EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда маҳалла тизими ходимлари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланди

Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.

Бугун Навоий вилояти ҳокимлиги тантаналар залида 22 март Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан навоийлик 12 нафар маҳалла тизими ходимлари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Шунингдек, ўзининг фидойилиги, ташаббускорлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, нутқ сўзлади. Кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги машғулотларини бошлади

"Олдимизга мақсад қўйганмиз, кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз", дейди Файзуллаев.

Аббосбек Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғин бир дақиқада ўчирилди

21 март куни соат 18:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Абдуллла Қодирий кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Пентагон ходимларини ёлғон детектори ёрдамида текширувдан ўтказишни бошлади – Bloomberg

Агентликнинг қайд этишича, бу чора АҚШ ҳарбийларининг Хитой билан уруш эҳтимолига оид режаларни Илон Маскга ошкор қилиши ҳақидаги маълумот тарқалганидан сўнг қабул қилинган.

Пентагон раҳбарияти текширув ўтказишга ва Илон Маскнинг Пентагонга ташрифи ҳақидаги маълумотларни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга қарор қилган.

Аввалроқ The New York Times газетаси ҳарбийлар Маск учун "ўта махфий брифинг" ўтказишни режалаштираётганини, унда Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасида мумкин бўлган уруш режаларини муҳокама қилинишини ҳабар берган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп оммавий ахборот воситаларида тарқалган бу хабарларни "бемаънилик" деб атади. 21 март куни журналистлар билан суҳбатда Трамп Илон Маск Tesla компаниясига раҳбарлик қилаётгани сабабли, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкинлигини тан олди ва унга бундай маълумотларга кириш ҳуқуқини ҳеч қачон бермаслигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки ходимлари яна бир фуқарони хонавайрон қилди

Сирдарё вилоятида бир фуқаро банкни судга берди. Унинг таъкидлашича, 2019 йилда у кредит олиш учун банкка мурожаат қилган, лекин банк унга рад жавобини берган. Лекин орадан 3 йил ўтиб, фуқаро ўз нафақасидан кредит учун пуллар ечиб олинаётганини аниқлаган.

Текширишлар давомида фуқаро номига сохта имзолар билан бошқа банклардан ҳам кредитлар расмийлаштирилгани маълум бўлди. Ваҳоланки, у бу кредит шартномаларига имзо қўймаган ва бу ҳақда умуман хабардор бўлмаган.

Ҳозирда фуқаро кредит қарзларини тўлаш учун ўз уйини сотишга мажбур бўлмоқда. Суд орқали у кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари тобора кўпроқ ҳудудларга тарқалмоқда — Yonhap

Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган. Тахминан 1,5 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Yonhap ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ёнғин уч минг гектардан ортиқ ўрмон майдонини йўқ қилган ва 39 та уйга зарар етказган. Ёнғинга қарши курашда деярли 5 минг нафар ўт ўчирувчи ва 99 та вертолёт иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢1
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш қонунчилиги кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонлик ва жинсий тазйиқдан ҳимоя қилиш бўйича қонун муҳокама қилинди.

Ушбу қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
16 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан интернет орқали уятсиз ҳаракатлар қилганлар учун жазо кучайтирилади;
Вояга етмаганлар акс этган порнографик материалларни такроран сақлаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади;
Алимент тўламаган шахслар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси болаларни жинсий эркинлик ва бола савдосига қарши ҳимоя қилиш чораларини кучайтиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда от Наврўз байрамида ваҳима келтириб чиқарди

Наврўз тантаналари пайтида ваҳимага тушган от тартибсизлик қилди. Натижада болалар ва кексалар жароҳат олишган. Тадбир тўхтатилди, тез тиббий ёрдам чақирилди. Шифокорлар жабрланганларни кўрикдан ўтказдилар, аммо ҳеч кимни касалхонага ётқизишга ҳожат қолмади.

Тадбир якунида барча меҳмонга бешбармоқ таоми тортилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢4
Истанбул мэри Экрем Имамўғлу коррупция айблови билан суд томонидан ҳибсга олинди — А haber

Шунингдек, мэрнинг маслаҳатчиси Мурат Онгун ҳам ҳибсга олинган. Умумий ҳисобда, 18 киши ҳибсга олинган.

Имамўғлуга қарши иккита алоҳида тергов олиб борилмоқда. Улардан бирида товламачилик, фирибгарлик ва коррупция билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбланган.

Бундан ташқари, прокуратура Истанбул мэри тасарруфидаги шўба компаниялари қонунни бузган ҳолда ташкил этилган тендерларда ғалаба қозонганини, ўз хизматлари учун нархларни сунъий равишда ошириб, иш юзасидан бошқа гумонланувчилар билан биргаликда бойиб кетганини таъкидламоқда.

Экрем Имамўғлунинг қўлга олиниши Туркияда кенг кўламли норозилик намойишларига сабаб бўлди. Имамўғлу президент Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланади. Айни пайтда Туркия телеканаллари намойишларни жонли эфирда кўрсатишни тўхтатди, мамлакатда барча ижтимоий тармоқлар блокланди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатмоқда
👍7👎4🔥2
Саудия Арабистонида қамоққа олинган 19 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Саудия Арабистонининг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида барча ҳибсга олинганлар ўз оиласи бағрига қайтишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаган фуқаролар ҳам бор. Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Наманганга 30та янги автобус олиб келинди

Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган 30та замонавий автобуслар Наманганга етиб келди.

Наманган шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида ўтган йили “Экспресс Долина” МЧЖ томонидан 36та автобус келтирилган эди. Ҳозирги вақтда улар белгиланган учта асосий йўналишларда қатнамоқда. Энди эса “Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан яна 30та автобус олиб келинди.

Мазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, 25 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎6
Россия Федерациясида айрим мигрантларга патентсиз ишлашга рухсат берилди

Президент Владимир Путин чет эл фуқароларига Россияда патентсиз ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу рухсат дактилоскопия ҳамда наркотик моддалар ва юқумли касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтган шахсларга берилади.

Фармон Россиянинг ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди. Унда таъкидланишича, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россияда патентсиз ишлашлари учун ИИВ ҳудудий бўлимида бармоқ излари орқали шахсини аниқлатишлари шарт.

Тиббий кўрик доирасида шифокор рухсатисиз гиёҳванд ёки психотроп моддалар истеъмоли, шунингдек юқумли касалликлар мавжудлиги текширилади. Бу касалликлар қаторига ОИВ инфекцияси, захм ва сил киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
BBC: Ғазо секторига қилинган авиаҳужумда ҲАМАСнинг юқори мартабали амалдори ҳалок бўлди

ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Салоҳ ал-Бардавил Ғазо секторидаги Хан-Юнус шаҳрига қилинган Исроил авиаҳужуми натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBCʼга гуруҳ вакили хабар берди.

Маҳаллий манбаларга кўра, Бардавил билан бирга унинг рафиқаси ҳам ҳалок бўлган. Reuters агентлигининг хабар беришича, улар намоз ўқиётган чодирга Исроил ракетаси келиб тушган.

Исроил армияси сешанба куни Ғазо секторига кучли ҳужумларни қайта бошлаган эди. Расмий Тел-Авив ҲАМАСни 19 январ куни Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айбламоқда. ҲАМАС эса бу айбловларни рад этмоқда.

ҲАМАС назоратидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада Исроил зарбалари оқибатида секторнинг турли ҳудудларида 32 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кўприкнинг баландлиги 45, узунлиги 300 метр – Андижондаги туризм салоҳияти, зиёратгоҳлар, Хўжаободдаги кўприк, Хонобод санаторияси…

EFFECT.UZ янги «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда.

Тез кунда Андижон вилоятига оид ҳужжатли фильмнинг премьераси ўтказилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢1
Ўзбекистоннинг Жиддадаги собиқ бош консули яна ўз лавозимига қайтди

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Аҳмад Муҳаммад Қутб Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстона ва ишончли муносабатлар туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, барча соҳаларда яқин шериклик фаоллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Шу йил 7 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг иштироки юқори баҳоланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистон 2 ойда 189,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарди

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-февраль ойларида 189,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Кўмир – 733,8 минг тонна
— Нефт – 105,8 минг тонна
— Табиий газ – 7,4 млрд куб.м
— Газ конденцати – 192,6 минг тонна
— Юк автомобиллари – 510 дона
— Автомобил двигателлари – 30 592 дона
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 53 522 дона

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢2