Atlantic нашри муҳарририни тасодифан АҚШ ҳукумати махфий чатига қўшиб қўйишди
Американинг The Atlantic нашри бош муҳаррири хатолик туфайли Трамп маъмуриятининг махфий чатига қўшилиб қолди, у ерда ҳарбий режалар муҳокама қилинган.
Жорий йил 11 март куни Джеффри Голдберг АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Вальцдан шифрланган хабар алмашиш хизматига уланиш сўровини олган. Чатда 18 киши бор эди, жумладан, давлат котиби Марко Рубио, Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва вице-президент Жей Ди Вэнс, дея иддао қилмоқда журналист. Унда Ямандаги ҳусийларга қарши ҳужум муҳокама қилинган.
Аввалига Голдберг бу суҳбатнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган. Бироқ кейин бомба ҳужуми бошланган.
– деб ёзади журналист.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

"Биринчи бомбалар портлашидан икки соат олдин ҳужум содир бўлишини билганман. Сабаби – Пит Хегсет чатга ҳарбий режани юборган, у ерда қурол пакетлари, нишонлар ва муддатлар ҳақида аниқ маълумот берилган эди. Мен бунга қадар махфийликнинг бу қадар қўпол бузилишига гувоҳ бўлмаганман",
– деб ёзади журналист.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mercedes-Benz заводларида Аpollo роботлари ишлай бошлади
Меrcedes ходимлари роботлар автоном ишлай олиши учун вазифаларни телеметрия ва АР орқали ўргатишмоқда. Агар Аpollo батареяси заряди тугаса, у ўзини заряд қилиш учун кетади.
Роботларнинг иш бошлаши Mercedes-Benz компаниясида ходимларни оммавий ишдан бўшатиш даврига тўғри келди. БМW, Тesla
ва Зеэкр ҳам ўз заводларида ходимларни роботларга алмаштиришмоқда.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

👍6👎1
Қозоғистонлик ҳайдовчи судда ChatGPT ёрдамида ютиб чиқди
Ўтган йилнинг декабр ойида Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 5,8 минг тенге (тахминан 149 минг сўм) жаримага тортилган — у чорраҳада олдида турган юк машинасини айланиб ўтиш учун жамоат транспорти йўлагига чиқиб кетган. Бироқ ҳайдовчи жарима ўзига ноқонуний равишда белгиланганига амин бўлиб, дастлаб ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, сўнг рад жавоби туфайли судгача чиққан.
ChatGPT даъвогарга аризани тузишда ёрдам берди. «Сапа» хабарига кўра, нейротармоқ эркакка судянинг саволларига реал вақт режимида жавоб бериш жараёнида ҳам ёрдам берган ва бор-йўғи 10 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг жарима бекор қилинган.
«Пул учун судга бормадим. Бу принципиаллик масаласи эди. Ходимлар кейинги сафар ўз ишига жиддий ёндашишларини истардим. Судда ходимлар ўзини қўпол ва нопрофессионал тутди. Бу фуқаролик бурчи эди», — дея ишонч билдиради Кенжебек.
Энди у полиция департаментига мурожаат қилиб, маънавий зарар учун товон ундиришни режалаштирмоқда.

👍27
Қозоғистон ҳудудига дрон қулаб тушди
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Жонибек туманида дрон қолдиқлари топилди. Бу ҳудудда сўнгги вақтлар ичида топилган учинчи дрон бўлди. Бу ҳақда Orda.kz хабар берди.
Ҳудудда яна бир номаълум дрон қулагани ҳақидаги дастлабки маълумот 24 март куни кечқурун пайдо бўлган. 25 март куни эрталаб Ғарбий Қозоғистон полицияси дрон аниқлангани сабабли текширув ўтказаётганини тасдиқлаган.
Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти ваколатли хизматлар билан биргаликда Жонибек туманида учувчисиз учиш аппарати бўлакларига ўхшаш буюмлар аниқлангани ҳолати бўйича текширув тадбирларини ўтказмоқда. Объект аҳоли пунктларидан узоқда, чекка ҳудудда топилган, дейди полиция.
Ҳалокатга учраган дрон кимга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳозирча номаълум. Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Ғарбий Қозоғистоннинг Жонибек тумани Россиянинг Волгоград ва Саратов вилоятлари билан чегарадош. Яқинда Саратов вилоятига Украина дронлари ҳужум қилиб, Энгелс шаҳридаги аэродромга кучли зарба берган эди.

😢3👍2👎1🔥1
Полшада уруш эҳтимолига «тревога рюкзаклари» сотилмоқда
Хабарга кўра, Полшада уруш ва бошқа фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун «тревога рюкзаклари»ни сотиш бошланганлиги маълум бўлди.
👉https://effect.uz/6297
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Хабарга кўра, Полшада уруш ва бошқа фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун «тревога рюкзаклари»ни сотиш бошланганлиги маълум бўлди.
👉https://effect.uz/6297
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Озодлик радиоси» USAGM'ни судга берди «Озодлик радиоси» 18 март куни эълон қилган баёнотга кўра, «Озод Европа/Озодлик радиоси» Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва USAGM расмийлари Кери Лейк ва Виктор Моралес (Доналд Трамп маъмурияти…
“Озодлик радиоси” Конгресс томонидан ажратилган давлат грантининг бир қисмини олади
АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) “Озодлик радиоси”га 7,46 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Маблағлар 26 мартгача ўтказилиши керак. Бу сумма “Озодлик радиоси”нинг 1-14 март кунларидаги фаолиятини қоплайди.
Грантнинг бир қисмини ажратиш тўғрисидаги қарор медиакорпорациянинг USAGM агентлиги раҳбариятига қарши даъвоси бўйича суд мажлиси олдидан эълон қилинди. “Озодлик радиоси” АҚШ Конгресси томонидан ажратилган 2025 йилги бюджет йили учун тўлиқ грантни суд орқали олишга ҳаракат қилмоқда. Даъво 153 миллион доллар талаб қилмоқда.
Аввалроқ АҚШнинг Глобал Медиа Агентлиги (USAGM) ва унинг икки мансабдори — Кери Лейк ва Виктор Моралесга қарши даъво “Озодлик радиоси” (RSE/RS) учун федерал грантни тўхтатишга уринишлари сабабли судга берилгани маълум қилинган эди.

👍8🔥2
2024 йилда дунё бўйлаб камида 8938 киши ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Осиёда
2024 йил мигрантлар учун ҳалокатли йил бўлди — БМТга кўра, дунё бўйлаб камида 8938 киши миграция уринишлари пайтида ҳалок бўлган. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич.
Халқаро миграция ташкилотига кўра, аслида қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Сабаби бу рақамлар расман ҳужжатлаштирилган ҳалокатлар сонидир.
Энг кўп ўлим ҳолатлари Осиёда — 2778 киши. Кейинги ўринларда Африка — 2242 ва Ўрта Ер денгизи — 2452 қурбон. Фақат Америка қитъасидагина 1233 киши ҳалок бўлган. Жумладан, Панама ва Колумбия чегарасидаги Дариен ўрмонларида 174 нафар мигрант ҳаётдан кўз юмган.
Мигрантлар ўлими беш йилдан буён изчил ўсиб бормоқда. Аввалги антирекорд 2023 йилда кузатилган эди — 8747 нафар қурбон.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонидаги вазият
Айни дамда довон ҳудудида майдалаб ёмғир ёғмоқда, автомобиль йўли нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик даражаси ортган.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Александр Лукашенко расман еттинчи муддатга Беларус президенти лавозимига киришди
Лукашенко жорий йилнинг январ ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида 86,82% овоз билан ғалаба қозонган эди.
"Дунёнинг ярми бизнинг “диктатурамиз”ни орзу қилади", — деди Лукашенко инаугурация маросимидаги нутқида.
Маълумот учун, Александр Лукашенко 1994 йилдан бери Беларус президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.

