олимидир. У 350 дан ортиқ янги турдаги материалларни кашф қилган, 7 тадан ортиқ халқаро патент ва 16 дан зиёд дунёнинг етакчи журналларида илмий мақолалари чоп этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 кишига етди

Расмий маълумотларга кўра, Чонсонда яна бир киши бедарак йўқолган.

10 киши, улардан икки нафари оғир тан жароҳати олган. 23 минг киши эвакуация қилинди.

Мамлакат раҳбарияти ёнғинларнинг янада кенгайишига йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди.
«Биз ўрмон ёнғинларининг зарари илгари ҳеч қачон кўрилмаган даражага етишидан қўрққанимиз учун, шу ҳафтанинг қолган қисмида барча ресурсларимизни ўрмон ёнғинларига қарши курашишга қаратишимиз керак», – деди мамлакат президенти вазифасини бажараётган Хан Док Су.


Маълумот учун, ўрмон ёнғинлари ҳозирга қадар 17 минг гектар ўрмон ва 209 та уй-жой ва фабрикаларни вайрон қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман Рамазон ҳайитининг аниқ кунини эълон қилмади. Бу ой чиқишига қараб, уламолар томонидан белгиланади. Дастлабки тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилаётган эди.

Бироқ қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бу йилги Рамазон ойи 29 кун давом этиши ва Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланиши эълон қилинди.

Агар Рамазон ҳайити бизда ҳам 30 март, якшанба кунига тўғри келиши эълон қилинса, унда Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига, яъни 31 март, душанбага кўчирилади.

У ҳолда байрам муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
31 март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.

Рамазон Ҳайити муносабати билан яна қўшимча дам олиш куни бериладими ёки йўқми (масалан, олти кунликлар учун шанбани дам олиш куни дея эълон қилиш), бу ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Эндиликда мурожаат қилиш янада осонлашди – Фермер минбари телеграм гуруҳи

Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва ЎзЛиДеП ҳамкорликда фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ишончли ҳимоя қилиш, муаммо ва таклифларини тезкор ҳал этиш мақсадида “Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акциясини ўтказмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Контрактни тўлиқ тўламаган талаба якуний ёки оралиқ имтиҳонларига киритилмаслиги керакми?

Контрактни тўламаган талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик қонуний асосга эга эмас. Агар талаба умуман контракт тўламаса, уни талабалар сафидан четлатиш мумкин, холос.

Контракт тўлаш муддатлари:

Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)
иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;
Контрактнинг 75 фоизи – 1 мартгача;
Контрактнинг 100 фоизи – 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.
Хорижий фуқаролар: ОТМ белгилаган муддатлар бўйича.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда “яма”да чўмилган блогер 10 суткага қамалди

Ургут туманида йўл носозликларини ноодатий тарзда танқид қилган блогерга суд МЖТК 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Бироқ, унинг ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам жамоат тартибини бузиш ёки осойишталикка таҳдид солгани савол туғдиради. Чунки модда диспозициясида уятли сўзлар, ҳақорат ёки шилқимлик белгиланган.

Суд жарима жазосини ҳам қўллаш имконига эга эди. Шу боис блогернинг қамоққа олиниши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎23👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жиноятчи бошқа давлат фуқаросими?" - Навоий ҳокими масъулларни кескин танқид қилди

Навоий вилояти Нормат Турсунов жиноят қилиб жазо олган фуқаролар ишсизликдан қийналаётганига эътибор берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март, якшанба кунига тўғри келади. Бу ҳақдаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотини қабул қилиш ва байрамни кенг нишонлаш ҳақида президент қарори қабул қилинди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март — душанба кунига кўчирилиши;

бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмаслиги маълумот учун қабул қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллион ҳазиллари жамият ҳаётини яхши тарафга ўзгартирдими?

Кеча, 25 март куни “Миллион” жамоасининг 1 апрелдан 10 апрелгача “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастури олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Ушбу матбуот анжуманида жамоа раҳбари Даврон Кабулов аввалги концертдан қониқмаганлигини ва яқинда бўлиб ўтадиган концерт ҳақидаги янгиликларни ОАВ вакилларига очиқлади.

Шунингдек, мазкур анжуманда
Effect.uz мухбирлари “Миллион” жамоасининг аъзоларига ўзларини қизиқтирган саволларини йўллашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайхунободда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva аукционда 100 млн сўмга сотилиб, пули давлат ҳисобига ўтказилди

Сирдарёда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva давлат даромадига ўтказилди. Маълум қилинишича, суд ҳукми билан машина давлат фойдасига мусодара қилинган. Бунинг ижроси эса МИБга юклатилган эди. Бюронинг Сайхунобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур автомашина баҳоланган ва аукцион савдосига чиқарилган.

2025 йилнинг 3 март куни ўтказилган аукцион савдосида ушбу машина 100 млн 567 минг сўмга сотилган. Сотувдан тушган маблағ давлат даромадига ўтказилиши таъминланган.

2024 йилнинг 29 май куни Сайхунобод туманида маст эркак Captiva’ни стадионга бошқариб тушиб, атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда машинани одамлар устига ҳайдаб борган эди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи тегишли тартибда қамоққа олинган ҳамда машина жарима майдончасига жойлаштирилганди.

Кейинчалик суд ҳукми билан ҳайдовчига 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Captiva машинаси эса жиноят қуроли деб топилган ва давлат фойдасига мусодара қилинганди.

Судда даъвогарлар ундан шикояти йўқлигини билдирган. Бироқ эркакнинг машинаси олд қисми билан икки нафар шахсни туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 300 млрддан зиёд!

Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Маданий мерос агентлиги томонидан «Халқаро маданий ёдгорликлар ва тарихий масканларни асраш борасида амалга оширилган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган саъйи ҳаракатлар юзасидан маълумот берилди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2