EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғин бир дақиқада ўчирилди

21 март куни соат 18:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Абдуллла Қодирий кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Пентагон ходимларини ёлғон детектори ёрдамида текширувдан ўтказишни бошлади – Bloomberg

Агентликнинг қайд этишича, бу чора АҚШ ҳарбийларининг Хитой билан уруш эҳтимолига оид режаларни Илон Маскга ошкор қилиши ҳақидаги маълумот тарқалганидан сўнг қабул қилинган.

Пентагон раҳбарияти текширув ўтказишга ва Илон Маскнинг Пентагонга ташрифи ҳақидаги маълумотларни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга қарор қилган.

Аввалроқ The New York Times газетаси ҳарбийлар Маск учун "ўта махфий брифинг" ўтказишни режалаштираётганини, унда Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасида мумкин бўлган уруш режаларини муҳокама қилинишини ҳабар берган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп оммавий ахборот воситаларида тарқалган бу хабарларни "бемаънилик" деб атади. 21 март куни журналистлар билан суҳбатда Трамп Илон Маск Tesla компаниясига раҳбарлик қилаётгани сабабли, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкинлигини тан олди ва унга бундай маълумотларга кириш ҳуқуқини ҳеч қачон бермаслигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки ходимлари яна бир фуқарони хонавайрон қилди

Сирдарё вилоятида бир фуқаро банкни судга берди. Унинг таъкидлашича, 2019 йилда у кредит олиш учун банкка мурожаат қилган, лекин банк унга рад жавобини берган. Лекин орадан 3 йил ўтиб, фуқаро ўз нафақасидан кредит учун пуллар ечиб олинаётганини аниқлаган.

Текширишлар давомида фуқаро номига сохта имзолар билан бошқа банклардан ҳам кредитлар расмийлаштирилгани маълум бўлди. Ваҳоланки, у бу кредит шартномаларига имзо қўймаган ва бу ҳақда умуман хабардор бўлмаган.

Ҳозирда фуқаро кредит қарзларини тўлаш учун ўз уйини сотишга мажбур бўлмоқда. Суд орқали у кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари тобора кўпроқ ҳудудларга тарқалмоқда — Yonhap

Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган. Тахминан 1,5 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Yonhap ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ёнғин уч минг гектардан ортиқ ўрмон майдонини йўқ қилган ва 39 та уйга зарар етказган. Ёнғинга қарши курашда деярли 5 минг нафар ўт ўчирувчи ва 99 та вертолёт иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢1
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш қонунчилиги кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонлик ва жинсий тазйиқдан ҳимоя қилиш бўйича қонун муҳокама қилинди.

Ушбу қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
16 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан интернет орқали уятсиз ҳаракатлар қилганлар учун жазо кучайтирилади;
Вояга етмаганлар акс этган порнографик материалларни такроран сақлаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади;
Алимент тўламаган шахслар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси болаларни жинсий эркинлик ва бола савдосига қарши ҳимоя қилиш чораларини кучайтиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда от Наврўз байрамида ваҳима келтириб чиқарди

Наврўз тантаналари пайтида ваҳимага тушган от тартибсизлик қилди. Натижада болалар ва кексалар жароҳат олишган. Тадбир тўхтатилди, тез тиббий ёрдам чақирилди. Шифокорлар жабрланганларни кўрикдан ўтказдилар, аммо ҳеч кимни касалхонага ётқизишга ҳожат қолмади.

Тадбир якунида барча меҳмонга бешбармоқ таоми тортилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢4
Истанбул мэри Экрем Имамўғлу коррупция айблови билан суд томонидан ҳибсга олинди — А haber

Шунингдек, мэрнинг маслаҳатчиси Мурат Онгун ҳам ҳибсга олинган. Умумий ҳисобда, 18 киши ҳибсга олинган.

Имамўғлуга қарши иккита алоҳида тергов олиб борилмоқда. Улардан бирида товламачилик, фирибгарлик ва коррупция билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбланган.

Бундан ташқари, прокуратура Истанбул мэри тасарруфидаги шўба компаниялари қонунни бузган ҳолда ташкил этилган тендерларда ғалаба қозонганини, ўз хизматлари учун нархларни сунъий равишда ошириб, иш юзасидан бошқа гумонланувчилар билан биргаликда бойиб кетганини таъкидламоқда.

Экрем Имамўғлунинг қўлга олиниши Туркияда кенг кўламли норозилик намойишларига сабаб бўлди. Имамўғлу президент Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланади. Айни пайтда Туркия телеканаллари намойишларни жонли эфирда кўрсатишни тўхтатди, мамлакатда барча ижтимоий тармоқлар блокланди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатмоқда
👍7👎4🔥2
Саудия Арабистонида қамоққа олинган 19 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Саудия Арабистонининг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида барча ҳибсга олинганлар ўз оиласи бағрига қайтишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаган фуқаролар ҳам бор. Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Наманганга 30та янги автобус олиб келинди

Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган 30та замонавий автобуслар Наманганга етиб келди.

Наманган шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида ўтган йили “Экспресс Долина” МЧЖ томонидан 36та автобус келтирилган эди. Ҳозирги вақтда улар белгиланган учта асосий йўналишларда қатнамоқда. Энди эса “Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан яна 30та автобус олиб келинди.

Мазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, 25 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎6
Россия Федерациясида айрим мигрантларга патентсиз ишлашга рухсат берилди

Президент Владимир Путин чет эл фуқароларига Россияда патентсиз ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу рухсат дактилоскопия ҳамда наркотик моддалар ва юқумли касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтган шахсларга берилади.

Фармон Россиянинг ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди. Унда таъкидланишича, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россияда патентсиз ишлашлари учун ИИВ ҳудудий бўлимида бармоқ излари орқали шахсини аниқлатишлари шарт.

Тиббий кўрик доирасида шифокор рухсатисиз гиёҳванд ёки психотроп моддалар истеъмоли, шунингдек юқумли касалликлар мавжудлиги текширилади. Бу касалликлар қаторига ОИВ инфекцияси, захм ва сил киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
BBC: Ғазо секторига қилинган авиаҳужумда ҲАМАСнинг юқори мартабали амалдори ҳалок бўлди

ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Салоҳ ал-Бардавил Ғазо секторидаги Хан-Юнус шаҳрига қилинган Исроил авиаҳужуми натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBCʼга гуруҳ вакили хабар берди.

Маҳаллий манбаларга кўра, Бардавил билан бирга унинг рафиқаси ҳам ҳалок бўлган. Reuters агентлигининг хабар беришича, улар намоз ўқиётган чодирга Исроил ракетаси келиб тушган.

Исроил армияси сешанба куни Ғазо секторига кучли ҳужумларни қайта бошлаган эди. Расмий Тел-Авив ҲАМАСни 19 январ куни Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айбламоқда. ҲАМАС эса бу айбловларни рад этмоқда.

ҲАМАС назоратидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада Исроил зарбалари оқибатида секторнинг турли ҳудудларида 32 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кўприкнинг баландлиги 45, узунлиги 300 метр – Андижондаги туризм салоҳияти, зиёратгоҳлар, Хўжаободдаги кўприк, Хонобод санаторияси…

EFFECT.UZ янги «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда.

Тез кунда Андижон вилоятига оид ҳужжатли фильмнинг премьераси ўтказилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢1
Ўзбекистоннинг Жиддадаги собиқ бош консули яна ўз лавозимига қайтди

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Аҳмад Муҳаммад Қутб Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстона ва ишончли муносабатлар туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, барча соҳаларда яқин шериклик фаоллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Шу йил 7 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг иштироки юқори баҳоланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистон 2 ойда 189,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарди

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-февраль ойларида 189,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Кўмир – 733,8 минг тонна
— Нефт – 105,8 минг тонна
— Табиий газ – 7,4 млрд куб.м
— Газ конденцати – 192,6 минг тонна
— Юк автомобиллари – 510 дона
— Автомобил двигателлари – 30 592 дона
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 53 522 дона

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢2
Бу йил Ўзбекистонга қанча туристлар келгани маълум қилинди

2025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 фоизга ошган ва улар қуйидагича тақсимланган:

1. Қирғизистон – 211 262 нафар
2. Тожикистон – 200 969 нафар
2. Қозоғистон – 105 551 нафар
3. Россия – 48 695 нафар
4. Афғонистон – 42 733 нафар
5. Туркманистон – 26 154 нафар
6. Туркия – 11 660 нафар
7. Ҳиндистон – 5 049 нафар
8. Хитой – 4 988 нафар
9. Корея – 2 896 нафар
бошқа давлатлар – 18 718 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асоссиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналари қамоқ жазосига тортилиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎45👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда юк машинаси портлаб кетди. Икки фуқаро жабрланган

Тўрткўл туманида юк машинаси бакининг портлаши оқибатида икки киши жароҳат олди, деб хабар беради Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Қайд этилишича, 21 март куни соат 13:50 атрофида Тўрткўл тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги устахонада MAN маркали юк автомобилининг ёнилғи бакини пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида портлаш юз берган.

