EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚽️ЖЧ-2026: бугун Ўзбекистон Қирғизистонга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йил бўладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга. А гуруҳидан жой олган жамоамиз 13 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. 6 учрашувдан кейин ўзбекистонликлар 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Қирғизистон термасининг ЖЧга чиқиш имконияти пастроқ бўлиб, жамоа 6 учрашувдан кейин 3 очко тўплаган. Улар ягона ғалабасини ўз майдонида Шимолий Корея устидан қўлга киритган.

Бугунги учрашув соат 21:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади. Ўзбекистоннинг 3 та телеканалида трансляция қилиниши айтилмоқда.

Ўйинда Ўзбекистон МТЖ аъзолари оқ либосда ҳаракатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда кўп миқдордаги хорижий валютанинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи, 1978 й.т. фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш кучайтирилади" — бош прокурор

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Унда таъкидланишича, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътибор кучайтирилади, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан бевосита учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизими жорий қилинади.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

“Жиноятга жазо муқаррар”лигини таъминлаш, жабрланганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари янада кучайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍8😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда юк машинаси Lacetti ва микроавтобусни уриб юборди

Жиззахда юк машинаси, Lacetti ва микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 18 март куни Жиззах шаҳри «Нурлиобод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган Қўқон—Жиззах автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда олдиндан чапга бурилиш учун тўхтаб турган Lacetti ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи микроавтобусни уриб юборган.

Зўр ТВ телеканалида маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Жабрланган 15 нафар фуқаролар РШТЁИМ Жиззах филиалига олиб борилган. Уларнинг икки нафари кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
Шавкат Мирзиёев баҳорги кўчат экиш тадбирларида иштирок этади

Бугун, 20 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бир қатор корхона ва ижтимоий объектларга ташриф буюриб, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишади.

Давлат раҳбари баҳорги кўчат экиш тадбирларида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Финландия дунёдаги энг тинч мамлакат деб топилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Финляндия саккизинчи йил кетма-кет дунёдаги энг бахтли давлат деб тан олинди.


👉 https://effect.uz/6276

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Фуқаролар билан меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик ёки шартнома тузмасдан ишга қабул қилиш учун энди қаттиқроқ жазо белгиланмоқда:

Фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида(3 750 000 сўм) жарима солинади.
Мансабдор шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида(11 250 000 сўм) жарима солинади.

Агар мансабдор шахс аввал жаримага тортилиб, бир йил ичида шу ҳуқуқбузарликни қайта содир этса, у ҳолда Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида(75 млн сўм) жарима солинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Туркия фуқаролари огоҳлантирилди

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошлиғи Проф. Др. Фаҳреттин Альтун мамлакатдаги ҳозирги ҳолат юзасидан баёнот бериб чиқди.


👉 https://effect.uz/6277

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент салом айтди, дейсизлар — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Юнусобод туманида янги очилган "High Town Mall" савдо-кўнгилочар мажмуаси билан танишмоқда.

Президент бу ердаги ўйин майдончасига келган болалар – туман ижодий жамоалари аъзолари билан самимий суҳбатлашди.


Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍57👎7
Давлат захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бу бўйича Фарғона вилояти ИИББ ЖҚБ га мурожаат қилинган.


👉 https://effect.uz/6278

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аутизм касалликми ёки руҳий ҳолат?

Аутизм — бу одамларнинг дунёни қабул қилиш ва тушуниш усулига таъсир қилувчи нейротурлиликдир. Лекин у нафақат қийинчилик, балки ноёб қобилият ҳам демакдир. Дунё бўйича ҳар 100 боладан 1 нафари аутизмга эга. Бу миллионлаб оилаларни қамраб олувчи ҳолатдир.

Аутизм ҳар бир инсонда ҳар хил намоён бўлади: ижтимоий мулоқотда қийинчиликлар, қайтарилувчи ҳаракатлар ёки интеллектуал даражадаги фарқлар. Лекин бу фарқлар ноёб қобилиятлар билан ҳам бирга келади.

Баъзи аутистик инсонлар санъат, мусиқа ёки илмий соҳаларда истеъдодли бўлади. Асосийси — уларнинг қобилиятларини тўғри ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдир.

Ҳар йили 2 апрель "Халқаро аутизм хабардорлиги" куни сифатида нишонланади. Мақсад — жамиятда аутизмга нисбатан тушунишни ошириш ва қўллаб-қувватлаш.

Аутизмни тушуниш ва қабул қилиш — бу жамиятнинг вазифаси. Ҳар бир бола ноёб ва қадрли!

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ тунда Яманга ҳаво ҳужумлари уюштирди

Видеода Ансоруллоҳ назорати остидаги Яманнинг Сана минтақасидаги Тавра шаҳрига АҚШ ҳаво ҳужуми уюштирган ва 24 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани тасвирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍4
Ноқонуний олиб чиқилаётган катта миқдордаги валюта тўхтатиб қолинди

Ушбу ҳолат Навоий чегара-божхона постида ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.

👉 https://effect.uz/6279

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Йиғилиш вақт танламайди – Учтепадаги Ёшлар ишлари агентлигида мажлисбозлик авжида…

Effect.uz’га шахсини очиқлашни истамаган шахсдан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, Ёшлар ишлари агентлигининг Учтепа бўлими кунни мажлисбозлик билан ўтказади. Кечки 21:00 бўладими, 16:00 бўладими у қадар фарқ қилмайди. Исталган вақтда йиғилиш бошланади. Эълон қилинган суратда ҳам бўлим бошлиғи Ж.Ҳасановнинг прокурор бошчилигида 21:00да йиғилиш бўлиб ўтиши ҳақидаги кўрсатмаси акс этган.

ЁИАнинг Учтепа тумани бўлими бошлиғи Жавоҳир Ҳасанов томонидан ҳар куни 3-4 маротаба йиғилиш ўтказилади. Энг асосийси йиғилиш вақт танламайди. Кеча, 19 март соат 21:00 да ҳам йиғилиш белгиланди. Бормасак чора кўрилади. Ўзи соат 16:00 да йиғилишдан чиққан эдик.
Гуруҳ скриншот ва запис қилиб бўлмайдиган қилиб қўйилган. Шунинг учун расмга туширдик. Хуллас бошимиз йиғилишдан чиқмай қолди. Гапларим ёлғон деб билсангиз белгиланган манзилга йиғилишга келинг!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1😢1
«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди

👉 https://effect.uz/6280

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жаримани қўллашда адолатли ва фаросатли бўлишсин» – Наманганда автомобилларга жарима ёзишда адолатсизлик бўлаётгани айтилмоқда

Наманган шаҳар Жаҳон бозори олдидаги ҳолат: бу ерда Tracker автомобилига пиёдага йўл бермаганлик юзасидан жарима қўлланилган. Бироқ Tracker ҳайдовчиси пиёда йўлга кирганини кўрмаган, чунки Дамас автомобили пиёдани тўсиб, зебра чизиғи олдига тўхтаб олган.

90 фоиз Дамас ҳайдовчилари пиёдалар йўлагида тўхтаб одам олиб, туширади. Уларни деб кейинги машиналар жарима тўлайди. Пиёдалар чизиғидан 10 метр олдин ва кейин тўхташ мумкин эмас. Ёки йўл ҳаракати мутасаддилари «Дамас» ҳайдовчиларини бошқаларга жарима қўллаш учун ёллашяптими?

Нега қоидабузарликка сабабчи бўлаётганларга жарима ёзилмайди? Камера ўрнатишдан мақсад ЙТҲларини олдини олишми ёки жарима топишми тушунмай қолади одам.

Камералар ортишига қарши эмасмиз ва албатта, йўл қоидасини бузганларга кескин чора кўрилиши керак. Лекин жаримани қўллашда адолатли бўлиш, озгина фаросатни ишлатишса, яхши бўларди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Қозоғистонда қимор ўйнаган ҳарбийлар армиядан четлатилди

Бу ҳақда вазирликнинг ҳарбий полиция бош бошқармаси ходими Ертай Ералин маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6281

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги "High Town Mall" савдо мажмуаси фаолияти билан танишди

Шунингдек, 20 март куни амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

👉 https://effect.uz/6282

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍88👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги таълим даражасини қандай баҳолайсиз?

Effect.uz мухбири Камола Қурбанова «Ўзбекистонда таълим даражасини қандай баҳолайсиз?» деган саволга талабалардан жавоб олиш учун сўровнома ўтказди.

Натижада талабаларнинг аксарият қисми HEMIS дастурини тушунмаслигини, ҳатто баъзи ўқитувчилар ҳам бу дастурни билмаслигини таъкидлашди. Шу билан бирга, кредит-модуль тизими жорий этилгандан буён талабалар фақат баҳо учун ўқишаётганини айтишяпти.

Аксарият талабалар 10 баллик баҳолаш тизими орқали ўтказилган сўровномадаги саволга 7-8 деб жавоб беришди. 10 баллик баҳога лойиқ жавобнинг кам эканлиги таълим сифати бўйича қилинадиган ишлар ҳали олдинда кўп эканлигидан дарак бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма оёққа турсин – Қашқадарё ҳокими қашқадарёликларни томорқа маданиятига амал қилишга чақирди

«Ҳамма оёққа туриш керак, Қашқадарёда! Ҳамма томорқа маданиятига амал қилиши керак. Мана, Косондаги эсабойликларга минг раҳмат!», дейди вилоят ҳокими Муротжон Азимов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грантларни қайта тақсимлаш тартиби ҳақида айрим тушунтиришлар...

Мазкур тартиб бўйича кўплаб саволлар юзага келаётгани сабабли, Олий таълим вазирлиги баёнот берди. Унга кўра, янги тартибни қўллаш 2024/2025-ўқув йилида талаба бўлганлардан бошланади, яъни ҳозирги 1-курсларга тааллуқли. Улар учун ёз ойида грант ўринлари қайта тақсимланади.

Иккинчи ва ундан юқори курсда ўқиётган талабаларда ҳеч нарса ўзгармайди. Ушбу тартиб магистрларга ҳам тааллуқли. Яъни 1-курсда ўқиётган магистрларнинг грантлари ёзда қайта тақсимланади.

Бошқача айтганда, бир марта грантдан маҳрум бўлган талаба келаси йили яхши ўқиса, яна грант олиши, контрактда ўқийдиганлар эса, грантда ўқиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5