EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қиз 9 қаватли уйдан тушиб кетди

Тошкентда қиз 9 қаватли уйдан тушиб кетиб, вафот этган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли қиз Ц-1 ҳудудида 9 қаватли уйдан тушиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса 18 март куни кечқурун содир бўлган. Ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойликлар роботга велосипед ҳайдашни ўргатишди

Хитойда Лингхи Х2 роботидан уй ишларида ёрдамчи, дўконларда сотувчи ва масофадан бошқариладиган аватар сифатида фойдаланишни режалаштиришмоқда. У одамлар қила оладиган яна бир қанча касб эгаларининг ишларини бажара олади.

Ушбу роботнинг ҳаракатлари сизга ёқдими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон ҳомиладор бўлолмайдиган Селена Гомез, обсессив синдром билан курашаётган ДиКаприо: Машҳурларнинг яширин нуқсонлари ҳақида билармидингиз?

Сиз таниган ва танимаган машҳур актёрлар: Милли Бобби Брауннинг – бир қулоғи кар, Леонардо ДиКаприо – обсессив синдром билан курашади, Жонни Депп – чап кўзи деярли кўрмайди.

Селена Гомес – лупас касаллигига чалинган ва эҳтимол ҳеч қачон ҳомиладор бўлолмаслиги мумкин, Том Круз – дислекция билан яшайди, Билли Айлиш – Туретт синдромига эга, Эминем – аутизм, аниғроғи Аспергер синдромига чалинган.

Ҳаммамиз таниган ўша Эмма Уотсон – диққат етишмовчилиги, яъни ADHD ташхисига эга. Уилл Смит ҳам ADHD билан курашади. Сильвестр Сталлон эса юзининг чап тарафида фалажлик бор.

Бироқ шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси фаолиятларида улкан чўққиларга эришган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олмазорда дарахтлар кесиб ташланган: Аҳоли Бош вазир ва Тошкент ҳокимига мурожаат билан чиқди

Effect.uzʼга навбатдаги мурожаат Олмазор тумани, Шифокорлар шаҳарчаси, Г-30 массив «Хислат» МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушди.

Мурожаатга кўра ушбу ҳудудга туташ бўлган Тошкент тиббиёт академияси ётоқхонаси олдидаги ер майдони аукцион орқали сотувга чиқарилган.

Аукцион ғолиб бўлган тадбиркор эса ушбу ҳудудда 5 қаватли бино қурмоқчи, дарахтларнинг кесилишига қарши бўлган аҳоли эса Бош вазир Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовдан амалий ёрдам кутмоқда.

Effect.uz мухбири Диёрбек Бозорбоев ҳолатни ўрганиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ойда қанча пул сарфлайсиз?

Ўзбекистонда киши бошига бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм этиб белгиланди.

Effect.uz мухбири Гули Холмуротова фуқаролар орасида уларнинг фикрини билиш учун сўровнома ўтказди. Видео давомида уларнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

Сизчи, бир ойда ўз эҳтиёжларингиз учун қанча пул сарфлайсиз? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз🥳

Олға Ўзбекистон🇺🇿

Iskander buildingsʼда эса эса Рамазон ойи акцияси давом этмоқда!

Эндиликда Мезбон лойиҳасидан хонадонларни 20% бошланғич тўлов ва 40 ойга бўлиб тўлаш орқали харид қила оласиз!

1 хоналик хонадон учун бош тўлов: 77 млн
2 хоналик хонадон учун бош тўлов: 87 млн
3 хоналик хонадон учун бош тўлов: 139 млн

📌Бот орқали биз билан алоқага чиқинг
Бизнинг телеграм каналимизга обуна бўлинг 👉 Телеграм

Мурожаат учун:
☎️ (78) 777-00-11
📍 Қўйлиқ мавзеси, 5-уй
📍 Юнусобод, 17-мавзе, 25Б

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Temu Ўзбекистонда блокланди

Айни вақтда маркетплейс сайти блокланган. Мобил иловаси ҳам жуда қотиб ишламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева янги лойиҳа ҳақида хабар берди

“Hamroh” лойиҳаси аёлларга ўз бизнесини ривожлантиришда ёрдам бериш, имтиёзли кредитлар ва грантлардан фойдаланиш имконини тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎10😢1
«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди

Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

👉 https://effect.uz/6280

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда савдо маркази қулаб тушгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри «Чорсу» бозори яқинидаги Сағбон кўчасида қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолатни тасвирга олган шахснинг сўзларига кўра, одамларнинг норозилиги сабаб шу ҳодиса юз берган.

Олмазор тумани ҳокимлиги маълум қилишича, барча мутасадди ташкилотлар воқеа жойига етиб келган, ўрганиш давомида бино қуламагани, апаловкалар ўрнатишда техник хатоларга йўл қўйилгани сабабли бетон олиш жараёнида апаловкалар тушиб кетгани, ён атрофдаги фуқароларга ва ишчиларга ҳеч қандай зарар етмагани айтилди


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир кунда қанча пул сарфлайсиз?

Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм қилиб белгиланди. Юртдошларимиз орасида уларнинг фикрини билиш учун сўровнома ўтказиб кўрдик.

Муаллиф: Гули Холмуротова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Open Budget ғалабаси нишонланмоқда…

Наманган вилояти Косонсой туманидаги Янги йўл маҳалласи (эски Худойбердиев) йўллари Open Budget’да ғолиб бўлган.

Эндиликда бу маҳалланинг йўллари таъмирланади. Ғалаба эвазига маҳаллада ош пиширилган, хурсандчилик кайфияти ҳукмрон.

Маълумот ўрнида, 21 март кунига ўтар кечаси Open Budget’да овоз бериш якунига етди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎4🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томорқам мени бой қилди — Президент оққўрғонлик деҳқонни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

17 март куни Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда, мамлакатда томорқачиликни ривожлантириш, жумладан, сабзавотчилик ҳамда асаларичиликни самарали йўлга қўйиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Оққўрғон туманидаги “Қаҳрамон” МФЙда яшовчи Тўлқинжон Мансуровнинг меҳнатларини эътироф қилинди.

Шу муносабат билан Президент Т.Мансуровни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев мукофотни топшириш учун Оққўрғонга борди.

Маълумот ўрнида, Т.Мансуров – 1995 йилдан буён тумандаги 5-сонли мактабда физика ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Ишдан ташқари, томорқада деҳқончилик қилади. Хонадонида 10 сотих томорқаси бор.Йилига 3 маротаба ҳосил олади, деҳқон 1-ҳосилдан сабзи етиштириб, 35 млнгача, 2-ҳосилдан бодринг етиштириш орқали 20 млнгача ва учинчи ҳосил учун картошка экиб, 26 млнгача даромад олади. У шунингдек, 17 қути асалари боқишни ҳам йўлга қўйган. Бундан йилига 180-200 килограммгача тоза асал олади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍54🔥8
Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади

Бугун, 21 март куни "Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6284

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍38🔥9👎4
Эйнштейннинг сурати рекорд нархга сотилди

Савдоларни «RR Auction» аукцион уйи ўтказди.


👉 https://effect.uz/6283

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Аҳоли жон бошига 1,8 млн сўмга яқин бозор хизматлари кўрсатилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида аҳоли жон бошига 1,8 млн сўмга яқин бозор хизматлари кўрсатилган.

Мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг январь ойига (1 446,2 минг сўм) нисбатан 296,7 минг сўмга ёки 9,1 фоизга ўсди.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида (январь):

2021 йил – 0,5 млн сўм

2022 йил – 0,7 млн сўм

2023 йил – 0,8 млн сўм

2024 йил – 1,4 млн сўм

2025 йил – 1,8 млн сўмни ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда савдо маркази қулаб тушгани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри «Чорсу» бозори яқинидаги Сағбон кўчасида қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатни тасвирга олган шахснинг сўзларига кўра, одамларнинг норозилиги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бино қуламаган» – Қурилиш вазирлиги Сағбон кўчасидаги ҳолатга муносабат билдирди

Олмазор тумани Сағбон кўчасида қурилиш биноси қулаб тушгани тасвирланган видеолар тарқалгач, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари тунда воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган.

Натижада бино қуламаганлиги, балки бетон қуйиш жараёнида техник хатоларга йўл қўйилганлиги сабабли қолип (опалубка) конструкциялари тушиб кетгани аниқланган. Ҳодиса натижасида атрофдаги фуқаролар ва ишчиларга зарар етмаган.

Ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан қурилиш нормаларига риоя этилганлик ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Тегишли хулосалар ва қўшимча маълумот тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Қозоғистонда қимор ўйнаган ҳарбийлар армиядан четлатилди

Бу ҳақда вазирликнинг ҳарбий полиция бош бошқармаси ходими Ертай Ералин маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6281

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
«Ташаббусли бюджет»да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари маълум қилинди.


👉 https://effect.uz/6285

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5