EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркияда мухолиф сиёсатчи Акром Имомўғлининг ҳибсга олиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, минглаб одамлар, жумладан, талабалар ҳам норозилик намойишларига чиқишди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни тарқатишда кескин чораларни қўлламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Имомўғли келгуси сайловларда Эрдоғаннинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган эди. Бугун полиция ходимлари мухолиф сиёсатчининг уйига бостириб кириб, уни ҳибсга олди. Имомўғли коррупцияда гумон қилинмоқда.

Қолаверса, Туркиядаги ушбу воқеалар фонида машҳур ижтимоий тармоқлар - "Х", YouTube, ТикТок ва Instagram фаолиятида узилишлар кузатилди. NetBlocks мутахассислари фойдаланувчилар киришда муаммоларга дуч келганини тасдиқлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎2
Туман ММТБларга қўшимча штат ажратилади

Президент фармони билан: Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун қўшимча штатлар ажратилади.

Бундан ташқари, ҳудудий бўлинмалар ходимларингнинг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда (вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади).

Шу билан бирга, мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) ошириш белгиланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69👎3
“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш босқичи қачон якуланади?

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилдаги 1-мавсумида овоз бериш босқичи бугун, 20 март куни соат 23:59 да ўз ниҳоясига етади.

Ғолиблар рўйхати 21 март куни эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар ёқиб юборилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги ҳудуд осмонини қора тутун қоплагани акс этган видеолар тарқалди.


👉 https://effect.uz/6274

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Ўзбекистон Республикасида қанча эгизак туғилишлар қайд этилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-феврал ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича жами 135 914 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган туғилишларнинг чақалоқлар сони бўйича тақсимланиши қуйидагича :

1 нафар туғилганлар – 132 669 та;

2 нафар туғилганлар – 3 150 та;

3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар – 95 та.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Тоғ-кон саноати ва геология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги марказий аппарати, тизимости корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Йиғилишда Рустам Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига, Азам Қодирхўжаев Геология фанлари университети ректори лавозимига тайинлангани эълон қилинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎2
Бугун ишдан 1 соат вақтли кетиш мумкин

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, байрам кунлари арафасида иш вақти барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

❗️Эслатма: эртага, 21 март – Наврўз умумхалқ байрами, яъни ишланмайдиган байрам.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Telegram’нинг ойлик актив фойдаланувчилари сони 1 млрддан ошди

Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳар бир фойдаланувчи Telegram’га кунда ўртача 21 марта киради ва 41 дақиқасини сарфлайди.

2024 йилда Телеграм даромади кескин ўсиб, 547 миллион доллар фойда келтирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон коррупциянинг олдини олиш учун мансабдор шахсларни қамоқхона бўйлаб саёҳатга олиб чиқишни бошлади

Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан давлат ходимлари учун ахлоқ тузатиш муассасалари ва тергов изоляторларига мунтазам экскурсиялар ташкил этилди, деди агентликнинг расмий вакили Данияр Бигаидаров брифингда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19🔥1
⚽️ЖЧ-2026: бугун Ўзбекистон Қирғизистонга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йил бўладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга. А гуруҳидан жой олган жамоамиз 13 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. 6 учрашувдан кейин ўзбекистонликлар 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Қирғизистон термасининг ЖЧга чиқиш имконияти пастроқ бўлиб, жамоа 6 учрашувдан кейин 3 очко тўплаган. Улар ягона ғалабасини ўз майдонида Шимолий Корея устидан қўлга киритган.

Бугунги учрашув соат 21:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади. Ўзбекистоннинг 3 та телеканалида трансляция қилиниши айтилмоқда.

Ўйинда Ўзбекистон МТЖ аъзолари оқ либосда ҳаракатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда кўп миқдордаги хорижий валютанинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи, 1978 й.т. фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш кучайтирилади" — бош прокурор

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Унда таъкидланишича, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътибор кучайтирилади, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан бевосита учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизими жорий қилинади.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

“Жиноятга жазо муқаррар”лигини таъминлаш, жабрланганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари янада кучайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍8😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда юк машинаси Lacetti ва микроавтобусни уриб юборди

Жиззахда юк машинаси, Lacetti ва микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 18 март куни Жиззах шаҳри «Нурлиобод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган Қўқон—Жиззах автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда олдиндан чапга бурилиш учун тўхтаб турган Lacetti ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи микроавтобусни уриб юборган.

Зўр ТВ телеканалида маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Жабрланган 15 нафар фуқаролар РШТЁИМ Жиззах филиалига олиб борилган. Уларнинг икки нафари кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
Шавкат Мирзиёев баҳорги кўчат экиш тадбирларида иштирок этади

Бугун, 20 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бир қатор корхона ва ижтимоий объектларга ташриф буюриб, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишади.

Давлат раҳбари баҳорги кўчат экиш тадбирларида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Финландия дунёдаги энг тинч мамлакат деб топилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Финляндия саккизинчи йил кетма-кет дунёдаги энг бахтли давлат деб тан олинди.


👉 https://effect.uz/6276

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Фуқаролар билан меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик ёки шартнома тузмасдан ишга қабул қилиш учун энди қаттиқроқ жазо белгиланмоқда:

Фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида(3 750 000 сўм) жарима солинади.
Мансабдор шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида(11 250 000 сўм) жарима солинади.

Агар мансабдор шахс аввал жаримага тортилиб, бир йил ичида шу ҳуқуқбузарликни қайта содир этса, у ҳолда Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида(75 млн сўм) жарима солинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Туркия фуқаролари огоҳлантирилди

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошлиғи Проф. Др. Фаҳреттин Альтун мамлакатдаги ҳозирги ҳолат юзасидан баёнот бериб чиқди.


👉 https://effect.uz/6277

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент салом айтди, дейсизлар — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Юнусобод туманида янги очилган "High Town Mall" савдо-кўнгилочар мажмуаси билан танишмоқда.

Президент бу ердаги ўйин майдончасига келган болалар – туман ижодий жамоалари аъзолари билан самимий суҳбатлашди.


Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍57👎7
Давлат захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бу бўйича Фарғона вилояти ИИББ ЖҚБ га мурожаат қилинган.


👉 https://effect.uz/6278

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аутизм касалликми ёки руҳий ҳолат?

Аутизм — бу одамларнинг дунёни қабул қилиш ва тушуниш усулига таъсир қилувчи нейротурлиликдир. Лекин у нафақат қийинчилик, балки ноёб қобилият ҳам демакдир. Дунё бўйича ҳар 100 боладан 1 нафари аутизмга эга. Бу миллионлаб оилаларни қамраб олувчи ҳолатдир.

Аутизм ҳар бир инсонда ҳар хил намоён бўлади: ижтимоий мулоқотда қийинчиликлар, қайтарилувчи ҳаракатлар ёки интеллектуал даражадаги фарқлар. Лекин бу фарқлар ноёб қобилиятлар билан ҳам бирга келади.

Баъзи аутистик инсонлар санъат, мусиқа ёки илмий соҳаларда истеъдодли бўлади. Асосийси — уларнинг қобилиятларини тўғри ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдир.

Ҳар йили 2 апрель "Халқаро аутизм хабардорлиги" куни сифатида нишонланади. Мақсад — жамиятда аутизмга нисбатан тушунишни ошириш ва қўллаб-қувватлаш.

Аутизмни тушуниш ва қабул қилиш — бу жамиятнинг вазифаси. Ҳар бир бола ноёб ва қадрли!

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ тунда Яманга ҳаво ҳужумлари уюштирди

Видеода Ансоруллоҳ назорати остидаги Яманнинг Сана минтақасидаги Тавра шаҳрига АҚШ ҳаво ҳужуми уюштирган ва 24 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани тасвирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍4