EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиқлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди

Ички ишлар вазирининг Қашқадарё вилоятида республика ишчи гуруҳи, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ўтказилган комплекс текширув натижаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, намунали хизмати билан жамоатчилик ва ҳамкасблари томонидан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Шу билан бирга, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган тармоқ хизматлари ва ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди.

Жумладан, ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминоти хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, рўйхатга олиш-имтиҳон бўлими бошлиғи, Кўкдала тумани ички ишлар бўлимлари ҳамда Кўксон тумани ички ишлар бўлимлари биринчи бўлимлари бошлиқлари тайинланди ва Касби туманлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳар ички ишлар бўлимлари жамоат хавфсизлиги хизмати ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи, жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қидирув-қидирув бўлими бошлиғи, Касби тумани ИИБ бошлиғи ҳамда унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қарши шаҳар ва Кўрбўйи шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан қаттиқ интизомий жазолар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
Навоийда боғча болаларига истеъмолга яроқсиз гўшт берилгани аниқланди

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги айрим боғчаларда болаларга истеъмолга яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди. Аввалроқ эса вилоят ҳокими масъуллардан «ҳалоллик ва виждон билан ишлаш» ҳақида қасамёд хатини ёздириб олишни талаб қилган эди.

Жамоатчилик назорати асосида ўтказилган текширувлар вақтида озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани ва гўшт маҳсулотларининг тўртдан бир қисми яроқсиз экани маълум бўлган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳолат қайси боғчаларда бу ҳолат кузатилганини очиқламаган.

Ўрганиш ишлари давом этаётгани, аниқланган камчиликлар бўйича тегишли идораларга маълумот тақдим этилиши айтилган.

Олдинроқ эса Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувда бу ҳолатга муносабат билдириб, 1 кун ичида масъуллардан «ҳалоллик ва виждон билан ишлаш» ҳақида қасамёд хатини ёздириб олишни топширган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда ҳокимдан нажот кутиб, «музлаган» тадбиркор…

Effect.uz'га галдаги мурожаат Сурхондарё вилояти Музработ туманидан бўлди. Муаммо эгаси тадбиркор Алишер Абдуллаев.

Бу муаммонинг тарихи 2019 йилдан бошланади. Дастлабки, 2017 йилда Музработ туман марказидан бинолар ва ер сотиб олинади ва у ерда автосервис ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари қуришни режа қилинади.

Бироқ ўша вақтдаги туман ҳокими бунга рози бўлмайди. Охир-оқибат 2019 йилда аҳоли учун уй-жой қуришга рухсат беради. Келгусида тадбиркор Алишер Абдуллаев қураётган уйлари сотилишидан умид қилиб, 2 қаватли 10 та турар-жой қуришни бошлайди ва 1 қавати битгач тадбиркор маблағи тугаб қолади. Шундан сўнг тадбиркор Агробанк Сурхондарё филиалидан 2 млрд 950 милиион кредит олишга мажбур бўлади.

Мурожаатчи режаларини ўзгартириб юборган воқеани туманда "Обод марказ" дастурининг бошланиши деб ҳисоблайди.

«Мен тушунаман тадбирколик таваккалчиликдан иборат. Навбатдаги важ ва асосий эътироз суд жараёнидаги божлар ҳақида. Судда бизга нотўғри давлат божлари белгиланди. Ҳозирда менга нисбатан жами 330 млндан кўпроқ давлат божи ундириш белгиланган», дейди Абдуллаев


Иш хужжатлари ва мурожаатчининг фикрларини инобатга олиб, Effect.uz мазкур мавзуга яна қайтади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқдаги энг обод хонадон

“Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” Республика кўрик-танловининг “Обод хонадон” номинациясини қўлга киритган оила хонадонга қуёш панели ўрнатиб бериладиган бўлди.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Азимобод” маҳалласида яшаувчи Қодировлар хонадони Республикада энг обод хонадон деб топилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нархоз пулсиз қолдими?

Тошкент давлат иқтисодиёт университети сиртқи таълимда тахсил олаётган талабалар айни дамда якуний назорат имтиҳонларига киритиламаябди,сабаби кантракт пуллари 100 фоиз тўланмаганлиги иддо қилинмоқда ,вахоланки шартнома шартларида 1майгача 100 фоиз кантракт пуллари тўлашлари белгилаб қойилган,университет бундай қилаётган хатти ҳаракати бн талабаларни кридит карздорликка қолдиришми ёки университетга пул зарур бўлиб қолдими,ўз фикрларингизни изоҳларда қолдиринг ,эффеcт узга обуна бўлишни унутманг.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон-Ўзбекистон: Жаҳон чемпионати сари қадам...

Бугун Андижондан 200 дан ортиқ мухлислар Эронга кетиши айтилмоқда.

Эрондаги ўйинга мухлислик қилиш учун танлаб олинган «Андижон» фан клуби аъзолари сафар олдидан алоҳида тайёргарлик қилишмоқда.

Эрон-Ўзбекистон баҳси бугун яни 25 март куни «Озоди» стадионида бўлиб ўтади, бу ўйинга Андижондан махсус рейс қўйилган ва 200 дан ортиқ футбол мухлислари йўл олмоқда

Агар Ўзбекистон Эрондан 1 очко олиб келса ҳам 99% Жаҳон чемпионатига чиқди деяверинг,
EFFECT.UZ Ўзбекистонга омад тилаган холда воқиялар ривожини кузатиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23🔥4👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лимон ҳақида фойдали маълумотлар

Ишонасизми, лимон нафақат таъмли, балки фойдали ва ажабланарли мевa!
Лимон аслида Жанубий Осиё, хусусан, Ҳиндистон ва Хитой ҳудудларида пайдо бўлган.
Лимон дарахти бир йилда 600 дан ортиқ мева бера олади!
Лимон таркибида С витамини жуда кўп, бу иммунитетни мустаҳкамлайди ва терини ёшартирaди.

Бу мева таркибида 5-6% ситрус кислотаси бор, бу эса унга ўткир ва нордон таъм беради.
Лимоннинг нордонлиги ва юқори кислотаси уни нафақат ошхонада, балки косметология ва тозалаш воситаларда ҳам кенг қўллаш имконини беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Zamin’дан уй сотиб олганлар муаммолар гирдобида: қурилиш компаниясининг масъулияти қаерда қолди, раҳбарлар нима билан банд?

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда қурилиш соҳаси ривожланиб, янги турар-жой мажмуалари қурилиши ортиб бормоқда.

Аҳоли ўртасида уй-жойга бўлган талаб катта, чунки ҳар бир оила ўзининг шахсий масканига эга бўлишни орзу қилади. Аммо ушбу орзулар ҳамма вақт ҳам амалга ошавермайди.

Мисол қилиб олсак, Spartak Invest Plus Building компанияси томонидан Учтепа ҳудудида қурилган «Замин» номли лойиҳанинг битмаган ишларидан бир қанча фуқаролар мутлоқ норози. Хусусан, кадастр масаласи кун мавзусига айланган.

Кадастрсиз хонадонлар: Қонун нима дейди?

Қонунчиликка мувофиқ, янги қурилган турар-жойлардаги хонадонларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш қурилиш компаниянинг масъулиятига киради. Бироқ, ушбу мажбурият ҳозиргача бажарилмаяпти ва оқибатда уй сотиб олган фуқаролар қийин аҳволда.

Кадастрсиз хонадон эгалари ўз уйларини расмийлаштиролмай, турли бюрократик барерларга дуч келишмоқда. Бу ҳолат уларнинг уй-жойлари устидан тўлиқ мулк ҳуқуқини амалга оширишларида тўсқинлик қилмоқда. Хўш, қурилиш компаниясининг масъулияти қаерда қолди, мутассадилар нима билан банд?

Effect.uz журналисти Даврон Ҳасанов воқеа тафсилотларини ўрганди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎1
Куни кеча, Кушербаев ижтимоий тармоқларда “Хитой мамлакатимизни босиб оляптими” деган мавзудаги видеочиқиш қилди

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бобур Валиев бу чиқишни изоҳлаб, универсал “эксперт” бўлиш имконсизлигини таъкидлади.

“Тўғриси, жаноб Кушербаев юридик маълумотга эга бўла туриб, шу соҳада ўзининг нопрофессионал фикрларини билдириб, асосли танқидга учраганига кўп бора гувоҳи бўлган эдик. Шунга қарамасдан, энди фаол ўзини иқтисод ҳамда ташқи сиёсат бўйича ҳам “экспертлик” қирраларини намоён қилибди”

- деб ёзган мутахассис

Унинг ёзишича, иқтисодчи сифатида у вазиятни изоҳлашни тўғри деб билган.

“Биринчидан, шуни айтиш лозимки, сўнгги йилларда дунёда глобаллашув жараёнлари жадал ривожланиши оқибатида Хитой томонидан хорижий мамлакатларга тўғридан-тўғри инвестисиялар қиритиш тенденсияси ўсиб бормоқда. АҚШдан кейин Хитой номинал ЯИМ ҳажми бўйича дунёнинг иккинчи иқтисодиётилигини инобатга олсак, бу жараёнлар табиий эканлигини англаш қийин эмас. Масалан, 2024 йилда хитойлик инвесторларнинг 151 мамлакатга киритган умумий инвестисияларнинг ҳажми 143,85 млрд долларни ташкил этган”

- дейди Валиев

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестисиялар ҳажми 493,7 трлн сўмни ташкил этган. Шунда, мамлакатимизга Хитойдан ташқари, Саудия Арабистони, БАА, Туркия, Россия, Франсия, Германия, Жанубий Корея, Япония ва бошқа кўплаб мамлакатлар инвестисия киритаётганини кўриш мумкин.

Бобур Валиев, Ўзбекистон ташқи қарзининг ичида Хитойнинг улуши атиги 11 фоизни ташкил қилишини қайд этиб, инвестисия улушлари ва дунёдаги инвестисиявий муҳит ҳақида гапиришдан олдин Жаҳон банки, Deloit, EY, халқаро статистик ташкилотлар ҳисоботлари, шунингдек The Financial Times, The Economist, Bloomberg, Wall Street Journal каби халқаро даражада нуфузи бўлган нашрлар маълумотлари билан яхшилаб танишиб чиқиб, кейин фикр юритишни тависия қилган.

“Муносабатимни ўқиётган ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини шунга қаратмоқчи эдимки, “Хитой осонгина инвестисия, қарз беради”, деган тезис ҳам ҳақиқатдан анча йироқ ва кўр-кўрона фикр.

Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида Ўзбекистон давлат қарзи ва мамлакатнинг умумий ташқи қарзи билан боғлиқ хатарлари паст даражада баҳоланган”

- дея таъкидлаган иқтисодчи

Маълумотларга кўра, охирги уч йилда мамлакатимизга киритилган Хитой инвестисияларининг 62% – саноатга, 11% – ёқилғи-энергетика секторига, 4% – қишлоқ хўжалигига, қолган қисми – бошқа соҳаларга тўғри келади.

“Хитой тилидаги пешлавлаҳалар кўпайган” деб, фақат Тошкент шаҳрига қараб фикр билдирилган бўлса керак. Агар гап чет тиллардаги ёзув ва пешлавҳалар ҳақида бораётган бўлса, унда фақат хитой тили эмас, балки яна ўнлаб бошқа тиллардаги номлар мамлакатимизда кенг тарқалганини тан олиш зарур.

Бу ҳолатда уларга нисбатан ҳам салбий муносабат билдириш керакми?! Фикримизча, бу ёндашув мутлақо асоссиз ва мантиқсиз.

Шу билан бирга, дунёдаги энг қудратли давлат – АҚШнинг кўплаб шаҳарларида, Европа ва Хитойнинг ўзида ҳам ўзимизнинг тадбиркорларнинг дўконларида ўзбек
тилидаги пешлавҳалари жуда ҳам кўп-ку. Бу ҳолатга нима дейди, жаноб Кушербаев?


Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу вазият тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятини “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлаштириш устидан назоратни кучайтириш учун махсус давлат органларига бир туртки холос. Аммо, бу ҳолат сиёсийлаштирилиб, манипулясия қилиш предмети бўлиши керак эмас.

“Энг қизиғи, ўзи Экология вазирининг маслаҳатчиси бўла туриб, мамлакатимиздаги бирон-бир экологик муаммони олиб чиқиб, фаол жон куйдирганини эшитмаганман. Шу ўринда савол: қачон “экспертимиз” ўзини иши билан шуғулланади?

Юқорида айтганимдек, ҳар бир соҳада “эксперт” бўлишнинг имкони йўқ. Шунинг учун, ижтимоий тармоқ фаоли ҳар бир фикрни ўйлаб, текшириб ва асослантирган ҳолда билдиришини, энг асосийси соҳа мутахассислари билан фикрлашиб, билимини оширишни маслаҳат берган бўлар эдим. Акс ҳолда уни популистлардан фарқи қолмайди”

- дея ўз сўзини тугатган Бобур Валиев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎27👍18
Субсидияларни олмадингизми, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддати бузилдими?

- Хурматли фермерлар. Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан «Агросубсидия» АТ платформаси орқали ариза берган бироқ субсидияларни олмаган фермерлар рўйхати тузилмоқда.

- Республика даражасида, вилоятда, туманда қайси ташкилотларда субсидия ажратиш ҳақидаги аризалар асоссиз ойлаб-йиллаб келишилмасдан турганлиги таҳлил қилинмоқда.

- Тез орада айбдор мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш ҳамда субсидияларни ажратиш ва ўз эгаларига етказиш масаласи ваколатли идораларга киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢2👎1
Тошкентда энагага калтаклаш ва ўғрилик учун 5 йил қамоқ жазоси тайинланди

Тошкентда 41 ёшли Тожикистон фуқароси икки йил давомида қизалоқни мунтазам калтаклаб келгани ва 118 млн сўм ўғирлагани учун қамалди. У савдо билан шуғулланувчи оилада энагалик қилган ва ҳар куни пул санашда фойда кўтариб юрган. Уй эгаси яширин камера ўрнатиб, аёлнинг қилмишларини тасдиқлаган.

Судда у қизалоқни асабига теккани учун урганини, ўғирланган пул миқдори эса 8 млн сўм атрофида бўлганини айтган. Экспертиза ҳам қизалоқда турли тан жароҳатларини аниқлаган.

Суд ҳукмига кўра, аёл 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди ва жабрланувчи фойдасига зарар ундирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Наманганлик ўқувчи дунёнинг ТОП 100 таликка кирувчи ОТМга муддатидан аввал қабул қилинди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11- синф ўқувчиси Шукрулло Абдусатторов юксак марраларни забт этишни кўзлаган ёшлардан. Халқаро IELTS синовларида 7.5, SATдан 1470 балл тўплашга эришган иқтидор эгаси бирданига жаҳоннинг ўндан ортиқ нуфузли университетларидан ўқишга таклиф олди. Қувонарлиси, билимдон ўқувчи дунёнинг топ 100 талигига кирувчи АҚШдаги Pennsylvania State University талабасига ҳам айланди.

Шукрулло Абдусатторов жорий йил математикадан асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17🔥1
Россияда мигрантлар учун солиқ оширилиши мумкин

Россия либерал-демократик партияси (ЛДПР) патент билан ишлаётган мигрантлар учун шахсий даромад солиғини (НДФЛ) 30 фоизгача оширишни таклиф қилди. Партия раиси Леонид Слуцкий бошчилигидаги фракция депутатлари бу ташаббусни Давлат Думасида илгари сурди.

Улар бугунги кунда патент бўйича ишлайдиган чет эл фуқаролари учун ставка 13 дан 22 фоизгача белгиланганини, бу бошқа барча мигрантлар учун белгиланган солиқдан сезиларли даражада паст эканини таъкидлади.

ЛДПР солиқ миқдорининг оширилиши бюджетни тўлдиради ва маблағлар ҳудудларни ривожлантириш ва болали оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади деб ҳисобламоқда.

Леонид Слуцкийга кўра, 2024 йилда миграция ўсиши 568,5 минг кишини ташкил этган ва бу 1995 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Унинг айтишича, мигрантларнинг аксарияти ёлланма ёки патент бўйича ишлайди, уларнинг даромадига солиқ эса барча норезидент жисмоний шахсларга нисбатан 30 фоиз миқдорида эмас, балки прогрессив солиқ шкаласига мувофиқ белгиланади.

«Натижада патент эгалари давлат ғазнасига катта миқдордаги маблағни кам тўлайди. ЛДПР мигрантлар Россияда солиқ шаклида кўпроқ пул қолдириши керак, деб ҳисоблайди. Шунинг учун партия патент бўйича ишлаётган хорижликларга нисбатан 30 фоизлик солиқ ставкасини қўллашнинг умумий қоидасини кенгайтиришни таклиф қилмоқда»,

деди Слуцкий.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢2