EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Илгари ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50% (577 500 сўм) миқдорида мукофот олишган.

Янги тартибга кўра, ПФ-51-сонли фармон асосида бу миқдор 75% га оширилди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб, мукофот миқдори 866 250 сўм этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инспекция ходимлари томонидан янги мактабгача таълим муассасаси қурилиши тўхтатилди. Сифатсиз ишлар эса жойида буздирилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан пойтахтнинг Бектемир туманида ўтказилган рейд тадбирлари тафсилотлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ёзилган ифторлик дастурхони атрофида 4000 дан зиёд навоийликлар иштирок этди

Кеча, 25 март куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги анъанавий ифторлик тадбири доирасида Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди.


Навоий шаҳридаги "Тинчлик" тантаналар масканида бўлиб ўтган ифторликда вилоят раҳбари Нормат Турсунов, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд навоийликлар иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

“Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги асосий йўналишлар белгиланди, хусусан:

🔹мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини 2030 йилгача 50 фоизга қисқартириш;

🔹янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага циркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш.

2026 йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан ташкил этилади.

Шунингдек, Чиқиндиларни бошқариш
ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
тизимида чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари 30 йил муддатга ташкил этилади.

Бундан ташқари, Наманган ва Тошкент вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизaция қилиш (ёқиш) бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган 19,87 гектар ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ноҳақ ўлимга ҳукм қилиниб, 47 йил умрини жазони кутиб қамоқда ўтказган япониялик Ивао Ҳакамадага 217 млн иена (1,44 млн доллар) товон тўланади

Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Ҳакамада 1966 йилда Сидзуока префектурасида тўрт кишидан иборат оилани ўлдирганликда айбланган. У ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо 2024 йил октябрда ўтказилган қайта суд жараёнида округ суди Ҳакамадани оқлаган. Судга кўра, тергов органлари иш бўйича далилларни сохталаштирган.

Ҳакамада ҳимояси у 47 йил етти ой давомида ноҳақ қамоқда сақланганини таъкидлаб, 2025 йил январ ойида судга даъво киритган ва товон пули талаб қилган. Аризада келтирилишича, Ҳакамада ҳозирга қадар ҳибсда ўтказган йилларининг асоратларидан азият чекмоқда.

Суд товон тўлаш талабини қаноатлантириб, Ҳакамада 47 йиллик қамоқ муддатининг 33 йилини ўлим жазоси ижро этилишини кутиш билан ўтказгани, бу эса унга жисмоний ва руҳий азоб берганини қайд этган.

Ҳакамада учун суд томонидан белгиланган товон пули Япония тарихида бу каби ҳолат учун тўланадиган рекорд маблағ ҳисобланади.

Ҳакамадани ҳимоя қилган юристлар гуруҳининг маълум қилишича, улар, шунингдек, Сидзуока префектураси ва миллий ҳукуматга қарши ҳам даъво киритмоқчи. Адвокатларга кўра, расмийлар 200 миллион иена билан ҳам оқлаб бўлмайдиган жиноятни содир этган.

"Ўз хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада ўтган йили суд томонидан оқланганди. Ивао Ҳакамада ҳозир 89 ёшда, қотиллик юз берган 1964 йилда у 28 ёшда бўлган",

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак пиёдалар йўлагидан ноодатий услубда ўтди

Тошкент шаҳар, «Халқлар дўстлиги» чорраҳасида катта ёшли эркак ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини эслатишнинг ноодатий усулини танлади. У пиёдалар йўлакчасидан, қўлида ўйинчоқ тўппонча билан ўтиб, уни ҳайдовчиларга қаратди.


Кўринишидан, у ҳайдовчиларнинг пиёдаларни эътиборсиз қолдиришидан чарчаган ва шу йўл билан пиёдалар ўз ҳуқуқларини билишини кўрсатмоқчи бўлган.

Пиёда юрувчиларда бундан ортиқ чора қолмади, сабаби баъзи қўштирноқ ичидаги ўпкаси йўқ ҳайдовчилар қоидаларга амал қилмай, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл, эркак, ҳатто болаларни кўрдим демасдан босиб ўтиб кетмоқда.

Сўнгги пайтларда, пиёдалар билан боғлиқ аянчли йўл транспорт ҳодисалари гувоҳи бўляпмиз. 2024 йилда 720 та пиёдалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлган. Ҳурматли ҳайдовчилар, шу ҳодисаларда сизнинг ҳам яқинларингиз бўлиши мумкин.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда тадбиркорлар билан учрашув

Куни кеча Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди.

Барча мурожаатчилар тингланди ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Тадбиркорларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган раҳбарларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда барча бекатлардаги дўконлар бузиб ташланади

Жорий йилнинг ёз фаслидан бошлаб пойтахтдаги 2500 та бекатнинг барчаси ягона намуна асосида алмаштирилиши режалаштирилган.

Янги бекатларда шаффоф ёпинди, реклама панеллари, камера кузатувлари ва ҳатто смартфонларни қувватлаш учун қурилмалар бўлади.
Энди бекатларда лаваш сотиб ололмайсиз, лекин телефонингиз қуввати тугашидан хавотир олмаcангиз ҳам бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пост патруль ҳодими одамларга мусиқий кайфият улашмоқда

Ижтимоий тармоқларда савдо марказларининг бирида Пост патруль хизмати ходими пианинода куй чалиб, атрофдагиларга мусиқий кайфият улашаётгани акс этган видео тарқалди.

Олдинлари бундай кадрларни чет эл видеоларида кўрардик.
Ушбу эркак иш формасида бўлишига қарамасдан, ажойиб куй чалиб ҳаммани ҳайрон қолдирди. Пост патруль ҳодимлари нафақат ўз ишларини қилибгина қолмай, балки бундай мусиқий танаффусга ҳам вақт топишади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Million” жамоаси концерти олдидан муҳим баёнотлар

25 март куни “Million” жамоасининг 1-10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган концертига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Кўплаб ОАВ вакиллари ушбу матбуот анжуманида фаол қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.

Шу билан бирга
EFFECT.UZ муҳбирлари ҳам ўз саволларига жавоб олишди. Матбуот анжуманида Даврон Кабулов, Мўмин ва Шаҳло Алижонова каби жамоа аъзолари иштирок этиб, барча саволларга жавоб беришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎5
Францияда иккита ҳарбий самолёт тўқнашди

Сен-Дизье шаҳри осмонида Patrouille de France пилотаж гуруҳига тегишли икки самолёт тўқнашди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ҳодиса машғулот парвози вақтида содир бўлган. Ҳар икки учувчи ўз вақтида катапулта қилишга улгурган.

Тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири корхона ҳудудига қулаган ва кучли ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда фавқулодда хизматлар воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Жумладан, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.

Ушлаш объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринга лойиқ топилди

АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида "ТМS Annual meeting-2025" жаҳон конференцияси ташкил этилди. Унда аэрокосмик, машинасозлик ва илғор материаллар бўйича дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари, корхоналар ва таълим даргоҳларидан 4000 нафардан ортиқ олимлар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон жамоаси ҳам "Юқори энтропияли қотишмаларнинг микроструктураси ва механик хоссаларига турли иссиқликдаги тоблаш (аннеалинг) давомийликларининг таъсири чуқур таҳлили" мавзусида илмий иш билан иштирок этди.

Тадқиқот замонавий материалшунослик йўналишидаги долзарб муаммоларга ечим таклиф қилгани учун халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, ушбу тадбирда ўз илмий кашфиёти билан иштирок этган техника фанлари доктори, профессор Элёржон Жумаев, дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари жумладан, "Hyundai Моtors", "Samsung", "NASA" ва "Оаk Ridge" миллий лабораториялари лойиҳаларида фаолият юритган ёш ўзбек олимидир. У 350 дан ортиқ янги турдаги материалларни кашф қилган, 7 тадан ортиқ халқаро патент ва 16 дан зиёд дунёнинг етакчи журналларида илмий мақолалари чоп этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 кишига етди

Расмий маълумотларга кўра, Чонсонда яна бир киши бедарак йўқолган.

10 киши, улардан икки нафари оғир тан жароҳати олган. 23 минг киши эвакуация қилинди.

Мамлакат раҳбарияти ёнғинларнинг янада кенгайишига йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди.
«Биз ўрмон ёнғинларининг зарари илгари ҳеч қачон кўрилмаган даражага етишидан қўрққанимиз учун, шу ҳафтанинг қолган қисмида барча ресурсларимизни ўрмон ёнғинларига қарши курашишга қаратишимиз керак», – деди мамлакат президенти вазифасини бажараётган Хан Док Су.


Маълумот учун, ўрмон ёнғинлари ҳозирга қадар 17 минг гектар ўрмон ва 209 та уй-жой ва фабрикаларни вайрон қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман Рамазон ҳайитининг аниқ кунини эълон қилмади. Бу ой чиқишига қараб, уламолар томонидан белгиланади. Дастлабки тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилаётган эди.

Бироқ қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бу йилги Рамазон ойи 29 кун давом этиши ва Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланиши эълон қилинди.

Агар Рамазон ҳайити бизда ҳам 30 март, якшанба кунига тўғри келиши эълон қилинса, унда Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига, яъни 31 март, душанбага кўчирилади.

У ҳолда байрам муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
31 март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.

Рамазон Ҳайити муносабати билан яна қўшимча дам олиш куни бериладими ёки йўқми (масалан, олти кунликлар учун шанбани дам олиш куни дея эълон қилиш), бу ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Эндиликда мурожаат қилиш янада осонлашди – Фермер минбари телеграм гуруҳи

Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва ЎзЛиДеП ҳамкорликда фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ишончли ҳимоя қилиш, муаммо ва таклифларини тезкор ҳал этиш мақсадида “Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акциясини ўтказмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Контрактни тўлиқ тўламаган талаба якуний ёки оралиқ имтиҳонларига киритилмаслиги керакми?

Контрактни тўламаган талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик қонуний асосга эга эмас. Агар талаба умуман контракт тўламаса, уни талабалар сафидан четлатиш мумкин, холос.

Контракт тўлаш муддатлари:

Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)
иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;
Контрактнинг 75 фоизи – 1 мартгача;
Контрактнинг 100 фоизи – 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.
Хорижий фуқаролар: ОТМ белгилаган муддатлар бўйича.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда “яма”да чўмилган блогер 10 суткага қамалди

Ургут туманида йўл носозликларини ноодатий тарзда танқид қилган блогерга суд МЖТК 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Бироқ, унинг ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам жамоат тартибини бузиш ёки осойишталикка таҳдид солгани савол туғдиради. Чунки модда диспозициясида уятли сўзлар, ҳақорат ёки шилқимлик белгиланган.

Суд жарима жазосини ҳам қўллаш имконига эга эди. Шу боис блогернинг қамоққа олиниши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎23👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жиноятчи бошқа давлат фуқаросими?" - Навоий ҳокими масъулларни кескин танқид қилди

Навоий вилояти Нормат Турсунов жиноят қилиб жазо олган фуқаролар ишсизликдан қийналаётганига эътибор берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8