This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёва Андижонга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Андижондаги янги марказга ташриф буюрди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

Бугун биз Андижонда шунчаки янги марказ очмадик – биз минглаб одамларнинг ҳаётининг бир қисмига айланадиган ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва умид муҳитини яратдик.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍86👎12🔥5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ташаббусли бюджет"да ғалаба қозонган аҳоли қувончи!
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Чаянли қишлоғида "Ташаббусли бюджет"да кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлди. Қишлоқ вакиллари бир неча кун давомида овоз тўплашга ҳаракат қилишди ва мақсадларига эришишди.
Энди қишлоқ йўллари асфальт бўлар экан.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Чаянли қишлоғида "Ташаббусли бюджет"да кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлди. Қишлоқ вакиллари бир неча кун давомида овоз тўплашга ҳаракат қилишди ва мақсадларига эришишди.
Энди қишлоқ йўллари асфальт бўлар экан.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢3
Андижонда йўлдан югуриб ўтаётган болаларни Matiz уриб юборди
Андижон вилоятининг Асака туманида Matiz икки нафар ёш болани уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ Асака тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105Э Асака—Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида юз берган.
1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.О. Matiz’ни бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган. Тан жароҳати олган болалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига юборилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонадан жавоб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди никоҳдан ўтиш учун масофадан туриб ариза бериш мумкин
Тегишли маълумотлар тўлдирилгандан сўнг ариза ФҲДЁ бўлимига юборилгач бир иш куни ичида тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма олинади, бир ойдан сўнг эса никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига борилади.
Масофадан туриб никоҳдан ўтиш тартиби:
1.Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш;
2.ФҲДЁ органига никоҳни қайд этиш учун ариза юбориш;
3.Шахсий маълумотларни киритиш ва инвойс рақамини олиш;
4.Иккинчи тараф инвойс рақамини киритиб, аризани тасдиқлайди;
5.ФҲДЁ бўлими ва никоҳ маросими тартибини танлаш.
Барча жараён онлайн тарзда амалга оширилади, бу эса қулайлик яратади.

👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни
Шу муносабат билан Хоразм вилоятимизда соҳа ходимлари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тадбир иштирокчиларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаб, Тадбирда маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

👍1
Тошкентда иккиламчи уйлар нархи пасайиб, янги уйлар нархи қимматлашмоқда
Февраль ойида кўчмас мулк бозорида савдолар январь ойига нисбатан 12 фоизга пасайиб, ўтган йилга нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди. Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархи 0,3 фоизга пасайиб, бирламчи уй-жой нархи 2,5 фоизга ошди.
Февраль ойи натижалари:
🔹 Иккиламчи уйлар нархи 0,3% га тушди,
🔹 Бирламчи (янги) уйлар нархи 2,5% га ошди.
Энг катта пасайиш:
🔻 Мирзо Улуғбек (-8,5%)
🔻 Чилонзор (-6,9%)
🔻 Яшнобод (-6,6%)
Янги уйларда пасайиш:
📉 Учтепа ва Шайхонтоҳур (-10,1%)
📉 Миробод (-9,1%)
📊 Ижара бозори:
✔ Ижара нархи 0,8% га пасайиб, 8$ / м² ни ташкил этди.
Энг қиммат туманлар: Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой (10$ / м²)
Энг катта пасайиш:
🔻 Юнусобод (-13,7%)
🔻 Чилонзор (-12,5%)
🔻 Олмазор (-12,2%)

👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда сарсон фуқаролар: Ҳокимият инвестор фуқаролар ҳисобидан қурилаётган «дом»га «запрет» босди… Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчаси 11-манзилда қурилаётган кўп қаватли уй қурилиши туман ҳокимлиги томонидан тўхтатиб қўйилган. Одамлар бу ҳаракатлар…
Масалага судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилади – Тошкент шаҳар судлари
Тошкент шаҳар судлари Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчаси 11-манзилда қурилаётган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилиши ортидан фуқаролар йўллаган мурожаатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеолавҳада баён қилинган масалаларга Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.
Шу кунларда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Orient Stroy Concept” МЧЖ томонидан апелляция шикояти келтирилган ва унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамаси 2025 йил 26 март куни 16:30га тайинланган.
Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент шаҳар судлари Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчаси 11-манзилда қурилаётган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилиши ортидан фуқаролар йўллаган мурожаатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеолавҳада баён қилинган масалаларга Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.
Шу кунларда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Orient Stroy Concept” МЧЖ томонидан апелляция шикояти келтирилган ва унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамаси 2025 йил 26 март куни 16:30га тайинланган.
Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувурлардан келадиган ичимлик суви саратон келтириб чиқарадими?
Барчамизнинг хонадонимиздаги қувурлардан келадиган ичимлик сувдаги хлор саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкин. Швед олимларининг тадқиқотига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқида белгиланган даражада хлорланган сув саратон хавфини 33% га, ёғон ичак саратони хавфини эса 15% га оширади.
Мутаҳассислар хлорланган қувур орқали келадиган сувни камроқ истеъмол қилиш ёки қўшимча тозалашни тавсия қилади.
Шундай экан, қувурлар орқали келадиган сувни ичманг.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий ҳокими бошчилигида Навбаҳор туманидаги 3 гектар ер майдонига дарахт экилди
Навбаҳор тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят раҳбари Нормат Турсунов иштирок этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Навбаҳор тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят раҳбари Нормат Турсунов иштирок этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил — "Атроф муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"
“Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида
Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Олим Омонов ҳамда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилҳоди Иминов ташаббуслари билан Янги Наманган тумани ҳокимлиги хамкорлигида "Келажак Тонги" МФЙ ҳудудига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

👎6👍4
"Ойликбот" ўчирилди
Телеграмда иш ҳақи тўғрисида маълумот берувчи "Ойликбот" (чат-бот) фаолияти тўхтатилди. Унинг ўрнига хавфсиз ва қулай "Молиячи" ахборот тизими ишга туширилади.
Янги дастур орқали ходимлар иш ҳақи ва бошқа зарур маълумотларни юклаб олиш имкониятига эга бўлади.
Расмий ишга тушириш санаси тез орада эълон қилинади!

👎7👍6
Сув, свет ёки газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш таъминотчи корхоналар зиммасига юкланди
Вазирлар Маҳкамасининг 847-сон қарорига кўра эндиликда сув, свет ёки газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш таъминотчи корхоналар зиммасига юкланди.
Бунда:
🔹 Аҳоли ва тадбиркорлар электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш учун мурожаат қилиш талабидан озод қилинди.
🔹 Ҳисоблагичларни даврий қиёслаш ваколатли органлар томонидан (проактив шаклда) амалга оширилади.
Проактив давлат хизмати – мурожаат талаб қилинмайди, ҳисоблагичлар автоматик тарзда қиёслашдан ўтказилади.

👍13
Эртага барча давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчади
Эртага, 25 март куни “Ер соати” муносабати билан барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.
Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланиб, бундан мақсад – табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.
Маълумот учун ушбу тадбир 2007 йилда Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ташкил қилинган бўлиб, ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиради. “Ер соати” ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик акция ҳисобланади. Бунда ҳаттоки бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Эртага, 25 март куни “Ер соати” муносабати билан барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.
Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланиб, бундан мақсад – табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.
“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз”,дейилади Экология вазирлиги баёнотида.
Маълумот учун ушбу тадбир 2007 йилда Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ташкил қилинган бўлиб, ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиради. “Ер соати” ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик акция ҳисобланади. Бунда ҳаттоки бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎3
Санкт-Петербургда мигрантларнинг миллатини аниқловчи камералар ўрнатилади
Санкт-Петербург шаҳрида 8 мингта кузатув камералари этник идентификацияни аниқлаш учун созланади. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.
Ҳукумат йиғилишида ҳисобот билан чиққан Санкт-Петербург маъмуриятининг миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов “Хавфсиз шаҳар” ахборот тизимининг янги функционал имконияти – “шахсларнинг этник мансублигини аниқлаш механизми” ҳақида гапирган. Ўшбу механизм “этник анклавларнинг шаклланишига қарши курашиш” учун ишлаб чиқилган бўлиб, у минтақада ижтимоий тангликнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида профилактик чоралар кўриш имконини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Санкт-Петербург шаҳрида 8 мингта кузатув камералари этник идентификацияни аниқлаш учун созланади. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, мансабдорлар камералар ёрдамида мигрантларни ва уларнинг зич яшаш жойларини кузатмоқчи эканини билдирган. Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш эса мансабдорларнинг этник идентификацияни камера тасвиридан аниқлаш ҳақидаги баёнотини “инсон қадр-қимматини таҳқирловчи” деб атаган.
Ҳукумат йиғилишида ҳисобот билан чиққан Санкт-Петербург маъмуриятининг миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов “Хавфсиз шаҳар” ахборот тизимининг янги функционал имконияти – “шахсларнинг этник мансублигини аниқлаш механизми” ҳақида гапирган. Ўшбу механизм “этник анклавларнинг шаклланишига қарши курашиш” учун ишлаб чиқилган бўлиб, у минтақада ижтимоий тангликнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида профилактик чоралар кўриш имконини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов оғир вазн тахтидаги янги қирол! — талькСПОРТ
Британиянинг машҳур нашри талькСПОРТ Жалоловни Усйк, Фюри ва Жошуаъдан кейинги авлоднинг энг ёрқин вакили деб айтиб ўтди.
Шунингдек улар Жалоловни шундай эътироф этишди:
• «Ўзининг чаққон ҳаракати, яшин тезликдаги қўллари ва элита даражасидаги бокс салоҳияти билан ажралиб турадиган спортчи»
«Токио 2020 ва Париж 2024 Олимпиадаларининг икки карра олтин медали соҳиби, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби»
«Ҳозирги энг хавфли ва тўлиқ шаклланган оғир вазн боксчиларидан бири»
Баҳодир энди фақат Ўзбекистон фахри эмас, балки бутун бокс олами эътироф этаётган оғир вазн боксчисидир.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Британиянинг машҳур нашри талькСПОРТ Жалоловни Усйк, Фюри ва Жошуаъдан кейинги авлоднинг энг ёрқин вакили деб айтиб ўтди.
Нашр ҳамюртимиз ҳақида шундай фикр билдирди:
«100% нокаут фоизи билан келаётган навбатдаги оғир вазн қироли билан танишинг – у Баҳодир Жалолов!»
Шунингдек улар Жалоловни шундай эътироф этишди:
• «Ўзининг чаққон ҳаракати, яшин тезликдаги қўллари ва элита даражасидаги бокс салоҳияти билан ажралиб турадиган спортчи»
«Токио 2020 ва Париж 2024 Олимпиадаларининг икки карра олтин медали соҳиби, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби»
«Ҳозирги энг хавфли ва тўлиқ шаклланган оғир вазн боксчиларидан бири»
Баҳодир энди фақат Ўзбекистон фахри эмас, балки бутун бокс олами эътироф этаётган оғир вазн боксчисидир.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ҳокимлик соати
Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилари иштирок этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилари иштирок этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Қарорлар жуда адолатсиз қабул қилиняпти” – Чорихон Қодиров
Ҳукумат қарори техник хатолик билан қабул қилинганми? Ойни этак билан ёпмоқчи бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги...
Жорий йилнинг 13 март куни Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Адлия вазирлиги, Республика Кластерлар уюшмаси раиси ва Бош прокротура масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 март 121-сонли “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” қарорнинг 8-иловасида кўзда тутилган масалаларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент масаласи муҳокама қилинди.
Қарор иловасида Бухоро 6, Бухоро 8, Бухоро 102, S65-24, Наманган 77, навли пахта етиштирган фермер хўжаликларига 1,15 коэффициент миқдорида қўшимча устама тўлаб бериш кўзда тутилган эди. Аммо мазкур қарор қабул қилинганига қарамай, кластерлар тизимлари томонидан бузилганлиги аниқланди ва кўплаб фермерлар томонидан тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Фермерлар кенгаши томонидан судга берилди.

👍16
“112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушган" – Рақамли технологиялар вазирлиги
2023 йил 28 июль куни Фарғона шаҳрида ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифасини қўйганди.
2024 йил 29 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг 304-сон қарори бўйича “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилиши белгиланган:
“112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:
⁃ 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;
⁃ 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
⁃ 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.
Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ахматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бу тизим республиканинг барча худудларида ишга тушган ва фаолият юритмоқда.

Family Doktors M клиникасида Рамазон ойи муносабати билан акция – барча стационар даволаниш 750 минг сўм 😍
Батафсил маълумот олиш учун ушбу рақамларга қўнғироқ қилинг:
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12
📍Манзил: Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси 66-уй

👍2👎2
Time нашри Украина президенти Володимир Зеленский билан эксклюзив интервю ўтказди. Журналист Саймон Шустер унинг иш жойида бўлиб, президентнинг шахсий хоналарига ҳам кириш имконига эга бўлди.
Шустернинг ёзишича, Зеленскийнинг кабинетига туташ бир кичик хонада президентнинг шахсан ўзи танлаган бир нечта суратлар мавжуд.
"Бу хонанинг деворида бир нечта тасвирлар илинган. Масалан, хонадаги кроват устидаги расмда Россиянинг машҳур "Москва" ҳарбий кемаси Қора денгизга ғарқ бўлаётгани акс этган. Бошқа бир расм эса яқинда Россия ҳудудида жанг қилган украин аскарларини тасвирлайди. Аммо Зеленскийнинг энг севимли тасвири бу Кремлнинг олов ичида ёнаётган кўринишидир", – деб ёзади журналист. Time нашри чоп этган суратда ушбу тасвирни кўриш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎11😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда бир-бирига туташ 3 та уйда ёнғин содир бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Қибрай туманида юзага келган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 24 март куни соат 18:26 да Қибрай тумани «Дўрмон» МФЙ Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 18:28 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 19:33 да ўраб олинган ва у соат 20:10 да тўлиқ бартараф этилган.
Воқеа жойига Тошкент вилояти ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.
Ёнғин натижасида бир бирига туташ қурилган учта хонадоннинг тахминан 415 метр квадрат майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
— дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита ёрдамчи сув ташишга мўлжалланган техника жалб этилган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,

👍2👎1