👍15👎8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахта увол, чириган – Бўкада кластер фермерлардан сотиб олган пахтани лозим даражада сақлай олмаган
Тошкент вилояти Бўка тумани «Оқтош Бекобод» кластери фермерлардан сотиб олган пахтани хароб аҳволда сақламоқда.
Ҳолатдан жаҳли чиққан фермерлардан бири жараённи видеога мухрлаб, Республика фермерлари гуруҳида эълон қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент вилояти Бўка тумани «Оқтош Бекобод» кластери фермерлардан сотиб олган пахтани хароб аҳволда сақламоқда.
Ҳолатдан жаҳли чиққан фермерлардан бири жараённи видеога мухрлаб, Республика фермерлари гуруҳида эълон қилган.
«Пахталар чириб кетибди, давлат кластерга пахтани хўрлатиб қўймаслиги керак. Бу кластер фермерларни 20 фоиз пулини ҳам бермаган. Увол пахта, чириб кетибди», дейди ҳолатни суратга олган фермер.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан бир самолёт мухлислар Эронга учиб кетмоқда
Футбол мухлисларини аэропортдан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кузатиб қўйди.
Илк бор Андижон аэропортидан Эронга халқаро рейс амалга ошмоқда.
Эрон-Ўзбекистон ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Футбол мухлисларини аэропортдан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кузатиб қўйди.
Илк бор Андижон аэропортидан Эронга халқаро рейс амалга ошмоқда.
Эрон-Ўзбекистон ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас – Сурхондарёда судхўрлик ва фирибгарлик қилмишларига қўл урган аёлга нисбатан тергов ишлари бошланган
Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқароларни судхўрлик ва фирибгарлик қилмишлари орқали чорасиз аҳволга келтириб, зўрлик, тухмат ва бўхтонлар билан уларнинг мол-мулкига эгалик қилиб келаётган аёл — Соҳиба Азимованинг қилмиши ортидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар Сурхондарё вилоят ИИБга мурожаат қилиши мумкин.

👍7👎2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг аёлларга чегирма бўлса ҳеч нарсани ўйламайди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир номаълум бино ичига аёллар оломон бўлиб бостириб киргани тасвирланган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Айтилишича, ушбу жойда мато ва кийим-кечакларга чегирма эълон қилинган. Буни эшитган аёллар бино олдида йиғилиб, эшик очилганидан сўнг, бир бирини суриб тартибсизлик юзага келтирган.
Ҳолат қачон ва қаерда бўлгани тўғрисида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Бундай ҳолатни хитойликлар кўрса, арзон товарлар ишлаб чиқаришни янада кўпайтиради.

😢7👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фоҳишалик билан шуғулланган аёл ушланди
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарони фоҳишалик қилиш учун Туркияга Фарғона халқаро аэропорти орқали олиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, Instagram орқали танишган аёл унга Туркияга бориб, энагалик қилишини айтган ва сафар чиптасини, шунингдек, қолган харажатларни қоплашига ишонтирган. Қиз унга Telegram орқали «загран» паспортининг расмини юборган. Шундан сўнг улар Туркияга учиш учун кетаётганда қўлга тушган.
Ўзимни тенгдошларимга шуни айтиб қоламан: агар чет элда иш таклиф қилса, билетларингни олиб бераман, харажатларингни ҳаммасини кўтариб бераман деса, ички ишлар ходимларига мурожаат қилишларингизни сўрайман, эртага одам савдоси қурбони бўлиб қолмасликларингизни илтимос қиламан», дейди жабрланувчи.

👍6😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ва боғча директорлари маоши ошади
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан мактаб директорлари маоши 20%, ўринбосарлариники 15% га оширилади. Боғча директорлари маоши эса мактаб ўринбосарлари маоши билан тенглаштирилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан мактаб директорлари маоши 20%, ўринбосарлариники 15% га оширилади. Боғча директорлари маоши эса мактаб ўринбосарлари маоши билан тенглаштирилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍46😢6
Хотин-қизлар учун автобус бошқариш бўйича текин курслар очилади
Хотин-қизлар учун махсус «Д» тоифага ҳайдовчилик курслари ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу курслар БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Тошкент – кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, ўқиш тўлови тўлиқ қоплаб берилади.
Курсни муваффақиятли тамомлаган иштирокчилар «Д» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига ишга жойлашишлари ҳам мумкин.
Қўшимча маълумотлар билан +998 99 444 60 80 рақами орқали танишиш мумкин.

👍10👎2
Ўзбекистонга қўшни уч давлатда Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутилмоқда
Тожикистонда катта эҳтимол билан Рамазон ойи 29 кун давом этади ҳамда 30 март куни Рамазон ҳайити нишонланади. Бу ҳақда Тожикистоннинг Дин, анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси хабар берган.
Шунингдек, қўшни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ҳам Рамазон ойи 29 мартга қадар давом этишини, 30 мартда Ҳайит айёми нишонланишини эълон қилган.
Қозоғистонда 27 феврал куни Рамазон ойининг бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда ушбу мамлакат диний идораси вакиллари 30 март куни Ҳайит намози ўқилишини эълон қилган.
— деган Қозоғистон мусулмонлари идораси вакили.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси бу масалада кузатиш ва ўрганиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
дейилади Мусулмонлар идораси тақдим қилган маълумотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тожикистонда катта эҳтимол билан Рамазон ойи 29 кун давом этади ҳамда 30 март куни Рамазон ҳайити нишонланади. Бу ҳақда Тожикистоннинг Дин, анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси хабар берган.
«Тожикистон уламолари кенгаши 27 март куни якуний қарор чиқариш учун мажлис чақиради. Жорий йилда Ражаб ва Шаъбон ойлари 30 кунга чўзилгани сабабли юқори эҳтимол билан Рамазон ойи 29 кун давом этади. Минтақадаги барча давлатлар, шунингдек, Саудия Арабистони ва бошқа мусулмонлар давлатлар ҳам ҳозирча шу позицияда»,— дея ҳукумат расмийсининг сўзларини келтирмоқда AsiaPlus нашри.
Шунингдек, қўшни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ҳам Рамазон ойи 29 мартга қадар давом этишини, 30 мартда Ҳайит айёми нишонланишини эълон қилган.
Қозоғистонда 27 феврал куни Рамазон ойининг бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда ушбу мамлакат диний идораси вакиллари 30 март куни Ҳайит намози ўқилишини эълон қилган.
"Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Шариат ва фатво қўмитаси Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши билан биргаликда муқаддас ойнинг бошланиш санасини белгилади. Иншааллоҳ, 2025 йилда Рамазон ойи 1 мартда бошланиб, 29 мартда тугайди. Қадр кечаси 26 мартдан 27 мартга ўтар кечасида киради, Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади"
— деган Қозоғистон мусулмонлари идораси вакили.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси бу масалада кузатиш ва ўрганиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
"Мазкур масалада кузатиш, ўрганиш ва тадқиқ ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда хулосалар тақдим этилади, хабар қиламиз",
дейилади Мусулмонлар идораси тақдим қилган маълумотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент иштирокида ўтказилган ифторлик пайтида Ўзбекистон терма жамоси ҳақига дуо қилинди
Бугун, 25 март куни барча ҳудудларда эҳсон дастурхонлари ёзилиб, ифторлик маросими ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтган ифторликда иштирок этди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари халқимизни ва жамики мусулмон умматини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.
– деди президент.
Шунингдек, ифторлик пайтида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақига дуо қилинди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон сафарда Эронга қарши ўйнамоқда. Ҳозирча ҳисоб 2:1. Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бугун, 25 март куни барча ҳудудларда эҳсон дастурхонлари ёзилиб, ифторлик маросими ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтган ифторликда иштирок этди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари халқимизни ва жамики мусулмон умматини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.
– Ушбу шарофатли ойда гўзал диёримизда мана шундай файзли ифторлик маросимини эл-юртимиз билан биргаликда ўтказиш насиб этгани учун меҳрибон ва қудратли Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз,
– деди президент.
Шунингдек, ифторлик пайтида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақига дуо қилинди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон сафарда Эронга қарши ўйнамоқда. Ҳозирча ҳисоб 2:1. Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69🔥14👎3
👍11👎2🔥1