EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сув, свет ёки газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш таъминотчи корхоналар зиммасига юкланди

Вазирлар Маҳкамасининг 847-сон қарорига кўра эндиликда сув, свет ёки газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш таъминотчи корхоналар зиммасига юкланди.
Бунда:

🔹 Аҳоли ва тадбиркорлар электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш учун мурожаат қилиш талабидан озод қилинди.

🔹 Ҳисоблагичларни даврий қиёслаш ваколатли органлар томонидан (проактив шаклда) амалга оширилади.

Проактив давлат хизмати – мурожаат талаб қилинмайди, ҳисоблагичлар автоматик тарзда қиёслашдан ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Эртага барча давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчади

Эртага, 25 март куни “Ер соати” муносабати билан барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.

Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланиб, бундан мақсад – табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз”,
дейилади Экология вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун ушбу тадбир 2007 йилда Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ташкил қилинган бўлиб, ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиради. “Ер соати” ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик акция ҳисобланади. Бунда ҳаттоки бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎3
Санкт-Петербургда мигрантларнинг миллатини аниқловчи камералар ўрнатилади

Санкт-Петербург шаҳрида 8 мингта кузатув камералари этник идентификацияни аниқлаш учун созланади. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, мансабдорлар камералар ёрдамида мигрантларни ва уларнинг зич яшаш жойларини кузатмоқчи эканини билдирган. Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш эса мансабдорларнинг этник идентификацияни камера тасвиридан аниқлаш ҳақидаги баёнотини “инсон қадр-қимматини таҳқирловчи” деб атаган.


Ҳукумат йиғилишида ҳисобот билан чиққан Санкт-Петербург маъмуриятининг миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов “Хавфсиз шаҳар” ахборот тизимининг янги функционал имконияти – “шахсларнинг этник мансублигини аниқлаш механизми” ҳақида гапирган. Ўшбу механизм “этник анклавларнинг шаклланишига қарши курашиш” учун ишлаб чиқилган бўлиб, у минтақада ижтимоий тангликнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида профилактик чоралар кўриш имконини беради
.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов оғир вазн тахтидаги янги қирол! — талькСПОРТ

Британиянинг машҳур нашри талькСПОРТ Жалоловни Усйк, Фюри ва Жошуаъдан кейинги авлоднинг энг ёрқин вакили деб айтиб ўтди.
Нашр ҳамюртимиз ҳақида шундай фикр билдирди:
«100% нокаут фоизи билан келаётган навбатдаги оғир вазн қироли билан танишинг – у Баҳодир Жалолов!»


Шунингдек улар Жалоловни шундай эътироф этишди:
• «Ўзининг чаққон ҳаракати, яшин тезликдаги қўллари ва элита даражасидаги бокс салоҳияти билан ажралиб турадиган спортчи»
«Токио 2020 ва Париж 2024 Олимпиадаларининг икки карра олтин медали соҳиби, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби»
«Ҳозирги энг хавфли ва тўлиқ шаклланган оғир вазн боксчиларидан бири»
Баҳодир энди фақат Ўзбекистон фахри эмас, балки бутун бокс олами эътироф этаётган оғир вазн боксчисидир.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍14🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ҳокимлик соати

Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилари иштирок этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Қарорлар жуда адолатсиз қабул қилиняпти” – Чорихон Қодиров

Ҳукумат қарори техник хатолик билан қабул қилинганми? Ойни этак билан ёпмоқчи бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги...

Жорий йилнинг 13 март куни Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Адлия вазирлиги, Республика Кластерлар уюшмаси раиси ва Бош прокротура масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 март 121-сонли “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” қарорнинг 8-иловасида кўзда тутилган масалаларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент масаласи муҳокама қилинди.

Қарор иловасида Бухоро 6, Бухоро 8, Бухоро 102, S65-24, Наманган 77, навли пахта етиштирган фермер хўжаликларига 1,15 коэффициент миқдорида қўшимча устама тўлаб бериш кўзда тутилган эди. Аммо мазкур қарор қабул қилинганига қарамай, кластерлар тизимлари томонидан бузилганлиги аниқланди ва кўплаб фермерлар томонидан тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Фермерлар кенгаши томонидан судга берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16
“112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушган" – Рақамли технологиялар вазирлиги

2023 йил 28 июль куни Фарғона шаҳрида ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифасини қўйганди.

2024 йил 29 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг 304-сон қарори бўйича “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилиши белгиланган:

“112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:

⁃ 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;

⁃ 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;

⁃ 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.

Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ахматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бу тизим республиканинг барча худудларида ишга тушган ва фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Family Doktors M клиникасида Рамазон ойи муносабати билан акция – барча стационар даволаниш 750 минг сўм 😍

Батафсил маълумот олиш учун ушбу рақамларга қўнғироқ қилинг:

☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12

📍Манзил:
Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси 66-уй
👍2👎2
🇺🇦Зеленскийнинг офисида ёниб турган Кремл тасвири туширилган сурат илинди

Time нашри Украина президенти Володимир Зеленский билан эксклюзив интервю ўтказди. Журналист Саймон Шустер унинг иш жойида бўлиб, президентнинг шахсий хоналарига ҳам кириш имконига эга бўлди.

Шустернинг ёзишича, Зеленскийнинг кабинетига туташ бир кичик хонада президентнинг шахсан ўзи танлаган бир нечта суратлар мавжуд.

"Бу хонанинг деворида бир нечта тасвирлар илинган. Масалан, хонадаги кроват устидаги расмда Россиянинг машҳур "Москва" ҳарбий кемаси Қора денгизга ғарқ бўлаётгани акс этган. Бошқа бир расм эса яқинда Россия ҳудудида жанг қилган украин аскарларини тасвирлайди. Аммо Зеленскийнинг энг севимли тасвири бу Кремлнинг олов ичида ёнаётган кўринишидир", – деб ёзади журналист. Time нашри чоп этган суратда ушбу тасвирни кўриш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎11😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда бир-бирига туташ 3 та уйда ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Қибрай туманида юзага келган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 24 март куни соат 18:26 да Қибрай тумани «Дўрмон» МФЙ Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 18:28 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 19:33 да ўраб олинган ва у соат 20:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.

Ёнғин натижасида бир бирига туташ қурилган учта хонадоннинг тахминан 415 метр квадрат майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,

— дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита ёрдамчи сув ташишга мўлжалланган техника жалб этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳридаги Навоий савдо комплекси ҳудудида янги хизмат кўрсатиш объектлари ҳисобланувчи 73 та капсулалари расман иш бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиқлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди

Ички ишлар вазирининг Қашқадарё вилоятида республика ишчи гуруҳи, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ўтказилган комплекс текширув натижаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, намунали хизмати билан жамоатчилик ва ҳамкасблари томонидан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Шу билан бирга, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган тармоқ хизматлари ва ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди.

Жумладан, ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминоти хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, рўйхатга олиш-имтиҳон бўлими бошлиғи, Кўкдала тумани ички ишлар бўлимлари ҳамда Кўксон тумани ички ишлар бўлимлари биринчи бўлимлари бошлиқлари тайинланди ва Касби туманлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳар ички ишлар бўлимлари жамоат хавфсизлиги хизмати ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи, жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қидирув-қидирув бўлими бошлиғи, Касби тумани ИИБ бошлиғи ҳамда унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қарши шаҳар ва Кўрбўйи шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан қаттиқ интизомий жазолар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20