EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танишинг! Оғиз йиртар маҳалла раиси!

Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси аёлни калтаклангани айтилган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, 15 март куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Зум қишлоғида содир бўлган. Маҳалла раиси нега аёлни калтаклангани маълум қилинмаган.

Нима бўлган тақдирда ҳам маҳалла раиси аёл кишини калтаклаш даражасига бормаслиги керак.

Зўравонларни камайтириш бўйича маҳалла раисларига тарғибот олиб борилиши юклатилган бир пайтда, раисларнинг ўзи ўрнак бўлаётгани ачинарли ҳолат.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14😢4👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент аҳволимизни кўрсин» - Беговотлик болаларни қийнаётган мактаб масаласи

Хоразм вилояти Урганч тумани Беговот қишлоги аҳолисидан Effect.uz`га мурожаат келиб тушди. Халқни қийнаётган муаммо мактаб масаласи бўлиб, 1968-йилда қурилган 10-сонли ўрта таълим муассасаси ўқувчиларнинг қатнови учун жуда узоқлик қилиши ва йўл учун камида 6-8 км йўл босиб ўтиши айтилмоқда.

Ҳозирда мактаб қайта қурилиш мақсадида бузилган. Аҳолининг иддао қилишича қурилиш учун мўлжалланган бетон блоклар ва шунга ўхшаш қурилиш материалларининг кўп қисми сотиб юборилган. Мурожаатчилар бу пуллар аллақачон кимнингдир чўнтаги ёки ҳисобига тушиб ҳам улгурган дейишмоқда.

👉 Тўлиқ видеони

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎1🔥1
2 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 10,8 млрд АҚШ долларига етди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 10,8 млрд АҚШ долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 973,3 млн АҚШ долларига ёки 9,9 % га ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 4,6 млрд

Импорт – 6,2 млрд


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари томонидан болакайга амалий ёрдам кўрсатилди

Куни кеча, соат 04:27да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнаобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида 1-қават балкон панжарасига 6 ёшли боланинг боши сиқилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус-қутқарув анжомлари ёрдамида болакайга амалий ёрдам кўрсатилган ҳамда ота-онасига соғ-саломат топширилган. Маълум бўлишича, болакай ота-онаси томонидан уйда ёлғиз қолдирилган бўлган.

Шу ўринда, барча ота-оналардан фарзандларини ҳар қандай вазиятда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 136 триллион сўмга етди

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига таяниб хабар берилди.

👉 https://effect.uz/6296

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади

2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 7-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва FIFA рейтингида 57-ўринга кўтарилиб олди.

Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон FIFA рейтингида 7.31 баллни қўлга киритди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 1432 тага етказиб олди. Ўзбекистон ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилашга муваффақ бўлди.

Осиё жамоалари ўртасида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-ўринга кўтарилиб олди.

Осиё қитъаси жамоаларининг FIFA рейтингидаги ўрни.

1. (15) Япония-1658.04
2. (17) Эрон-1642.17
3. (23) Жанубий Корея-1579.37
4. (26) Австралия-1548.39
5.(47) Қатар-1475.39
6. (57) Ўзбекистон-1432
7. (58) Ироқ-1430.95
8. (59) Саудия Арабистони-1416.42
9. (63) Иордания-1383.99
10. (66) БАА-1375.07.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Навоийда маҳалла тизими ходимлари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланди

Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.

Бугун Навоий вилояти ҳокимлиги тантаналар залида 22 март Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан навоийлик 12 нафар маҳалла тизими ходимлари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Шунингдек, ўзининг фидойилиги, ташаббускорлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, нутқ сўзлади. Кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги машғулотларини бошлади

"Олдимизга мақсад қўйганмиз, кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз", дейди Файзуллаев.

Аббосбек Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғин бир дақиқада ўчирилди

21 март куни соат 18:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Абдуллла Қодирий кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Пентагон ходимларини ёлғон детектори ёрдамида текширувдан ўтказишни бошлади – Bloomberg

Агентликнинг қайд этишича, бу чора АҚШ ҳарбийларининг Хитой билан уруш эҳтимолига оид режаларни Илон Маскга ошкор қилиши ҳақидаги маълумот тарқалганидан сўнг қабул қилинган.

Пентагон раҳбарияти текширув ўтказишга ва Илон Маскнинг Пентагонга ташрифи ҳақидаги маълумотларни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга қарор қилган.

Аввалроқ The New York Times газетаси ҳарбийлар Маск учун "ўта махфий брифинг" ўтказишни режалаштираётганини, унда Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасида мумкин бўлган уруш режаларини муҳокама қилинишини ҳабар берган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп оммавий ахборот воситаларида тарқалган бу хабарларни "бемаънилик" деб атади. 21 март куни журналистлар билан суҳбатда Трамп Илон Маск Tesla компаниясига раҳбарлик қилаётгани сабабли, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкинлигини тан олди ва унга бундай маълумотларга кириш ҳуқуқини ҳеч қачон бермаслигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки ходимлари яна бир фуқарони хонавайрон қилди

Сирдарё вилоятида бир фуқаро банкни судга берди. Унинг таъкидлашича, 2019 йилда у кредит олиш учун банкка мурожаат қилган, лекин банк унга рад жавобини берган. Лекин орадан 3 йил ўтиб, фуқаро ўз нафақасидан кредит учун пуллар ечиб олинаётганини аниқлаган.

Текширишлар давомида фуқаро номига сохта имзолар билан бошқа банклардан ҳам кредитлар расмийлаштирилгани маълум бўлди. Ваҳоланки, у бу кредит шартномаларига имзо қўймаган ва бу ҳақда умуман хабардор бўлмаган.

Ҳозирда фуқаро кредит қарзларини тўлаш учун ўз уйини сотишга мажбур бўлмоқда. Суд орқали у кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎2😢2