EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Аҳоли жон бошига 1,8 млн сўмга яқин бозор хизматлари кўрсатилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида аҳоли жон бошига 1,8 млн сўмга яқин бозор хизматлари кўрсатилган.

Мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг январь ойига (1 446,2 минг сўм) нисбатан 296,7 минг сўмга ёки 9,1 фоизга ўсди.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида (январь):

2021 йил – 0,5 млн сўм

2022 йил – 0,7 млн сўм

2023 йил – 0,8 млн сўм

2024 йил – 1,4 млн сўм

2025 йил – 1,8 млн сўмни ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда савдо маркази қулаб тушгани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри «Чорсу» бозори яқинидаги Сағбон кўчасида қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатни тасвирга олган шахснинг сўзларига кўра, одамларнинг норозилиги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бино қуламаган» – Қурилиш вазирлиги Сағбон кўчасидаги ҳолатга муносабат билдирди

Олмазор тумани Сағбон кўчасида қурилиш биноси қулаб тушгани тасвирланган видеолар тарқалгач, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари тунда воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган.

Натижада бино қуламаганлиги, балки бетон қуйиш жараёнида техник хатоларга йўл қўйилганлиги сабабли қолип (опалубка) конструкциялари тушиб кетгани аниқланган. Ҳодиса натижасида атрофдаги фуқаролар ва ишчиларга зарар етмаган.

Ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан қурилиш нормаларига риоя этилганлик ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Тегишли хулосалар ва қўшимча маълумот тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Қозоғистонда қимор ўйнаган ҳарбийлар армиядан четлатилди

Бу ҳақда вазирликнинг ҳарбий полиция бош бошқармаси ходими Ертай Ералин маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6281

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
«Ташаббусли бюджет»да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари маълум қилинди.


👉 https://effect.uz/6285

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Хитой, АҚШ, Россия етакчилари Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Наврўз муносабати билан бир қанча давлатлар президентлари Ўзбекистон раҳбарини қутламоқда.

👉 https://effect.uz/6286

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍81🔥25
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Азиз Хикматов ижтимоий тармоқда Расул Кушербаевнинг Наманганда фуқаронинг уйида тинтув бўлганлиги иддао қилинган чиқишини изоҳлади

Экспертнинг фикрича, Конституциямизнинг 31-моддасига мувофиқ, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Унга кўра, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Бу қатъий норма ва ҳеч қандай муҳокамага ўрин йўқ.

"Шу билан бирга, бу дегани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фуқароларнинг уй-жойига умуман кирмаслиги керак ёки киролмайди, дегани эмас.

Яъни, уй-жой дахлсизлигини фуқаронинг уйига ҳар қандай тарзда киришни чекловчи мутлақ норма сифатида талқин қилиб бўлмайди"


Азиз Хикматовнинг қайд этишича, акс ҳолда уй-жойда фуқарога нисбатан жиноят содир этилганда ёки ёнғин ёхуд бошқа фавқулодда ҳолатлар келиб чиққанда уларни ҳеч ким ҳимоя қилолмайди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фуқароларнинг уй-жойига киришини мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга ошира олади. Масалан, айрим ҳолатларда турар жойларга исталган вақтида тўсқинликсиз кириш (ошиб тушиш) ҳуқуқи “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 1-қисми 5 хатбошисида белгиланган.

"Худди шундай, фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, уларни содир этган ёки қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда ушлаш мақсадида фуқароларнинг розилиги билан уй-жойга киришга (бўлишга) ҳақли (“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 1-қисми 6 хатбошиси)"

- дейди мутахассис

Айтилишича, бу каби ҳуқуқлар ва нормалар универсал бўлиб, кўп йиллар давомида шаклланган халқаро стандартлар асосида белгиланган. Бошқа давлатлар қонунларида ҳам шу каби нормалар мавжуд.

"Тутуруқсиз ваҳималарга эмас, расмий хабарларга кўра, Наманганнинг чегара олди ҳудудларида тинтув эмас, тарғибот ва рейд тадбирлари олиб борилган. Бу эса айнан юқоридаги қонун нормаларига тўлиқ мос келадиган асос.

Яъни, бу ходимлар бекорчиликдан бу ҳудудда тадбир ўтказаётгани йўқ, бизнинг, давлатимизнинг хавфсизлиги учун чегара олди ҳудудларида шу фаолиятини олиб боряпти. Асосий функциясини бажаряпти, бизни тинчлигимиз ва ҳимоямиз учун қилиняпти бу ишлар.

Юқоридагилардан қандай хулосага келиш мумкин? Вазият Кушербаев айюҳаннос солганча аянчли ва Конституцияга зидми? Албатта йўқ, модомики, фуқаролар ходимлар уй-жойига киришига розилиги мавжудлиги, унда Конституция талабларига риоя этилган ҳисобланади"

- дейди Хикматов

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ходимлар тинтув ўтказди, деган иддаога ҳам аниқлик киритиб ўтиш зарур.

Жиноят-просессуал кодексида (20-боб) тинтув ўтказиш учун асослар ва уни ўтказишнинг ўзига хос тартиби аниқ ёзиб қўйилган. Бунда тинтув жиноят-просессуал тартибда, аниқ бир жиноят иши доирасида холислар иштирокида, қарор ёки ажрим асосида ва яна бир қатор просессуал тартибларга (ҳуқуқларни тушунтириш, баённома тузиш ва б.қ.) риоя этган ҳолда ўтказилади.

Қайд этилишича, тарқалган видеодаги ҳолатда ва расмий маълумотга кўра, тинтувга хос бўлган ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги яққол кўриниб турган

“Ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обуначиларни сохта, текширилмаган ва асоссиз маълумотлар билан чалғитиш, бу орқали аудитория йиғишни тўхтатиш керак"


- дейди мутахассис фикрининг сўнгида

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎23👍5
Туркияда Наврўз қандай нишонланади?

Дунёнинг энг қадимий байрамларидан бири ва “баҳор даракчиси” бўлмиш Наврўз “янги кун” демакдир.

👉 https://effect.uz/6287

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» – Наманганда Наврўз сайли кенг нишонланмоқда

Наманган вилоят марказидаги «Тинчлик» хиёбони ҳамда Давлатобод туманида жойлашган «Афсоналар водийси»да Наврўз байрами кенг нишонланди.

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов вилоят аҳлини байрам билан табриклаб, «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида нишонланаётган байрам мазмун-моҳияти, шунингдек, «Атроф-муҳитни асраш ва «Яшил иқтисодиёт» йили»да вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил фикр билдирди.

Байрам арафасида вилоятдан 15 нафар шижоатли, фаол, ташаббускор маҳалла тизими вакиллари «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирлангани эътироф этилиб, мукофотлар эгаларига топширилди.

Байрам муносабати билан шаҳардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг 10 нафар фарзандига хатна тўйи ўтказилган. Тўйболаларга ва уларнинг оиласига совғалар берилган.

Шунингдек, 10 та қозонда сумалак тайёрланиб, иштирокчиларга тарқатилди. Қолаверса, Наврўзга атаб тайёрланган 20 метрлик варрак, 25 килограммлик патир нон намойиш этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Ҳайдовчилар учун белгиланган тезликни ошириш ҳолатларида жарима баллари белгиланади

Тезликни 20 км/соатгача оширган — 0,5 балл
20–40 км/соатгача оширган — 1 балл
40–60 км/соатгача оширган — 1,5 балл
60–80 км/соатгача оширган — 2 балл

Эслатма: Ушбу баллар ҳайдовчининг йил давомида йўл қўйган қоидабузарликлари асосида ҳисобланади. 12 балл йиғилганда ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча олиб қўйилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎15👍6
Тошкентда бир неча кишини калтаклаган шахс Қозоғистондан экстрадиция қилинди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6288

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.


👉 https://effect.uz/6289

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ишлаши мумкин бўлади

Миграция агентлиги ва New Future Success Academy ўртасида тузилган меморандумга кўра, Ўзбекистонда АҚШ стандартлари асосида ҳамшираларни тайёрлаш ва имтиҳон маркази ташкил этилади.

Бу марказ МДҲ ва қўшни давлатларда ягона бўлади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ҳамширалар АҚШда ишлаш имкониятига эга бўлади.

АҚШда 2030 йилгача 1 миллиондан ортиқ ҳамширага эҳтиёж бор. Ҳар йили 44 мингта қонуний ишчи визаси ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
«Одамлар қачонгача чанг ютиб яшайди. Экология ходимлари қаерга қарашяпти» – Қўқонда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланмоқда

Effect.uz’га келиб тушган навбатдаги мурожаат Қўқон шаҳридан бўлиб, аҳоли Мовароуннаҳр кўчаси МЖК заводи ўрнига тушаётган қурилишдан норози.

Қайд этилишича, МЖК заводи ўрнида қад ростлаётган янги қурилиш натижасида ҳудуддаги Экологик вазият ёмонлашиб бормоқда. Хусусан, ушбу ҳудудда кўп қаватли уйлар қуруш мақсадида кўп йилик дарахтлар – чинор, сасна шавқатсизларча йўқ қилинмоқда.

«Қурилишлар кўкариб турган дарахтларни ўрнига қад ростлаши нақадар тўғри. Қолаверса, атроф-муҳитни ёмонлаштираётган чангларни қачонгача фуқаролар ютиб яшайди. Қонунлар, қарорлар қаерда қолди. Экология вазирлиги қаерга қараяпти. Ёки Қўқонда Экология ходимлари ишламайдими, бу дарахткушлик қачон тўхтайди?», дейилади аҳоли мурожаатида.


Effect.uz ҳолат бўйича тегишли идоралардан муносабат кутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент истаган натижани Тўлқин ака жайдари тилда тушунтириб бера олдилар – Зоир Мирзаев оққўрғонлик деҳқон ҳақида

Аввалроқ оққўрғонлик деҳқон Тўлқин Мансуров Президент томонидан «Дўстлик» ордени билан мукофотлангани тўғрисида хабар берган эдик.

Мукофотни топшириш учун Оққўрғонга борган Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳар бир қилинган меҳнат самара беришини таъкидлади.

«Қилинган меҳнат, албатта ўз самарасини беради. Бугун шунинг ёрқин намунасини кўриб турибмиз. Президент истаган натижани Тўлқин акам жайдари, деҳқон тилида тушунтириб бера олдилар» деди Зоир Мирзаев.


Аслида ўқитувчилик билан шуғулланадиган Т.Мансуров ишдан ташқари, томорқада деҳқончилик қилади. Хонадонидаги 10 сотих томорқадан йилига 3 маротаба ҳосил олади.
Деҳқон йилига уч марта ҳосил экиб, қарийб 100 млн даромад қилади, шунингдек, у 17 қути асалари боқишни ҳам йўлга қўйган бўлиб, бундан йилига 180-200 килограммгача тоза асал олади.

«Томорқачиликдан даромад олишни поччамдан ўрганганман, мени томорқадан унумли фойдаланганимни кўриб барча қўшниларимиз ҳам ерларидан тўғри фойдалана бошлади. Президентимиз топшириғи билан туман ҳокими ўтган йили асал ари қутиларини текинга беришди, сенга даромад керакми, ол фойдалан дейишди бунинг учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейди Дўстлик ордени соҳиби Т.Мансуров.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍47
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конимех туманида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияни оёққа турғизган Имомўғли

Туркия Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчига, жумладан, Истанбул шаҳри мэри Акром Имомўғлига нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарилган. Ушбу жиноят иши доирасида прокуратура 2 та тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Терроризмга оид жиноятларни тергов қилиш бўйича бюро томонидан олиб борилаётган тергов доирасида; Истанбул шаҳар Ҳокими ҳам шулар жумласидан бўлган 7 кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Гумонланувчилар террорчилик ташкилотига ёрдам бериш жиноятини содир этганликлари иддао қилинмоқда.

Бошқа тергов ҳаракатлари Уюшган Жиноятларни тергов қилиш Бюроси томонидан олиб борилмоқда. Ушбу тергов доирасида 100 нафар гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, улар орасида Акром Имомўғли ҳам бор, шунингдек унинг матбуот котиби ҳам ҳибсда сақланмоқда.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥1
Миллатлараро муносабатлар қўмитасининг мақоми оширилди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг мақоми оширилиб, мустақил қўмита сифатида энди у ватандошлар масалалари билан ҳам шуғулланадиган бўлди.

Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.

Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш;

- Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;

- халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш;
хориждаги ватандошларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишларини қўллаб-қувватлаш;

- Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли таҳлил қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4