EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Family Doktors M клиникасида Рамазон ойи муносабати билан акция – барча стационар даволаниш 750 минг сўм 😍

Батафсил маълумот олиш учун ушбу рақамларга қўнғироқ қилинг:

☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12

📍Манзил:
Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси 66-уй
👍2👎2
🇺🇦Зеленскийнинг офисида ёниб турган Кремл тасвири туширилган сурат илинди

Time нашри Украина президенти Володимир Зеленский билан эксклюзив интервю ўтказди. Журналист Саймон Шустер унинг иш жойида бўлиб, президентнинг шахсий хоналарига ҳам кириш имконига эга бўлди.

Шустернинг ёзишича, Зеленскийнинг кабинетига туташ бир кичик хонада президентнинг шахсан ўзи танлаган бир нечта суратлар мавжуд.

"Бу хонанинг деворида бир нечта тасвирлар илинган. Масалан, хонадаги кроват устидаги расмда Россиянинг машҳур "Москва" ҳарбий кемаси Қора денгизга ғарқ бўлаётгани акс этган. Бошқа бир расм эса яқинда Россия ҳудудида жанг қилган украин аскарларини тасвирлайди. Аммо Зеленскийнинг энг севимли тасвири бу Кремлнинг олов ичида ёнаётган кўринишидир", – деб ёзади журналист. Time нашри чоп этган суратда ушбу тасвирни кўриш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎11😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда бир-бирига туташ 3 та уйда ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Қибрай туманида юзага келган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 24 март куни соат 18:26 да Қибрай тумани «Дўрмон» МФЙ Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 18:28 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 19:33 да ўраб олинган ва у соат 20:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.

Ёнғин натижасида бир бирига туташ қурилган учта хонадоннинг тахминан 415 метр квадрат майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,

— дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита ёрдамчи сув ташишга мўлжалланган техника жалб этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳридаги Навоий савдо комплекси ҳудудида янги хизмат кўрсатиш объектлари ҳисобланувчи 73 та капсулалари расман иш бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиқлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди

Ички ишлар вазирининг Қашқадарё вилоятида республика ишчи гуруҳи, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ўтказилган комплекс текширув натижаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, намунали хизмати билан жамоатчилик ва ҳамкасблари томонидан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Шу билан бирга, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган тармоқ хизматлари ва ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди.

Жумладан, ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминоти хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, рўйхатга олиш-имтиҳон бўлими бошлиғи, Кўкдала тумани ички ишлар бўлимлари ҳамда Кўксон тумани ички ишлар бўлимлари биринчи бўлимлари бошлиқлари тайинланди ва Касби туманлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳар ички ишлар бўлимлари жамоат хавфсизлиги хизмати ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи, жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қидирув-қидирув бўлими бошлиғи, Касби тумани ИИБ бошлиғи ҳамда унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қарши шаҳар ва Кўрбўйи шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан қаттиқ интизомий жазолар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
Навоийда боғча болаларига истеъмолга яроқсиз гўшт берилгани аниқланди

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги айрим боғчаларда болаларга истеъмолга яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди. Аввалроқ эса вилоят ҳокими масъуллардан «ҳалоллик ва виждон билан ишлаш» ҳақида қасамёд хатини ёздириб олишни талаб қилган эди.

Жамоатчилик назорати асосида ўтказилган текширувлар вақтида озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани ва гўшт маҳсулотларининг тўртдан бир қисми яроқсиз экани маълум бўлган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳолат қайси боғчаларда бу ҳолат кузатилганини очиқламаган.

Ўрганиш ишлари давом этаётгани, аниқланган камчиликлар бўйича тегишли идораларга маълумот тақдим этилиши айтилган.

Олдинроқ эса Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувда бу ҳолатга муносабат билдириб, 1 кун ичида масъуллардан «ҳалоллик ва виждон билан ишлаш» ҳақида қасамёд хатини ёздириб олишни топширган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда ҳокимдан нажот кутиб, «музлаган» тадбиркор…

Effect.uz'га галдаги мурожаат Сурхондарё вилояти Музработ туманидан бўлди. Муаммо эгаси тадбиркор Алишер Абдуллаев.

Бу муаммонинг тарихи 2019 йилдан бошланади. Дастлабки, 2017 йилда Музработ туман марказидан бинолар ва ер сотиб олинади ва у ерда автосервис ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари қуришни режа қилинади.

Бироқ ўша вақтдаги туман ҳокими бунга рози бўлмайди. Охир-оқибат 2019 йилда аҳоли учун уй-жой қуришга рухсат беради. Келгусида тадбиркор Алишер Абдуллаев қураётган уйлари сотилишидан умид қилиб, 2 қаватли 10 та турар-жой қуришни бошлайди ва 1 қавати битгач тадбиркор маблағи тугаб қолади. Шундан сўнг тадбиркор Агробанк Сурхондарё филиалидан 2 млрд 950 милиион кредит олишга мажбур бўлади.

Мурожаатчи режаларини ўзгартириб юборган воқеани туманда "Обод марказ" дастурининг бошланиши деб ҳисоблайди.

«Мен тушунаман тадбирколик таваккалчиликдан иборат. Навбатдаги важ ва асосий эътироз суд жараёнидаги божлар ҳақида. Судда бизга нотўғри давлат божлари белгиланди. Ҳозирда менга нисбатан жами 330 млндан кўпроқ давлат божи ундириш белгиланган», дейди Абдуллаев


Иш хужжатлари ва мурожаатчининг фикрларини инобатга олиб, Effect.uz мазкур мавзуга яна қайтади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқдаги энг обод хонадон

“Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” Республика кўрик-танловининг “Обод хонадон” номинациясини қўлга киритган оила хонадонга қуёш панели ўрнатиб бериладиган бўлди.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Азимобод” маҳалласида яшаувчи Қодировлар хонадони Республикада энг обод хонадон деб топилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нархоз пулсиз қолдими?

Тошкент давлат иқтисодиёт университети сиртқи таълимда тахсил олаётган талабалар айни дамда якуний назорат имтиҳонларига киритиламаябди,сабаби кантракт пуллари 100 фоиз тўланмаганлиги иддо қилинмоқда ,вахоланки шартнома шартларида 1майгача 100 фоиз кантракт пуллари тўлашлари белгилаб қойилган,университет бундай қилаётган хатти ҳаракати бн талабаларни кридит карздорликка қолдиришми ёки университетга пул зарур бўлиб қолдими,ўз фикрларингизни изоҳларда қолдиринг ,эффеcт узга обуна бўлишни унутманг.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон-Ўзбекистон: Жаҳон чемпионати сари қадам...

Бугун Андижондан 200 дан ортиқ мухлислар Эронга кетиши айтилмоқда.

Эрондаги ўйинга мухлислик қилиш учун танлаб олинган «Андижон» фан клуби аъзолари сафар олдидан алоҳида тайёргарлик қилишмоқда.

Эрон-Ўзбекистон баҳси бугун яни 25 март куни «Озоди» стадионида бўлиб ўтади, бу ўйинга Андижондан махсус рейс қўйилган ва 200 дан ортиқ футбол мухлислари йўл олмоқда

Агар Ўзбекистон Эрондан 1 очко олиб келса ҳам 99% Жаҳон чемпионатига чиқди деяверинг,
EFFECT.UZ Ўзбекистонга омад тилаган холда воқиялар ривожини кузатиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23🔥4👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лимон ҳақида фойдали маълумотлар

Ишонасизми, лимон нафақат таъмли, балки фойдали ва ажабланарли мевa!
Лимон аслида Жанубий Осиё, хусусан, Ҳиндистон ва Хитой ҳудудларида пайдо бўлган.
Лимон дарахти бир йилда 600 дан ортиқ мева бера олади!
Лимон таркибида С витамини жуда кўп, бу иммунитетни мустаҳкамлайди ва терини ёшартирaди.

Бу мева таркибида 5-6% ситрус кислотаси бор, бу эса унга ўткир ва нордон таъм беради.
Лимоннинг нордонлиги ва юқори кислотаси уни нафақат ошхонада, балки косметология ва тозалаш воситаларда ҳам кенг қўллаш имконини беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥1