EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда тоғли ҳудуд аҳолисига тоза ичимлик сув етиб борди

Навоий вилояти Нурота туманининг Қадоқ, Ботқоқ, Тутли, Анна, Тиконли ва Қирховут қишлоқларидаги 483 та хонадон (2 400 нафарга яқин аҳоли) илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Объектнинг қурилиш ишлари «ZARAFSHON GOLDEN GROUP» томонидан амалга оширилган. Бюджет маблағлари ҳисобидан 7 млрд 820 млн сўмга 48 км ичимлик сув қувурлари монтаж қилинган, 2 дона ер ости тик қудуғи қазилган ҳамда сув сақлаш иншооти қурилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзкимёсаноат» кузатув кенгаши раислигидан кетди

Вазирлар Маҳкамаси топшириғи билан унинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Унинг ўрнини иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршид Мустафаев эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарийб 100 килограмм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди – ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс тожикистонлик наркокурьерлар томонидан Узун тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 82 кг. 478 гр. "опий" моддасини олиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг нотурар биносига яшириб қўймоқчи бўлган вақтида ушланди. Аниқланишича, у 2 минг АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига, тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2001 й.т. шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини "закладка" тарзида жойлаштираётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, у ўз қайнонасининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, тинтув тергов ҳаракатлари давомида ушбу манзилдан 9 кг. 450 гр. "Мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Бундан ташқари, мазкур фуқаро томонидан мижозларга сотиш мақсадида хуфия жойларга қолдирилган жами 595 гр. "Мефедрон" моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан халқаро почта жўнатмалари орқали бошқа товар номи остида пластик идишда юборилган 7 кг. 313 гр. синтетик каннабиноид аналоги бўлган "5-Флуро-АДБ" гиёҳванд моддасини қабул қилиб олганларида Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 2001 ва 2002-йилларда Қашқадарё вилоятида туғилган 2 нафар шахс ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Аниқланишича, улар "WhatsApp" мессенжери орқали танишган номаълум профил эгаси топшириғига кўра, 500 АҚШ доллари эвазига ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятига етказиб беришлари керак бўлган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркотик моддани Самарқанд вилоятида қабул қилиб олган вақтларида Паст Дарғом туманида яшовчи, 2001 ва 2002-йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланди.

Улардан бирининг Самарқанд шаҳридаги хонадони кўздан кечирилганда, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун мўлжалланган яширин лаборатория ташкил қилинганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан бир самолёт мухлислар Эронга учиб кетмоқда

Футбол мухлисларини аэропортдан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кузатиб қўйди.

Илк бор Андижон аэропортидан Эронга халқаро рейс амалга ошмоқда.

Эрон-Ўзбекистон ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥2
Контрактни тўлиқ тўламаганларни якуний ёки оралиқларга киритмасликка ОТМ масъулларининг ҳаққи борми?

Агар талаба умуман контракт тўламаган бўлса уни талабалар сафидан четлатиши мумкин холос.
Талабани оралиққа ёки якунийга киритмаслик, атайлаб фандан йиқитиш, дарсга киритмай нб қўйиб қўйиш, ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар амалга ошириш умуман мумкин эмас.

Контракт тўлаш муддатлари:
Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— белгиланган тўлов миқдорининг камида 25% ни 15-сентабргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)

Иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари:
— 1-октабргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
Барча курс талабалари:

— белгиланган тўлов миқдорининг камида 50% 1 январгача;
— 75% 1 мартгача;
— 100% 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача) тўлашлари керак.

Нодавлат олийгоҳларда контракт тўлаш муддатлари талаба ва ОТМ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк – коррупцияга қарши муросасиз курашмоқда...

"Асакабанк" АЖ Бош офиси Комплаенс назорат департаменти томонидан 19-20 март кунлари Наманган банк хизматлари марказида "АСАКАБАНКДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ КУРАШ – ТОЗА БИЗНЕС ВА ИШОНЧЛИ МОЛИЯВИЙ МУҲИТ ЙЎЛИДА" мавзусида амалий чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбир давомида:
◦ Коррупцияга қарши курашиш механизмлари муҳокама қилинди
◦ Ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди
◦ Коррупцияга қарши ҳуқуқий асослар бўйича маълумотлар тақдим этилди

Тадбирда Наманган шаҳар прокуратураси ҳамда Марказий банк масъул ходимлари иштирокида банкда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Наманган вилоятидаги махалла банкирлари фаолиятини ўрганиш мақсадида жойига чиқиб, уларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда Асакабанк томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ҳужжатлар жамланмасидан иборат қўлланмалар тақдим этилиб, тегишли тушунтиришлар берилди.

🏦 АСАКАБАНК – ТОЗА БИЗНЕС ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ТАЯНЧИ!
👍1
Республика бўйлаб айрим банкоматлар олиб ташланади

Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган банкоматларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, банкоматларни ноқонуний жойлаштиришга қарши назорат ишлари олиб борилмоқда. Жараён Марказий банк билан ҳамкорликда мунтазам давом этади.

Мутасадди ҳозирда унда қанча ноқонуний ўрнатилган банкомат демонтаж қилингани бўйича аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлаб, бу тўғрида Марказий банк ёки тижорат банклари хабар бериши мумкинлигини айтган.

Таъкидлаш жоизки, 2024 йил давомида 66 109 та ер билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍5
Atlantic нашри муҳарририни тасодифан АҚШ ҳукумати махфий чатига қўшиб қўйишди

Американинг The Atlantic нашри бош муҳаррири хатолик туфайли Трамп маъмуриятининг махфий чатига қўшилиб қолди, у ерда ҳарбий режалар муҳокама қилинган.

Жорий йил 11 март куни Джеффри Голдберг АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Вальцдан шифрланган хабар алмашиш хизматига уланиш сўровини олган. Чатда 18 киши бор эди, жумладан, давлат котиби Марко Рубио, Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва вице-президент Жей Ди Вэнс, дея иддао қилмоқда журналист. Унда Ямандаги ҳусийларга қарши ҳужум муҳокама қилинган.

Аввалига Голдберг бу суҳбатнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган. Бироқ кейин бомба ҳужуми бошланган.

"Биринчи бомбалар портлашидан икки соат олдин ҳужум содир бўлишини билганман. Сабаби – Пит Хегсет чатга ҳарбий режани юборган, у ерда қурол пакетлари, нишонлар ва муддатлар ҳақида аниқ маълумот берилган эди. Мен бунга қадар махфийликнинг бу қадар қўпол бузилишига гувоҳ бўлмаганман",

– деб ёзади журналист.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mercedes-Benz заводларида Аpollo роботлари ишлай бошлади

Меrcedes ходимлари роботлар автоном ишлай олиши учун вазифаларни телеметрия ва АР орқали ўргатишмоқда. Агар Аpollo батареяси заряди тугаса, у ўзини заряд қилиш учун кетади.

Роботларнинг иш бошлаши Mercedes-Benz компаниясида ходимларни оммавий ишдан бўшатиш даврига тўғри келди. БМW, Тesla
ва Зеэкр ҳам ўз заводларида ходимларни роботларга алмаштиришмоқда.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Қозоғистонлик ҳайдовчи судда ChatGPT ёрдамида ютиб чиқди

Ўтган йилнинг декабр ойида Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 5,8 минг тенге (тахминан 149 минг сўм) жаримага тортилган — у чорраҳада олдида турган юк машинасини айланиб ўтиш учун жамоат транспорти йўлагига чиқиб кетган. Бироқ ҳайдовчи жарима ўзига ноқонуний равишда белгиланганига амин бўлиб, дастлаб ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, сўнг рад жавоби туфайли судгача чиққан.

ChatGPT даъвогарга аризани тузишда ёрдам берди. «Сапа» хабарига кўра, нейротармоқ эркакка судянинг саволларига реал вақт режимида жавоб бериш жараёнида ҳам ёрдам берган ва бор-йўғи 10 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг жарима бекор қилинган.

«Пул учун судга бормадим. Бу принципиаллик масаласи эди. Ходимлар кейинги сафар ўз ишига жиддий ёндашишларини истардим. Судда ходимлар ўзини қўпол ва нопрофессионал тутди. Бу фуқаролик бурчи эди», — дея ишонч билдиради Кенжебек.

Энди у полиция департаментига мурожаат қилиб, маънавий зарар учун товон ундиришни режалаштирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27
Қозоғистон ҳудудига дрон қулаб тушди

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Жонибек туманида дрон қолдиқлари топилди. Бу ҳудудда сўнгги вақтлар ичида топилган учинчи дрон бўлди. Бу ҳақда Orda.kz хабар берди.

Ҳудудда яна бир номаълум дрон қулагани ҳақидаги дастлабки маълумот 24 март куни кечқурун пайдо бўлган. 25 март куни эрталаб Ғарбий Қозоғистон полицияси дрон аниқлангани сабабли текширув ўтказаётганини тасдиқлаган.

Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти ваколатли хизматлар билан биргаликда Жонибек туманида учувчисиз учиш аппарати бўлакларига ўхшаш буюмлар аниқлангани ҳолати бўйича текширув тадбирларини ўтказмоқда. Объект аҳоли пунктларидан узоқда, чекка ҳудудда топилган, дейди полиция.

Ҳалокатга учраган дрон кимга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳозирча номаълум. Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

Ғарбий Қозоғистоннинг Жонибек тумани Россиянинг Волгоград ва Саратов вилоятлари билан чегарадош. Яқинда Саратов вилоятига Украина дронлари ҳужум қилиб, Энгелс шаҳридаги аэродромга кучли зарба берган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢3👍2👎1🔥1
Полшада уруш эҳтимолига «тревога рюкзаклари» сотилмоқда

Хабарга кўра, Полшада уруш ва бошқа фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун «тревога рюкзаклари»ни сотиш бошланганлиги маълум бўлди.

👉https://effect.uz/6297

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Озодлик радиоси» USAGM'ни судга берди «Озодлик радиоси» 18 март куни эълон қилган баёнотга кўра, «Озод Европа/Озодлик радиоси» Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва USAGM расмийлари Кери Лейк ва Виктор Моралес (Доналд Трамп маъмурияти…
“Озодлик радиоси” Конгресс томонидан ажратилган давлат грантининг бир қисмини олади

АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) “Озодлик радиоси”га 7,46 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Маблағлар 26 мартгача ўтказилиши керак. Бу сумма “Озодлик радиоси”нинг 1-14 март кунларидаги фаолиятини қоплайди.

Грантнинг бир қисмини ажратиш тўғрисидаги қарор медиакорпорациянинг USAGM агентлиги раҳбариятига қарши даъвоси бўйича суд мажлиси олдидан эълон қилинди. “Озодлик радиоси” АҚШ Конгресси томонидан ажратилган 2025 йилги бюджет йили учун тўлиқ грантни суд орқали олишга ҳаракат қилмоқда. Даъво 153 миллион доллар талаб қилмоқда.

Аввалроқ АҚШнинг Глобал Медиа Агентлиги (USAGM) ва унинг икки мансабдори — Кери Лейк ва Виктор Моралесга қарши даъво “Озодлик радиоси” (RSE/RS) учун федерал грантни тўхтатишга уринишлари сабабли судга берилгани маълум қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥2
2024 йилда дунё бўйлаб камида 8938 киши ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Осиёда

2024 йил мигрантлар учун ҳалокатли йил бўлди — БМТга кўра, дунё бўйлаб камида 8938 киши миграция уринишлари пайтида ҳалок бўлган. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Халқаро миграция ташкилотига кўра, аслида қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Сабаби бу рақамлар расман ҳужжатлаштирилган ҳалокатлар сонидир.

Энг кўп ўлим ҳолатлари Осиёда — 2778 киши. Кейинги ўринларда Африка — 2242 ва Ўрта Ер денгизи — 2452 қурбон. Фақат Америка қитъасидагина 1233 киши ҳалок бўлган. Жумладан, Панама ва Колумбия чегарасидаги Дариен ўрмонларида 174 нафар мигрант ҳаётдан кўз юмган.

Мигрантлар ўлими беш йилдан буён изчил ўсиб бормоқда. Аввалги антирекорд 2023 йилда кузатилган эди — 8747 нафар қурбон.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонидаги вазият

Айни дамда довон ҳудудида майдалаб ёмғир ёғмоқда, автомобиль йўли нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик даражаси ортган.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Александр Лукашенко расман еттинчи муддатга Беларус президенти лавозимига киришди

Лукашенко жорий йилнинг январ ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида 86,82% овоз билан ғалаба қозонган эди.

"Дунёнинг ярми бизнинг “диктатурамиз”ни орзу қилади", — деди Лукашенко инаугурация маросимидаги нутқида.

Маълумот учун, Александр Лукашенко 1994 йилдан бери Беларус президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахта увол, чириган – Бўкада кластер фермерлардан сотиб олган пахтани лозим даражада сақлай олмаган

Тошкент вилояти Бўка тумани «Оқтош Бекобод» кластери фермерлардан сотиб олган пахтани хароб аҳволда сақламоқда.

Ҳолатдан жаҳли чиққан фермерлардан бири жараённи видеога мухрлаб, Республика фермерлари гуруҳида эълон қилган.

«Пахталар чириб кетибди, давлат кластерга пахтани хўрлатиб қўймаслиги керак. Бу кластер фермерларни 20 фоиз пулини ҳам бермаган. Увол пахта, чириб кетибди», дейди ҳолатни суратга олган фермер.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан бир самолёт мухлислар Эронга учиб кетмоқда

Футбол мухлисларини аэропортдан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кузатиб қўйди.

Илк бор Андижон аэропортидан Эронга халқаро рейс амалга ошмоқда.

Эрон-Ўзбекистон ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас – Сурхондарёда судхўрлик ва фирибгарлик қилмишларига қўл урган аёлга нисбатан тергов ишлари бошланган

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқароларни судхўрлик ва фирибгарлик қилмишлари орқали чорасиз аҳволга келтириб, зўрлик, тухмат ва бўхтонлар билан уларнинг мол-мулкига эгалик қилиб келаётган аёл — Соҳиба Азимованинг қилмиши ортидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар Сурхондарё вилоят ИИБга мурожаат қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2😢2