EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон Афғонистонга 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Афғонистон аҳолиси учун мўлжалланган қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган юк Балх вилоятига етказилган.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

Расмийлар иштирокида, Мозори Шариф шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Суҳбат давомида Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилган.

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎28👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 март куни Жаҳон тиллари университетида талабалар учун катта Наврўз сайли ташкиллаштирилди

Байрам шукуҳини ёритиш ва талабаларнинг Наврўз ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида турли савол-жавоблар ўтказилди.

Сизчи, Наврўзни қандай хотиралар билан эслайсиз? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг
.

Муаллиф: Гули Холмуротова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥4👎2
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» либосини совға қилди

Абдуқодир Ҳусанов 21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида ўтган Наврўз тантанасида иштирок этиб, тадбирдан кейин президент билан учрашди.


👉 https://effect.uz/6290

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍63👎5
Ўзбекистон Республикасида никоҳланувчи аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида, ФҲДЁ органларида республика бўйича 31 775 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши:

20 ёшгача – 35,3 %

20-30 ёш – 52,4 %

31-40 ёш – 9,4 %

41 ёш ва катталар – 2,9 %ни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Трамп АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари F-47 олтинчи авлод қирувчи самолёти устида иш олиб бораётганини эълон қилди

"Буйруғимга биноан, Қўшма Штатлар Ҳарбий-ҳаво кучлари дунёдаги биринчи бўлиб олтинчи авлод қирувчи самолётини яратиш устида иш олиб бормоқда. Дунё бўйича ҳеч самолётни ушбу қирувчи билан таққослаб бўлмайди ва у F-47 деб номланади", деди Дональд Трамп Оқ уйда чиқиш қилганида.

The New York Times'нинг ёзишича, янги қирувчи номидаги 47 сони Трампнинг унинг президентлик даврига ишора қилади. Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ҳозирда АҚШнинг 47-президенти ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди

UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор яна ўзининг Ирландия президенти бўлиш нияти борлигини X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

👉 https://effect.uz/6291

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍3
Эрдўғон Истанбул мери ҳибсга олиниши сабабли бўлаётган намойишларни кўча террори деб атади


Туркияда Истанбул мери Акрам Имомўғли ҳибсга олиниши фонида ўтказилаётган норозилик намойишлари ноқонуний бўлиб, ҳақиқий кўча террори ҳисобланади. Шу сабабли ҳукумат мухолифатнинг тартибсизликларга қилинган масъулиятсиз чақириқларига эътиборсиз қолмайди. Бу ҳақда 21 март куни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Туркияни террорга солиш ва фуқаролар тинчлигини бузишга қаратилган барча уринишларга чек қўйилади, халқ барқарорлигига тажовуз қилишга ҳечкимнинг ҳаққи йўқ чунки, Туркия кўчадан топилган мамлакат эмас.


Туркия кўча террорига бўйсунмайди, дея Туркия раҳбарининг сўзларини келтиради ТРТ Ҳабер.
Эрдоғоннинг қўшимча қилишича, мухолифатдаги Туркия Халқ Республикаси партияси (ХРП) раҳбари Ўзгур Ўзелнинг кўчаларга чиқишга чақириқлари мамлакат халқига зарар етказишга қаратилган боши берк йўлдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎8🔥1
Халқаро қидирувдан 12 йил яширинган аёл Истанбулдан Тошкентга депортация қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6292

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
40 метрли қудуқ тубида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Фарғона вилояти Фарғона туманида 40 метрли қудуққа тушиб қолиб кетган фуқаро қутқарилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, Фарғона тумани, Соҳибкор кўчасидаги уйларнинг ҳовлисида чуқурлиги 40 метр бўлган қудуқда ишлаётган, 1977 йилда туғилган Х.Д. ўзининг шахсий электр либёткаси ишламай қолиши оқибатида қудуқ тубида қолиб кетган.

Шундан кейин зудлик билан ФВБга ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро қутқариб қолинган. Тан жароҳати олмаган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган, саломатлиги яхши, дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥2👎1
«Украина раҳбарияти президентлик сайловини ўтказишга рози бўлди» — Стивен Уиткофф

Украина раҳбарияти президентлик сайловини ўтказишга рози бўлди. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.

Карлсон Россия томонининг «Украинанинг амалдаги раҳбари сайланмаган ва шунинг учун бу давлат билан шартнома тузиш мумкин эмас» деган позицияси ҳақида гапирди. Журналистнинг «Сизнингча, Украинада сайлов бўладими?» деган саволига Украина раҳбарияти бунга аллақачон рози бўлган сайлов албатта бўлади деди Уиткофф.


Шунингдек, у Қора денгиздаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишув келаси ҳафта ичида кучга кириши мумкинлигини таъкидлади. «Қора денгизда Украина ва Россия бир-бирининг кемаларини ўққа тутмоқда. Биз бу масалани ҳал қилишга ўтдик, келишув яқин бир ҳафта ичида амалга оширилади. Муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи тафсилотлар бор. Бу муҳим. Жуда муҳим», деди АҚШ президентининг вакили.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автомобиль ёниб кетди

Ҳолат 21 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Банк-молия академияси биноси олдида содир бўлган.

Тошкент шаҳар ФВБга кўра, ёнғин 1 дақиқада ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюради

Давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилади, Самарқанд вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 136 трлн сўмни ташкил этган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-февраль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 136 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 26,5 трлн сўмга ёки 12,2 % га ошган.

Маълумот учун: 2024 йил январь-февраль ойларида хизматлар ҳажми 109,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 116,7 % ни ташкил этган.

2025 йилнинг январь-февраль ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3,7 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 % га ошган.

2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 74,8 трлн сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 55 % ини ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Шаҳрам Ғиёсов оғир жудоликка учради

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг икки ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда боксчининг Инстаграм даги мухлислар саҳифаси хабар берди.

Манбага кўра, бир неча кун аввал боксчининг қизи оламдан ўтган. Ҳозирча қизалоқнинг ўлими сабаблари маълум эмас.

Қайд этиш жоиз, 31 ёшли Ғиёсов 12 апрель куни АҚШнинг Ню-Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида ташкил этиладиган профбокс оқшомида рингга кўтарилиши белгиланган. Унинг бўлажак рақиби номи ҳозирча эълон қилинмади.

EFFECT.UZ спортчига ва унинг оила азоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍1
Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.


👉 https://effect.uz/6293

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект Амир Темур рафиқаси Бибихонимнинг ҳашаматли либоси ва унинг қиёфасини тасвирлаб берди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍5🔥4
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Имом Бухорий мақбараси бутун ислом оламида эъзозли маскан. Кўп минг сонли зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар. Бугунги кунда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган. Баландлиги 75 метрлик 4та минора мажмуага улуғворлик бағишлаган. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилган.


👉 https://effect.uz/6294

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍38👎3