Натижада MAN ва Ford русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари ёнғиндан зарарланган. Ҳодиса оқибатида 1998 йил ва 1980 йил туғилган Тўрткўл туманида яшовчи икки фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

«Вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади»,

— дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда сарсон фуқаролар: Ҳокимият инвестор фуқаролар ҳисобидан қурилаётган «дом»га «запрет» босди…

Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчаси 11-манзилда қурилаётган кўп қаватли уй қурилиши туман ҳокимлиги томонидан тўхтатиб қўйилган.

Одамлар бу ҳаракатлар ҳам ҳокимият вакиллари нафақат кўринмас кучлар томонидан амалга оширилганини айтишмоқда. Қизиқ, кўринмас кучлар ким бўлиши мумкин?

Аввалига ўзлари рухсат бериб, кейин мақсадга мувофиқ эмас дейишса, бу мантиқсизликдан бошқа нарса эмас ахир.

Маълум бўлишича, «Orient Story Concept» МЧЖ томонидан бошланган ушбу уйларга 194 нафар фуқаро томонидан инвестицион шартнома имзоланиб, қурилиш ишлари бошланган, бироқ Мирзо Улуғбек ҳокимлигининг 03/3175 сонли хати орқали турар жой биносини қуриш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.

Иқтисодий ишлар бўйича Тошкент туманлараро суди судьяси Мамированинг ҳал қилув қарорига асосан лойиҳа ишларини келишиш юзасидан берилган 69195-сонли хулоса бекор қилинган.

Ваҳоланки, аввалроқ маъмурий ишлар бўйича Тошкент туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи хулосасини бекор қилишга оид қисми ҳақиқий эмас деб топилганди.

Қисқаси, бир идоранинг бошқа бири билан келишмовчилиги оқибатида ўртада қурувчи ва уй сотиб олган фуқаролар сарсон бўлишмоқда. 200 нафарга яқин фуқаролар қурилишга ишониб, ўз пулларини инвестор сифатида тикишган, қурилиш компания ҳам дастлаб ижобий хулоса берилган ҳужжатларга ишониб, иш бошлашган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢20👍17🔥2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сирдарёлик 99 ёшли онахон пенсия пулини Туркияга жўнатмоқчи Сирдарёлик 99 ёшли Зулайҳо она Исмоилова нафақа пулини Туркияда зилзиладан жабрланганларга ёрдам тариқасида юбориш нияти борлигини айтди. “Туркияликлар бошига оғир мусибат тушибди, шу боис уларга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги зилзилада нафақа пулини ёрдам тариқасида юборган Зулайҳо она 101 ёшида оламдан ўтди

«Туркия қутқарувчиси» ва «Мўътабар аёл» мукофотлари соҳиби, эл ардоғидаги Зулайҳо хожи она 101 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан Effect.uz марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Қайд этилишича, Зулайҳо она нафақат ўз оиласи, балки бутун жамият учун меҳрибонлик ва матонат тимсоли бўлган. Журналист ва ёзувчи Асқар Исмоиловнинг бувиси бўлган Зулайҳо она умр бўйи сабр-қаноат, меҳр-мурувват ва инсоний фазилатлари билан барчага ибрат бўлиб келганлар.

Марҳумани сўнгги йўлга кузатиш маросими 24 март куни соат 11:00 да Сирдарё вилояти, Ховос шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги зилзила вақтида Зулайхо она 99 ёшда бўлган ва фожиадан жабрланганларга ўзининг пенсиясини юборган. Шунинг учун Зулайҳо Исмоилова «Туркия қутқарувчиси» номига муносиб кўрилган.

Тўққиз нафар фарзанднинг онаси, невара, чевара ҳамда эвараларининг севимли бувиси Зулайҳо Исмоилова биринчи даражали меҳнат фахрийси бўлган ва давлатдан 4,5 млн сўм миқдорида нафақа олар эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢35👍9